1.2. Тасвирий санъат дарсларида ўқитиш усуллари (дидактик усуллар)
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси” фанини ўқитишда дидактик принциплар қуйидагилардан иборат: Таълим соҳасидаги ислоҳотлар асосидаги мавжуд принциплар. (инсонпарварлик, гуманизм, демокризатсия, интеграция, индивидуализация). Дидактик принциплар нима? ва уларнинг аҳамияти. Таълим тарбияни билиш, илмийлик принципи, онглилик ва фаоллик принципи, мунтазамлик ва кетма-кетлилик принциплардан иборат.
Таълим сохасидаги ислохатлар асосидаги мавжуд принциплар (инсонпарварлик, гуманизм, демократизатсия, интеграция, диффепенция ва индивидуализация). Дидактик принциплар ва уларни тасвирий санъатни ўқитишдаги ахамияти. Тасвирий санъатни ўқитишда дидактик принципларнинг ўзига хос хусусиятлари. Таълим ва тарбиянинг бирлиги принципи. Илмийлик принципи. Онглилик ва фаоллик принципи. Таълимни ўқувчиларнинг ёши ва кучига мослиги принципи. Мунтазамлик ва кетма кетлик принципларидан иборат.
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси” фанини ўзлаштиришда дарслик, ўқув услубий қўлланмалар ва маъруза матнлари, электрон адабиётлар ва тасвирлар, электрон материаллар, тасвирий санъат атрибутларидан тўла фойдаланилади. Етук ўзбек ва хорижий тасвирий санъат уста рассомларининг жаҳон миқёсида тан олинган санъат асарлари намуналари, ҳамда методик жиҳатдан мукаммал репродуктив ишлари; замонавий компютер технологияларидан фойдаланган ҳолда машғулотлар ташкил этиш; талабаларга машғулот ўтишда миллий санъат намуналаридан фойдаланилади. Буюк санъат усталари ва уларнинг ижод этиш жараёнларини акс эттиришга бағишланган кино ленталари, чоп этилган намуна ва электрон версияларидан кенг фойдаланилади.
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси” фанини ўзлаштиришда дарслик, ўқув услубий қўлланмалар ва маъруза матнлари, электрон адабиётлар ва тасвирлар билан бирга плакатлар, моделлар ва бошқа кўргазмали қуроллар фойдаланилади.
Дарс жараёнида талабалар фаоллигини ошириш учун машғулотларда савол-жавоб, дискуссия, суҳбат ва дидактик ўйинлар ҳамда интерактив технологиялар, ижодий фаолиятини ривожлантириш, табақалаштириб ўқитиш, кредит технология ва компютер технологияларидан фойдаланиш назарда тутилади
Фалсафий луғатда: “усул - энг умумий маънода-мақсадга эришиш йўли, белгиланган даражада тартибга солинган фаолият’’-деб такидланади. Ўқитиш жараёнида усул педагог ва ўқувчиларнинг белгиланган ўқув-тарбиявий вазифаларни бажариш бўйича ўзаро боғлиқ фаолиятларининг тартибга солинган усули бўлади. Ўқитиш усулининг таърифи кўпроқ биз томонимиздан кўриб чиқилган тадқиқот қилиш усулининг дифенциясини такрорлайди.
Ўқитиш усули - бу педагог ва ўқувчиларнинг ўқитишнинг берилган мақсадига эришишга қара-тилган, тартибга солинган фаолиятидир. Ўқитиш усуллари (дидактик усуллар) остида кўпинча мақсадларга эришиш, таълим вазифаларини ечиш йўллари, усуллари мажмуаси тушунилади.
Педагогик адабиётларда баъзида усул тушунчасини фақат педагогнинг фаолияти ёки ўқувчиларнинг фаолиятига киритадилар. Биринчи ҳолда дарс бериш усуллари ҳақида гапириш ўринлидир. Иккин-чисида эса- ўқиш усллари ҳақида. Агар гап педагог ва ўқувчиларнинг ҳамкорлигидаги иши ҳақида кетса, бу ерда, шубҳасиз ўқитиш усуллари намоён бўладилар.
Ўқитиш усули- мураккаб, кўп ўлчамли, кўп сифатли таълимдир. Агар бизунинг худудий моделини кўра олганимизда эди, биз қирраларининг кўплиги билан ялтираб турувчи ва ўз рангини доимо ўзгартириб турувчи жилвадор кри-сталлни кўрган бўлардик. Ўқитиш усулида ўқитишнинг объектив қонунлари, мақсадлари мазмуни, тамойиллари, шакиллари ўз аксини топади.
Усул алоқасининг диалектикаси дидактиканинг бошқа категориялари билан ўзаро тескари алоқада: ўқитилишнинг мақсадлари, мазмуни, шакилларидан хосил бўлган ҳол-да, усуллар шунинг билан бир вақтда бу категорияларни вужудга келиши ва ри-вожланишига тескари ва энг кучли таъсир кўрсатади. Ишнинг мақсадлари, на мазмуни, на шакллари уларни амалий бажарилиши имкониятларини ҳисобга ол-масдан киритилиши мумкин эмас, усуллар худуди шундай имкониятни таъмин-лайдилар. Улар дидактик тизимнинг ривожланиш суръатини берадилар – ўқитиш қўлланилаётган усуллар илгари қанчалик тез ҳаракатланишга имкон берсалар, шунчалик тез илгарилайдилар.
Ўқитиш усуллари таркибида ҳаммадан аввал объектив ва субъектив қисмлар ажратилади. Усулнинг объектив қисми ҳар қандай усулда ҳар хил педа-гоглар томонидан фойдаланишидан қатъий назар албатта мавжуд бўлувчи доимий, мустахкам қоидалар билан асосланади. Унда барча дидактик қоидалар, талаблар учун умумий бўлган қонунлар ва қонуниятлар, тамойиллар ва қоидалар, ҳамда ўқиш фаолиятининг мақсадлари, мазмуни, шаклларининг доимий тарки-бий қисимлари акс эттирилади.
Усулнинг субъектив қисми педагогнинг шакли, ўқувчиларнинг хусусиятлари, аниқ шароитлар билан асосланади. Ўқитиш усулларининг вазифалари педагогнинг ўқувчилар билан ўқув- тар-биявий ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдилар . Уларнинг мохияти ва ўзига хосли-ги қуйидагилардан иборат. Ўқитиш усулларининг тўғридан-тўғри вазифаси бо-лаларга билмларни бериш ва уни ўзлаштиришни ташкил қилиш, уларнинг дунё қарашларини шакиллантиришдан иборатдир. Усуллар билмлар асосида ўқувчи-ларда кўникмаларни ривожланишини, улар шахснинг нерв тизимида нервли-рухий янгиликлар сифатида мустахкамланишини таъминлайдилар.
Ўқитиш усулларининг бундай тўғридан-тўғри вазифаси шахсда инсоний кучлар, ақлий қобилиятлар, иқтидор, товуш, кўриш, хис қилиш, эшитиш, жисмоний кучлар, сенсорли, туйғули, рухий-эхтиёжли, иродали сохаларни ривожлантиришни таъминлашдан иборатдир. Бу икки вазифани биргаликда амалга ошириш бола-нинг таълим олганлиги, ғоявий маънавий тарбияси ва нервли-рухий ривожланишни таъминлайди.
Ўқитишнинг ўрталаштирилган вазифалари ўқувчиларда ақлий ва жисмоний меҳнат маданиятининг нишоналари ва асослари - узлуксиз таълимни амалга ошириш, уларда мустақил таълимга, илмий-техник инқилоб шароитида ишлаб чиқаришда фаол иштирок этишга ҳаракатни ривожланиши учун пойдеворни ишлаб чиқишдан иборатдир. Ўқитиш усулларининг тарбиявий вазифаси болаларда идрок этиш ижодий фаолликни ривожлантиришга йуналтирилгандир.
Ўқитиш уcулларининг таснифи ҳақидаги масала мураккаб бўлмаган ва му-нозарани келиб чиқармайдигандир . Дидактик тадқиқодлар шуни кўрсатадилар-ки, ўқитиш усулларининг номенклатураси (номлари) ва таснифи уларни ишлаб чиқишда қандай ёндашиш танлаб олинишига кўра катта турли туманлиги билан таърифланадилар.
Улардан энг мухимларини кўрсатамиз. Бази бир дидактлар (Е.В.Перовский, Е.Я.Голакт, Д.Д.Лордниладзе ва бошқалар) ўқитиш услларини таснифлашда ўқувчилар билмларини олувчи манбалар ҳисобга олишлар керак деб ҳисоблайдилар. Мана шунинг асосида улар усулларнинг қуйидаги учта гуруҳини ажратадилар : сўзли, кўргазмали ва амалий.
И.Я. Лорнер ва М.Н. Скотник ўқитиш усулларини ўқувчиларнинг ўрганилаётган материалини эгаллаш бўйича ўқув-идрок этиш фаолиятининг ҳарактеридан келиб чиқкан ҳолда ишлаб чиқканлар. Ушбу нуқтаи назардан улар қуйидаги усулларни ажратадилар :
Тушунтирувчи - номойиш қилинувчи ёки ахборатли рецентив (реценция- идрок этиш): хикол, маъруза, тушунтириш, дарслик билан ишлаш, курортлар, кино ва диафилимларни намойиш қилиш;
Репрадуктив: билимларни амалиётда қўллаш бўйича ҳаракатларни бажариш, алгоритм бўйича фаолият, дастурлаш; ўрганилаётган материялни муаммоли баён қилиш; қисман қидириш ёки эвристик усул; тадқиқод қилиш усули, бунда ўқувчиларга идрок этилувчи масала берилади, уни улар мустакил равишда бунинг учун керакли материялларни танлаб олиб ва педагог ёрдамидан фойдаланиб, хал қиладилар.
Ю.К. Бобинский ўқитиш усулларининг барча турли туманлигини учта асосий гуруҳларга бўлади: Ўқув-идрок этиш фаолиятини ташкил қилиш ва амалга ошириш усуллари;
Ўқув-идрок этиш фаолиятини рағбатлантириш ва мотивлаштииш усуллари;
Ўқув-идрок этиш фаолияти устидан назорат қилиш ва ўзини-ўзи назорат қилиш усуллари.
Бу таснифлардан ҳар бир белгиланган асосга эга ва ўқитиш усуллари моҳи-ятини ҳар хил томондан тушуниб етишга имкон беради. Л.В. Голиш, усуллари тизимини ўқувчилар ва ўқитувчининг таълим мақсадларига эришиш бўйича биргаликдаги фаолиятини ташкил қилиш ва амал-га ошириш усулларининг руйхати сифатида белгилаб, уларни аломатлари бўйи-ча икки гуруҳга бирлаштирган:
Биринчи гуруҳни тасвирий санъат дарсларида ўқишнинг қуйидаги усуллари ташкил қиладилар:
маъруза, хикоя, тушунтириш;
номойиш қилиш, тасвирлаш, видео усул.
Иккинчи гуруҳни дарс бериш ва ўқишнинг қуйидаги усулларидан иборат:
китоб билан ишлаш;
лаборатория иши;
машқ;
Учинчи гуруҳни дарс бериш ва ўқишнинг ўқитишга мухокама қилиш, ривожланиш ва ижодий ҳарактерини берувчи усуллари ташкил қиладилар:
ўқув сухбати;
думалоқ стол атрофидаги сухбат;
мунозара;
ақлий хужум (брейнстерминг);
ишга доир (вазиятли) уйинлар;
линберд техникаси.
Туртинчи гуруҳ ўқувчилар томонидан мустақил ўқиш, тушуниш ва хал қилиш, уларнинг тадқиқот қилиш фаолиятига ундовчи, фаоллаштирувчи усуллар:
муаммоли масалалар усуллари;
шахсий (амалий) усул;
лойхалар усули.
Ўқитишнинг фаол усуллари- бу талабаларни ўқув материалини эгаллаш жараёнида фаол фикрлаш ва амалий фаолиятига ундовчи усуллардир. Фаол ўқитиш усулларнинг шундай усулидан фойдаланишни кўзда тутадики, у асосан ўқитувчи томонидан тайёр билимларни баён қилиниши, талабаларни уларни эслаб колишлари ва кайта тиклашларига эмас, балки фаол идрок этиш ва амалий фаолият жараёнида талабалар томонидан билимлар ва куникмаларни мустакил эгаллашларига қаратилган.
Ўқитишнинг фаол усулларининг хусусиятлари ўқувчиларни фаол идрок этиш ва амалий фаолиятга ундашдан иборат, бусиз билимларни эгаллашда илгари юриб булмайди. Ўқитишнинг фаол усулларини пайдо бўлиши ва ривожланиши ўқитиш жараёнининг олдида пайдо бўлган.
Ўқувчиларга нафақат билимлар бериш, балки идрок этувчи кизикишлар ва кобилятлар, ижодий фикрлаш, мустакил ақлий меҳнатнинг куникмаларни шакиллантириш ва ривожланишини таъминлашдан иборат бўлган янги вазифалар билан ифодаланади. Янги вазифаларни вужудга келиши ахборатларни шиддатли ривожланиши билан асосланади.
Ўқитишнинг фаол усулларидан ўқув жараёнининг ҳар хил боскичларидир: билимларни бирламчи эгаллаш, билимларни мустахкамлаш ва такомиллаштириш, куникмаларни шакиллантиришда фойдаланилади. Ўқитишнинг фаол усулларини билимлар тизимини шакиллантириш ва куникмаларни эгаллашга қаратилганлигига кўра таҳлил қилинмайдиганлар тахлид қилинадиганларга бўладилар.
Ўқитиш усулларини танлашда ҳаммадан аввал ўқув материалининг мазмунини таҳлил қилиш ва фаол усуллардан ўқувчиларнинг ижодий фикрлашлари, уларнинг идрок этиш кобилятлари, хаётий тажрибаси, ҳақикий фаолиятга мослаша олишлиги энг амалий номаён булувчи жойда фойдаланиш керак.
Ўқитиш ахборатли- ривожланувчи усулларига ўқувчилар ўқув ахборатини тайёр кўринишда ёки ўқитувчининг баён қилиниши оладиган усуллари: маъруза, хикоя қилиш, тушунтииш, сухбут, китоб билан мустакил иш киради.
Ўқитишнинг муаммоли-қидириш усулларининг ажралиб турувчи аломати ўқувчилар олдига ўзлари мустакил жавоб топишлари, улар учун ўзлари янги билимлар яратишлари, ,,кашф қилишлари’’, назарий хулосаларни шакллантиришлари керак бўлган масалалар (муаммолар)ни қўшишдан иборатдир.
Уларга қуйидагилар киради: муаммоли маъруза, эврестик суҳбат, ўқув маърузаси, қидириш лаборатория иши, тадқиқот қилиш усули. Кўникмаларни шакллантиришга қаратилган фаол усулларнинг моҳияти ўқувчилар томонидан ечиш жараёнида улар фаолият усулини эгаллай оладиган вазифаларни бажаришни таъминлашдан иборатдир. Амалий ўқитиш усулларига қуйидагилар киради: ишлаб чиқариш вазиятларини таҳлил қилиш, вазиятли касбий масалаларни ечиш, ишга доир ўйинлар.
“Тасвирий санъат ва муҳандислик графикасини ўқитиш методикаси” фанини ўқитишда дарс муҳим ҳисобланади. Дарс жараёнида қўлланилаётган ҳар қандай дидактик усул дарс тузилишини ифодалашга ҳар доим ҳам хизмат қилавермайди. Дидактик усуллар таълим методи билан баҳолангандагина дарс тузилишининг ўзгаришига, таълим методларининг ўзгариши ҳам дарс тузилишининг ўзгаришига олиб келади. Дарс жараёнининг муайян қисмида дарс шакли ҳамда методларининг ўзгариши дарснинг янги босқичини бошлаганлигини англатади.
Демак, дарс тузилишининг биридан иккинчисига ўтиши ва шу орқали дарснинг шакл ва методларининг ўзгариши дарс босқичи деб юритилади.
Шунингдек, таълимнинг қуйидаги қонуниятлари мавжуд: тарбияловчининг тарбия қонуни; ҳар қандай таълим фақат ўқитилаётган, ўқиётган ва ўрганаётган объектнинг маълум бир мақсадга ўзаро таъсири ёрдамида амалга оширилади; таълим фақатгина таълим берувчининг фаолиятига ва ўй – фикирларига мувофиқ равишда таълим олувчиларнинг фаол фаолиятлари давомида юз беради; ўқув жараёни таълим берувчи ҳамда таълим олувчининг мақсадларига мувофиқ келган ҳолда юз беради; алоҳида бир шахсни у ёки бу фаолияти ўрганишга йўллаш уни ушбу фаолиятга жалб этиш орқали эришилади; таълимнинг мақсади, билим олишнинг мазмуни ва таълим методлари орасида доимий боғлиқлик мавжуд бўлади; таълимнинг мақсади таълим мазмунини ва методини белгилаб беради.
Ўзаро боғлиқлик қонуни – таълим – тарбия жараёнида иккита руҳий ҳаракатнинг ўзаро боғлиқлигидаги ривожланиш қонуни. Бу қонун бўйича таълим – тарбия жараёни таълим берувчи ва таълим олувчи руҳининг бир йўналишдаги ҳаракатини тақозо этади. Бу қонунга биноан, таълим – тарбия жараёнини ташкил қилувчи икки шахсдан бирининг ҳаракати иккинчисиники билан мос келмаса, таълим – тарбия жараёни содир бўлмайди. Бунда дарсни самарали ташкил қилиш ва уни сифатли, мазмунли амалга ошириш учун педагог синфда ёки аудиторияда бир хилдаги ҳолатни, яъни, билим бериш ва билим олиш ҳолатини шакллантириш керак;
Машқ қонуни – қонун бўйича, эгалланган билимни кўникма, сўнг малакага айлантиришда, машқни иложи борича тез амалга оширишни тақозо этади;
Интенсивлик қонуни – бу қонун бўйича, машқлар жавоби қанчалик интенсив равишда бўлса, шунчалик тез ўзлаштирилади;
Ассимиляция қонуни – бўйича ҳар бир янги “туртки” қайтар реаксияни вужудга келтиради, дейилади. Шунинг учун эгаллаган билимни қайтариш йўли билимни “туртиб” туриш керак, дейилади;
Натижавий қонунда – реаксия ижобий бўлса, билим мустаҳкамланади, агар салбий бўлса, хотира уни ўчириб ташлайди, дейилади.
Ўқув жараёнида амал қилувчи барча қонуниятлар умумий ва хусусий тарзига икки гуруҳга ажратилади. Амал қилинишига кўра яхлит дидактик тизимни қамраб оладиган қонуниятлар умумий, амал қилинишига кўра фақат алоҳида таркибий қисмларига тааллуқли бўлган қонуниятлар эса хусусий (аниқ) деб аталади.
Замонавий фанга аниқ қонуниятлар кўплаб сони маълумдир. Улар қаторига қуйидагилар киради:
Дидактик қонуниятлар.
Гносеологик қонуниятлар.
Психологик қонуниятлар.
Кибернетик қонуниятлар.
Социологик қонуниятлар.
Ташкилий қонуниятлар.
Шуни таъкидлаш мумкинки, тури дарснинг шакл ва методлари ҳамда улар негизидаги дарс тузилишларига бевосита боғлиқдир. Ҳар бир ўқитувчи шуни англаб етиши муҳимки, ўқув жараёнини самарали қуриш – бу, ишда ўзини оқлаган педагогик қонуниятлар, қоидалар, дидактик қоидаларни ҳозирги замон шароитидаги янги масалаларни ҳал қилишда ижодий фойдаланган ҳолда, улардан бутунлай ва ўзаро алоқада фойдаланиш демакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |