50.Муғтепа ёдгорлиги
МУҒ ҚАЛЪА, Муғтепа, Муғ қўрғон — археологик ёдгорлик (мил. 1—13-а. боши). Наманган вилоятининг Косонсой ш. яқинида жойлашган. М.қ. 2 қисмдан иборат: арк ва шаҳристон; қўрғон (майд. 4 га). Ҳар 2 қисм кузатув миноралари бўлган мудофаа девори б-н ўралган. Арк шаҳристоннинг жан.-ғарб томонида, Косонсой дарёсининг тик ён бағрида жойлашган. Ундан милоднинг бошлари ва ўрта асрларга оид топилмалар чиққан. Тарихий манбаларга кўра, аркда қуёш ибодатхонаси бўлган. Ушбу ибодатхона, Шаҳристонийнинг ёзишича, халифа Муътасим даврида (833—842) бузиб юборилган. 1983 й.ги текширишлар натижасида Шаҳристондан илк ўрта асрларга оид археологик мажмуа очилган. Тадқиқотчилар фикрича, шаҳристон душмандан усталик б-н ҳимоя қилинган: душман ҳужуми кутиладиган томон қўшимча девор б-н мустаҳкамланган. Бу ҳолат ғаним ҳужумини ҳар 2 мудофаа деворидан туриб қайтариш имконини берган, чунки шаҳар дарвозаси шу ерда жойлашган бўлиб, агар душман дарвозадан кирган тақдирда ҳам ичкарига ўта олмасди ва ўзига хос «қопқон»га тушарди. М.қ.нинг қўрғон қисми арк ва шаҳристондан кейин қурилган, ундан нотинч даврларда ўзига хос панагоҳ сифатида фойдаланганлар. Қўрғоннинг алоҳида дарвозаси бўлган. Тадқиқотчилар фикрича, М.қ. Фарғонанинг «ҳарбий пойтахти» ҳисобланган. Ёзма манбалар эҳтимол айнан шу шаҳарни Фар-ғонанинг 8-а.охири — 9-а. бошларидаги пойтахти сифатида қайд этган бўлса-лар керак.
Ад.: Бернштам А.Н., Древняя Фергана, Т., 1951; Матбобоев Б. X., Шам-сутдинов Р.Т., Мамажонов А., Буюк ипак йўлидаги Фарғона шаҳарлари, Андижон, 1994.
52.Ойхонум ёдгорлиги
ОЙХОНИМ — қад. шаҳар харобаси (мил. ав. 4-а. охири — 2-а.нинг 2-ярми) — Афғонистоннинг шим.-шарқида, Амударёнинг сўл қирғоғида, Кўкча дарёси қуйилиш ерида жойлашган. Юнон-Бақтрия подшолиги даврида обод бўлган; Александрия Оксиана (П. Бернар) ёки Евкратидия деб аталган. О.даги археологик тадқиқотлар Афғонистондаги француз археологик миссияси (Д. Шлюмберже, сўнфа П. Бернар раҳбарлигида) томонидан (1964—78) олиб борилган.
Бақтрия шаҳарларидан бири бўлган О., эллинизм даврида, юнон колонистлари томонидан юнон шаҳарсозлиги тамойилларига асосланиб қурилган. О. юқори (қалъа) ва қуйи (шаҳар), шунингдек, унинг шим.-шарқий томонида жойлашган шаҳар атрофидан иборат. О.нинг дастлабки 2 қисми қалин мудофаа деворлари б-н ўраб олинган. Қуйи шаҳар қисмида сарой, ибодатхона, ёшлар таълим-тарбия оладиган гимназий ёки палестра харобалари очилган; ундан Гермей ва Геракл шаънига битилган юнонча маърифий ёзувлар топилган. Шаҳар марказида геройон — шаҳарга асос солган киши ёки унинг фахрий фуқаросининг мақбараси жойлашган. Қалъа яқинидан театр, шаҳарнинг асосий кўчаси, уй харобаси топилган. Шаҳар атрофидан эса мақбара, ибодатхона ва турар жой қолдикдари чиққан.
О.дан моддий ва бадиий маданиятнинг турли хилдаги кўплаб обидалари, тангалар, юнон эпиграфикаси ёдгорликлари, Гераклнинг бронза ҳайкали, ўсмир ҳайкали, ибодатхонага ўрнатилган улкан мармар ҳайкалнинг 5 панжали оёқ қисми, ибодатхонадан салавкийлар, юнон-бақтрия, ҳинд-юнон ва ҳинд мис ва олтин тангалари, темир буюмлар, қимматбаҳо тошлар хазинаси топилган.
Ад.: Великий шелковый путь, Т., 1999.
Эдвард Ртвеладзе.
Do'stlaringiz bilan baham: |