Ўқитувчиларда электрон таълим ресурсларини конструкциялаш ва улардан фойдаланиш малакаларини шаклланиш босқичларини амалга ошириш



Download 156,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi156,5 Kb.
#203817
Bog'liq
Ўқитувчиларда электрон таълим ресурсларини конструкциялаш ва улардан фойдаланиш малакаларини шаклланиш босқичларини амалга ошириш


Ўқитувчиларда электрон таълим ресурсларини конструкциялаш ва улардан фойдаланиш малакаларини шаклланиш босқичларини амалга ошириш
Фан ўқитувчиларида ЭТР конструкциялаш ва улардан фойдаланиш малакаларини такомиллаштириш, бизда, узоқ муддатли ва кўпқиррали жараён сифатида кўринади.
Тадқиқотнинг назарий хулосалари ва фан ўқитувчиларини ЭТР конструкциялаш ва улардан фойдаланишга тайёрлашнинг лойиҳалаштирилган модели бизга, режалаштириш ва амалга ошириш босқичларини, юқори изоҳланган методлар, воситалар ва услублар жамламасини ўз ичига олган методикани ишлаб чиқиш имконини берди.
Биз ишлаб чиққан моделнинг биринчи блоки мақсад(ўқитувчиларда ЭТР конструкциялаш ва улардан фойдаланиш малакасини такомиллаштириш) ва қуйидаги вазифалар (масалалар) ни акс эттирувчи методологик (услубий) –мақсадли блок ҳисобланади:
Педагоглар томонидан ФДТС, ИТМ, ЭТР лар моҳиятини тушуниш ва минтақавий қўшимча касбий таълим тизимида ўқитиш учун шароитлар яратиш. ФДТС га ўтишнинг асосий мақсади, замонавий ижтимоий иқтисодий талабларга жавоб берадиган таълимнинг янги сифатига эришишдан иборат бўлганлиги учун, таълим жараёнида замонавий АКТ воситаларини жорий этиш шароитларида педагогга фақат фойдаланувчи бўлиш етарли эмас, касбий характеристика (тавсиф) ҳисобланган, АКТ-компетентликни ошириш зарур.
Биз асосий ёндашувларни аниқладик: тизимли – фаолиятли, амалий – йўналтирилган ва компетентли
Компетентли ёндашув ўқув жараёнини, таълим педагог учун шахсий аҳамиятли фаолиятга айланадиган таълим тизими чегараларидан ташқари таълим натижалари аҳамиятли деб тан олинадиган ўқув жараёнини динамик тизим сифатида ташкил этиш тамойилларига қурилган.
Тизим фаолиятли ёндашув ўқитувчиларда касбий фаолият учун аҳамиятли шахс сифатларини такомиллаштириш ўзлаштирилган билимларга таяниб кўникмаларни ҳосил қилиш, ўз ўзини тарбиялашга имкон беради.
Таълимда амалий йўналтирилган ёндашув ўқитувчиларда функционал базаларни сифатли бажаришни таъминловчи, касбий компетенцияларнинг ўзаро таъсирига асосланган таълимий фаолиятни ташкил этиш имконини берадиган, касбий муҳитга сингиш; АКТ,ЭТР билан ишлаш бўйича амалий фаолиятни ва ҳаётий муҳим вазифа ва муоммоларни ҳал қилишда улардан фойдаланиш амалий тажрибасини такомиллаштиришга асосланган билимлар, кўникмалар ва малакаларни такомиллаштириш имконини беради.
Ташкилий – мазмуний блокни амалга ошира туриб, шуни таъкидлаймизки, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларини ЭТР ни конструкциялаш ва улардан фойдаланишга тайёрлаш жараёнида биз қуйидаги педагогик шартларга суяндик:

  • Таълим мазмунини қуришда ўқитувчиларнинг касбий йўналганлиги ва АКТ ни эгаллаганлигининг таянч даражасини ҳисобга олиш;

  • Фан ўқитувчиларининг минтақавий эҳтиёжлар ва тингловчиларнинг индивидуал хусусиятлари МТГ, ЭУУМ, АКТ элементларидан фойдаланиш, касбий тайёргарликнинг йўналганлигини таъминлаш;

  • Ўқитувчилар малакасини ошириш дастурларига қуйидагиларни киритиш: “Замонавий ускуналардан фойдаланиш, ЭТР таълим фаолиятида, шу жумладан робототехника”, “интерактив доскадан таълим жараёнида фойдаланиш”, “замонавий шароитларда ўқитувчининг ахборот коммуникация маданияти, шу жумладан ЭТРни масофавий таълимда”, “сайтларни федерал талабларга жавоб бериш”, “АКТ дан фойдаланилган таълим муоссасаларини бошқариш самарадорлиги”.

Таклиф этилган моделни амалга ошириш ўз ичига қуйидаги босқичларни олди:

  • тайёрлов (ташкилий) – малака ошириш дастурларини тузиш, материаллар, матнлар, диагностика топшириқлар, ўқув-услубий таъминот:

  • амалий (малака ошириш) – малака ошириш дастурини амалга оширишнинг констатацияловчи (таъкидлаш), шакллантирувчи, назорат қилиш экспериментларининг тадбирлари, мазмуни ва муддатлари.

  • жорий этиш (умумлаштирувчи) – таълимнинг олинган натижаларини қайта ишлаш; тадқиқот натижаларини амалий қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ушбу жараённинг услубий ёрдами муаллифлик моделининг ташкилий-мазмуний блокида тақдим этилган (11-расм), уни амалга ошириш экспериментнинг шакллантириш даври жараёнида уч босқич давомида амалга оширилади.
Шаклантирувчи экспериментнинг биринчи босқичи таълимни қамраб о лган эди (1-модул: “АКТ ни ўзлаштиришнинг таянч даражаини шакллантириш”) ва таълим ходимларининг малакасини ошириш ва таълим ходимларининг малакасини ошириш ва уларда таянч АКТ-компетентликни ривожлантиришга йўналтирилган эди; ушбу босқичда АКТ ва интерактив ускуналар билан ишлаш учун зарур бўлган таянч билим, кўникма ва малакаларни тўплаш жараёни кечди. Ушбу босқичда мактаблар учун сифатли таълим жараёнининг жуда муҳим ташкил этувчиси бўлган АКТ ва интерактив ускуналар билан ишлаш учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакалар тўпланади. Шунинг учун PCD-Алания да таълимни модернизация қилиш бўйича тадбирлар мажмуасининг масалаларидан бири- бу умумтаълим муассасаларининг инфраструктурасини яхшилашдир. Бу ўқитувчи ва таълим олувчиларнинг автоматлаштирилган иш жойларидан иборат рақамли теҳника асосида ўқув ускуналари(жиҳозлари) дир.
Келтирилган ускуналар кўпчилик ўқитувчилар учун янги, шунинг учун, улардан самарали фойдаланишга ўқитувчиларини тайёрлаш зарурияти хосил бўлади. Ўқитувчиларни АКТ асосларини эгаллаши бўйича иш илгари олиб борилмаган дейиш нотўғри бўлади. Ҳар бир ўқитувчи СОРИПХРО да АКТ воситаларидан фойдаланиш бўйича курсни ўз ичига олган малака ошириш курсларидан ўтишади, бироқ унда интерактив ускуналар, рақамли лобараториялардан фойдаланиш ҳусусиятлари кўриб чиқилмайди.
Ушбу босқич доирасида биз PCD-Алания педагогик ходимларини малакасини оширишни ташкил этиш учун қўшимча касбий таълим дастурини ишлаб чиқдик.(3.4-иловалар):

  • таълим фаолиятида, замонавий ускуналардан, шу жумладан робототехникадан фойдаланиш;

  • таълим жараёнида интерактив доскадан фойдаланиш;

  • замонавий шароитларда педагогнинг ахборот-каммуникатив маданияти, шу жумладан ЭТР ва МТ дан фойдаланиши;

  • ТМ сайтларини Федерал талабларга мувофиқлиги (мослиги);

  • АКТдан фойдаланилганда, таълим муассасасини бошқариш самарадорлги.

Рақамли лабораториялар, интерактив доска, робототехникани ўз ичига олган замонавий АКТ воситаларидан фойдаланишга ўқитувчиларни ахборот-технологиктайёрлаш босқичма-босқич амалга оширилиши керак. Биринчи босқичда педагоглар таълим соҳасидаги давлат таълим сиёсати, фаолиятнинг меёрий ҳуқуқий асослари билан танишишади. ФДТС нинг асосий таълим дастурини амалга оширишга талаблари, шу жумладан соғлиқни сақловчи технологиялар, педагогика ва психология масалалари, ижтимоий мослашув, ижтимоийлашув, тарбия ва таълим масалалари, тарбиявий иш назарияси ва амалиёти кўриб чиқилди.
Биз ташкил қилган предметли – услубий фаолият доирасида ўқитувчилар янги ўқув ускуналари (жиҳозлари, воситалари) билан танишишди: мобил АРМ ва кўп функционал компьютер синфи; биалогия, физика ва кимё ўқитувчилари учун ишлаб чиқилган рақамли ўқув- лаборатория ускуналари(жиҳозлари); LEGO NXT биринчи роботлар ва турли тармоқ ускуналари(жиҳозлари).
Курснинг амалий қисмида ўқитувчиларга, серверга дастурий таъминотни ўрнатиш ва кириш нуқталарини созлаш методикаси таклиф қилинди, хужжат-камера билан ишлаш билан боғлиқ масалалар, проектор ва интерактив доскани улаш, SMART Responee овоз бериш пультини фаоллаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Курснинг масофавий қисми ўқитувчиларга янги авлод ФДТС талабларини ҳисобга олган ҳолда замонавий интерактив ускуналар ва ЭТР дан фойдаланган ҳолда маълум мавзу бўйича дарс моделини конструкциялашни таклиф қилди. Таълимнинг якуни конференциялар бўлди, уларнинг давомида тингловчилар томонидан дидактик ўйинлар кўринишидаги мастер-класслар ўтказилди; Республиканинг таълим муассасалирида ЭТРдан фойдаланиш бутун патенциалларни очиб берувчи тютерларнинг ҳисоботлари; “Таълим муассасаси сайтларини федерал талабларга мувоффиқлиги(мослиги)”; “АКТдан фойдаланиб таълим муассасаларини самарали бошқариш” (Дневник.РУ, Электрон журналлар ва х.к) мавзуларида семинарлар.
Шунингдек “Таълим муассасалари сайтларини федерал талабларга мослиги”, АКТдан фойдаланиб таълим муассасаларини самарали бошқариш”(Дневник.РУ, электрон журналлар ва .х.к) семинарлари ўтказилди, уларни ўтказиш давомида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди;

  1. Мактаб ҳақида маълумотни киритиш, синфларни яратиш, тизим базасига қатнашчиларнинг шахсий маълумотларини киритиш, шахсий кодларни бериш, ҳисобот даврларини созлаш, фанлар рўйҳатини таҳрирлаш, дарс жадвалини тузиш.

  2. Журналлар, кутибхона, медиотека билан ишлаш.

  3. Лойиҳанинг ижтимоий функциялари билан ишлаш: мактаб гуруҳлар, ҳодисалар, эълонлар, янгиликлар, формулалар, файлларни бошқариш яратиш.

  4. Жорий этиш истиқболлари, “Дневник РУ” тизими базасида ягона ахборот – таълим муҳитини яратиш.

Ҳозирги вақтда “Дневник ру” тизими ижтимои тармоқ инструментлари (воситалари) ва таълим жараёнини қўллаб қувватлашни таъминловчи электрон хужжат алмашиниш функциясини бирлаштиради: ўқувчининг электрон кундалиги, ўқитувчи журнали, дарс жадвали, уйга вазифалар, электрон кутубхона, луғатлар, таржимонлар, мактаб сайтларини тез яратиш инструментарийси (вазифалари), шунингдек мактаб ичи назорат воситалар.
Педагогда АКТ эгаллаганликнинг таянч даражасини ривожланиши ўқув-тарбиявий жараёнда ахборот технологияларидан фойдаланилган таълим жараёнининг янги моделига қараб боришни назарда тутувчи таълимни ахборотлаштириш масалаларини ҳал қилишнинг зарурий , бироқ умуман етарли бўлмаган шарти ҳисобланади.
Шакллантирувчи экспериментнинг иккинчи босқичи (2-модул: “ТР конструкциялашнинг инструментал воситалари)-комплексли (мажмуавий) ёндашув асосида ишлаб чиқилган ва тингловчилар томонидан ЭТР конструкциялашнинг инструментал воситаларини эгаллаганликнинг дастлабки даражасини ҳисобга олувчи ва ЭТР дан фойдаланилган таълим муҳитини моделлаштириш малакалари, уларни тайёрлашнинг барча компонентларини ўз ичига олган муаллифлик услубий тизимни жорий этиш.
Ушбу босқич доирасида тингловчиларга ўрганиш учун ЭТР конструкциялаш тамойиллари, дастурий маҳсулотлар ва уларни таълим жараёнида қўллашнинг услубий ҳусусиятларини билан таништирадиган курслар таклиф қилинади: “ Таълим жараёнида интерактив доскадан фойдаланиш”, “ЭТР конструкциялаш учун эркин дастурий таъминотнинг инструментал воситалари”, “Педагогнинг касбий фаолиятида интернет ресурслар”.
Мавжуд ЭТР асосан идрокнинг визуал типига йўналтирилган, бироқ фикрлашнинг бошқа икки моделини ҳисобга олиш имкониятлари мавжуд [19]. Информацион (ахборотли) идрок типи инсон томонидан ахборотни қайта ишлаш хусусиятларини акс эттиради, ҳамда улар орасидаги ўзаро муносабатларни акс эттиради, матерални идрок қилишда, уни қайта ишлаш, хотирада сақлашда ва қайта ишланган ахборотни узатишда етакчи хисобланади ва уни ЭТР конструкциялашда ҳисоб олиш зарур. Масалан, яққол ифодаланган кинестетик идрокка ега одамлар тафаккурининг хусусиятлари, дарслик билан ишлаш жараёнида таълим олувчида психологик ҳолатни шаклланишига таъсир этувчи ранг политраларини асосланган ҳолда танлаш, ҳамда таълим олувчини диққати қаратилиши керак бўлган лавҳаларни ранг билан ажратишёрдами билан уларда керакли сезгилар яратишда ҳисобга олигниши мумин.
Идрокни яққол аудиал типдаги шахсларга материални идрок қилиш сифатини яхшилашга аудиал ва визуал компонентларни комбинатцияси имкон беради. Шунинг учун ЭТР конструкциялашда ахборотни аудиал, визуал, кинестик сексор каналлар ва таълим методлари бўйича такрорлаш асосли бўлади. Бу шу билан боғлиқки, инсонлар турли рангларни кўриш идроки бир биридан фарқланади ва ЭТР конструкциялашда ранг муҳим фактор ҳисобланади. Совуқ рангарга бўялган объектлар, бизга узоқлашган, илиқ танларга бўялгани яқинлашган бўлиб кўринади. Бу табий хаво перспективаси туфайли юз беради: узоқлашган предметлар ҳаво қатламлари орқали кўк тутун орасида кўрингандек идрок қилинади, ёруғ ва илиқ ранглар бизга ҳақиқий ўлчамларидан каттароқ кўринади. Агар қизил, пушти ва сариқ рангларни кўриб чиқадиган бўлсак улар кичик тўлқин узунлигига эга, бу эса идрок қилиш учун кўп миқдорда энергия талаб қилади. Бу ранглар фаол –бостириш характеридаги ранглар, улар мияга кузатувчи (рағбатлантирувчи) таъсир кўрсатади, пульс ва нафас частатаси оширади. Аксинча совуқ ранглар, яшил ва ҳаворанг қисқа тўлқинли ва шунинг учун осон идрок этилади.
Инсон идрокининг ушбу ҳусусиятларини билиб туриб, ранг билан фазони кўриш орқали тузатиш мумкин. Бундан келиб чиқиб, ранг идрокни бу инсоннинг кўриш аппаратига таъсир этишнинг мураккаб психофизик жараёни бўлиб, у инсонда ранг сезгиси, кўриш хотираси ва идрокнинг бошқа элементларини хосил бўлишга таъсир кўрсатади. Рангни кўз билан идрок қилинганидан сўнг асаб тизимининг переферясида акс эттириладиган жараён бошланади. Физика кўрсидан маълумки, ранглар бу турли тўлқин узунлигидаги ва акс эттириш, синиш ва ютушининг турли даражаси билан тавсифланадиган нурланишдир. Бунда шуни таъкидлаш керакки, идрок бу-инсоний/(физик) қўзғатувчиларни сезги органларига бевосита таъсири натижасида ҳосил бўладиган предметлар, вазиятлар ва ходисаларнинг яхлит акс эттирилишидир. Нормал идрок муҳим шарти олинаётган ахборотни ташкиллаштирилганлиги ва структурага келтирилганлиги ҳисобланади. Айнан идрок ташқи муҳитдан бевосита кириб келаётган ахборотни қайта ўзгартириш билан чамбарчас боғлиқ, бунда кейинчалик диққат, ҳотира, тафаккур ва эмация(ҳиссиёт) лар иш кўрадиган образлар шаклланади.
Инсон объекти тасодифий троектория бўйича эмас, балки бирин кетин фигуранинг энг аҳамиятли элементларини нигоҳи билан тегиниб кўргандеккўриб чиқиш экспериментал тарзда аниқланган [112.18 ,бет]. Идрокдан фарқли ўлароқ, диққат, келиб тушаётган ахборотнинг фақат қайта ишланадиганқисмини чегаралайди, бу эса уни кўриш тизимининг уни қайта ишлаш имкониятларидан ошиб кетмайдиган қисмларга бўлиш заруриятига олиб келади. Инсоннинг рангни идрок этиш ушбу ҳусусиятларини ЭТР конструкциялашда, предметли фазовий муҳитни шакллантириш, ЭТР сифатини даражасини баҳолашда ҳғисобга олиш зарур. [112.24 бет].
Кўриш ахбороти ҳам, “пастдан-юқорига” (аввал алоҳида деталлар кейин бутун образ), ҳам “юқоридан-пастга” тамойили бўйича қайта ишланади, бунда образни бутунлай ажратиб кўриш уни алоҳида қисмларини ажратиб кўришга олиб келади. Шунинг учун кўриш образлари тақдим этилади, тақдим тақдим этилаётган образнинг умумий план ва хусусий образлари нисбати тенг бўлиши керак. Хусусий деталлар аниқ ёритилган бўлиши керак. Умумий ва алоҳида деталлар идрок қилишда ўзаро боғланган. ЭТРни конструкциялашда ахборотни тақдим этишнинг бу икки йўлидан навбатма навбат фойдаланиш тавсия этилади. Ўқув материалини хусусийдан умумийга ва умумийдан хусусийга образли тақдим этилиши бир бирини тўлдириш керак. Бутунни идрок қилиш хусусийларни таҳлил қилиш орқали кечади. Идрок қилишни ошириш учун ахборотни кўриш орқали акс эттириш методикаси образнинг энг муҳим қисмини катталаштириш имкониятини ўз ичига олиш керак.
Монитор экранида “рақобатлашадиган” ахборот бўлмаслиги керак. Энг яхши вариант – 3 тадан 7 тагача ахборот бирлигини тақдим этиш. Инсон онги қачондир ўзлаштирилган занжирини туғдирадиган таянч нуқталарга эҳтиёж сезади. Бунда онгнинг кўп жараёнлари шартли рефлекслар тизимини ҳосил қилади. Бунда қандайдир стилулнинг пайдо бўлиши, бутун таркиб топган ахборотни қайта ишлаш динамик стереотипи иши учун ишга тушуриш механизми бўлиб хизмат қилиши мумкин. Мана шу асосида диққат, алоҳида предметларни идрок қилиш ва ҳодисалар, жараёнларни бутунича идрок қилиш орасида чамбарчас ўзаро алоқа ҳосил бўлади, бу эса конструкциялаш жараёнида ЭТР фойдаланиш самарали бўлишига имкон ёратади.
АКТ, ЭТР “лойиҳалаш ўқувчиларнинг ёш ҳусусиятларини ҳисобга олиб амалга оширилган, шуниндек мактаб болаликнинг аниқ даврининг психологик ва ижтимоий эҳтиёжларига жавоб берадиган бўлганда ҳолатда самарали таълим ресурсига айланади” [128. 51 бет].
Таълим жараёни самарали бўлиши учун, инсоннинг барча асосий сенсор тизимлари жалб қилинган бўлиши муҳим-визуал, энилтиш ва кинестатик. Психологлар кинестетик тизимга алоҳида аҳамият беришади, чунки айнан у билан мотор хотира ҳодисаси ва малакаларни автоматизмгача олиб бориш имконияти боғлиқ. Таълим фақат кинестетик идрок, моторика ва интерактив досканинг ўзаро таъсирида туфайли амалга оширилади. Улардан электрон интерактив инструментлар сифатида фойдаланишади. Замонавий, қувватли, керакли ахборотни олишни сезиларли тезлатадиган, уни идрок қилишни осонлаштирадиган ва ижодий фаолликни шаклланишга имкон берадиган.
Хозирги кунда таълимда замонавий технологиялардан максимал равишда фойдаланишга интилишмоқда, улар орасида биринчи ўринда интерактив доска туради. Бу сенсор экран деб аталадиган асосий қисми компьютерга шундай тарзда уланадики, доскадан тасвир проектор орқали мониторга узатилади.
Интерактив доскадан фойдаланиб тигловчилар таълимнинг турли шакл ва методларини танлашни, турли иловалар ва ресурслар, турли ёш гуруҳларининг маълум эҳтиёжларида мўлжал олишни ўрганишда, интерактив доска, LA интерактив галерия асбоблар(инструментал) панели билан ишлаш малакаларини эгаллашда, SMART Response овоз бериш учун пульти билан ишлаш малакасини эгаллашди, тестларни яратиш механизмини ўзлаштиришди.
Курснинг амалий қисми Smart Notebook воситалари билан ЭТР яратиш, SmartBoard интерактив доскаси дастурий таъминотидан фойдаланиб дарс моделини конструкциялаш ва ФДТС талабларини ҳисобга олиб ЭТС ни яратишни кўзда тутади.
Маълумки, хозирги пайтда хар бири ўз фойдаланувчилар доирасига эга бўлган Linux, Windows ва Mac OS операцион тизимлари энг кўп тарқалган. Тингловчиларнинг қўлида. Ўз операцион тизимларига эга ноутбуклар, планшетлар, ўйин консоллари ва смартфонлар борлигини хисобга олиб, биз уларни бу операцион тизимларни барчаси билан ишлашни ўргантиш зарур деб ҳисобладик (OS X-iPhone, iPad ва MacBook ёки Windows ва AndroidOS), йилдан йилга тобора кўпроқ фоиз аудиторияни қамроб олаётган Linux (Unix нинг еркин тарқалаётган версияси) операцион тизимга кўпров эътибор қаратдик. Тингловчиларга маълум билим ва кўникмалар жамламасига эга бўлганларидан сўнг эркин дастурий таъминот (ЭДТ) воситасида мустақил яратилган ЭТР конструкциялашни бажариш таклиф қилинади.
Россияда ишга тушган мактабларни эркин дастурий таъминотга ўтказиш лойиҳаси, умумтаълим муассасалари, таълимни бошқариш органлари, ходимларини малакасини ошириш ташкил этиш заруриятини белгилаб берди, хусусан касбий фаолиятда эркин дастурий таъминотдан фойдаланишда ҳам ўқитувчиларни Linux операцион тизимидан фойдаланишга ўргатиш қийин эмас. Windows операцион тизими билан параллел равишда Linux операциоҳтон тизими ўрнатилди ва Windows да улар фойдаланган дастурларга аналог(ўхшаш) дастурлар билан қандай ишлаш кераклиги кўрсатилди. Бунда асосий юк информатика ўқитувчилари ва таълим муассасаси тизим админстраторлари зиммасига тушди. Амалиёт кўрсатишича, Linux операцион тизимини тез ва оммавий ўзлаштириш учун ягона тўғри йўл. Ўқитувчилар билан олиб борилган машғулотлар кўрсатишича, энг самарали таълим бу, қуйидаги икки босқичдан иборат таълим бўлиб чиқди.
Биринчи босқич:

  • Linux операцион тизимининг асосий тушунчалари билан танишиш; ишчи стол, ойна, ойна турлари, меню:

  • иловалар ва ҳужжатлар, уларни фаоллаштириш ва жойлаштириш:

  • операцион тизим ишини бошқариш, фойдаланувчининг график интерфейси, фойдаланувчининг иш схемаси.

Таълимнинг ушбу босқичи якуни график КДЕ (XFCE) LINUX ойнали интерфейси ва стандарт дастурларни билиш борасидаги мустақил иш бўлиб қолиши керак:

  • электрон хужжат тушунчасини киритиш, унинг асосий характеристикалари: номи, синфларга тегишлилик, ўлчам, жойлашган ўрни;

  • папкалар, файллар ва иловалар билан ишлаш, архивлашнинг асосий тамойиллар;

  • матн муҳаррири, электрон жадвал ва график муҳаррир билан танишиш ва ишлаш.

Бу ерда матн муҳарририда комплекс (мажмуавий) хужжат яратишга амалий ишни таклиф этиш мумкин. Алоҳида эътиборни ишлаш принципи бир хил бўлишга қарамай тақдимотларни яратишга ажратиш керак. Ўқитиш якунлангандан сўнг ҳар бир ўқитувчи ўз лойиҳасини ҳимоя қилади. Linux операцион тизим воситасида яратилган ЭТР.
Янги таълимий ахборот технологияларининг муҳим элементи интернет тармоғи сервислари ҳисобланади. Таълим жараёнида педагоглар интернет тармоғининг асосий дидактик имкониятлари билан танишишади, булутли технологиялар, ушбу тармоқни ишлаш принципи, WorldWide Web гиперматнли тизим, браузер тушунчаси, ахборот-маълумотнома тизими билан унда ишлашнинг асосий малакалари, излаш тизимларининг ишлаш принципи, асосий таълим порталлари билан танишишади, тармоқ ресурсларининг афзалликлари ва камчиликлари таҳлил қилинади ва улар асосида таклиф қилинаётган ечимлар таҳлил қилинад. Шунингдек ўқитувчилар интернет-технологияларнинг истиқболли ривожланиш йўналишларидан бири бўлган – булутли технологиялар билан танишишади. Қуйидаги саволлар кўриб чиқилад:

  1. Google Apps Web-иловалари: Gmail, Google Disk, Google календар, Google хужжатлар

  2. Google шакл сервисдан фойдаланиб жорий, мавзулар бўйича, якуний назорат, шунингдек ўз ўзини назоратни амалга ошириш

  3. Гуруҳларда хамкорликдаги лойиҳаларни бажариш

  4. Кўплаб таълим жараёни иштирокчиларидан тармоқ орқали ахборот йиғишни ташкил этиш

  5. Google календар сервиси воситаларида ўқув жараёнини режалаштириш

  6. Ўқув жараёнини воситалар орқали режалаштириш

  7. Google калундар сервисидан онлайн доска сифатида фойдаланиш

Шундай қилиб, таълим жараёнида булутли технологиялардан фойдаланишнинг асосий афзаллиги ўқувчилар ва ўқитувчининг ҳамкорликдаги ишини ташкил этиш ҳисобланади.
Юқорида таърифланган, таълим ходимларини АКТ, ЭТРдан фойдаланиш соҳасидаги малакасини ошириш механизми ЭТР конструкциялашнинг инструментал воситалари тизимини шакллантиради.
ЭТР конструкциялаш малакасини такомиллаштириш жараёни, мақсадни қўйиш, ЭТР мазмуни, услублари, шаклларини танлашни ўз ичига олади, бунинг ҳаммаси ўқитувчининг касбий компонентлигини ифодалайди[166].
Фан ўқитувчиларини ЭТР конструкциялашга ўргатишда биз қуйидаги фаолият йўналишларини ажратиб олди к :
1.Таълим ходисасининг мақсад ва вазифаларини аниқлаш, ЭТр конструкциялаш учун материаллар ишлаб чиқиш учун ахборот манбааларини танлаш (матнлар, график илюстрациялар, анимацион, аудио ва видеолавҳалар ва ҳ.к).
Ушбу босқичда ўқитувчилар таълим ҳодисасининг мақсад ва вазифаларини аниқлаб олишди. ЭТР ни аниқлаш саҳаси учун (информацион, амалий ёки назорат) тақдим этишнинг ўзига хос ҳусусиятлари билан боғланган масалаларни ахборот манбаи танлаш ва ЭТР асосий мазмунини шакллантириш билан ҳал қилишди.
2.ЭТР конструкциялашнинг инструментал воситаларини танлаш.
Фан ўқитувчилари дастурлаш асосларини билишлари шарт эмаслиги туфайли умумий фойдаланишга мўлжалланган дастурий воситалар танланди: матнли ва график муҳаррирлар, аниматорлар, “булутли” ва тармоқ ресурслари.
3.ЭТР структуралаштириш, асосий сохаларни ишлаб чиқиш ва шакллантириш.
Ягона муаллифлик ЭТРга барча танлаб олинган ахборотларни т анланган турига (типига) мувоффиқ (информацион, амалий, назарий), маълум мақсад ва вазифаларга мувоффиқ, интерфейс дизайни ва элементларни танлаш.
4.Тестдан ўтказиш, қўпол хатоларни аниқлаш ва уларни тузатиш.
Фан ўқитувчилари ЭТР конструкциялашга ўрганиш жараёнида замонавий дастурий воситалар имкониятлари, тармоқ ресурслари ва “булутли” технологиялар бахолаш тамойиллари, ЭТР воситасида қайтар алоқани ташкил этиш билан танишишади.
Шакллантирувчи экспериментнинг учинчи босқичи-ўқитувчиларни мос инструментал воситалар ёрдамида яратилган фойдаланишга тайёрлаш ва уларни амалга ошириш (3-модул: ЭТРдан фойдаланишнинг услубий жиҳатлари).
Педагоглар АКТ бўйича таянч билимларни олгандан, ЭТР конструкциялаш инструментал воситалари билан танишгандан сўнг, ўқув ва тарбиявий фаолиятнинг хар хил турларида ЭТР фойдаланишнинг замонавий метод ва усулларини кўриб чиқиш зарур.
Тингловчиларни ЭТР фойдаланиб ўқув жараёнини кўришнинг ўзига хос хусусиятлари билан таништириб, маъруза ва амалий машғулотларда унинг асосий ташкил этувчилари ўқув жараёнига саводли услубий ўрнашиш ва уларни барча мактаб фанларини ўқитиш жараёнига интеграциялаш, шунингдек дарсдан ташқари фаолиятга ҳам, ЭТР фойдаланиб таълим жараёнини ташкил этиш йўналишини истиқболлигини қўллаб “1 ўқувчи: 1 компьютер” таълим моделига мувофиқ, уларни мобил қурилмалардан фойдаланиб ўқув машғулотларини режалаштиришнинг асосий тамойиллари билан таништирилади, мобил синф ва рақамли ўқув лобараториялари, хужжат-камералар ва интерактив доскалар, ЭТР асосига киритилган уларнинг асосий касбий фаолият турлари, ўқувчилар ютуқларини диагностика тизимлари билан таништирилди ЭТР ни хар бир ўқитувчининг дарсдан ташқари фаолиятидаги ахамиятли ўрнини белгилаб ўтиб биз, тингловчиларнинг хлҳишларига мувоффиқ танланган мавзулар бўйича бир қатор дарсдан ташқари тадбирларни ўтказилишини ташкил этдик; бундай ёндашувни шу билан мотивацияладикки, агар предметли натижалар ўқувчи томонидан мактаб фанларини ўзлаштириш жараёнида эришилса, метопредметли натижаларга эришиш айниқса шахсий натижаларга эришиш – қадриятли йўналишлар, эҳтиёжлар, қизиқишлар ва х.к – ўқувчиларнинг қизиқиши ва хоҳишларига мувоффиқ саводли ташкил этилган ишга тегишлидир.
У мақсадлар учун дарсларнинг имкониятлари етарли эмас, шунинг учун ишнинг қўшимча шакл ва методлари керак, ўқувчиларнинг билиш қизиқишларини максимал қондириш имконини берадиган замонавий технологиялар керак. Бироқ биринчи навбатта, педагогларнинг ўзлари ЭТР дан дарсдан ташқари фаолиятда самарали фойдаланишга тайёр бўлишлари керак. Бу билан таълимнинг сифат жихатидан янги даражаси таъминланади, бу эса ФДТС ООО ни амалга ошириш имконини беради.
Таъкидлаб ўтиш керакки, таълим ходимларининг малакасини ошириш курслари давомийлиги 4 хафтадан 8 хафтагача оралиқда бўлди, амалга ошириш учун тақдим этилган таълим дастурлари ҳам 108 соат, ҳам 36 – соат ўқув вақтига мўлжалланган олинган билимлардан унумли фойдаланиш учун ўқитувчиларга техник, амалий ва методик ёрдам кўрсатиш учун таълимни давом эттириш зарур.
Таълим СОРИПИРО базасида ўтказилгани учун, унинг ингформацион таълим му муҳитини кўриб чиқамиз. Барча ўқув аудиториялари компьютер техникаси билан жихозланган: компьютер, проектор, экран. Иккита компьютер синфи, 15 та компьютер, проектор ва Smart ва Interwrite интерактив доска билан жиҳозланган. Битта мобил компьютер синфи, мобил правага, 30та ноутбук, WiFi кириш нуқтаси. Бундан ташқари, ҳар бир компьютер синфида ёрдамчи техника принтер, сканер бор. Бизнинг фикримизча, энг муҳими, барча компьютерлар ягона тармоқни ташкил этади (интернетга кириш билан), тингловчиларни барча сақланган материаллар сақланадиган файль серверига кира олиши таъминланган (12-расм).
Таълим ходимларининг қўшимча касбий таълими тизимидаги бундай техник жихозланиш машғулотлари самарали режалаштириш ва ўтказиш имконини беради (назарий, амалий, мустақил ва масофавий таълим).
Таълим жараёнида курс тингловчилари кейинчалик ўз педагогик амалиётида фойдаланса бўладиган тармоқда ўзаро таъсир технологиясини ўзлаштирадилар.

12-расм. СОРИПКРО ИТМ да ўзаро харакат (ўзаро алоқалар)
Аввал кундузги таълим ўтказилади, унинг доирасида тингловчилар ўқитувчилар ва курс уратори-тьютер билан ишлашади. Кейинчалик улар масофавий таълим тизимида тьютер рахбарлиги остида керакли услубий ёрдам олиб ўқишади.
Дистанцион таълим бошланишида кундузги босқичда, тингловчилар томонидан АКТ эгаллаганлик давражасини аниқлаш учун анкета сўрови ўтказилади. Унда турли ёш категорияларидаги ва яшаш жойи (шахар, қишлоқ) даги педагоглар иштирок этади. Тьаълим тугаганидан кейинги такрорий анкета сўровида барча гуруҳлар АКТ билан ишлашнинг асосий кўникма ва малакаларини эгаллаганлигининг етарлича юқори натижасини кўрсатишди. АКТ эгаллаганлик даражаси таълимнинг масофавий қисмини ўтишида таълим сифатига таъсир этади.
Юқорида баён қилинганга боғлиқ ҳолда ШОРТХМОИ да Шимолий Осетия Алания Республикасида амалга оширилаётган мавжуд ўқув дастурларга узвийликни ҳисобга олиб масофавий таълим моделини лойиҳалаш имконини берган республика масофавий таълим марказияратилди. Шимолий Осетея Алания Республикаси масофавий таълими замонавий тизимини шаклланиши ва ривожланиши таълимнинг очиқлик, ўзгарувчанлик ва узлуксизлик концептуал асосларида шаклланади. Бу ахборотли жамият ривожланиши, таълим тизими модернизацияси билан аниқланади, турли таълим технологиялари ва шаклларини интеграцияловчи таълим жараёни самарадорлигини оширувчи ва тингловчиларнинг таълимий эҳтиёжларини қондириш, қўшимча касбий таълимга талабни таъминлайди. Уни яратишнинг мақсади қўшимча касбий таълим шароитларида Республика тизимининг бой мероси ва анъаналарини сақлаш билан, ягона ахборот таълим муҳитига республиканинг барча таълим ташкилотларини бирлаштириб таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини яхшилаб масофавий таълим технологияларини қўллаш сохасида республика таълим муассасалри педагоглари ва раҳбарларини ахборот маданиятини шакллантириш уни яратишнинг мақсади ҳисобланади.
Масофавий таълимнинг майдончаси бўлиб http://soripkro.ru/kurse/ манзили бўйича жойлашган портал хизмат қилади. Таянч инструментнинг барча тингловчилари учун очиқ услубий ёрдамни назарда тутувчи эркин тарқатиладиган таълимни бошқаришнинг Moodle тизими танланди. Қабул қилганидан сўн тингловчига унинг электрон почтасига масофавий таълим тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома, шунингдек шахсий кабинетга кириш учун логин ва парол жўнатилади. Тингловчининг шахсий кабинетида у киришига рухсат берилган барча курслар акс эттирилади. Ҳар бир курс бўйича ўқув режа, маъруза материали, ўқув ва қўшимча адабиётлар рўйҳати тақдим этилади, электрон тест кўринишида оралиқ ва якуний назорат (аттастация), ёзма ишлар, эссе ёзиш ўтказилади. Саволлар туғилганда тингловчи тьюттерга махсус форумда, телефон бўйича, скайп бўйича мурожат этиши мумкин ёки жадвали курсда кўрсатилган кундузги консултацияда тьютерга бевосита мурожат этиши мумкин. Шундай қилиб, хар бир тингловчи ўзи учун қулай жойда ўзига маъқул темпда якка (индивидуал) график бўйича, масофавий таълим технологияси асосида электрон таълим ресурсларига киришга рухсатга эга бўлган ҳолда таълим олиши мумкин.
Қўшимча касбий таълим тизимида очиқ масофавий таълим нинг дидактик хусусиятлари, олий ва қўшимча таълим тизимида мавжуд дарсликларда мақсадлари мазмуни ёзиш технологияси бўйича принципиал фарқ қиладиган ўқув материалларини яратишда тўлиқроқ намоён бўлади [116.13бет].
Ўқув курсларини яратиш бир нечта босқичлардан иборат.
Ўқитувчилар ва тьютер – кураторлар электрон таълим ресурслари яратишади. Ушбу ресурслар асосида тингловчиларга топшириқлар берилади, улар тьютер – куратор томонидан текширилганидан сўнг тадминстратор томонидан мос курсга юкланади.
Топшириқларни бажариши тьютер – куратор назорат қилади. Тингловчи шунингдек ўз ўзлаштиришини кузатиш имкониятига эга.
Ҳозирга пайтда реал ўқув жараёнида апрабациядан ўтган 34 курсдан иборат масофавий таълим курслари банки яратилган. Модуллар мазмуни шундай тузилганки, тингловчилар модулни ўрганганидан ўнг нимани билиши ва уддалаши кераклиги ушбу билим ва кўникмаларга қандай эришиш мумкинлиги ҳақида тасаввурга эга бўлишади.
Ҳар бир модул тегишли мавзу бўйича контентли ва уни ўрганиш учун керакли ахборотни ўз ичига олади. Малака ошириш курсларининг тингловчилари республикамизнинг барча туманларидаги таълим муассасалрининг педагогик ходимлари ҳисобланади.
Кундузги-сиртқи (масофавий) таълим тизимини қуришда минтақавий хусусиятларни ҳисобга олсак:
1.Тингловчиларнинг ёки категориялари нафақа ёшдаги асосан қишлоқ комплекти мактабларда ишлайдиган кўплаб педагоглар бор. Ушбу ёш категориясидаги ўқитувчилар ўз ўринларини ёшларга бўшатиб бергилари келмаанидан эмас, ўринларига келадиган хеч ким йўқлиги туфайли ишлашади.
Педагогларнинг ёш авлоди қишлоқдаги мактабда ишлашни истиқболсиз деб ҳисоблайди.
2.олисдаги аҳоли пункитлар (қишлоқ ва тоғ туманларда) малака ошириш курсларига бориш учун босиб ўтиш керак бўлмаган масофа (масалан Владивнакас – Моздок ораси 90км, шу пайтда Моздок туманида 886 та педагог ходимлар ишлайди), транспорт йўқлиги кундузги таълимни ўтказиш учун қийинчиликлар туғдиради.
3.Кўпгина катта иш тажрибасига эга қишлоқ ўқитувчилари ахборот технологияларни ўзлаштиришни исташмайди. Улар бу билан фақат информатика ўқитувчилари шуғулланишини хоҳлашади. Шунинг учун институт ўтказаётган масофавий таълимнинг афзаллаги ва фарқи – қишлоқ мактаблари ўқитувчиларининг қарилигини енгиш
4.Аттестацион мезонлардаги пункитлардан бири масофавий таълим технологияларидан таълим жараёнида фойдаланиш.
МТТ дан фойдаланишдаги назарий билимлари ва амалий малакалари фақат ўқитувчилар томонидан эмас, балки ўқувчилар томонидан мустақил таълим ва таълимнинг индивидуал (якка) траекторияларини қуриш жараёнида баҳоланади.
ШО-Алания Республикасида давлат тили сифатида(рус ва осетин) икки тил мавжудлиги факти “Шимолий Осетия Республикаси таълим ходимларининг малакасини ошириш инмтитути” ГБОУ ҚКТ базасида миллий гуруҳлар ташкил этилди, уларда машғулотлар осетин тилида ўтказилди. Бизнинг оаҳбарлигимизда масофадан ўз малакасини ошираётган тингловчилар учун материаллар икки тилда рус ва осетин тилида бир қатор услубий материаллар ва ФДТС киритиш бўйича алоҳида саволларга тушинтиришлар ва х.к. Она (осетин) тили ўқитувчиларнинг етишмаслиги сабабли моздок туманидаги қишлоқ мактабларида ушбу категориядаги тингловчиларни масофавий таълимдан фойдаланиб ўқитишни амалга оширдик.
Уни доирасида улар масофавий дарсни конструкциялаш методикаси билан таълим жараёнини ташкил этишнинг ўзига хослиги, таълимнинг воситалари, методлари ва усуллари билан танишдилар. Шунингдек масофавий таълим шароитида она(осетин) тилини ўқитиш жараёнида ташкил этиш ва тьютерлик ёрдами соҳасида уларда компетенцияларни ривожлантириш мақсадида ўқувчиларга таълим жараёнида ёрдам берувчи ўқитувчилар билан машғулотлар ташкил этилди.
Барча юқорида санаб ўтилган масофавий малака оширишни бошқа масофавий таълим ва мустақил таълим тизимлари ва шаклларидан концептуал фарқини аниқлайди. Таълимнинг ушбу модели педагогик ходимларнинг барча АКТ, ЭТР, МТТ дан самарали фойдаланиб таълим жараёнини индивидуаллаштиришимконини беради.
Таълимнинг натижаси бўлиб педагогик ходимларнинг касбий ва АКТ компетенцияларин ошириш ҳисобланади.
Биз муаллифлик малака ошириш дастурларини ишлаб чиқдик: “ Замонавий ускуналар, электрон таълим ресурсларини таълим фаолиятида ишлатилиши, шу жумладан робототехникадан фойдаланиш”, “Интерактив доскадан таълим жараёнида фойдаланиш”, “ Педагогнинг замонавий шароитларда ахборот коммуникатив маданияти, шу жумладан электрон таълим ресурслардан ва масофавий таълимдан фо2ййдаланиш”, “ Таълим муассасаси сайтини Федерал қонун талабларига жавоб бериши”, “ Ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиб таълим муассасаларини бошқариш самарадорлиги” шунингдек “ замонавий интерактив таълим воситалари”, “ Электрон таълим ресурсларини конструкциялаш учун замонавий инструментал воситалар” ва шахсий сайтни яратиш ва ундан ўқитувчи фаолиятида фойдаланиш ўқув услубий қўлланмалари.
Биз ишлаб чиққан қўшимча касбий таълим шароитида ўқитувчиларда ЭТР конструкциялаш ва ундан фойдаланиш малакаларини шаклалантириш методикаси, фикримизга кўра бу янги истиқболларни очиб берадиган, таълим тизимини сақлаш ва ривожлантириш йўлидир. Айнан мана шу йўлда масофавий малака ошириш ютуқлари, тажриба, мақсадлар, мазмуне ва методлар янгича маънода англаниши мумкин.
Download 156,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish