Битирув малакавий иши педагогика кафедрасининг 018 йил июндаги 10-сонли даги йиғилишида мухокама қилинган ва химояга тавсия этилган



Download 366 Kb.
bet16/19
Sana13.03.2022
Hajmi366 Kb.
#492802
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Шамсуддиов бит. малака иши.

5. Мослик тамойили. Бу тамойил таълимнинг шарт-шароитларини ва таълим олувчиларнинг шароитларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади, сабаби таълим олувчиларда интеллектуал, жисмоний, руҳий толиқиш бўлмаслиги ва бу унинг жисмоний, руҳий саломатлигига салбий таъсир қилмаслиги керак, натижада таълим олувчиларда таълимга бўлган қизиқиш сўнади. Жуда мураккаб мазмунга эга бўлган таълим таълим олувчининг таълимга бўлган мотивларни, қизиқишини сўндиради, ирода сустлашади, ишчанлик қобилияти йўқолади. Шунинг билан бирга мазкур тамойил таълимнинг оддий, элементар бўлишини билдирмайди. Тажриба шуни кўрсатадики, ўта соддалаштирилган ўқув жараёни таълимда қизиқишни камайтиради, иродани ривожлантирмайди, таълимда ишчанлик қобилиятини йўқотади. Соддалаштирилган таълим мазмуни ривожланишни ҳам йўқотади.
Айнан шу сабабли Л.В.Занков таълимнинг ривожланаётган тамойилини қийинчиликнинг юқори даражаси, деб кўрсатган. Афсуски, бу тамойилни амалга оширишда айрим таълим дастурлари ва дарсликлар тузувчилари бу тамойилда оптимал вариантни топиша олмадилар ва мактаб таълимига мураккаб саволларни киритишди, лекин бундай саволлар ҳозир дастурдан олиб ташланган. Лекин Л.В. Занковнинг ушбу тамойили хато дегани эмас. Уни амалиётда, шахсни ривожлантиришга ва ҳараккатга ундовчи куч сифатида фойдаланган яхшироқ.
Бунинг учун таълим олувчининг шароитларини баҳона қилиш эмас,балки уларга яқинроқ билиш, уларга изланишларни талаб қилиш таълим, қайсики улар таълим олувчи таълим берувчи ёрдамида буларни амалга ошира билсин.
6.Таълим берувчи раҳбарлигидаги таълимда онглилик ва фаоллик тамойили. Таълим жараёнининг асосий асосий қонуниятларидан бири ўқитиш ва ўқишнинг бирдамлигидир. Афсуски, шу икки жараён биргаликда ҳаракат қилса ва амалга оширсагина таълимда керакли натижага эришади. Агарда таълим олувчи шу таълим жараёнида фаол иштирок этмаса, лекин таълим берувчи фаол иштирок этиб таълим бераверса унда керакли муваффақиятга эришиб бўлмайди.
Яна шу ҳам маълумки агарда ўқитувчи томонидан ўзига хос методлар ва шакллар билан таълим бериш жуда фойдали ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилган тамойил таълим таълим олувчиларнинг таълим жараёнида фаол иштирок этишини намоён этади, чунки улар таълим жараёнининг (но фаол) пассив объекти эмас, балки субъекти ҳисобланади. Таълим берувчиларнинг фаоллиги нафақат оддий эътибор беришига, эслаб қолишига, балки билимни ўзлари мустақил топиб олишларига ва тушунишларига йўналтирилиши керак. Бундай ҳатти-ҳаракатлар таълим олувчиларни билимга чанқоқ қилади.
Таълим олувчилар ўзлари янги ўқув материални ўрганиб, керакли хулосага келишади, хотираларига сақлаб қолишади ва янги билимларни эгаллашдаги иш режаларни тузишади. Таълим олувчиларнинг фаолликлари бир нарсага йўналтирилган бўлса, керакли натижага тез ва осон эришса бўлади.Ўқиш нафақат фаол, балки янгиликларга тўла бўлиши керак. Л.В.Занков таълимда онглиликнинг маъносини муваффақиятли баён этган, ўқув фаолияти онгли бўлиши керак деб ҳисоблаган.
У таълим олувчиларнинг ўқув жараёни муҳим эканлигини тушуниб етишлари ушбу жараённи ривожланиб ва тезлашиб кетишига муҳим омил, деб ҳисоблайди. Билимларни онгли эгаллаш уларни хотирада яхши сақланиб қолишига ва тўла тушуниб етишига олиб келади. Ушбу тамойилни қўллаш учун педагоглар таълим олувчиларнинг билим савияларини эътиборга олган ҳолда дарс давомида қўлдан келгунча янги усуллардан ва билимларни қизиқарли ва яхшироқ тушуниб етишига қаратилган ўйинлардан фойдаланишлари керак.
Ўқув жараёнида кўпроқ савол-жавоблардан, ҳар хил қийин масалаларнинг ечимини топиш ва таълим олувчиларни ўз фикрларини мустаҳкамлаш, ҳимоя қилиш ва бошқаларга таништириш каби усуллардан кенг фойдаланиш керак. Шунингдек таълим олувчиларнинг ўз фикрларини тўғри ва тушунарли баён этиш, ўқув жараёнидан тўла фойдаланиш, савол-жавобларни тўғри тузиш ва иш режани яхши ва тушунарли тузишни ўргатиш мақсаддан ҳоли эмас.

Download 366 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish