ТАВСИЯЛАР
- Муаллиф томонидан таҳлил этилган Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланиш узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиради.
- Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланиш дарснинг унумдорлигини таъминлайди.
- Ўқувчиларнинг умумий билим сифатини кўтаради, ўқув малакалари
юксалтиришга имкон беради.
-Тадқиқотнинг умумий хулосалари педагогика назариясини такомилаштиришда хизмат қилиши мумкин.
Ушбу битирув малакавий ишнинг натижа ва ғояларидан илмий-услубий адабиётларни яратишда, таълим муассасаларида Тасвирий санъат фанини ўқитишда шунингдек, таълим-тарбияни самарали йўлга қўйишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот натижаларидан илмий ва ўқув ишларда махсус курс ва семинарларда, малака ошириш тизимида ҳам фойдаланиш мумкин.
ИЛОВАЛАР:
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ ЎРГАНИШГА ОИД ДИДАКТИК МАЪЛУМОТЛАР
Таълим жараёни – мақсад томон йўналтирилган педагогик жараён бўлиб, таълим олувчиларнинг фаол ўқув–билиш фаолиятини равғбатлантирадиган илмий билим, кўникма, малака ҳосил қилиши ва билим олиш услубиятини ўзлаштиришни, ижодий қобилиятларини, ахлоқий-эстетик дунёқараш ривожланганлигини ўз ичига оладиган таълим олувчиларни фаол ташкил қиладиган ўқув-билиш фаолиятидир. Муваффақиятли таълим учун нафақат унинг моҳиятини ва ички ички тузилмасини ва балки асосий қонун-қоидаларини билиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу қонуниятларни кўриб чиқишда таълим, шахснинг ривожланиши ва шаклланишида тарбиянинг кенг маънодаги воситаси сифатида муҳим аҳамиятга эгадир. Бундан шуни аниқлаш мумкинки таълимнинг асосий қоидалари бу тарбия жараёнига таъсир этади. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:
шахснинг ҳар томонлама ва баркамол шахс бўлиб ривожланишига йўналтирилган таълим;
таълим фаолиятининг характери;
таълимнинг ўқув-билиш фаолиятини фаоллаштириш ва мотивацияга бўлган эҳтиёжнинг бирлиги;
таълим жараёнида таълим олувчиларга ҳурмат ва талабчанликни ва уларнинг шахсий ҳурматини мустаҳкамлаш;
билим эгаллашда таълим олувчиларнинг муваффақиятидан хурсанд бўлишини таъминлаш;
таълим жарёнида таълим олувчининг ижодий қобилиятларини очиш ва таълим жараёнида уларнинг ижобий хусусиятлари ва сифатларига таяниш;
таълим олувчининг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш;
ўқув ишининг сифатини кучайтиришда жамоа таъсирини кучайтириш;
таълим олувчиларнинг ўқув-билиш фаолиятини рағбатлантиришда мактаб, оила ва жамиятнинг ҳамкорлиги.
Билим, кўникма ва малакага эга бўлиш учун, ақлий ва ижодий қобилиятларни ривожлантиришга, илмий дунёқараш ва ахлоқий жиҳатларни юксалтиришга йўналтирилган таълим жараёнларининг ўзига хос қонуниятлари бор. Уларга қуйидагилар киради:
таълимнинг илмийлик ва дунёқарашни юксалтиришга йўналтилганлиги;
таълимнинг муоммолилиги;
таълимнинг кўргазмалилиги;
таълим жараёнининг онглилиги ва фаоллилиги;
таълимнинг мақбуллиги;
таълимнинг узвийлиги ва изчиллиги;
таълимнинг мустаҳкамлиги ва даврийлиги;
таълимнинг тарбиявий, ривожлантирувчи ва ўқув услубий функцияларининг бирлиги.
Агар кўриб ўтилган қонуниятларни фанда асосланган десак, унда улар таълим жараёнининг амалий ташкил этишида асосий талаблар сифатада иштирок этадилар. Бу талабларни педагогикада дидактик тамойиллар деб аташ қабул қилинган. Буларнинг асосийларига қуйидагилар киради:
таълимнинг илмий бўлиши ва дунёқарашга ривожлантиришга йўналтирилганлиги;
таълим муоммоли характерга эга бўлиши;
таълим кўргазмали бўлиши ;
таълимнинг фаол ва онгли бўлиши;
таълимнинг таълим олувчиларга мос бўлиши;
таълимнинг изчил ва узвий бўлиши;
таълим мустаҳкам бўлиши;
таълим жараёнида таълим, ривожланиш ва тарбиянинг бирлигининг мавжуд бўлиши керак.
ХХ асрнинг 60-70 йилларида ўз ҳамкасблари билан ўтказган бошланғич таълимниниг сифатини кўтариш мақсадида ўтказган экспериментлари натижаси асосида Л.В.Занков кўпгина дидактик тамойилларни кашф этган. Мана бу тамойиллар: таълим жараёни юқори қийинчилик даражасида ўтилиши керак; ўрганиладиган материални ўқитишда тез ўзгаришлар бўлиши керак; назарий билимларни эгаллаш таълим жараёнида асосий маънога эга бўлиши; ўқувчилар таълим жараёнини ва таълим усулларини англаб етиши. Аммо, Л.В. Занков томонидан яратилган тамойиллар педагогикада кўпгина камчиликлари мавжудлиги сабабли кўп қўлланилмади.
Шундай қилиб, ҳар бир дарсда янги материални ўрганиш лозим, материални мустаҳкамлаш учун эса вақт етмас эди. Таълим жараёнида фақат назарий билимларга эга бўлиш, амалиётда кўникма ва малакага эга бўлишига салбий таъсир кўрсатарди. И.Ф Харламовнинг фикрига кўра ушбу тамойиллар таълим қонуниятлари билан чуқур боғлиқ бўлмаганлиги сабабли педагогика фанида ўз тасдиғини топмади.
Do'stlaringiz bilan baham: |