2. Илмийлик тамойили. Бу тамойил фаннинг мазмуни ва ўқув предмети билан қонуний алоқада бўлади. У мумкин қадар таълим мазмуни таълим олувчиларни аниқ илмий далиллар, тушунчалар, қонунлар, назариялар, фаннинг барча асосий бўлимларига ҳамда фандаги ҳозирги замон ютуғлари билан таништиради. Илмийлик тамойили ўқув дастурлари ва дарсликларни ишлаб чиқишда қўлланилади. Бунда маълум бир билим тармоғининг тарихий, замонавий ва келгусидаги илмий ҳолатлари эътиборга олинади. Ўқув предмети мазмуни ва фаннинг тармоғи ўхшаш бўлиши мумкин эмас, шунинг учун маълум фанни ўрганаётган таълим олувчилар ёш хусусиятларини эътиборга олиш керак.
Шунинг учун дастурда фаннинг асосий қисмини қамраб олиш керак, турли баҳс-мунозарали ва мураккаб саволларни киритмаслик керак. Акс ҳолда таълим берувчиларга ортиқча юклама бўлади. Кўриб ўтган тамойилни таълим жараёнида қўлланганда таълим олувчиларнинг моддий ва маънавий дунёқарашини шакллантириш керак, чунки у дунё қиёфасини илмий жиҳатдан ёритиб беради. Ўқитишнинг ажралмас қисми таълим олувчиларни фан янгиликлари билан таништириш бўлиши керак. Илмийлик тамойили таълим олувчилардан илмий изланишларда кўникма ва малакани ривожлантиришни ҳамда уларни илмий ишларини ташкил қилиш методлари билан таништиришни талаб этади. Бунинг учун таълим жараёнига муоммолилик элементлари, лаборатория ва амалий тадқиқот ишларини, ривожлантирувчи таълим, таълим олувчиларни ҳодисаларни кузатишнинг натижаларини таҳлил қилиш, илмий баҳс- мунозаралар ўтказиш, ушбу баҳсларда ўз нуқтаи-назарини, фикрини исботлаш, илмий адабиётларни ва илмий библиографик аппаратни қўллашни ўргатиш лозим.
3.Таълимнинг давлат қурилиши амалиёти ва ҳаёт билан алоқаси тамойили. Илмий-техник тараққиёт шароитида фан ишлаб-чиқариш кучига айланади. Мактаб таълими шароитида фандаги муоммоларни ўрганиш саноатга, қишлоқ хўжалигига ва жамоат ҳаётига боғлиқ ҳолда ўрганиш лозим. Таълимнинг бу тамойили юксак дунёқараш касб этади, сабаби у таълимни диалектик ва материалистик фикрлар орқали ўрганади. Бу тамойил таълимни қишлоқ хўжалиги билан биргаликда алоқада ўрганади. Таълим олувчиларни фақат техника билан эмас балки иқтисодий-ижтимоий ва хуқуқий алоқалар билан ҳам таништириш лозим. Таълим алоқасини ҳаёт билан мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситаларининг, теледастурларнинг, илмий-оммабоп радио эшиттиришларнинг ўрни катта.
4. Таълимнинг узвийлиги ва изчиллиги тамойили. Бу тамойил билим, кўникма ва малака маълум бир тартибда шаклланишини талаб этади, ҳар бир элемент бир-бири билан моҳиятдан бошқаси билан алоқада бўлганда, охирги элемент олдингисига таянади, янгисини ўрганишига шароит яратади. Бу тамойилга И.П.Павлов алоҳида эътибор қаратган, сабаби ва доимийлик ва машқни муҳим физиологик босқич деб ҳисоблайди.
Психологларнинг таъкидлашича мантиқий алоқани кучайтиришда ўқув материаллари кўп ҳамда кучлироқ эсда қолар экан. Узвийлик ва изчиллик кам вақтда муҳим ва зарур натижага эга бўлишга ёрдам беради. Ушбу тамойил асосан дастур ва ўқув қўлланмада амалга оширилади. Ҳозирги замонда фандаги ютуқларга илғор педагогик тажрибаларга ва педагогик экспериментлар натижаларига таянган ҳолда, дастур муаллифлари аниқ таълим тизимида ҳар бир предметни ўрганишда бир мавзу ичида изчиллик ва узвийликка амал қилиши зарур. Албатта, бу ҳолда мавзуни ўрганишда ва назарий-амалий ишларни бажаришда турли изчиллик мавжуд, лекин мантиқий ёндашиш тизими, тушунча, далил ва ҳодисалар ўзгаришсиз қолмоқда.
Таълим жараёнида маълум бир тизимга асосланган ҳолда таълим бериш асосий тушунчасини шу материалдан топишга уларни бошқа тушунчалар билан алоқасини (сабаби, функцияси), келиб чиқишининг сабаб-оқибатини, уларни аҳамиятини умумий қонунларини ўрганади. Ўз навбатида шу ҳам зарурки тушунчалар, қонунлар, турли ўқув предметлари назариялар ўртасидаги алоқаларни, яъни фанлар ўртасидаги ўзаро алоқани таълимда ўрнатиш зарур. Масалан, молекуляр-кинетик ва электрон назария физика, кимё ва биологияда ҳам ўрганилади. Бу тамойил дарснинг фақат бир босқичида ўзгаришсиз эмас, балки ривожлантирилган ҳолда ўрганиши зарур.
У таълимда ижодий тарафдан ёндошишни, педагогик вазиятларга кўпроқ тўғри тизимга таянишни назарда тутади. Амалиётда бу тамойил турли режалаштирилган ҳолда амалга оширилади( маълум бир муоммони назарий-лаборатория ишини қайта топшириш ва назоратни ўқув қўлланмасини яхши билган ҳолда ўрганиш). Изчиллик ва узвийлик нафақат педагоглар фаолиятида, балки таълим олувчиларнинг ишларида ҳам мавжуд бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |