Ёзтепа маданияти
ЁЗТЕПА, Ёздепе — илк темир даврига оид қишлоқ харобаси (мил. ав. 9— 4-а.лар). Туркманистоннинг Мурғоб воҳасида, Байрамали ш.дан 34 км шим.-ғарбда жойлашган. Майд. 16 га га яқин. 1954—56 й.ларда проф. В. М. Массон ўрганган. Тепалик устига йирик хом ғиштдан қурилган ҳисор атрофи девор б-н ўраб олинган. Ҳисорнинг жан. қисмидан жамоат биноси — сарой ёхуд ибодатхона қолдиклари қазиб ўрганилган. Бу ерда усти ёпиқ бир нечта тор хона ҳамда катта, тархи тўртбурчак зал тадқиқ қилинди. Бинонинг шим. томонида ҳовли жойлашган. Ҳисор атрофида 3 уй ва кичик тор куча қолдиғи чиққан. Хоналарнинг бир қисми хўжалик хизматини ўтаган (омборхона, ошхона). Аҳолининг асосий машғулоти суғорма деҳқончилик бўлган. Йирик каналлардан иборат ирригация шохобчаси излари аникланган. Бу каналларнинг ҳар икки томонига далаларни бевосита суғорадиган ариқлар чиқарилган. Хумдон, темир болталар, пичоқ, ёрғучоқ, игна, бигиз, пайконлар топилган. Ё. II даври (мил. ав. 7-а.дан) дан бошлаб барча сопол буюмлари (ошхона идишларидан бошқа) кулолчилик чархида тайёрланиб, сирти тиниқ ангоб б-н қопланган. Қозонлар қўлда, қўпол қолипларда тайёрланган. Ё.ликлар хом ғишт (55х25х 11 см)дан ишланган кўп хонали уйларда яшашган. Хилма-хил шаклдаги нақшли сопол идишларнинг топилиши Ё.да кулолчилик кенг тараққий этганидан далолат беради. Сопол идишлар, асосан, кулолчилик чархида ва қўлда ишланган. Идишларнинг сиртига тўр, тасмасимон, тўртбурчак, учбурчак шаклида рангли нақш берилган. Бундан ташқари ва темирдан қилинган ов ва меҳнат қуроллари, турли тақинчоқлар учрайди. Ё.да ўтказилган археологик қазишмалар Мурғоб воҳасида деҳқончилик б-н шуғулланган энг қад. ўтроқ қабилаларнинг ҳаёти ҳақида бой маълумотлар берди.
Ад.: Толстов С. П., По следам древнехорезмийской цивилизации, М.—Л., 1948; Массон В. М., Древнеземледельческая культура Маргианы, М,—Л., 1959.
Ажина тепа ёдгорлиги (Тожикистон)
АЖИНАТЕПА — будда ибодатхонаси харобаси сақланган тепалик (6—8-а.лар). Қўрғонтепа ш. (Тожикистон Республикаси)дан 12,5 км шарқда. Тожикистон археологик экспедицияси томонидан қазиб ўрганилган (1961—69). Ибодатхона ва монастирдан иборат 2 қисмли иншоот (100x50) топилган. Қазишмалар даврида беш юздан ошиқ санъат ёдгорликлари — ҳайкаллар, нақшлар, деворий расмлар ва уларнинг парчалари топилган. Будцанинг ўлим тўшагида ётган 12 м ли ҳайкали ва совғa келтираётганларнинг деворий расмлари муҳим тарихий аҳамиятга эга.
Ад.: Литвинский Б. А., Зеймаль Т. И., Аджина-Тепе, М., 1971.
Do'stlaringiz bilan baham: |