Биринчи ўзбек археологи, академик Я.Ғуломов ҳаёти ва илмий мероси


Самарқанднинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Афросиёб, Дабусия, Кофирқальа)



Download 216,29 Kb.
bet30/44
Sana23.02.2022
Hajmi216,29 Kb.
#134416
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44
Bog'liq
савол жавоблар 1 курс археологларга

37.Самарқанднинг ўрта асрлар ёдгорликлари (Афросиёб, Дабусия, Кофирқальа)
АФРОСИЁБ — мифологик образ. 1) да Франгхрасйан деб аталган. да А. шохдик илоҳий мартабаси — фарн (хварно)ни қўлга киритиш учун мифологик Ворукаша денгизи тубига тушишга аҳд қилади ва бунда
Афрнгайлар маданвятн ёдгорлнкларн: 1—ей ўқининг темир учи; 2—жездан ясалган буюмлар; 3—балиқ тасвири туширилган жездан ясалган буюм; 4—урчуқлар, лойдан ясалган қуйнинг боши ва ёғоч тароқ; 5—гуваладаги муҳр излари; 6—оҳактошдан (тепада) ва сополдан ясалган остодонлар; 7—нақшли кигиз парчаси; 8—сопол парчалари; 9—тегирмон тоши бўлаклари.
Афродита.
Анахитадан ёрдам сўрайди. Лекин у бу илтимосни рад этади. Франгхрасйан устбошини ечиб денгиз тубига 3 марта шўнғийди, аммо ҳаракати зое кетади. да у самарасиз ҳаракат қилаётган афсонавий образ сифатида намоён бўлади. Бу мавзу дан «Шоҳнома»га ҳам ўтган. Лекин А.нинг Эрон подшоҳлари б-н жангга киришуви — яъни Эрон б-н Туроннинг мифологик рақобати ғоясида йўқ. А.ни Эрон шохларининг душмани қилиб кўрсатиш ғояси ёзма адабиётга биринчи бўлиб Фирдавсий «Шоҳномаси» орқали кирган. У Фаридун (Траэтаона)нинг Тур исмли ўғлидан тарқалган шажарага мансуб. Отасининг исми — Пашанг. Бу талқинда Фирдавсий замени учун муҳим бўлган турк давлатчилиги ва эроний давлатлар ўртасида тарихий юзма-юз туриш — ҳарбий-сиёсий мухолифлик ўз аксини топган. Шу б-н А.нинг илоҳий олий бахт, ҳокимият рамзи — фарн илинжидаги мифологик шахе қиёфаси тарихийлик касб этган. Мифологик тасаввурдан ўсиб чиққан адабий анъана, яъни А. Турон подшоҳи деган тушунча туфайли халқ орасида Самарқанднинг қадимий қўрғони, Тошкентдаги Мингўрик харобалари, Бухородаги Ромитан қўрғони каби ёдгорликларни унинг номи бн боғлаш ҳануз сақланган. 2) Туркий ёзма ёдгорликларда А. эпик қаҳрамон Тўнга алп Эр (Юсуф Хос Ҳожибаа), Алп Эр Тўнга (Маҳмуд Кошғарийяа) б-н бир шахе қилиб кўрсатилган. Бу қиёсланиш ҳар икки образни Турон б-н боғ-лиқдиги туфайли юзага келган. Баъзи олимлар (А. Абдураҳмонов) А.ни тарихий шахе деб ҳисоблайдилар. Аслида А. ва Алп Эр Тунга мифлари ора-сида катта тарихий-маданий тафовут ва анахронизм мавжуд. А. ибтидоий тафаккурнинг мифологик ҳосиласи, Алп Эр Тунга эса Турк давлатчилиги даврларининг умумлашмаси сифати-да алоҳида ўрганилиши лозим. 3) Туркий халқлар бобокалони, туркийлар подшоси, баҳодир, жаҳонгир йўлбошчи. Қорахонийлар ва салжуқийлар ўз шажараларини А.дан бошлаганлар.
Турли ёзма манбаларда А. ҳақидаги маълумот турлича. Мае., «Бухоротарихи» (Наршахий)аг А. 2000 йил яшаган афсунгар, куёви Сиёвушнинг қотили, Ромитан қалъаси бунёдкори ва, ниҳоят, Сиёвуш қасоси учун ўғли Кайхусрав томонидан ўлдирилган деб кўрсатилади.
Мирсодиқ Исҳоқов.
АФРОСИЁБ — Самарканднкт қад. харобаси. Бу ном тарихий манбаларда қад. Самарқандга нисбатан фақат 17-а.дан бошлаб учрайди. Қад. Самарқанд суғд манбаларида Smarakanve деб аталган. Мил. ав. 4-а.да Самарканд Александр Македоний қўшинлари томонидан истило этилгач, юнон муаллифлари кундаликларида Мароканда сифатида эслатилади. Мароканда Smarakanve нинг юнонча таржимаси. Мовароуннаҳрда сомонийлар ҳокимият тепасига келгач, қад. Smarakanve 9-а.дан бошлаб Самарканд деб атала бошланди.
11—15-а.ларда туркий тилда битилган адабиётларда Самарканд Семизкент сифатида учрайди. 15-а.дан форсий ва туркий тиллардаги манбаларда бир хилда Самарканд номи ишлатиладиган бўлди.
Афросиёб ҳоз. Самарқанднинг шим. чегарасига туташган кенг бўш тепаликлар бўлиб, унинг майд. 219 га. Тепаликнинг шим. Сиёб ариғи б-н чегараланган. Жан. томондан «эски шаҳар» деб аталган Самарқандга қўшилиб кетган.
Шаҳарнинг дастлабки тарихи ҳақида ёзма манбаларда маълумотлар жуда кам учрайди. Кўҳна шаҳарда ўтказилган археологик қазишлар эса бундай маълумотларни кўпроқ бермоқда.
Археологик қазишмалар бир неча метр қалинликдаги маданий қатламлар кандай бўлганлигини кўришга, бойлар ва камбағалларнинг уйларини, ҳунармандларнинг устахоналарини, савдогарларнинг дўконларини, кўча ва майдонларни, шоҳона саройлар ва ибодатхона, масжид ва мадрасаларни, мудофаа иншоотларини, шаҳарнинг сув б-н таъминлаш тизими ва ҳ.к.ни аниқлашга ёрдам беради.
Афросиёбнинг умумий кўриниши (реконструкция).
А. ва унинг топилмаларига қизиқиш 1868 й.да Чор Россияси томонидан Самарканд босиб олингандан кейин бошланди. А.да дастлабки казиш ишлари б-н майор Борзенков (1874), подполковник В. В. Крестовский (1883), шарқшунос олимлар Н. И. Веселовский (1884-85, 1895), В. В. Бартольд (1904) ва В. Л. Вяткин (1905; 1912—13)лар шуғулланишди. 1919 й.да М. Е. Массон, В. Л. Вяткин тадқиқот бошлаган жойларда қазиш ишларини давом эттириб, сомонийлар саройи (9-а.) харобаларини очди. 1925, 1929—30 й.ларда В. Л. Вяткин А.да казиш ишларини давом эттиради ва унинг турли даврдаги тарихига оид кўплаб материаллар тўплайди. Аммо 1930 й.ларга кадар А.да олиб борилган археологик қазишмалар кад. Самарканд тарихига доир жуда кам материаллар берган. Урушдан кейин Ўзбекистон ФАнинг Тарих ва археология ин-ти олимларидан А. И. Тереножкин томонидан А.да жиддий дала тадкиқотлари ўтказилди. Натижада унинг энг пастки катламидан мил. ав. 6—5-а.ларга тааллуқли буюмлар, уй-жой харобалари топилди. В. А. Шишкин (1958—66) ва Я. Ғ. Ғуломов (1967—70 йй.) лар раҳбарлигида олиб борилган кенг кўламли археологик казишлар натижасида қад. маданий қатлам материаллари А.нинг бошқа жойларидан ҳам топилди. 1966 й. 13 июлда А.ни археологик жиҳатдан комплекс ўрганишни ташкил этиш мақсадида Республика ҳукуматининг махсус қарори қабул қилинди. Унга кўра, А. «археологик қўриқхона» деб эъпон килиниб, уни урганиш ишига Тошкент ва Самарканд давлат ун-тлари ҳамда Маданият вазирлигининг Санъатшунослик ин-ти ҳам сафарбар этилди. Аниқ илмий режалар асосида бошланган археологик тадқиқотлар туфайли нафақат шаҳарнинг кўп асрлик ёши, балки унинг ҳар хил даврлардаги тарихий топографияси, шаҳар таркиби, шаҳар ҳаётининг ривожланиш босқичлари, босқинлар туфайли юз берган буҳронлар даври аникланди. Самарканд ихшидларининг шоҳона саройи очилди.
А.да топилган археологик материаллар Самарканд мил. ав. 8—5-асларда Сугдиёнанинг марказий шаҳри сифатида вужудга келганлигини кўрсатади. Мил. ав. 329 й.да шаҳар Александр Макдуний қўшинлари томонидан вайрон этилган, унинг излари ҳозиргача шаҳар мудофаа иншоотларида яхши сақланган. Мил. ав. 3— 1-а.ларда, Кушонлар салтанати даврида шаҳар ҳаётида юксалишлар юз берган. Мил. ав. 3-а.да шаҳар қўшалоқ мудофаа девори б-н ўраб олинган. У даврларнинг қалин маданий қатлами А.нинг шим.да, унинг арки аълоси жойлашган қисмида яхши сакланган. Археологик материаллар ва ёзма манбаларда таъкидланишича, бу замонда Самарканд орқали Буюк ипак йўли ўтган, ички ва ташқи савдо, ҳунармандчилик ривож топган. Илк ўрта асрларда Самарканд Суғдиёнанииг бош шаҳри сифатида нуфузли мавқега эга бўлиб, шаҳар ижтимоий ва иқтисодий хаётида туб ўзгаришлар юз берди. Бадавлат деҳқон хўжаликлари кучайди, худди шу кезларда уларнинг қасрлари жойлашган Афросиёбнинг шим. қисми мудофаа девори б-н ўраб олинди. Бу ҳолат Мовароуннаҳр ва унга қўшни вилоятларда ҳам юз берди. Бу даврда Самарканд ҳукмдорлари «ихшид», Бухоро ҳукмдорлари эса «бухорхудот» деб аталган. 712 й.да араблар фотихи Кутайба ибн Муслим қўшин тор-тиб келганда, Самарқанднинг мудофаа деворлари мустаҳкам бўлиб, атрофида сув тўла хандақ бор эди. Қутайба Самарқандга Фарғона, Шош ва турклардан ёрдамга келган лашкарларни енггач, кўмаксиз қолган Суғд ҳокими Ғурак ноилож у б-н сулҳ тузди, шахарнинг ички қисми (шаҳристон)ни арабларга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Археологик топилмалар исломга зид бўлган ҳайкал ва деворий расмларнинг атайлаб қилич б-н чопилганини исботлайди.
9-а.нинг иккинчи чорагидан Мова-роуннаҳрда ҳокимият сомонийлар қўлига ўтди. Бухоро уларнинг марказига айланди. Шу даврда Самарканд иқгисодий ва маданий жиҳатдан тез ривожланди. А.да сомонийлар даврида ўймакор ганч нақшлар б-н безатилган саройлар, бадавлат деҳқон хонадонлари, масжид ва мадрасалар, ҳаммом ва канализациялар, тош кўчалар топил-моқда. Шаҳарни сув б-н таъминлаш оғирлигидан аҳолининг эҳтиёжини қондириш учун шаҳар ҳаётининг дастлабки йилларидаёқ Дарғом томонидан канал қазиб, сув келтирилган. Ана шу канал излари ҳоз. шаҳар хиёбонининг жан.да, Алишер Навоий ҳайкали қад кўтариб турган масканда очиб ўрганилди. Бу канал Регистон майдони орқали Ҳазрати Хизр масжиди томон йўл олган. Тарихий манбаларга кўра А.га жан. дан кираверишда шаҳар хандақи устига пишиқ ғиштлардан равоқпи сувайирғич қурилиб, унинг тепасидан катта ариқ ўтказилган. Бу ариқни *Жуйи арзиз» («Қўрғошин ариқ») деб атаганлар. Ариқ шу ерда учга бўлинган ва шаҳар оралаб Сиёб ариғи бўйига борган.
10-а.нинг охирида Мовароуннаҳрда ҳокимият қорахонийлар қўлига ўтганида хам Самарқандда савдо, хунармандчилик, шаҳар ободончилик ишлари давом этади. Шахарнинг ҳунармандчилик қиёфаси кучайиб, зодагон деҳқон қасрлари энди шаҳар ташқарисида, уларнинг дала ҳовлиларида марказлашади. 1220 й.да Чингизхон қўшинлари «Жуйи арзиз» тўғонини бузиб, шаҳарни сувсиз қолдирди. Шаҳар мудофаачилари тенгсиз жангда таслим бўлдилар. Босқинчилар шаҳарнинг девор ва дарвозаларини вайрон қилиб сарой, масжид ва мадрасаларга, аҳоли хонадонларига ўт қўйдилар. Аҳолининг катта қисми жангда қиридди, ҳунармандлар Мўғулистонга ҳайдаб кетилди. Шаҳарни сўнгги мудофаачилари Жоме масжидига яшириниб, қаршиликни давом эттирдилар. Уларнинг оловда ёнган таналари жанг кийимида бизгача етиб келиб, археологик қазиш вақтида топилди. «Қўрғошин ариқ» кайта тикланмади. А.да сувсиз қолган аҳоли Сиёбдан чархпалақда сув чиқариб, кун кўрган, сўнг аҳоли бора-бора А.ни бутунлай ташлаб кетган. Кимсасиз харобага айланган қад. Самарқанд авваллари «Ҳисори кўҳна», «Қалъаи Ҳисор» аталиб, 17-а.дан бошлаб аҳоли орасида «Қалъаи Афросиёб» ёки «Афросиёб» деб атала бошланган.
А.да қазишма ишлари айниқса Самарқандда Ўзбекистон ФА Археология ин-ти ташкил топгач, кенг кўламда кучайди. Я. Ғ. Ғуломовдан сўнг А. даги археологик қазишмаларга Г. В. Шишкина, Ш. Тошхўжаевлар раҳбарлик қилди. Кейинги йилларда (1989 й.дан) А.ни археологик жиҳатдан та-дқиқ этиш ишига француз археологлари — Поль Бернар, Франц Гренэ ва б. жалб этилган. Француз археологик миссияси Ўзбекистон археологлари б-н (М. Исомиддинов ва б.) ҳамкорлиқда А.ни ўрганишда қатнашмоқда. Ўзбек ва француз олимларининг ҳамкорлиқда олиб борган тадқиқот натижалари қад. Самарканд тарихига оид қатор масалаларга аниқлик киритди, яъни мил. ав. 6—5-а.ларга тааллуқли шаҳар мудофаа деворлари остидан гувалакдан қурилган янада қад. девор қолдиқлари очилиб, Самарқанднинг ёши мил. ав. 8-а. ўрталарига оид эканлиги исботланди; шаҳарнинг арки аъло қисмидан мил. 8-а.га оид мурабба (70x70) шаклидаги Самарқанд ихшидларининг маҳобатли саройи қолдиқдари очилди. А.да археологик тадқиқот ишлари давом этмокда.
Ад.: В я т к и н В. Л., Городище былого Самарканда, Самарканд, 1926; Шишкин В. А., Афросиёб — қадимий маданият хазина-си, Т., 1966; Афрасияб, Сборник, вып. 1, Т., 1969; Бернар П., Гренэ Ф., Исомиддинов М., Основные результаты раскопок узбекско-французской экспедиции 1990-1992 гг., ОНУ, № 3-4, 1994; Исомиддинов М., О дате основания Самарканда, ОНУ, № 5, 1997.
АФРОСИЁБ ДЕВОРИЙ РАСМЛАРИ — Афросиёда археологик қазилмалар натижасида топилган маҳобатли рангтасвирнинг ноёб намуналари. Дастлабки намуналари археолог В. Вяткин томонидан очилган (1913). Кейинги қазишлар даври (1965—68)да узбек археологлари 30 га яқин сарой хонасини очишга муваффақ бўлганлар, бу хоналарнинг кўплари деворий расмлар, нақшлар б-н безатилган. Шулардан катта (11x11 м) ва кичик (7x7 м) хоналардаги расмлар бирмунча яхши сақланган. Хоналардан бирида эркак ва аёл арк олдида ўтирган ҳолда тасвирланган. Катта хона деворларига ишланган расмлар деталларга бойлиги, сақланиб қолган суғд ёзувлари б-н аҳамиятли. Хона деворларига ишланган расмларда тўй маросими, Суғд ҳукмдорининг хорижий давлатларнинг элчиларини қабул қилиши, бу элчиларнинг йўлдаги саргузаштлари, йиртқич ҳайвонлар б-н олишув, ов манзаралари, афсонавий маҳлуқдар тасвирланган. Сақланиб қолган расмлар таҳлили ўрта аср маҳобатли тасвирий санъатининг ғоявий бадиий йўналиши, рассомнинг иш усуллари ва воситалари ҳақида, тафсилотларга бой маиший саҳналар, этник кўринишлар ўша давр ҳақида фикр юритиш имконини беради. Рассом деворни 3 қисмга бўлиб, 2 четки қисмидан энсиз нақш ҳошияси ажратиб олган, асосий қисмга мавзули тасвир ишлаган, воқеаларни юқоридан кузатаётгандай акс эттирган. Ад.р. ягона бир мазмунга бўйсундирилган: марказда суғд ҳукмдори Вархумон туради, анъаналарга кўра рассом уни бошқаларга нисбатан йирик кўринишда (бутун девор баландлигида, 5—6 м) тасвирлаб, ҳукмдорнинг буюклигини эътироф этади, унга абадийлик, қаҳрамонлик бахш этади. А.д.р. Ўрта Осиёда араблар истилосига қадар маҳобатли рангтасвирнинг ривожланганлигини, Самарканд унинг маркази бўлганлигини кўрсатади.
Ад.: Пугаче н ко ва Г. А., Ремпель Л. И., Очерки искусства Средней Азии, М., 1982.
АФРОСИЁБ КУЛОЛЛИГИ - Афросиёбда олиб борилган археологик қазилмалар натижасида топилган қад. узбек халқ амалий санъати намуналари. 9— 13-а.ларда Афросиёб кулоллари томонидан ишланган бежирим, нафис сирли идишлар Ислом дунёсида кенг тарқалган. Бу идишлар ўзининг моҳирона ишланганлиги, нақшларининг аниқ ва мазмундорлиги б-н ажралиб туради. Афросиёб кулоллари дастлаб араблар истилоси (8-а.) гача бўлган санъат анъаналарига асосланиб, 9—10-а.ларда кенг тарқалган фалсафий ғояларни турли рамзлар, араб алифбосида ёзилган эзгу ниятлар, халқ мақоллари, шунингдек кабутар, хўроз, бургут, от, йўлбарс, шер тасвирлари, ов манзараси ҳамда ислимий гуллар ва гириқлар б-н ўз асарларида мужассам этганлар. Безакда асосий ўрин тутган куфий ёзувлар, айниқса чузиб ёзилган ҳарфлар б-н тик ёзилган «Алиф» ва «Лом»нинг уйгунлиги нақшнинг таъсирчанлигини оширган. Кейинги даврлар (11—13-алар) да А.к. даги безаклар ўрнини умумлаштирилган қушлар тасвири, мазмундор араб сўзлари, мураккаб гуллар, нақшлар олади. Бундам безаклар идишларнинг куркамлигини бурттириб кўрсатади. Бу услуб бизнинг давримизгача етиб келган. А.к.даги безаклар буюм шаклига мослиги, рангларининг ёрқинлиги ва нафислиги б-н киши диққатини ўзига жалб этади.
Ад.: Пугаченкова Г. А., Ремпель Л. И., Очерки искусства Средней Азии, М., 1982.

Download 216,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish