Тадқиқотнинг предметини Ўзбекистондаги фуқаролик жамияти институтлари – сиёсий партиялар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, ўз-ўзини бошқариш органларининг шаклланиш жараёнлари, демократик сайлов тизими, ўтиш даврида давлатнинг бош ислоҳотчилик ролини асослаш, янги жамиятини ўрнатиш концепциялари ва уларни амалга ошириш жараёни ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда объективлик, ҳаққонийлик, қиёслаш, тизимлилик, тарихий маълумотларни умумлаштириш, илмий қарашлар ва концепцияларни солиштириш каби илмий тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
1991-2019 йилларда Ўзбекистонда шакллаётган фуқаролик жамиятига доир хорижий тажриба ва миллий амалиётни ўрганиш уйғунлиги остида ўтиш даврида амалга оштрилган ислоҳотлар, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимларини топиш, таҳлиллар асосида диссертацияда чиқарилган хулосалар мамлакатимиз ёшларининг фуқаролик жамиятига оид тасаввурларини кенгайтириш ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги иштирокини фаоллаштиришга олиб келди;
мамлакатда ўзини ўзи бошқариш органларини фуқаролик жамиятига хос тарзда ривожлантиришга оид ислоҳотларни таҳлил этиш, бу соҳадаги трансформацион жараённи ўрганиш, бир неча минг йиллик тарихга эга бўлган маҳалла институтининг жамиятдаги ролини янада ошириш ва замонавийлаштириш, уни ўзини ўзи бошқаришни органи сифатида рағбатлантириш, такомиллаштириш ва ривожлантиришга қаратилган имкониятлардан самарали фойдаланиш бошланди;
ННТ тизимини шакллантиришда хорижий тажрибалар ва миллий амалиёт ўзаро уйғунлаштириш асосида таҳлил этилиши, бу соҳадаги муаммолар ва уларнинг ечимларига оид хулосаларни шакллантирилганлиги, шунингдек, сиёсий партиялар етакчилари ва элитасининг иш тажрибасини оширишга ёрдам бериб, уларнинг фуқаролик жамиятига хос тасаввурларини кенгайтирди. Илмий ишда шакллантирилган назарий ишланмалар назарий қарашларнинг ўсишига кўмак бераётганлиги далилланган;
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг ҳозирги ҳолати ва унинг ижтимоий-сиёсий асосларини ислоҳотларда қўллашдаги муаммолар аниқланди. Мазкур соҳадаги назарий ва амалий жиҳатларда пайдо бўлаётган ҳамда ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга тўсиқ омиллар аниқланди. Уларга барҳам бериш, фуқаролик жамияти институтларини демократик принциплар асосида ривожлантиришга оид чиқарилган хулосалар ва тавсиялар демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш концепцияларини янада бойитиш учун қонунчилик жараёнига боғлиқлиги очиб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |