Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси



Download 216,29 Kb.
bet22/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

КЎКТЕПА — қад. шаҳар харобаси (ми-л.ав. 9—4-а.лар). Самарканд вилоятининг Пайариқтуманига қарашли ҳудудида, Батрак ва Шамат кишлоклари оралиғида, Булунғурсойнинг қад. ўзани соҳилида жойлашган. Маҳаллий аҳоли орасида у Сайилтепа деб аталади. К. илк темир даври шаҳар харобаси, квадрат шаклида, майд. 23 га атрофида, унинг рельефида чор атрофи бўйлаб қад кўтарган мудофаа девори ва 4 жойда шаҳар дарвозаларининг ўринлари яққол кўзга ташланади. Ёдгорлик рельефида шаҳар мудофаа деворининг ташқарисидан 2-мудофаа иншооти ўтган кўринади. Унинг хом ғиштдан қурилган излари 1 км чамаси узунлик-да ёдгорликнинг шим.-ғарбий томонида кузатилади. Ҳисоб-китобларга кўра, у яқин 100 га майдонни ўраб олган. Аммо 2-мудофаа иншооти оралиғи кейинги йилларда хўжалик мақсадларида тўлиқ ўзлаштирилиб, унинг қад. иншоотлари мутлақо бузиб ташланган. К. майдонининг 2 жойида баланд дўнгликлар кузатилади. Улардан бири ёдгорликнинг марказида, квадрат шаклида (70 х 70 м), иккинчиси, унинг шарқида, 2 ярус (кават, катлам)ли (қаср олдидаги майдон б-н).
Ёдгорликда олиб борилган археологик тадкиқотлар натижасига кўра, қад шаҳар ҳаёти 3 даврга бўлинади (К. 1,2,3). K.I даври Зарафшон водийсида маҳаллий чорвадор сакларнинг ўтрок ҳаётга, деҳқончилик хўжалиги юритишга оммавий равишда ўтаётган, Суғдиёна деҳқончилик воҳасининг жадал таркиб топаётган даври б-н фарқланади. Бу даврда кулолчилик маҳсулотлари, асосан, қўлда тайёрланиб, уларнинг оч рангли пардозланган сиртига қизғиш қора бўёқда турли шаклларда гул солиш одат бўлган. К. 1 даврида дастлаб аҳоли ярим ер тўла шаклидаги кулбаларда яшади, унинг сўнгги босқичига келиб, гувала ва хом ғиштдан кўп хонали уйлар ва баланд платформа (таг курси) устига монументал бино (ибодатхона мажмуаси) қуриш одат тусига киради. К.1 даври мажмуаси Фарғона водийсининг Чуст маданияти, умуман, Ўрта Осиёнинг Яз 1 деб аталган археологик мажмуалари б-н ҳар жиҳатдан бир-бирларига яқин ва ўхшаш бўлиб, уларнинг йил санаси кейинги йилларда (мае, Чуст маданиятининг ёши) роса 500—600 й.га қад. дир деб топилмокда.
К.2 даврига келиб, Суғдиёна ҳудудларига Қад, Шарқ тамаддунига хос урбанистик жараён жадал кириб келади. Янги этномаданий қатламнинг ерли туб аҳоли б-н қоришуви натижаси сифатида К. 2 мажмуаси таркиб топади. Бу жараён, айниқса, кулолчиликда яққол кўзга ташланди. Керамика маҳсулотлари таркибида юқори сифатли, кулолчилик чархида тайёрланган идишлар кескин кўпаяди. Энди, кулолчиликда сополларнинг нақшига эмас, балки уларнинг сифатига эътибор қаратилади. Уй-жой қурилиш сохасида монументал бинолар, мажмуа Суғдда қад. шаҳар маданияти узил-кесил шаклланади. Бу даврда К. да, унинг марказида қалин платформа (таг курси) устида маҳобатли шаҳар ибодатхонаси узил-кесил шаклланади. Ундан шарқ-роқда жойлашган К. ҳукмдорининг қасри таркиб топади.
К. 3 даврига келиб, Қад. Шарқтамаддуни анъаналари асосида ривожланишда давом этаётган шаҳар ҳаётига македониялик Александр юришлари муносабати б-н эллин маданияти кириб келади. Шаҳар майдони йўлак ҳосил қилган 2 қаторли мудофаа девори б-н ўраб олинади. Шаҳар майдонининг юқори қисмида камида 0,50 см қалинликда эллин даври қатлами ҳосил бўлган. Ундан сўнг қандайдир сабабга кўра, шаҳарда ҳаёт тўхтайди.
К.дан 25—35 ёшдаги аёл қабри очилди. Қабрдан ёғоч тўшама ва қамиш бўйра излари топилди. Аёлнинг кўйлагининг четлари цилиндр шаклдаги 345 та олтин тақинчоқлар, бош кийими эса 57 та шиша мунчоқ б-н безатилган. Белбоғига феруза қадамалар ўрнатилган олтин тўқачалар тақилган. Маййитни оёқ томонидан қайчи, урчуқ ва Хитойнинг Хань сулоласи даврига оид кумуш қўшилган думалоқ жез кўзгу топилди. Мана шу кўзгу ва б. белгиларга кўра, қабр мил.ав. 1 — мил. 1-а.га оид деб белгиланди. Қабр майд. 11 х 5,5 м хажмда бўлиб, лаҳаднинг чуқ. 6,5 м ни ташкил этган. М. Исомидциновнинг фикрича, бу ерда малика ёки аслзода аёл дафн этилган. 2001 й. К. минораси ўрнида қазишма ишлари давом эттирилди, у ерда сопол идишлар, тегирмон тош бўлаклари, тош ўроқ, қозон, бандли мармар тарозу тоши, мармардан ишланган буюмлар, 4 оёқчали кичик чироғдон, тўқимачилик дастгоҳи учун мўлжалланган суяк тароқ, тош пичоқ, оғир болта, ҳайвон суяклари топилди (мил.ав. 8 — 7-а.лар).
Ад.: Исамиддинов М. X., Генезис городской культуры Самаркандского Согда, Самарканд, 2000.



Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish