I БОБ. ДИДАКТИК ВОСИТАЛАР ВА ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР
1.1. Тасвирий санъат дарсларида дидактик воситалар ва материаллар.
Тасвирий санъат дарсларида дидактик воситалар ва тарқатма материаллар – бу фанни ўқитишда зарур бўлган жиҳозлар, компьютерли воситалар, моделлар ва макетлар, кўргазмалар ва техник воситалар, асбоб – ускуналар ва маҳсулотлардир. Шунингдек, ўқитиш жараёнида ўқитувчи томонидан қўланиладиган тарқатма материаллардир. Улар: карточкалар, саволномалар, йўриқномалар, қизиқарли савол ва топшириқлар, амалий ишни ташкил этиш бўйича технологик хариталар ва ҳакозалардир.
Проф. Б.Зиёмуҳаммадовнинг ижод маҳсулида дидактик материаллар – педагог томонидан ҳар бир дарсга алоҳида тайёрланган, дарс мазмунини тўла ифодалаш ва ўқувчи – талабалар дарс мазмунига яхши тушуниб етишлари учун хизмат қилади, деб қайд этилади. Буларга турли кўргазмали қуроллар, турли муаммоли вазиятларни яратувчи мосламалар, ўйинлар ва ҳакозолар киради.
Дидактик материаллар ҳам дидактиканинг тамойилларига мос равишда яратилади. Дарс жараёни фақат усул ва услублар орқали амалга оширилиб, дарснинг ажралмас қисми ҳисобланади. Педагогсиз ва талабасиз ҳамда ўқув дастури ва режасиз дарс ўтиб бўлмагани каби, педагогик усуллар ва услубларсиз дарсни амалга ошириб бўлмайди. Дидактик қобилият – ўқув материали, кўргазмали қуроллар ва воситаларини тайёрлаб қўйиш, ўқув материалини аниқ, ифодали ва изчил баён қилиш, ўрганишга бўлган қизиқиш ҳамда маънавий, ҳиссий истакларни рағбатлантириш, ўқув билимини ошириш, фаоллаштириш маҳоратлари мажмуидан иборатдир.
Дидакто центрик технологиялар – бу ўқув дастуридаги режалаштирилган материални ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам таълим олувчиларга етказишдаги педагог фаолияти жараёнидир.
Таълимнинг кўргазмалилик тамойили – бу ўрганилаётган ҳодиса ва воқеаларни жонли идрок этиш асосида ўзлаштиришни кўзда тутади. Бу тамойил ўқув материалини аниқ образлар орқали бевосита идрок қилишни таъминлайди. Таълим жараёнида кўргазмали воситалардан тўғри фойдаланиш талабаларнинг педагогика, психология, тарбиявий ишлар методикаси, ўқитиш услубияти ва техникага оид фанларни пухта ўзлаштириб олишга, уларда малака ҳосил бўлишига ёрдам беради. Агар кўргазмали қурол бирор фикрни билдириш учун ёрдамчи восита бўлса, нутқ асосий қурол ҳисобланади.
Кўргазмали қурол кузатишни ривожлантириш учун қўлланилса, нутқ қисқа бўлиб кузатишнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган бўлади;
Демак, таълимнинг кўргазмалилик тамойили – бу таълим жараёнидаги сифатни таълим оширишга, талабаларнинг билим олишларини осонлаштиришга (ойдинлаштиришга) қаратилган фаолият бўлиб, унда талабалардаги ўрганилаётган жараёнларни (нарса ва ҳодисаларни) бевосита ҳиссий – амалий жиҳатдан идрок қилиш асосида билимларни онгли равишда ўзлаштириш жараёнига асосий эътибор қаратилади.
Ўқитишнинг компьютер (янги ахборот) технологиялари-бу таълим олувчига бериладиган ахборотни тайёрлаш ва етказиб бериш жараёни бўлиб, уни амалга ошириш воситаси компьютер ҳисобланади. Амалиётда ўқитишнинг ахборот технологиялари деб ахборот (ЭҲМ, аудио, видео, кино) воситаларидан фойдаланувчи барча махсус техник технологияларга айтилади.
Маълумки, ўқитиш соҳасида жаҳон дидактикасининг муҳим тажрибаси натижасида шахсий ЭҲМ ривожланиши негизида компьютерлаштирилган таълим вужудга келди.
Компьютер – (инг. Computer - ҳисоблайман) – олдиндан берилган дастур бўйича ишлайдиган автоматик қурилма. Таълим – тарбия жараёнларини компьютерлаштиришда замонавий компьютерлар универсал дидактик воситалар (қурилма) бўлиб ҳисобланади ва уларнинг таълим – тарбия жараёнларининг оптимал вариантларини топишдаги роли беқиёс. Шунингдек, компьютер таълим олувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини такомиллаштиришда янги дастурий – техник универсал воситаси бўлиб, уларнинг амалий тафаккурини кенгайтириш ва чуқурлаштириб, улардаги билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришни юқори даражага кўтаради.
Махсус таълим дастурлари билан таъминланган компьютерлардан деярли барча дидактик масалаларни ҳал этишда фойдаланиш мумкин. Улар: ахборот бериш; ўқитиш жараёнини бошқариш; натижаларни назорат қилиш ва тузатиб бериш; машқларни бажариш; ўқув жараёни ривожланиши ҳақида маълумотларни тўплаш ва шу кабилар.
Ривожланган мамлакатларда компьютерлардан кенг фойдаланишнинг ривожланиши бу борадаги қуйидаги асосий йўналишларни аниқлашга имкон беради:
- алоҳида ўқув фанлари (математика, табиий фанлар, она тили, чет тили, география, чизмачилик ва шу каби фанлар) бўйича ўзлаштириш даражасини оширишни таъминлаш;
- умумий когнитив (идрок этиш) қобилиятлари – қўйилган масалани ҳал этиш, мустақил фикрлар, коммуникатив малакаларни эгаллаш (ахборотни тўплаш, анализ, синтез қилиш)ни ривожлантириш, у ёки бу кўникмани шакллантиришга имкон берувчи жараёнларга эътиборни кучайтириш.
Компьютерлаштиришнинг асосий мақсади, маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш ишларини автоматлаштиришдан иборат бўлса, унинг асосий вазифалари интеллектуал салоҳиятни кўтариш, ақлий меҳнатни илмий асосда ташкил этиш, таълим – тарбияда оптимал вариантларни кафолатлашлардан иборатдир.
Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган дарсга тайёрланишда ўқитувчи шуни эсдан чиқармаслиги керакки, бу дарс, шунинг учун дарс режасини унинг мақсадларидан келиб чиқиб тузиши, ўқув материалини танлаб олишда эса асосий дидактик принципларга амал қилиш шарт: тизимлилик ва кетма-кетлик, дифференциал ёндашув, илмийлик ва бошқалар.
Бунда компьютер ўқитувчини алмаштирмайди, балки фақат тўлдиради. Ахборот-коммуникация технологиялари дидактик материали мазмуни ва шакли бўйича турли -тумандир: электрон дарсликлар, видеоролик, мусиқа, маълум мавзудаги тақдимотлар, ривожлантириш хусусиятига эга турли тестлар, топшириқлар ва бошқалар.
Тасвирий санъат дарсларда ахборот технологияларини қўллаш билиш фаолиятини фаоллаштирувчи асосий принциплар-ишониш ва тескари алоқа, тадқиқотчиликни тўлиқ амалга ошириш имкониятини беради.
Дарс жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ўқувчиларга ўзларини ўраб турган оламнинг ахборот оқимида тўғри йўналишга тушиб олишларига, ахборот билан ишлашнинг амалий усулларини эгаллашга, замонавий техник воситалар ёрд амида ахборот алмашишга имконият берувчи кўникмаларни ривожлантиришга ёрдам беради.
Дарсларда ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши таълим олиш учун ижобий мотивацияни кучайтиради, таълим олувчиларнинг билим олиш фаолиятини фаоллаштиради.
Компьютерлар ёрдамида таълим – тарбия жараёнига инновацион ёндашувлар қилишга имконият яратилади ва янги ахборот технологияларини жорий этишга кенг имкониятлар яратилади ҳамда янги кўргазмалилик таъминланади. Шунингдек, улардан таълим – тарбияда универсал дидактик восита сифатида фойдаланилади. Бу ўқитувчи вақтини тежашга имкон беради ва натижада таълим жараёнидаги самарадорлик қўлга киритилади.
Таълим жараёнида ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши ўқув жараёни умумий даражасини оширади, ўқувчиларнинг билим олишга бўлган фаолликларини кучайтиради.
Бунинг учун ўқитувчи бир қатор кўникмаларга эга бўлиши керак. Булардан асосийлари: техник, яъни компьютерда ишлаш учун стандарт дастурий таъминотдан фойдалана олиш кўникмаси; услубий, яъни ўқувчиларни саводли ўқитиш учун керак бўладиган кўникмалар; технологик, яъни турли дарсларда ўқитишнинг ахборот воситаларидан самарали фойдаланиш учун керак бўладиган кўникмалар.
Дидактика фан сифатида ўзининг предмети соҳасида амалда бўлган қонуниятларни ўрганади, ўқитиш жараёнини бориш ва кутилажак натижаларини асослаб берувчи боғлиқликни таҳлил қилади, режалаштирилган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошишини таъминловчи усуллар, ташқилий шакллар ва воситаларини белгилаб беради.
Ҳозирги кунда таълим тизимида замонавий компьютер воситалари ва мултьмедия технологиялари таълим жараёнида дидактик материал тайёрлаш вазифасини енгиллаштиради. Ўқитиш воситаси- ўқув материалларни кўргазмали намойиш этишга, уни тизимли етказиб беришга ёрдам беради, таълим олувчиларга ўқув материалларни тушунишларига ва яхши эслаб қолишларига имкон беради.
Ўқитиш воситалари ёрдамида ўқув машғулотдаги мустақил ишлар,аудиториядан ташқари бериладиган вазифаларни тўғри бажарилишига, ўқитиш жараёнини фаоллигини оширишга ва ҳаёт билан боғлашга ёрдам беради
Дидактик материаллар – кейинги йилларда кенг тарқалган ўқитиш воситаларининг турларидир . Ўзининг ҳарактерига кўра улар турли-тумандирлар ва билимларнинг асосида идрок этиш жараёни ўтидиган мустақил манба сифатида бўлишлари, ҳамда ўқитишнинг бошқа воситалари суяги бўлиб хизмат қилишлари мумкин.
Дидактик материаллар вақтдан рационалроқ фойдаланиш, ўқитиш жараёнини табақалаштириш, билимлар ва кўникмаларни оператив назорат қилиш, ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларига тўзатишлар киритиш имкониятини берадилар.
Карточкалар энг содда ва ихчам дидактик материаллар бўладилар, уларга саволлар, масалалар, машқлар, масалаларни ечишнинг намуналари, алгоритмик ва ноалгоритмик кўрсатмалар киритилади.
Проеектор интерфаол доскада ўқитувчининг олдиндан тайёрланган кўргазмали картиналари ёки кўргазмали слайд-шоуларии такдим этади. Интерфаол доскада овозли кўргазмани ёзиб ёки чизиб кўрсатиши мумкин, ўқитувчи учун фақат уни бошқариб бориш қолади. Кучли ва чуқур кўргазмали дарс жараёнини интерфаол доскада, кино ёки театрга тенглаштириш мумкин. Бунда ўқитувчидан режиссёрлик билим ва интилишни талаб қилади. Агар, ўқув материаллари олдиндан аниқ ва тушунарли қилиб тайёрланган бўлса, у дарснинг самарали бўлишини таъминлайди.
Дидактик воситаларни қўллашдан асосий мақсад ўқувчиларни ушбу фаннинг мақсади, вазифалари, тамойиллари ва ўқитиш услубиётлари билан кенг, чуқур ва ҳар томонлама таништиришдан иборатдир. Ундан ташқари педагогларни дидактик восита ва материаллар мажмуасидан фойдаланиш услубёти ва кўникмалари билан қуроллантириш, уларни ишлаб чиқиш педагогик малакаларини шакллантиради.
Ўқувчиларга педагогик тафаккур асосларини ўргатиш, дидактик восита ва материалларни танлаб, қўллашда ўқитиш ва тарбиянинг педагогик қонуниятлари, тамойилларидан келиб чиққан ҳолда оптимал қарорлар қабул қилишга ўргатади.
Дидактикада кўрсатмалилик принципи конкрет билан абстрактнинг бирлиги тўғрисидаги қоида асосида кўриб чиқилади. Нарса ёки ҳодисанинг аслини ёки тасвирини идрок этиш инсон учун атрофдаги борлиқни, бирор ҳақиқатни билишнинг дастлабки ва энг оддий акти ҳисобланади ҳамда ўрганилаётган нарсалар, жараёнлар, ҳодисалар тўғрисида аниқ тасаввурлар ва абстракт тушунчалар ҳосил қилиш учун асос вазифасини ўтайди.
Кўрсатмали қўлланмалар — ўқувчиларни ўрганиладиган объектлар, ҳодисалар, жараёнлар тўғрисида яққол (асосан кўриш) тасаввурлар ҳосил қилиш методида ўқитиш мақсадида ишлатиладиган воситалар.
Ўзлаштириладиган билимлар характерига, ўқувчиларда мавжуд бўлган тасаввур, тушунча, ҳаёт ва иш тажрибасига, дарснинг конкрет вазифаларига қараб кўрсатмали қўлланмалар ўқитишда ҳар хил ролни бажаради.
Улар билимлар манбаи сифатида, шунингдек, ўқитувчи сўзлаб бериш, тушунтириш, суҳбат вақтида фойдаланадиган расм сифатида хизмат қилиши мумкин. Кўпинча, бу иккала вазифа комплекс тарзда келиши мумкин.
Натурал (табиий) объектлар. Табиий объектларга сирасига жонли ва жонсиз табиат объектлари киради, таълим олувчилар улар билан машғулотларда тарқатма ёки намойиш қилинадиган материаллар шаклида танишадилар.
Кўргазмалилик - табиий объектларни танлаб олиш ёки табиий объектларни ўз ичига таркибий қисм қилиб киритган турли қўлланмаларни лойиҳалашга қўйиладиган асосий талаблардан бири. Шу мақсадда ўрганилаётган тушунчаларнинг мазмунини очиб бериш учун керак бўлган айрим типик белгиларни аниқ ифодалашга ёрдам берадиган объектлар ажратиб олинади.
Натурал объектларнинг қўлёзмалигини кучайтириш учун турли кодлаш усуллари қўлланилади: рангли, рақамли, ҳарфли. Табиий объектларни ўқитиш жараёнида улар билан ишлаш услубларидан асосийлари кузатиш ва тажриба ўтказиш ҳисобланади.
Кўргазмали қўлланмалар сифатида ишлатиладиган табиий бъектлар аввало унинг жиҳоз ва мосламаларига махсус ишлов бериш зарур.
Ўқув моделлари, муляжлар, макетлар. Моделлар табиий объектларнинг сунъий кўриниши бўлиб, уларнинг муҳим сифатлари, алоқалари ва муносабатларини қайта такрорлайдиган ўқув кўргазмали қўлланмалар ҳисобланадн.
Ҳақиқий объскт (микро ва макро объектлар) хусусиятларини кўрсатишда шартлилик (рамзийлик)ка амал қилинади, ўлчамни катталаштириш ёки кенгайтириш орқали объект қурилмаси схема тарзида акс эттирилади.
Моделларнинг энг кенг тарқалган типик турлари бу моддий (предмет) моделлардир.
Моделлар ўз ҳажмига эга ёки текис моделларга бўлинади. Уларнинг оралиғида рельеф жадваллар жойлашган
Ҳажмга эга моделлар таркибий қисмларга бўлиниши мумкин. Ҳажмга эга бўлган моделлар сирасига муляж ва макетлар киради.
Муляж (макет)лар моддий объектларга айнан ўхшатиб яратилган қўлланмалардир.
Композицион - расм ва фотосуратлар;
Графикли: (чизма, диаграмма, схема ва бошқалар);
Белгили - рамзий формула, ҳарф ва сўзлар билан ифодаланувчи.
Сўнгги пайтда электрлашган жадваллар кенг қўлланилмоқда, яъни, стендлар, хавфсизликка оид техникалар.
Ўқитиш воситалари орасида охирги пайтда энг кўп қўлланилаётган воситалар - бу плакатлардир.
Экран ва экран - товушлик ўқитиш воситалари
Реал таълим воситаларига- техник воситалар ва чоп этилган ўқув материаллари киради.
Реал таълим воситаларига ўқитишда қўлланиладиган барча реал ёрдамчи воситалар:
машиналар, тракторлар, жиҳозлар, дастгоҳлар, тайёр маҳсулотлар ва ҳоказолар киради.
Техник воситаларига, проектор, кино аппарат, ўқув телевидениеси, видеомагнитафон, компьютер, видеофильмлар, мультимедиа ва ҳоказолар киради. Бундан ташқари синф доскаси, доска — стенд, доска — блокнот, кодоскоплар ҳам техник воситаларга киради.
Чоп этилган ўқув материалларларга чоп этилган ўтказилган барча ўқув ва кўргазмали материаллар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |