Таълим мазмуни деганда, таълим жараёнида илмий билимлар тизими, амалий кўникма ва малакалар ҳамда ахлоқий-эстетик дунёқарашларнинг таълим олувчилар томонидан ўзлаштирилишини тушуниш лозим (И.Ф. Харламов). Педагогикада мактаб таълими мазмунини аниқлаш ва такомиллаштирш мақсадида бир бутун илмий талаблар тизими ишлаб чиқилган.
Таълим методи – таълим олувчиларнинг ақлий қобилиятини ривожлантирадиган, ҳамда унинг таълим берувчи, табиат ва атроф-муҳит билан ҳамкорлигида уларнинг билиш фаолиятини ташкил этишда қўлланиладиган усуллар йиғиндисидир. Дидактикада “таълим усуллари” деган атама кенг қўлланилмоқда. Таълим усули – бу методнинг таркибий қисми ёки алоҳида томонидир. Масалан, таълим олувчиларга амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш учун машқ методини қўллашда қуйидаги усуллардан фойдаланилади: яъни таълим берувчининг кўрсатмаси, ўрганиладиган материални амалиётда қандай қўллаш кераклиги, таълим олувчиларнинг таълим берувчи кўрсатмасига кўра кўникма ва малакага эга бўлишларини мукаммаллаштиришлари ва бошқалар.
Таълимни ташкил қилиш шакли таълим берувчи раҳбарлигида ташкил қилинадиган дарсларнинг бирлаштириш хусусиятларини намоён этадиган бу жарёнда ўқув-билиш фаолияти ўтказилади. Таълим шакли дидактик категория бўлиб, ўқув жараёни ташкил этишнинг ташқи томони ҳисобланади, таълим олувчилар маълум жамоада, бир вақтда ва жойда ҳамда маълум тартибда амалга оширилади. Ҳозирги пайтда жаҳон мактабларида синф-дарс тизими қўлланилмоқда.
Дидактик тамойиллар-ўқув жараёнини амалий ташкил этишнинг асосий талабларидир. Уларнинг энг асосийларига қуйидагилар киради:
1.Таълим, тарбия ва ривожлантириш бирлигида вазифаларни ечишга йўналтирилган тамойил. Бу тамойил ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс ва демократик жамият эҳтиёжларига боғлиқ. Ушбу тамойил бутун педагогик жараёнда тарбия, таълим ва ривожлантиришнинг алоқасини эътиборга олади. Фақат ҳар томонлама ривожланган баркамол шахс, яъни маълумотли, ахлоқий тарбияланган, психологик ва жисмоний етук шахс ижтимоий ҳаётда ва давлат қурилишида иштирок этиши мумкин. Мана шунинг учун ҳам сўнги пайтларда нафақат тарбиявий таъсирининг кучайишига, балки таълим олувчилардаги зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш ва ривожлантириш таъсирига муҳим аҳамият берилмоқда.
Ушбу тамойилнинг амалиётда қўлланиши вазифаларнинг комплекс режалаштирилиши ўқув жараёнини тезлаштиради ва таълим натижасини юксалтиради ва ҳар томонлама ривожлантиради. Бу тамойилга амал қилинганда таълим мақсадининг роли ва аҳамияти оширади ва таълимни мақсад сари йўналтиради. Мазкур тамойилни қўллаш таълим олувчидан мактаб таълимининг асосий мақсад ва вазифаларини танлашни ва улар орасидан аниқ бир синф ўқувчиларининг аниқ имкониятларини , яъни кучли ва кучсиз томонларини эътиборга олиши лозим.
Шундай қилиб, ушбу кўриб чиқилган тамойил таълимнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб таълимнинг қолган барча компонентларига, яъни ўз таркибига натижалар таҳлилилини олган ҳолда ўз таъсирини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |