Битирув малакавий иши педагогика кафедрасининг 018 йил июндаги 10-сонли даги йиғилишида мухокама қилинган ва химояга тавсия этилган


Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланиш методикаси



Download 366 Kb.
bet10/19
Sana13.03.2022
Hajmi366 Kb.
#492802
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
Шамсуддиов бит. малака иши.

2.2. Тасвирий санъат дарсларида дидактик материаллардан фойдаланиш методикаси
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси” фанини ўқитишда педагогларнинг ўқув машғулотлари учун дидактик материалларни тайёрлашда қуйидаги замонавий талабларга мувофиқ иш кўришлари кутилган таълимий натижанинг қўлга киритилиши учун зарур шароитни вужудга келтиради.
- аниқ мақсадга йўналтирилган бўлиши;
- талабаларнинг эҳтиёж ва қизиқишларига мувофиқ тайёрланиши;
- ўқув ахборотларининг асосланганлиги;
- талабаларнинг ўқув-билиш фаолиятини
- фаоллаштириш имкониятига эгалик;
- талабаларни жуфтликда, кичик гуруҳларда фаол ишларига учун шароит яратиш;
- талабаларда мустақил, ижодий, танқидий ва
- креатив фикрлаш қобилиятларини ривожлантириш;
- замонавий аҳамият касб этиши;
- эстетик жиҳатдан сифатли бўлиши;
- ноаниқ тушунча ва иборалардан ҳоли бўлиши;
- аниқ натижани кафолатлай олиши;
- турли вазиятларда қўллай олиш имкониятига эгалик;
- мавжуд БКМни мустаҳкамлашга хизмат қилиши ва б.
Ўқув машғулотлари учун дидактик материалларни тайёрлашда педагоглар ўқув манбалари (дарслик, ўқув, методик ва ўқув-методик қўлланма, йўриқнома, тавсиянома, луғат, энциклопедия, атлас, иш дафтари, хрестоматия каби босма нашрлар, шунингдек, Интернет материаллари, ЭАТР каби электрон ахборот манбаларидан олинган маълумотлардан мақсадли, самарали фойдаланишлари мумкин. Бу ўринда олинган маълумотларнинг ишончлилиги муҳим.
Шу сабабли педагоглар дидактик материалларни тайёрлашда ўқув ахборотларининг ишончли эканлигига эътиборни қаратишлари зарур. Бинобарин, илмий асосга эга далиллар билан бойитилган дидактик материаллар талабаларнинг умумий ва касбий ривожланишини таъминлашда ўзига хос аҳамият касб этади. Демак, педагогларнинг ўқув дастурлари ва ўқув манбаларини яратишга нисбатан креатив ёндашувлари талабаларнинг умумий ривожланиши ҳамда касбий шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Таълим жараёнининг муваффақияти педагог томонидан тақдим этилаётган ўқув материалларининг қай даражада сифатли тайёрланишига ҳам боғлиқ. Шу сабабли педагоглар ўқув материалларини тайёрлашга креатив ёндашишлари талаб этилади. Бунда улар ўқув материалларини самарали шакллантиришда ғоявийлик, илмийлик, визуаллик, тизимлилик, ўқув ахборотларининг изчил баён этилиши, ўқув ахборотлари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, талабаларнинг ёш хусусиятига мослиги, амалий аҳамиятга эгалик аниқ мақсадга йўналтирилганлик ҳамда эстетик талабларга мувофиқлик каби тамойилларни инобатга олиши ўқув жараёнининг сифатли, методик жиҳатдан тўғри ташкил этилишини таъминлайди. мойилларни инобатга олишлари зарур.
Тасвирий санъат дарсларида ўқувчиларнинг билиш фаолияти ўйин фаолияти билан уйғунлашган дарслар дидактик ўйинли дарслар дейилади.
Дидактик ўйинли технологиялар талабаларнинг билим олиш фаолиятин ўйин фаолияти билан қўшиб олиш боришдан иборат. Дидактик ўйинлар мусобақа, рақобат, ўзаро ёрдам, ҳамкорлик тарзида олиб борилади. Бунинг учун ўқитувчи дидактик ўйиндан кўзда тутилган мақсад, уни амалга ошириш йўллари, ўйин мазмуни ва иштирокчилари фаолиятини аниқлаб олади. Дидактик ўйин дарслари таълим ва тарбия бериш, ўқувчилар фаолиятини йўналтириш, касбга йўналтириш, ўқувчиларнинг мулоқат ва нутқ маданиятини ривожлантириш, улар билимларини чуқурлаштириш ва шахсни ривожлантириш вазифасини бажаради.
Дидактик ўйинли дарсларни мазмунига кўра саҳналаштирилган ролли ўйинлар, ижодий ишбилармонлик ўйинлари, конференция ва ўйин машқли дарсларга ажратиш мумкин. Дидактик ўйинли дарсларнинг сюжетли-ролли, ижодий, ишбилар-монлар, конференциялар ва ўйин машклар каби турлари бор. Мазкур дарсга ҳамма ўқувчилар улар қайси ролни бажаришидан қатъий назар қизқин тайёргарлик кўриши лозим.
Дидактик ўйинларни танлашда иштирокчиларнинг ёши, билими ва тарбияланганлик даражаси ҳисобга олинади. Ҳар бир дидактик ўйин машғулотларига ўзига хос хавфсизлик талаблари қўйилади. Бу хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя қилиниши ҳар бир ташкилотчининг доимий эътиборида бўлиши лозим. Бундан ташқари ҳар бир дидактик ўйин учун сарфланадиган вақт миқдорини турли белгилаш ва унга риоя қилишнинг ўзига хос асосларини билиш ва дарснинг мақсадига мувофиқ қўллаш талаб қилинади.
Дидактик ўйин турларини танлаш мезонлари:
— иштирокчилар таркиби бўйича- ўғил болалар, қиз болалар, ўсмирлар, катта ёшдагилар учун ўйинлар;
— иштирокчилар сони бўйича-якка, жуфтликда, кичик гуруҳ, катта гуруҳ синф жамоаси, рақобатдош командалар, синфлараро ва оммавий ўйинлар;
— ўйин жараёни бўйича-фикрлаш, ўйлаш, топағонлик, ҳаракатлар, мусобақа ва бошқаларга йўналтирилган ўйинлар;
— вақт меъёри бўйича-дарс, машғулот вақтининг режа бўйича ажратилган қисми, ўйин мақсадига эришгунча, ғолиб ёки ғолиблар аниқлангунча давом этадиган ва бошқа ўйинлар.
Дидактик ўйинлар воситалари, уларни тайёрлаш ва машғулотлар самарадорлигини ошириш омиллари Ҳар бир дидактик ўйин жараёнида ўзига хос воситалар турлари қўлланилади ва машғулот жараёнида улардан турли, унумли ва хавфсиз фойдаланиш лозим. Бу воситаларни қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
— канцелярия товарлари-турли ўлчамлардаги оқ ва рангли қоғозлар, скотч, фломастерлар, ручка, қалам, чизғичлар, қайчи, елим ва бошқалар;
—техника воситалари-проектор, микрофон, компьютер; видеокамера, видеомагнитофон, телевизор ва бошқалар;
— ўқув асбоб-ускуналари- ўқув лаборатория ва устахона жиҳозлари, ўлчов асбоблари, ўқув приборлари, мослама, механизм, модель ва бошқалар;
— маҳаллий ва табиий материаллардан тайёрланган воситалар.
Дидактик ўйинлар ташкилотчилари улар учун ишлатиладиган ҳар бир материал билан ишлаш, улардан тегишли дидактик воситаларни тайёрлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш технологияларини пухта билишлари ва риоя қилишлари лозим. Чунки дидактик воситаларнинг сифати, кўзда тутилган мақсадларга мослиги, қулайлиги ва улардан турли фойдаланиш машғулотлар самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
Дидактик ўйин турларини тайёрлаш ва амалда машқлар бажариш:
Мактабда тасвирий санъат дарсларида ҳар бир ўқитувчи айрим турдаги дидактик ўйин машғулоти ўқув материалларини амалда қўллаш учун тайёрлашини ташкил қилиш методик фаолиятнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Бунда ўқитувчилар тасвирий санъат фани бўйича ўзлари танлаган мавзудаги дарсни энг мақсадга мувофиқ дидактик ўйин турларидан фойдаланиб ўтказиш юзасидан дарс ишланмаси тайёрлашлари ва унинг асосида метод бирлашма мажлисида шу машғулотни баён қилиб беришлари ва тегишли муҳокамалар ўтказиб борилиши тавсия қилинади.

Download 366 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish