ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТИ
5110800 - Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши
14.14-гуруҳ битирувчиси Шамсуддинов Жавоҳир Адҳамжон ўғлининг
“ Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланиш”
мавзусидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар: п.ф.н. М.Каримова
Фарғона – 2018
Битирув малакавий иши педагогика кафедрасининг 2018 йил 5 июндаги 10-сонли даги йиғилишида мухокама қилинган ва химояга тавсия этилган.
Кафедра мудири __________ И.Туйчиева
Тақризчилар 1. ________________________
2. ________________________
МУНДАРИЖА
КИРИШ
I БОБ. ДИДАКТИК ВОСИТАЛАР ВА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР ТАСНИФИ
1.1. Тасвирий санъат дарсларида дидактик воситалар ва материаллар.
1.2. Тасвирий санъат дарсларида ўқитиш усуллари (дидактик усуллар)
II- БОБ. ТАСВИРИЙ САНЪАТ ДАРСЛАРИДА ДИДАКТИК МАТЕРИАЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСЛАРИ
2.1. Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланишда таълим методларининг ўрни.
2.2. Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланиш методикаси
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
ИЛОВАЛАР
ГЛОССАРИЙ
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
КИРИШ
Битирув малакавий ишининг долзарблиги: XXI аср юқори компьютер технологиялари асридир. Бугунги куннинг замонавий ўқувчиси электрон маданият дунёсида яшаяпти. Ахборот маданиятини шакллантиришда ўқитувчининг вазифаси ўзгармоқда – у ахборот оқими координатори бўлиши керак.
Тараққиёт билан бир хил қадам ташлаётган ўқитувчиларнинг кўпчилиги бугун ўқитиш жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишга техник ва психологик жиҳатдан тайёрдир. Ўқитувчи дарс ўтар экан у дарснинг ихтиёрий босқичини янги техник воситаларни жорий этиш орқали жонлантириш мумкин.
Ахборот-коммуникация технологиялари асосий дидактик материаллар ҳисобланади. Ҳозирги кунда ўқув жараёнида дидактик материаллардан фойдаланиш долзарб масалалардан бири бўлиб, у ўқитувчига дарсларда ўқув-билув фаолиятининг турли шаклларидан фойдаланишга, ўқувчиларнинг мустақил фаолиятини фаоллаштиришга ва аниқ мақсадга йўналтиришга имкон беради.
Дидактика атамаси юнонча “didacticis” - ўргатувчи, “didaska” –ўрганувчи сўзларидан келиб чиққан бўлиб, педагогиканинг ўқитиш ва таълим муаммоларини ишлаб чиқувчи қисмидир. Дидактиканинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуроллантиришдан иборат.
Дидактиканинг асосий тушунчаларига таълим, таълим жараёни, таълим тамойиллари, таълим методлари, таълим шакллари, таълим воситалари, билим, кўникма, малака, ўқитиш, ўқиш ва шу кабилар киради.
Дидактик тамойиллар – бу таълим жараёни қонуниятлари, мазмуни ва методларини белгилаб берувчи ўқитиш тамойилларидир. Шунинг учун ҳам ўқитувчининг педагогик маҳорати ва таълим олувчининг ўрганувчанлик фаолиятини бир қолипга солиб, белгиланган мақсадга эришишни таъминлайдиган қоидалар мажмуаси таълим жараёнида қўлланиладиган дидактик тамойиллар моҳиятини ташкил этади.
Дидактик тамойиллар назарий ва амалий таълимида мақсад, мазмун, методлар, ташкил этиш шакллари, ўқитиш воситалари ва усуллари; меҳнат ва тарбиявий фаолият; таълимнинг турли босқичлари ҳамда педагогик ва меҳнат жараёнлари; таълим олувчиларнинг жамоавий ривожланиши ва ҳар бирининг алоҳида ривожланиши ўртасидаги алоқадорликларни акс этиради.
Маълум бўлишича, илк бора дидактика атамаси немис педагоги Вольфганг Ратке (Ратихия) (1571-1635) асарларида таълим санъатини белгилашида юзага келган. Дидактика тушунчасини у таълимнинг назарий ва услубий асосларини тадқиқот қилиш билан шуғулланувчи илм фан деб тушунар эди.
Дидактик ғоялар жамият тараққиёти жараёнида янги ғоялар билан бойиб, такомиллашиб бораверади ва улар ўзига хос тизимлар кўринишида шаклланади. Шу сабабли ҳам таълим турлари ўқув жараёнини ташкил этиш ва уни амалга оширишга нисбатан турлича ёндашувлар асосида шакллантирилади.
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси” фани ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежларида тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси фанлари, шунингдек, умумтаълим мактабларидаги тасвирий санъат ва чизмачилик фанларини ўқитиш бўйича педагогик фаолият юритиш ҳамда шу фанларнинг машғулотларини тўғри ташкил қилиш, ўқувчиларда шу фан бўйича пухта билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришга қаратилган. Бўлажак ўқитувчиларга ўқитишнинг замонавий метод ва технологияларини ўргатиш, илмий муаммоларни тадқиқ қилиш, шу жумладан илмий-педагогик тадқиқотлар ўтказиш ва эксперимент натижаларини таҳлил қилиш малакаларини эгаллаш ҳамда педагогик жараёнга татбиқ эта олиш каби масалаларни қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |