Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги



Download 0,71 Mb.
bet7/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича 20 та илмий иш эълон қилинган. Шулардан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертацияларнинг асосий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 7 та мақола, жумладан, 1 таси хорижий нашрларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот кириш, уч боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар ва шартли қисқартмалар рўйхати ҳамда иловадан иборат. Ишнинг тадқиқот қисми 145 саҳифадан иборат.


Хулоса: Кириш қисми социология, фалсафа, сиёсатшуносликка ўхшаб кетади. Тарих фанининг ҳиди ҳам йўқ. Бироз таҳрир қилдим, аммо яна бир бор жиддий ўйлаб кўриш керак! Сноскаларда қайси бетдан фойдаланилган ва адабиётлар рўйхатида эса –– китобнинг ҳажми кўрсатилиши керак. (кўпларида бет йўқ аниқла).
Умуман бўлади: тушунган тушунади, тушунмаган эса – 0.


1-БОБ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЖИХАТЛАРИ


1.1. Фуқаролик жамияти институтларига доир категориялар таҳлили


Хозирги даврдаги фуқаролик жамиятининг тарихи бир неча минг йиллик ривожланиш босқичларидан иборат. Қадимги антик даврда фуқаролик жамиятининг баъзи-бир унсурлари шаклланди. Ўрта асрлардаги Шарқ уйғониш даври мутафаккирлари эса фозил ва адолатли жамият қуришга доир ўз назарий қарашларида фуқаролик жамиятининг қатор унсурларини назарий жиҳатлардан ифодалаб бердилар. Ҳозирги давр фуқаролик жамиятига доир дастлабки назарий қарашлар эса янги даврда Европада шаклланди. Умуман олганда, фуқаролик жамияти назарияси ва амалиёти инсоният яратган цивилизацияларнинг энг сўнгги ҳосиласи сифатида шаклланди.
Фуқаролик жамиятининг дастлабки унсурлари қадимги Шарқда — Хитойда шаклланди. Инсонпарвар адолатли жамиятга доир дастлабки изланишлар мутафаккир Конфуций (Кун-цзи, эр. ил. 551-479 йй.) томонидан амалга оширилди. Жамиятини инқирози пайтида яшаган олим, ўз даврида кенг ёйилаётган урушлар, ҳокимият учун курашлар илгари шаклланган ахлоқий ва маънавий қадриятларни ҳам қўпорилишини гувоҳи бўлди. Бундан қаттик изтиробга тушган Конфуций инсоний қадриятлар меъёрларини қайта тиклаш учун яхши замонлардаги Хитой тарихига мурожаат қилади. Инқирозга юз тутган ўз жамиятини қайтадан тиклаш учун авваламбор ҳукмдорлар ва мансабдорларни давлатни бошқаришда адолат кадриятларига амал қилишларига боғлиқ эканлигини яхши англайди. Олий ахлоқ меъёрлари намунаси ва маънавиятни шакллантириш, комил инсон идеалини яратишни ўзининг энг асосий мақсади деб билди.
Конфуций «ҳукмдор ҳукмдор бўлиши лозим, фуқаро-фуқаро, ота-ота, ўғил эса ўғил бўлиб қолиши лозим» қоидасини илгари суриб, у жамиятдаги иерархиявий тизилмани аниқ ижтимоий чегараланишлар воситасида барқарорлаштиришга ҳаракат қилганди. Унинг асосий сиёсий дунёқараши халқ фаровонлигини таъминлашга қаратилган эди6.
Конфуций адолатли ва халқпарвар жамиятни ташкил этишнинг кафолати сифатида давлат бошқарувидаги мансабдорларнинг маънавий ва ахлоқий етуклигининг аҳамиятини очиб беради. «Агар (давлат ва жамият) қонунлар ёрдамида бошқарилса ва тартибот жазолашлар воситасида таъминланса, одамлар жазолашлардан ўзларини олиб қочишга интилади, лекин улар ўзларида ор-номусни хис қилмайдилар; агар жамият маънавий-ахлоқий ёрдамида бошқарилса, тартибот қадриятлар ёрдамида таъминланса, одамлар ор-номусни хис қиладилар, ҳалол ва софдил бўлишга интиладилар»7 деганди файласуф.
Конфуцийнинг адолатли жамият қуриш учун авваламбор ҳукмдорлар ва мансабдорларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларга эга бўлиши тўғрисидаги таълимоти ҳозирга қадар ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Давлат дини даражасига чиққан конфуцийчиликка амал қилиш — барқарор давлат ва жамият тизимларига эга бўлиш демакдир. Фуқаролик жамиятини яшаши учун инсонларнинг маънавий жиҳатдан етук бўлиши лозимлиги илк бор Конфуций томонидан айтилгани учун ҳам у ҳозирга қадар қадрланади.
Фукаролик жамияти унсурларидан баъзиларини кашф этган машҳур юнон мутафаккири Суқротдир (Сокрот, эр. олд. 469-399 йй.). У биринчилардан бўлиб жамиятни қонунлар асосида ташкил этиш мумкинлигини айтган мутафаккир эди. Алломанинг фикрича, «қонунларсиз полис ҳаётини ахлоқий ташкил этиб бўлмаслигини ва полисдан ташқарида қонунлар бўлмайди; қонунларнинг ўзи полиснинг пойдевори»дир.
Суқротнинг фикрича, фақат билимли одамларгина қонун ишлаб чиқариш ва бошқарув фаолияти билан шуғулланишлари лозим. «Халқ иродаси ва давлат қонунларига асосланувчи ҳокимият подшоликдир, ― деб ёзганди Суқрот. ― Халқ иродасига қарши, қонунларга эмас, балки, ҳукмдорнинг ўзбошимчалигига асосланган ҳокимият тираниядир. Агар идора этиш қонунларни ижросини таъминловчилар томонидан амалга оширилса, бу аристократиядир; агар идора этиш бойликдан келиб чиқса, унда плутократия, халқ оммаси иродасидан келиб чиқса демократия дейилади»8.
Суқрот индивиднинг давлат ва жамият олдида ўз бурчларига эга бўлишларини талаб сифатида илгари суради. Унинг фикрича, ўз бурчига садоқатли эркинлик — «инсон учун ҳам, давлат учун ҳам ажойиб ва улуғвор бойликдир»9. Инсон эркинлигини таъминлашга доир ғоялар фуқаролик жамиятининг муҳим унсурларидан бири ҳисобланади.
Фуқаролик жамияти белгилларни аниқлаштиришда Афлотуннинг (Платон, эр. ил. 427-347 йй.) хизматлари катта эди . Мазкур файласуф Суқротнинг шогирди бўлиб, фуқаролик жамиятига доир қарашларини «Қонунлар» асарида баён қилган. Унда бир-бири билан кескин фарқланувчи икки хил давлат тузуми бир-бирига қиёсланади: «Мен ҳалокатга яқин давлатни шундай кўраманки, қайсики у ерда қонун кучга эга бўлмайди, ва у кимнингдир ҳокимияти остида бўлади. Агар қайси ерда қонун ҳукмдорлар устидан ҳукмрон бўлса, улар эса унинг қуллари бўлса, мен давлатни қутқаришни, барча фаровонликларни кўраман. Бу каби давлатни фақат худолар тортиқ қилиши мумкин»10.
Мутафаккир мансабдор ва ҳукмдорларни қонунларга бўйсундириш йўли билан давлатни фуқароларга хизмат қилдиришга интилди. Унинг фикрича, фақат қонунларга амал қилган жамият барқарор бўлиши мумкин, бу жамиятда фаровонликка ва тинчликка эришиш имкониятлари туғилади. Шунингдек, жамиятнинг барқарор яшаши учун энг муҳим бўлган асосий унсурларидан бири — эркинлик қадрияти аҳамиятини юксакка кўтарди. Бу, албатта, фуқаролик жамиятининг асосий мақсадларидан биридир11.
Фуқаролик жамияти унсурларига доир илк тасаввурлар Арасту (Аристотель, эр. олд. 384-322 йй.) томонидан шакллантирилган эди. Мутафаккир жамиятда барқарорликни сақлаш учун сиёсий адолатни ўрнатиш лозимлигини, ҳақиқий сиёсий адолат эса ― фақат эркин ва ўзаро тенг одамлар ўртасидагина яшаши мумкинлиги ғоясини илгари сурди.
Арасту давлат тузумининг полития шаклига кўпроқ мойил бўлиб, унда кўпчиликнинг умумий фойдаси ва манфаатларидан келиб чиқиб идора этилишини ижобий баҳолайди. Полития тузуми ўзида олигархия ва демократиянинг энг яхши томонларини уйғунлаштиради, уларнинг ҳар иккаласининг камчиликлари ва заиф томонларидан воз кечиб, ўзаро уйғунлашадилар. Давлат ва фуқаролик жамиятининг назарий асослари ва белгилари олимнинг «Политика», «Демократия» номли шоҳ асарларида мужассамлаштирилган.
Арасту фуқаролик жамиятининг энг асосий шартларидан бири булган демократиянинг моҳиятини қуйидагича таърифлайди: «Демократиянинг илк кўринишини ва белгиси, бу — тенгликдир. Бу каби тенглик шундан иборатки, мулксизлар ҳам, мулкдорлар ҳам бирон-бир имтиёзларга эга бўлмайдилар; олий ҳокимият унисига ёки бунисига ҳам тегишли эмас. Шунингдек, уларнинг ҳар иккаласи ҳам ўзаро тенгдирлар. Эркинлик ва тенглик демократиянинг муҳим белгилари сифатида ўз амалиётини асосан ҳамманинг давлат бошқарувида иштирок этишини ифодалайди. Демократияда халқ кўпчиликни ташкил этиши сабабли ҳам кўпчиликнинг қарори ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бундай давлат тузуми демократик, деб аталади»12.
Кўриниб турибдики, Қадимги Хитой мутафаккири Конфуций, юнон мутафаккирлари Суқрот, Афлотун, Арасту давлат тузуми, жамият, сиёсий муносабатларга доир ўз таълимотларида фуқаролик жамиятининг дастлабки категорияларини кашф этган эдилар ва назарий қарашларнинг ривожланиши учун пойдевор қуриб кетганлар.
Фуқаролик жамияти унсурларига доир навбатдаги назарий ривожланиш босқичи намёндалари орасида Шарқ уйғониш даври мутафаккирларидири, файласуфлар Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, истеъдодли вазир Низомулмулк, соҳибқирон Амир Темур, гуманист ижодкор Миралишер Навоийлар туради. Уларнинг ғояларидаги умумий хусусиятлардан бири, бу — адолатли ва фозил жамият қуриш инсоннинг ахлоқий ва маънавий етуклик даражасини шакллантириш негизидада амалга оширилади. Комил инсонни маънавий етук этиш воситаси эса маърифатдир.
Маълумки, ҳар қандай жамиятнинг шаклланишида маърифатнинг ўрни беқиёсдир. Ўз даврида буюк файласуф Арасту «маърифатсиз жамият ҳалокатга маҳкумдир» ― деган эди. Суқрот: “Барча эзгуликлар фақат маърифат воситасида пайдо бўлади” дея ифодалаган «Китоб ас-саъд» асарида13.
Шарқ мутафаккирлари “маърифат” тушунчасининг мазмунини кенг маънода англаганлар. Илк ислом алломалари маърифат сўзини “аърафа”, “маърифатун”, яъни “билим”, “билиш”, «билдириш» маъноларида қўллаганлар14.
Ҳозирги даврда кучли жамият қуриш учун ўзбек халқининг миллий маърифий қарашларимизни янада чуқурлаштиришга эҳтиёжлар сезилмоқда. Чунки, биз қурмоқчи бўлган жамият ғарбдан ёки шарқдан кўр-кўрона кўчириб олинмайди, балки бир неча минг йиллик тарихий тажрибаларимизга асосланади. Ўтмишни чуқур англаш — энг олий маърифийликдир. Бунинг учун қуйидаги соҳалардаги миллий тарихимизни чуқур ўрганиш тақозо этилади:
— тарихий давлатчилик ва қонунчилик меросимиз. Ўзбек халқининг тарихий давлатчилик, ҳуқуқ-тартибот, мустақиллик, миллий озодлик, тинчликсеварлик ва бошқа тарихий анъаналари ва улар билан боғлиқ бўлган манбалар шу илдизни ташкил этади;
— миллий истиқлол ғоясининг маъно-мазмунини белгилайдиган асосларидан бири – халқимизнинг қадимий ва бой тарихидир. Она заминимизда бундан неча асрлар аввал яратилиб, то ҳануз юртимизга кўрк бағишлаб турган қадимий обидалар, осори атиқалар халқимизнинг юксак салоҳияти, куч-қудрати, бунёдкорлик анъаналари ҳақида, Ватанимизнинг шонли тарихи тўғрисида тасаввур ва тушунчалар беради, шу муқаддас диёрда яшаётган ҳар бир инсон қалбида ғурур-ифтихор туйғуларини уйғотади.
— илмий-фалсафий, маданий ва адабий меросимиз. Халқимизнинг ғоятда бой илмий, фалсафий, адабий ва маданий мероси жаҳонга машҳурдир;
— буюк донишманд аждодларимизнинг озодлик тўғрисидаги ғоялари, Хоразмийнинг дунёвий кашфиётлари ва Берунийнинг ижтимоий-ахлоқий қарашлари, Форобийнинг адолатли жамияти ва Ибн Синонинг дуализм таълимоти, Алишер Навоийнинг комил инсон ҳақидаги фалсафий мушоҳадалари, асримиз бошидаги маърифатпарвар зиёлилар фаолияти каби миллий ғоя ва истиқлол мафкураси яратиш ва унга амал қилиш кучли жамият барпо этишнинг асосий шартларидан биридир15;
— умуминсоний қадриятлар. Ҳар қандай миллат ва жаҳон цивилизациясида ўзининг муносиб ўрнини эгаллашга интилар экан, у миллатнинг мафкураси умуминсоний қадриятларга ҳам суяниши шартдир. Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий ва маънавий меросида умуминсоний қадриятлар ҳам ўзига хос шакллар ва кўринишларда ифода этилган бўлади. Шу билан бирга, бошқа миллатлар, давлатлар, динлар ва цивилизацияларнинг хос қадриятлари ва ижобий тажрибаларидан фойдаланиш ҳам жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичида маълум аҳамият касб этади.
Академик М.М. Хайруллаев янги жамият қуришда миллий маърифий мерос аҳамиятига тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдирганди: «Форобийнинг Шарқ маданиятидаги энг олий хизматларидан бири яна шундаки, у ўрта аср Шарқида биринчи бўлиб фазилатли, идеал жамият, давлат, адолатли раҳбар ва давлатни ақл асосида бошқариш ҳақидаги утопик таълимотни олға сурди. Форобий ўзининг эркин фикрлари учун реакцион руҳонийлар томонидан динсизликда, худосизликда айбланди, сўнгроқ унинг асарлари ёндирилди. Лекин унинг илғор рационалистик ва гуманистик фикрлари Ибн Сино, Ибн Рушд, Низомий, Умар Хайём, Маймонид, Роджер Бекон, Спиноза кабилар дунёқарашининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Дунё маданиятининг ривожланишида катта ижобий роль ўйнади”16.
Адолатли жамият қуришда маърифатнинг ўрнини чуқур англаш учун Инсоннинг ўзини маърифий англаш субъекти сифатида ўрганиш эҳтиёжи пайдо бўлади. Инсонийликнинг маърифий талқини Абу Наср Фаробий (873-950 йй.) фикрича қуйидагичадир: “Одамларга нисбатан уларни бирлаштирувчи бошланғич асос “инсонийлик”дир. Шунинг учун ҳам одамлар инсоният туркумига кирганликлари туфайли ўзаро тинчликда яшамоқлари лозим”17.
Фаробий инсонларнинг жамиятга уюшиб яшашидан мақсади фаровонликка ва тинчликка эришиш эканлигини қуйидагича таърифлайди: «Инсоний вужуддан мақсад — энг олий бахт-саодатга эришувдир; аввало у бахт-саодатнинг нима ва нималардан иборат эканлигини билиши, унга эришувни ўзига ғоя ва энг олий мақсад қилиб олиши, бутун вужуди билан мафтун бўлиши керак". Буюк мутафаккир талқинини чуқур англаган ҳар бир кишига маълумки, инсон ўзининг мақсад ва вазифаларини фақат маърифийлик фаолияти билангина тасаввур қила олади. Адолатли ва фозил жамият фақат маърифат воситасида барпо этилади.
Абу Наср Фаробий маърифат тан олинмаган, ҳукмдори халқпарвар, бошқаруви адолатли бўлмаган, маънавият эътироф этилмаган юртни қуйидагича тасвирлайди: «Аммо баъзи шаҳар (ёки мамлакатлар) лар бўладики, уларда бутун халқнинг фикри-зикри, ақл-идроки бойлик тўплаш, мол-дунё орттиришга қаратилган бўлади. Улардан чиққан раҳбарлар ҳам раҳбарликни мол-дунёни кўпайтиришда деб биладилар. Шунинг учун ҳам улар эрта-кеч мол-дунё тўплаш ҳаракатида бўладилар. Бундай раҳбарларнинг қўл остида ишлаган шаҳар халқларида турли бузуқ одатлар, шаҳвоний нафс, бир-бирларини кўролмаслик, бир-бирини талаш, душманлик, низо-жанжаллар пайдо бўлади. Ана шундай шаҳар халқларидан хислатлари, майллари турлича бўлган авлод туғилади»18.
Бундан минг йил муқаддам биз қурмокчи бўлган адолатли маърифий жамият қандай бўлишини олдиндан билган Фаробий уни шундай тасвирлаганди: «Маданий жамият ва маданий шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунарда озод, ҳамма баб-баробар бўлади, ҳар ким ўзи истаган ёки танлаган касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар чин маъноси билан озод бўладилар. Бири иккинчисига хўжайин бўлмайди. Одамларнинг тинчлик ва эркинликларига ҳалақит берувчи султон (яъни подшоҳ) бўлмайди. Улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади»19.
Замонавий адолатли жамиятда демократиянинг энг муҳим тамойили сифатида фуқаролар сайлов ҳуқуқи билан таъминланади, улар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифодалаш, ўз манфаатларини рўёбга чиқариш ва муҳофаза қилиш, ҳуқуқини таъминлаш учун ҳақиқий шарт-шароит, ҳуқуқий заминга эга бўладилар. Бу каби жамиятда инсон ҳуқуқлари ва эркинлари ҳар томонлама ҳимоя қилинади. Ҳозирги давр демократиясининг ана шу унсури ҳам Фаробий эътиборидан четда қолмаган:"Уларнинг ўзларидан сайланган (мутафаккир “фуқароларнинг”, демоқчи ― Б.Ж.) раҳбар ёки бошлиқлар ҳокими мутлақ бўлмайди. Улар одамлар ичидан кўтарилган, синалган, энг олийжаноб, раҳбарликка лойиқ кишилар бўладилар. Шунинг учун бундай раҳбарлар ўз сайловчиларини тўла озодликка чиқарадилар, уларни ташқи душмандан муҳофаза қиладилар. Бундай раҳбарлар ҳаммага баробар муносабатда бўладилар, ҳатто ҳамманинг манфаатини ўзларининг манфаатларидан ортиқ кўрадилар, умумнинг манфаати учун ўзларининг шахсий манфаатларидан кечадилар, халқ манфаати учун ўзларидаги куч-ғайрат ва бойликларни аямайдилар"20.
Абу Наср Фаробий сиёсий-ҳуқуқий меросининг асосий қисмини унинг жамият ва давлат ҳақидаги, ижтимоий жараёнларни бошқариш тизимлари, усуллари ва шакллари, шунингдек, мукаммал ижтимоий тузилмалар, уларни барпо этишнинг асосий тамойиллари ҳақидаги таълимоти ташкил этади.
Давлат ва жамият тизимини изчил мустаҳкамлаб бориш, бошқарув жиловини маҳкам тутиш, қонун устуворлигига эришиш сиёсий ва ижтимоий зарурат эканлигини буюк файласуф Абу Наср Фаробий алоҳида таъкидлаган эди. Фаробий маънавий ва маърифий камолотга эришиш шахсларнинг ўз-ўзига бўлган масъуллиги, инсоний интизомининг нечоғлик юксаклигига боғлиқлигини асослаб беради. Улуғ мутафаккир камолотга эришиш йўлини ҳар бир киши ўзи учун муқаддас сулук, илоҳий қонун даражасида англамоғи зарурлигини таъкидлайди. (нима деган сўз бу)
Мутафаккир ижтимоий-сиёсий таълимотининг энг муҳим қисми жамият, унинг таркибий тузилиши, пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланишининг асосий сабаблари ҳамда шарт-шароитлари, шунингдек, амал қилишининг ижтимоий-ҳуқуқий меъёрларини тадқиқ қилишга бағишланган. Фаробийнинг кишилик жамияти ҳақидаги таълимоти унинг фалсафий қарашлари билан узвий боғлиқ бўлиб, бу таълимотнинг ўзига хос жиҳатлари жамият, давлатчилик ва ҳуқуқий масалаларни ёритишда, аввало, тадқиқот умумий методологик тамойилларининг баён қилиниши билан изоҳланади.
Мутафаккир фозил жамият ва шаҳар уюшмаси (давлат) шаклланиши ҳамда қарор топишининг ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва маълум даражада иқтисодий масалалари ҳақида фикр юритар экан, бу борада объектив хулосага келиш учун ўз замонасидаги мавжуд жамият ва шаҳарларнинг ташкилий жиҳатларини ҳамда амал қилиш муаммоларини атрофлича тадқиқ қилади. Ушбу шаҳарлар ҳаётий фаолиятига, уларни бошқарув усулларига баҳо берар экан, Фаробий ўз тасаввуридаги мукаммал жамият ва давлатнинг олий мақсади — инсонларни том маънода бахт-саодатга эришуви йўлидаги вазифаларидан келиб чиқади.
Буюк Ватандошимиз Абу Райхон Беруний (970-1048 йй.) етук жамиятни барпо этишнинг шарти сифатида комил инсонни шакллантириш ғоясини илгари суради. Унинг аҳлоқий идеали — тирикчиликни меҳнати билан ўтказувчи, бировларнинг кўнглига озор бермайдиган, мол-мулкига ва жонига қасд қилмайдиган, аксинча, мискину ғарибларга ёрдам берадиган одамдир. Алломанинг тасаввуридаги комил инсон ўз ор-номусини билган ва қадр-қимматини сақлаган, олийжаноб, мурувват эгаси: “Олийжаноб одам ўзининг жони ва ўзининг мулкидан бошқа ҳеч нарсага эгалик қилмайди, қонунан ўзига тегишли мулкни бошқаради. Агар бундай одам бошқаларнинг оғир ишини ўз елкасига олиб, улар учун ўзи машаққат тортиб, Аллоҳ унга инъом этган нарсаларини муҳтож одамларга берса, ундай одам жавонмард (фатиёт) деб аталади. Жавонмард ўзининг олийжаноблиги ва ҳайр-саҳовати билан машҳур бўлган одам. Айни вақтда жавонмард ўзининг ҳушмуомалалиги, меҳр-шафқати, сабот-матонати, сабр-тоқати, обрў-иззати билан ҳам ном чиқарган одамдир”21. Беруний айнан мана шундай довюрак, жўмард инсонларнинг жамият ва давлат бошқарувида бўлишини маъқуллайди.
Олим жамиятда мавжуд зулмни, ёвузликни йўқотиш, уни тўғри йўлга солишдаги муҳим воситалардан бири сифатида ҳукмдорлар ва улар атрофидаги ноибларнинг нафсини тарбиялаш, уларда эзгу инсоний фазилатларни шакллантириш орқали очкўзлик, худбинлик, ғаразгўйлик, мунофиқлик каби иллатлардан халос этиш зарурлигини тавсия этади.
Беруний фикрича, нодонлик, нафс бузуқлиги оқибатида пайдо бўлган ижтимоий иллатларни куч билан йўқотиб бўлмайди, уларни бартараф этишнинг бирдан-бир тўғри йўли илм-маърифатдир. Аллома ижтимоий иллатларни йўқотиш учун уларни келтириб чиқарган сабабларни билиш ва бартараф этиш воситаларини аниқлаш кераклигини тушунтиради. Ўзи эса, маърифатнинг ўзагини илм, деб тушунади. Илм-маърифат орқали жамиятни яхшилаш мақсадини амалга ошириш мумкинлигини таъкидлаб: “Илмнинг поклиги (кучи) бошқа ҳар қандай нарсаларнинг поклигидан (қимматидан) устун туради. Чунки билим орқали нодонлик йўқотилади ва кишилар ўртасида шубҳа, ишончсизлик ўрнига тўғрилик, адолат ва ишонч туғилади”22 дейди.
Жамиятда қонунчилик ҳукмрон бўлгандагина, ёвузлик ва ундан келиб чиқадиган — очкўзлик, йиртқичлик, нодонликка барҳам берилгандагина илм-маърифатнинг олдидаги буюк вазифаси — жамиятни маънавий жиҳатдан соғломлаштириш, одамларни камол топтириш учун қалбини эзгули асосида тозалаш каби ишларни амалга ошириш имкониятлари туғилади. Жамиятда мавжуд иллатларни йўқотиш учун, уларнинг илдизини — ижтимоий ёвузликни кесиб йўқотиш кераклиги уқтирилади. Бунинг моҳиятини Беруний шундай тушунтиради: “Ёвузликдан қутилиш учун инсон икки табиий куч — очкўзликка ҳирс ва ғазаб устидан ҳукмронлик қилиши керак. Булар инсон учун энг кучли ва хавфли душманлардир. …Мана шу очкўзлик ва ғазаб устидан ақл ва тафаккур кучлари ғалаба қозониши керак. Шундагина инсон шайтоний нафсдан қутилиб, Худога яқинлашади, бу оламнинг ташвишларидан ҳалос бўлиб, маънавий юксалишга интилади. Аммо инсон бу иллатлардан қутилиши учун уларни келтириб чиқарган сабабларни — бошқалардан устунликка, шон-шуҳратга ҳирс қўйиш ва интилиш иллатларини тарк этмоғи керак”23.
Покиза хулқ-атвор, гўзал ахлоқ-одоб, ҳалоллик-маърифат ва комиллик манбаидир. Халол ва маърифатли комил кишилар миллатнинг ёрқин кўзгусидир. Худди шундай кишилар умумхалқ ва ўзи яшаётган давлат манфаати ва равнақи йўлида қайғуришга қодирдирлар. Комил инсонлар — одамгарчилик, мардлик ва мурувватлилик каби гўзал фазилатларга эга бўладилар. Абу Райҳон Берунийнинг эътироф этишича, фуқаровий жамият инсонпарварлигининг даражаси кишилар кундалик эҳтиёжларининг қондирилиши билан белгиланади. Жамиятда фуқароларнинг фаровонлигини таъминловчи энг муҳим омил ижтимоий адолат қоидаларига риоя қилишдир.
Фуқаролик жамияти унсурларини тадқик этган мутафаккирлардан бири – Абу Али ибн Синодир. Унинг фикрича, инсон ўзининг ақлий фаолияти билан юксак ғояларни мушоҳада қилиш орқали лаззатланиши мумкин. Ақлий фаолиятдан мамнуният ҳосил қилиш — инсон учун энг олий даражали лаззатдир. Ҳиссий лаззатлар эса (майишат, шаҳвонийлик) ташқи кучларнинг таъсири билан пайдо бўлади. Маърифиликка интилиш, маънавий лаззатланиш, мамнун бўлиш нафснинг ақлий (инсоний) куч-қувватидан пайдо бўлади ва инсонни маънавий юксалиш сари элтади.
Адолатли жамият барпо этишда маърифатнинг ўрни масалаларини чуқур ўрганган мутафаккир биринчи ўринга жамият ҳаётидаги аҳлоқий муносабатларни қўяди. Ахлоқийликка эса маърифийлик воситасида эришилади. Олимнинг фикрича, аҳлоқий муносабатлар ҳалқнинг маънавий соғломлигини белгилайди, маърифийлик — илм-фан ва маданиятнинг равнақ топишига ёрдам беради, жамиятнинг маънавий-аҳлоқий соғломлиги ва собитлигини таъминлайди. Ўз ўрнида, маърифийлик жамиятнинг янада такомиллашувини, унда адолат принципларининг мустаҳкам ўрнашишини таъминлайди. Жамиятнинг маънавий-аҳлоқий соғломлиги кишиларни ўзаро ҳамжиҳатликка ва ҳамкорликка ундайди, уларда бир-бирларига меҳр-муҳаббат ва ишонч туйғуларини шакллантиради, одамларни жипслаштириб, ҳар қандай ёвузлик ва адолатсизликнинг йўқотилиши учун замин яратади.
Разил табиатли одамнинг ҳатти-ҳаракатларини ҳайвоний нафси бошқаради, унинг нафсидаги инсоний қувват кучлари бутунлай ҳаракатсиз ҳолда бўлиб қолган. Бундай одам, ҳудди ўзини англаш даражасига етмаган болалар каби, ўзида мавжуд камчиликларнинг фарқига ҳам етмайди. Бундай инсон бутунлай маърифатсиз инсондир.
Кўриниб турибдики, Ибн Сино маънавий ва ахлоқий жиҳатлардан етук инсонгина адолатли фозил жамиятда яшаши мумкин эканлиги ғоясини илгари суради. Мутафаккир таълимотича, бир томондан ҳукмдорлар, иккинчи томондан фуқаролар маънавий етукликка интилишлари лозим. Уйғун интилишлар ҳосиласи ўлароқ фозил жамият шаклланади.
Фуқаролик жамияти унсурларини шаклланишига катта хисса қўшган Шарқ мутафаккирларидан бири Абу Али Ҳасан ибн Али Тусий — Низомулмулкдир (1018-1092 йй.). У тахминан 30 йиллар салжуқлар давлати султони Маликшоҳнинг вазири бўлган ва ўзининг “Сиёсатнома” асарида илгари сурган давлат ҳокимиятини адолатли жамият қуришдаги ўрни масаласини атрофлича очиб бера олган. Ўз давридан келиб чиқиб, ҳукмдор ва унинг мансабдорлари қуйидаги умуминсоний фазилатлар бўлиши лозим деб ҳисоблаган: подшоҳ адолат ўрнатишда собитқадам бўлиши керак, камбағал ва бева-бечораларга ёрдам бериш, муҳтожларга давлат ҳазинасидан нафақалар ажратиш, хайр-эҳсон ҳаракатини қўллаб-қувватлаши лозим. Шунингдек, мансабдорлар фуқароларнинг ҳуқуқларини сақлашлари ва уларни ҳурмат этишлари жоиз24.
Низомулмулк шоҳ ва унинг мансабдорлари амалий ҳаёт тажрибасини орттирган, жаҳонгашта ва мўътабар оқсоқоллар, олиму фозил инсонлар билан кенгашган ва улардан маслаҳат олган ҳолда халқни бошқариш талабларини илгари суради. Унинг жамият фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ давлат бошқаруви тўғрисидаги фикрларидан шундай хулосалар чиқариш мумкин: сиёсат ва давлат бошқарувидаги, шунингдек, инсон ҳаётидаги барча икир-чикирларни билиш ва улардаги ўзаро муносабатларни англаш фақат амалдор ёки ҳукмдоргагина тегишли эмас. Улар барча инсонийлик зотига (яъни, бутун жамият аъзоларига) мансубдир. Шунинг учун ҳам тажрибали, оқил, фозил кишилар билан кенгашлар ва маслаҳатлар асосида сиёсий ва бошқарув қарорлари қабул қилиш воситасидагина бутун бир жамият барқарорлигини таъминлаш ва адолатни ўрнатиш, фаровон ҳаёт қуриш мумкин25. Кўриниб турганидек, рбоб жамият ва давлат барқарорлигини сақлаш қобилиятига эга бўлган маънавиятга асосланган сиёсат, шариат қоидалари, адолатли бошқарув усуллари билан мамлакатни бошқариш масалаларини илгари сурганди.
Вақт ўтиб, Шарқнинг машҳур шоири Алишер Навоий ҳам жамиятни бошқаришда ижтимоий адолат тамойилларига таяниш зарурлиги ҳақидаги ғояларни фақат назарий жиҳатдан ривожлантириб қолмасдан, турмушга тадбиқ этишга уринди. У вазир ва ҳоким бўлиши билан бир вақтда буюк ижодкор шоир ва мутафаккир ҳам эди. Шунинг учун адолатли жамиятга эришиш учун инсонлар маърифатли, илмли бўлиши даркор эканлигини ўзининг шеърлари ва достонларида куйлади. Алишер Навоий томонидан яратилган Фарҳод, Ширин, Мажнун, Лайли, Меҳинбону, Шопур каби ўнлаб образлар илму фан ва ҳунарни эгаллаган, маърифатли комил инсонлардир. Амали доирасида нафақат адолатли раҳбарнинг иш услуби, унинг маънавий-ахлоқий қиёфасини тасвирлашга интилди, балки ҳаётда синаб, намуна сифатида кўрсатишга уринди. Давлатни бошқаришда адолатпарварлик ўта зарурлиги, ва ноёб фазилат эканлиги, бунга эришининг калити маърифийлик эканлиги ғоясини илгари суради.
Кўриниб турибдики, ҳозирги даврда биз бунёд этишга азму қарор қилган фуқаролик жамияти ва уни шакллантиришда муҳим ўрин тутган маърифийликка эришиш тўғрисидаги орзу-истакларни ўз ичига олган миллий ғоя узоқ давом этган тарихий ривожланишдан бизга етиб келган меросга асосланади.
Ҳалигача олимлар орасида Европацентризм ғоясининг таъсири бор. Шу билан бир вақтда Ғарб цивилизациясига Шарқнинг ўтказган таъсири ҳам қисман тан олинади. Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Наср Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Низмулмулк, Алишер Навоий каби мутафаккирларнинг маърифатпарварлик ғоялари бутун дунёга кучли таъсир ўтказган. Улар меросини ўрганиш ва жаҳон тилларига таржима қилиш асносида файласуфларнинг янги авлодлари демократик фуқуролик жамияти қуриш, маърифатчиликка доир асарлар яратдилар. Хусусан, Франсуа Мари Аруэ Вольтер билан Шарль Луи Монтескье каби Европа мутафиккирларнинг энг йирик намоёндалари ўз қарашларини шарқ фалсафаси асосида бойитгандилар
Шарқ ва Ғарб мутафаккирларининг адолатли жамият қуришга доир ғоялари, назария ва амалий хулосалариини чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ҳозирги ислоҳотларга тадбиқ этишга ҳаракат қилиш — биз қурмоқчи бўлган фуқаролик жамиятида миллий руҳиятимизни мустаҳкамлайди ва унинг ўзига хос миллийлик асосида ривожланишини белгилаб беради.
1-парагрраф олдинги ёзганимдек, қип-қизил фалсафа, сиёсатшунослик, маънавиятга тўғри келар, аммо тарихнинг ҳиди ҳам йўқ!!! Қаеридан ушлаш ва Ўзбекистон тарихига нима алоқаси борлигини топиб бўлмайди.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish