Битирув малакавий иши педагогика кафедрасининг 018 йил июндаги 10-сонли даги йиғилишида мухокама қилинган ва химояга тавсия этилган


Ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари



Download 366 Kb.
bet18/19
Sana13.03.2022
Hajmi366 Kb.
#492802
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Шамсуддиов бит. малака иши.

Ўқув материалларини тизимлаштиришнинг дидактик параметрлари.
Дидактик материалларни ишлаб чиқишга тизимли ёндашув, педагогик дизайн моделининг универсал ва оддийлаштирилган варианти, таълим олувчиларнинг эҳтиёжлари, мақсад ва муамммоларини аниқлаш, турли таълим стратегиялари, ўқув материалларини тузишнинг бешта асосий босқичи, таҳлил – бу босқичда таълимни қандай ташкил этишнинг қанчалик зарурлиги (эҳтиёжлар таҳлили), таълимнинг талаб қилинаётган мақсадлари қай даражада мос бўлиши (мақсадлар таҳлили), бўлғуси таълим жараёнининг восита ва шароитларини аниқлаш (шароитлар таҳлили), дизайн босқичи, ишлаб чиқиш босқичи, татбиқ ёки қўллаш - ўқув материалларини синовдан ўтказиш, амалда қўллаш босқичи, самарадорликни баҳолаш - ишлаб чиқилган ўқув материаллари баҳолаш ва киритиш.
Дарс жараёнини лойиҳалашда ўқитиш методларини тўғри танлаш, яъни методларни дарснинг вазифалари ва мазмунига мослиги, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг имкониятларига мувофиқ бўлиши. Ўқитувчи дарснинг лойиҳасини ишлаб чиқишдаги топшириқларни кетма-кетлиги.
1-босқич: Ўқитувчи дастур, дарслик, методик қўлланма ва синф ўқувчиларининг умумий тавсифи билан танишиш.
2-босқич: Дарснинг асосий вазифалари мажмуасини: ўқитиш, таълимий мақсад, тарбиявий мақсад ва ривожлантирувчи мақсадларни ва вазифаларини белгилаш.
3-босқич: Дарснинг асосий босқичларини тўғри, аниқ ва изчилликда жойлаштириш.
4-босқич: Дарснинг ҳар бир босқичи мазмунидаги асосий ўринли ажратиб олиш.
5-босқич: Дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитиш методларини, воситаларини, технологияларни танлаш.
6-босқич: Дарснинг ҳар бир қисми учун ўқитишнинг етакчи; умумсинфий, кичик гуруҳ ва индивидуал шаклини танлаб олиш.
7-босқич: Бўш ўзлаштирувчи ва тайёргарлиги кучли бўлган ўқувчилар учун тафовутланган машқ ва вазифаларни танлаш.
8-босқич: Тегишли синф ўқувчилари учун вақт меъёрларига мувофиқ уй вазифасининг мақбул ҳажмини танлаш. Педагогларнинг ўқув машғулотлари учун дидактик материалларни тайёрлашда қуйидаги замонавий талабларга мувофиқ иш кўришлари кутилган таълимий натижанинг қўлга киритилиши учун зарур шароитни вужудга келтиради:
Ўқув машғулотлари учун дидактик материалларни тайёрлашда педагоглар ўқув манбалари (дарслик, ўқув, методик ва ўқув-методик қўлланма, йўриқнома, тавсиянома, луғат, энциклопедия, атлас, иш дафтари, хрестоматия каби босма нашрлар, шунингдек, Интернет материаллари, ЭАТР каби электрон ахборот манбаларидан олинган маълумотлардан мақсадли, самарали фойдаланишлари мумкин. Бу ўринда олинган маълумотларнинг ишончлилиги муҳим. Шу сабабли педагоглар дидактик материалларни тайёрлашда ўқув ахборотларининг ишончли эканлигига эътиборни қаратишлари зарур. Бинобарин, илмий асосга эга далиллар билан бойитилган дидактик материаллар талабаларнинг умумий ва касбий ривожланишини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб этади.
Демак, педагогларнинг ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратишга нисбатан креатив ёндашувлари талабаларнинг умумий ривожланиши ҳамда касбий шаклланишида муҳим аҳамият касб этади. Таълим жараёнининг муваффақияти педагог томонидан тақдим этилаётган ўқув материалларининг қай даражада сифатли тайёрланишига ҳам боғлиқ. Шу сабабли педагоглар ўқув материалларини тайёрлашга креатив ёндашишлари талаб этилади. Бунда улар ўқув материалларини самарали шакллантиришда ғоявийлик, илмийлик, визуаллик, тизимлилик, ўқув ахборотларининг изчил баён этилиши, ўқув ахборотлари ўртасидаги ўзаро
- аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши;
- талабаларнинг эҳтиёж ва қизиқишларига мувофиқ тайёрланиши;
- ўқув ахборотларининг асосланганлиги;
- талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини
- фаоллаштириш имкониятига эгалик;
- талабаларни жуфтликда, кичик гуруҳларда фаол ишларига учун шароит яратиш;
- талабаларда мустақил, ижодий, танқидий ва
- креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш;
- замонавий аҳамият касб этиши;
- эстетик жиҳатдан сифатли бўлиши;
- ноаниқ тушунча ва иборалардан ҳоли бўлиши;
- аниқ натижани кафолатлай олиши;
- турли вазиятларда қўллай олиш имкониятига эгалик;
- мавжуд БКМни мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва б.
Ўқув машғулотлар учун дидактик ишланмалар тайёрлашда ҳам педагоглар замонавий талаблар.









Download 366 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish