Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Ўзбекистонда фуқaролик жaмиятинининг концептуал



Download 0,71 Mb.
bet9/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

1.3. Ўзбекистонда фуқaролик жaмиятинининг концептуал
асосларининг шаклланиш тарихи

1991 йил сенетябрдан бошлаб мамлакатда собиқ шўролардан мерос бўлиб қолган жамиятга бархам бериш, янги фуқаролик жамияти қуришнинг назарий ва методологик асосларини шакллантириш мақсадида изланишлар бошланди. 1993 йилда биринчи Президент И.А. Каримов мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришнинг “ўзбек модели” ва унинг тамойилларини эълон қилди. Дунё мамлакатларида бозор иқтисодиётига ўтишнинг бир неча моделлари шаклланганди. Ўзбекистон раҳбарияти эса “Ўзбек модели” асосида ривожланиш модели ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш йўлини танлади.


90-йиллар бошида мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш мақсадларини пайдо бўлишининг бир қанча сабаблари мавжуд эди. Биринчидан, ХХ асрнинг охирига келиб фақат фуқаролик жамияти шароитидагина ўтиш даври мамлакатида демократик қадриятларни шакллантириш ва бозор муносабатларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мумкин эди; иккинчидан, фуқаролик жамияти ривожланган мамлакатларда халқ фаровонлигини ошириш, давлат иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, бозор иқтисодиёти шароитларида ҳам тезлик билан ривожланиш каби ўзининг ижобий сифатларини намоён қилганди.
Президентимиз И.А. Каримов ташаббуси билан илгари сурилган “Ўзбек модели”нинг беш тамойили асосида фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини бошланиши натижасида мамлакатда фуқаролик жамиятининг белгилари шакллана бошлади. Айниқса, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концептуал сиёсий дастурда марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларига (ННТ) босқичма-босқич бериб бориш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, бу каби жамиятнинг иқтисодий асоси – тадбиркорлик ва фермерлик корхоналари ҳамда хўжаликларини ривожлантириш, демократик қадриятлар асосида мамлакатни модернизациялашнинг ижобий натижалари фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш ва ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратди. 90-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб давлат ва жамият қурилиши ислоҳотлари натижасида жамиятнинг шаклу-шамойили ўзгара бошлади.
1991-2000 йилларда мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг пойдевори – ҳуқуқий давлатга хос бўлган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий шарт-шароитлар шаклланди. Жамиятда ННТ тизимини ривожланиши учун шарт-шароитлар яратилди. Муҳими, “учинчи сектор” деб аталувчи ННТ жамиятнинг асосий институтлари сифатида намоён бўла бошлади. Жаҳон тажрибасидан маълумки, аҳоли фуқаролик жамияти институтлари, яъни жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар, ННТ, аёллар ва ёшлар уюшмалари, ўзини ўзи бошқариш органлари, айниқса, маҳаллалар, оммавий-ахборот воситалари каби ижтимоий тузилмалар воситасида давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратиши талаб этилади. Ўзбекистонда ҳам фуқаролик жамияти институтлари ўсиб борди: агар 1991 йилда республикамизда 95 та фуқаролик жамияти институтлари — ННТ қайд этилган бўлса, 2010 йилга келиб уларнинг сони 5431 тага, 2016 йилда эса 8417 тага етди54.
“Биз учун фуқаролик жамияти — ижтимоий макон, — бу фуқаролик жамияти тушунчасини ифодалаганди И.А. Каримов. — Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини камол топтиришга монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда, бошқа одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади”55.
Янги жамиятни қуришда давлатнинг якка бошқариш ваколатларининг босқичма босқич нодавлат ташкилотлари зиммасига ўтказиб бориш муҳим ўрин тутади. “Ҳаётимизни эркинлаштириш йўналишларининг яна бир муҳим йўли – марказий ва юқори давлат бошқарув идоралари вазифаларини давлат ҳокимиятининг қуйи тузилмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказа боришни таъминлашдир”56 деганди И.А. Каримов.
Мустақил давлатда янги жамияти қуришда фуқаролар сиёсий маданиятини оширишнинг муҳимлиги эътироф этилди. 2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да фуқаролик жамияти учун зарур бўлган қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш таклиф этилди. Концепцияда фуқаролик жамияти учун ниҳоятда зарур бўлган жамият аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришга ҳам аҳамият берилди57.
2000 йилга келиб ҳам фуқаролик жамиятининг муҳим институтини мувофиқлаштириб турадиган “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни қабул қилмаган эди. 2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган Концепцияда “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиш, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбе­кистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, бунда маҳаллани аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказига айлантириш, шунингдек, унинг давлат бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб бориш тизимидаги вазифаларини янада кенгайтиришга жиддий эътибор қаратиш каби муҳим вазифалар белгиланди.
Концепцияда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Респуб­ликаси Қонунига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш бўйича оқсоқоллар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар ичидан сайланишини, фуқаролар ижтимоий фаоллигини кучайтиришда маҳалланинг аҳамияти ва роли оширилишини таъминлайдиган чора-тадбирларни назарда тутадиш58га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш вазифаси белгиланди.
Шу билан бирга, мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш шароитида жамоатчилик назоратини кучайтириш, унинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш мақсадида Концепцияда “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиш вазифаси қўйилди. Мазкур қонунда жамоатчилик назоратининг турлари, шакллари ва субъектларини, назорат предметини, уни амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмларини, шунингдек, мазкур соҳада амалдаги қонун ҳужжатларини ижро этмагани учун мансабдор шахслар­нинг жавобгарлиги шартларини белгилаб қуйиш зарурлиги атрофлича асосланиб, мазкур қонунни қабул қилиш таклифини илгари сурди59.
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишни таъминлаш тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг роли ва ўрнини белгилашга қаратилган “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва бошқа қатор қонун ҳужжатларини қабули муҳим эди. Шуни эътироф этиш керакки, 2010-2016 йилларда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да белгилан барча ҳуқуқий асослар парламент томонидан қабул қилинди.
Умуман олганда, 1995-2015 йилларда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси — фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда мамлакатни бозор иқтисодиётига ўтиш ислоҳотлари амалга оширила бошланди. Мамлакатда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминловчи Миллий марказ, Омбудсман сингари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар тузилди.
Кўриниб турибдики, фуқаролик жамияти фақат бозор иқтисодиёти муносабатлари шарт-шароитларида шаклланади. Ўзбекистонда мазкур қатлам бозор иқтисодиётига ўтиш натижаси ўлароқ шаклланади. Фуқаролик жамиятини ривожланиши учун бозор иқтисодиётини давлат органлари томонидан бошқарилишини чеклашга зарурат туғилади. Фуқаролик жамияти қуриш учун давлатнинг иқтисодий фаолиятга аралашувини мунтазам чеклаб бориш, унинг вазифаларини босқичма-босқич маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиб бориш эркин иқтисодиёт тамойилларини жорий этиш борасида қулай шароитлар яратиш зарур.
Мамлакатда бозор иқтисодиётига 1991-1995 йилларда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши МДҲ давлатлари ўртасида энг кам кўрсаткични – 18,8% ташкил этди. Ҳолбуки бу рақам Россияда – 53%, Украинада – 52%, Белоруссияда – 54,6%, Қозоғистонда эса 75,4% тенг бўлди60. Ўзбекистон иқтисодиёти 1997–2003 йиллар давомида йилига 3,8 – 5,2% ўсиш даражасида ўртача суръатлар билан ривожланди61.
2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”да “Xусусий мулкни ҳимоя қилиш вa мулкдорлaр ҳуқуқлaрининг кaфолaтлaри тўғрисидa”ги Қонунни ишлaб чиқиш вa қaбул қилиш, бу соҳадаги бошқaрув тизимини тaкомиллaштириш, бюрокрaтияни бaртaрaф қилиш учун “Тaдбиркорлик фaолияти соҳaсидa руxсaт бериш тaртиб-қоидaлaри тўғрисидa”ги Қонунни ишлaб чиқиш вa қaбул қилиш вазифаси қўйилганди.
Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини қуриш ва ривожлантиришга оид янги концептуал ва стратегик хужжатларни қабул қилиниши 2016 йилда Ш.М. Мирзиёев мамлакат Президенти бўлиб сайланганидан кейин бошланди. Унинг мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмат кўрсатиш тизимида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” принципи муҳим ўрин тутади. Президент ташаббуси билан 2017 йил эса “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Мамлакатда давлат ҳокимияти органларининг бошқарувининг аҳволи қандайлиги, фуқароларнинг бу ҳақдаги қандай фикрда эканлигини аниқлаш лозим эди.
2016 йилнинг 28 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Халқ қабулхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида, шунингдек ҳар бир туман ва шаҳарда (туманга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари), Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси тузилди. Чунки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур”62 эди.
Виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушаётгани халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқишни талаб этади. Энди давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимларнинг ушбу мурожаатларни қай даражада ҳал этаётгани бўйича ҳисоботини парламент ва халқ депутатлари кенгашларида мунтазам эшитиш тизими йўлга қўйилади.
Маҳаллий бюджетларнинг қўшимча даромадини тақсимлаш, нафақа
олувчиларни адолатли белгилаш, ижро органлари раҳбарлари ишига баҳо бериш бундан буён Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида амалга оширилади.
Ҳар бир депутат Халқ қабулхоналари билан доимий ишлаб, ўз ҳудудида
яшаётган аҳоли муаммоларини ечишда фаол иштирок этиши, одамларнинг дарду ташвишларини тинглаши керак. Шунда депутатлар ўз сайловчиларига берган ваъдалари устидан чиқади, халқнинг ишончини оқлайди, меҳрини қозонади63.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш натижасида мамлакатда фуқаролик жамияти ва унинг институтларини ривожлантиришга оид ҳуқуқий асослар такомиллаштирилди ва демократлаштирилди. 2017 йил 15 августгача Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини ривожлантиришга қаратилган 15 та қонун ва 700 дан ортиқ бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Хусусан, давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасида замонавий талаблар ҳамда устувор йўналишларни инобатга олган ҳолда 16 та вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг тузилмаси, вазифа ва функциялари қайта кўриб чиқилди, 20 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар қайта ташкил этилди64.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сонли Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони билан “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси” тасдиқланди. Маъмурий илоҳотлар концепцияси 7 та йўналиш бўйича амалга ошириладиган ислоҳотлар стратегиясини белгилаб берди. Албатта, мазкур концепция нафақат давлат бошқарувини демократлаштириш, балки жамиятнинг барча соҳаларида ўзгаришларга олиб келадиган ислоҳотларнинг архитектори вазифасини бажара оладиган, фуқароик жамиятига хос бўлган ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий ва иқтисодий ҳаёт тарзини шакллантириш жараёнларини амалга ошириш қобилиятига эга бўлган, ҳуқуқий давлатга хос бўлган, модернизациялашган, ривожланган давлатларнинг тўлиқ сифатларини ўзида намоён этадиган давлат қуриш вазифасини қўйди.
Фуқаролик жамияти давлатнинг авторитар бошқаруви асосида ривожлана олмайди. Давлат бошқаруви номарказлаштирилган тақдирдагина фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юрита олади. Шунинг учун ҳам Президент Ш.М. Мирзиёев фуқаролик жамиятини ривожлантиришни ижроия ҳокимиятини ҳуқуқий давлат талаблари асосида ислоҳ этишдан бошлади. Маъмурий ислоҳотларни амалга оширишдан асосий мақсад жамиятни ислоҳ этиш эди.
Фуқаролик жамияти шароитида юқорида кўриб ўтганимиздек марказий ҳокимият ваколатлари маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқаролик жамияти институтларига ўтказиб борилади. Бу ҳолат фуқароларни уларни ҳам бошқарув органларида шахсан иштирок этишлари зарурат қилиб қўйиди. Фуқароларнинг давлат билан бу каби шерикчилиги ўзаро консенсусни барқарорлини таъминлайди.
Жаҳон тажрибасидан маълумки, фуқаролик жамияти ўзининг ижтимоий таянчи – мулкдорлар қатлами шаклланган мамлакатда ривожланади. Фермерлик ҳаракати, акциядорлик жамиятлари ихтиёрида тўпланаётган мулк имкониятлари ижтимойи бандликни таъминлашга, хомашё ва озиқ-овқатга бўлган талабни қондиришга, қашшоқликка қарши кураш воситаларини ишга туширга имкон беради65.
Таҳлиллардан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда давлатнинг бош ислоҳотчилиги асосида 1991-2015 йилларда фуқаролик жамияти қуришнинг концептуал асослари ишлаб чиқилди. Лекин, бу соҳадаги ислоҳотлар ижроия ҳокимиятини бош ислоҳотчилиги асосида амалга оширилгани учун ўз ниҳоясига етмади. Сиёсий партиялар, ННТ, ўзини ўзи бошқариш органлари Конституция ва қонунларда белгиланган ўз мустақиллигини қўлга кирита олмади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва хавфсизлик органларининг амалдаги ваколатларини кучайиши, ҳокимлик институтини яккабошчилик бошқаруви асосига қурилгани сабабли фуқаролик жамияти институтлари давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқарила бошланди. Лекин, шунга қарамай, мамлакатда фуқаролик жамиятига оид тасаввурлар шакланди, уни ривожлантиришнинг концептуал асосилари вужудга келди.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish