Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Умуман бўлади. Вилоятлар ва шаҳалар кесимида мисол келтирилса яхши бўларди. Архив, Хоразм ҳдақиқати, Эркин Қарақалпақстан газталаридан мақолалар йўқ



Download 0,71 Mb.
bet17/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1.2 параграф

Умуман бўлади. Вилоятлар ва шаҳалар кесимида мисол келтирилса яхши бўларди. Архив, Хоразм ҳдақиқати, Эркин Қарақалпақстан газталаридан мақолалар йўқ.
III БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ИНСТИТУТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИ


3. 1. Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг
шакллантириш ислоҳотлари

Ўзбекистонда 10000 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда ва улар фуқаролик жамияти шаклланишининг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур ташкилот ва уюшмалар халқнинг хохиш-иродаси, интилишларини, мақсад ва манфаатларини ифодалаовчи уюшмалардир.


Фуқаролар бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига, айниқса, ижтимоий шериклик соҳаси, халқимизнинг фуқаролик салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қиладиган шароитлар яратиш, стратегик ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда давлат ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда эҳтиёж кучли эканини қайд этмш лозим. Бу давлатимиз раҳбарининг аҳоли муаммоларини изчил ўрганиш, айниқса, вилоятларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга нодавлат нотижорат ташкилотларини янада фаол жалб этиш, фуқаролик институтларининг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигига замонавий механизмларни жорий этишга қаратилган ташаббуслари кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётганини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев 2018 йилги Олий Мажлисга мурожаатномасида: “Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ислоҳотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли беқиёс эканини алоҳида таъкидлаш жоиз”130 деганди.
Мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотлар ва сиёсий партиялар фаолияти 1991 йил 15 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (1997 й. апрелда қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган), Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил апрель), Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида (2007) каби қонунлар воситасида мувофиқлаштирилади131.
Конституциянинг 2-моддасида илк бор қуйидаги: «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар»132 деган халқ суверенитетига хос қоида эълон қилинди. Конституциянинг 34-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмалари, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Сиёсий партияларда, жамоат бирлашмаларида, оммавий ҳаракатларда, шунингдек, ҳокимиятнинг вакиллик органларида озчиликни ташкил этувчи мухолифатчи шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қадр қимматини ҳеч ким камситиши мумкин эмас»133каби демократик принципларни ифодаланиши — фуқаролик жамияти қуришнинг конституциявий ҳуқуқий асосларини ташкил этди.
1988-1991 йиллар оралиғида Ўзбекистонда ифаолият олиб борган ташкилотлар асосан сиёсий ўзгаришлар натижасида озодликни туйган инсонларнинг мустақил, норасмий ташкилотлар бўлиб гавдаланган ҳамда орасида экологик, илмий-маъданий, ватанпарвар ва бошқа йўналишлар ажралиб турган. Яна шуни ҳам қайд этиш лозимки, ўз фаолиятининг бошланғич даврларида ҳудудий нотижорат ташкилотлари
асосан, ўз фаолият шароитларини яхшилаш мақсадида тузилган бўлса, 1996-йилдан бошлаб нотижорат ташкилотлари умуман ўзгача аҳамият касб эта бошлади. Нотижорат ташкилотлар сонининг салмоқли ва кўзга кўринарли вужудга келиши 1995-1996 йиллар орасида кузатилди. Бу даврда кўпгина ёшлар ташкилотлари, касаба уюшмалари иттифоқлари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар рўйҳатдан ўта бошлаган134.
Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг қонунчилик асослари ҳар томонлама ривожлантириб борилди. Парламентида нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга доир қонунлар ва бошқа ҳуқуқий меъёрий ҳужжатларлар қабул қилинган бўлиб, улар орасидаги Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни135 муҳим аҳамият касб эди. Қонуннинг 2-моддасида нодавлат нотижорат ташкилот тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: «Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир.
Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилади»136. Улар асосан:
— жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш;
— демократик қадриятларни ҳимоялаш;
— ижтимоий, маданий, маърифий аҳамиятга молик фаолият мақсадларга эришиш;
— маънавий ва бошқа хилдаги номоддий эҳтиёжларни қондириш;
— хайр-саховат ишларини амалга ошириш билан банд бўлади.
Нодавлат ташкилотлар ўз низомида белгиланган мақсад ва вазифаларни бажариш учун қуйидаги ўз ҳуқуқларидан фойдаланадилар:
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда ўз ташкилоти аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади;
муҳим масалаларни ечиш мақсадларида турли ташаббуслар билан чиқиши, давлат органларига таклиф-тавсиялари ва мулоҳазалари билан мурожаат этади;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қарорларини қабул қилиш, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг долзарб ва муҳим масалаларини муҳокама этишда иштирок этади;
оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик доирасида ўзларининг оммавий ахборот воситаларини таъсис этиши, шунингдек, ноширлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин;
ўз низомларида кўзда тутилган ва белгиланган мақсадларда ишбилармонлик билан шуғуланиши мумкин ёки ўзининг тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиши мумкин;
ўз дастурий мақсадларидан келиб чиқиб йиғилишлар, конференциялар ўтказиши, турли хил оммавий тадбирлар (йиғилиш, конференция, семинар, форум ва ҳоказолар) ўтказиши мумкин;
амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ўз ваколатхоналари ва филиалларини очиши мумкин.
”Бугунги кунда мамлакатимизда барча соҳаларни модернизация қилиш ва янгилаш жараёнлари янги босқичда жадал олиб борилмоқда, ― деганди Президент Ш.М. Мирзиёев. ― Ҳаёт талабларидан келиб
чиқиб, юртимиздаги кўпгина давлат ва нодавлат ташкилотларининг
фаолияти янада такомиллаштирилмоқда”137.
Маълумки, фуқаролик жамиятининг асоси ― ННТдир. Нодавлат тизимидаги барча жамоат ташкилотларига аъзолик ихтиёрий шаклда . Бу қоида, биринчидан, шу жамиятдаги демократиянинг юқори даражасини намоён қилса, иккинчидан, жамият аъзоларининг ижтимоий онги ва фаолликлари юксаклигини билдиради. Қолаверса, ҳар бир фуқаро ўзи кирмоқчи бўлган ташкилот фаолиятида ўзининг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос мақсадларга эришишига ишонч ҳосил қилганидан сўнггина шу ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўла олади138.
2002 йилнинг 29-30 августида бўлиб ўтган иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг IХ сессиясида биринчи Президентимиз И.А. Каримов «Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари»га доир маъруза қилди ва унда адолатли демократик жамият қуришнинг концептуал назарий асосларини янада бойитди.
2003 йил августда Ўзбекистоннинг нодавлат нотижорат ташкилоти вакиллари ўзларининг илк бор "Нодавлат нотижорат ташкилотлари-2003 форум"ини ўтказди. Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамияти институти сифатида ривожлантиришда 2005 йилнинг 10 июнида «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси»нинг ташкил топиши муҳим аҳамият касб этди. Уюшманинг асосий мақсадлари сифатида қўйидаги фаолият йўналишлари белгиланди:
— ихтиёрий равишда аъзо бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётини янада эркинлаштириш ва демократлаштириш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ қилиш, демократик қадриятларни мустаҳкамлашдаги иштирокини, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий-маданий ҳаётдаги фаоллигини, ҳуқуқий давлат асосларини мустаҳкамлаш ва инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ўрнини янада кенгайтириш;
— давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан мувозанатда ўзаро ва икки томонлама манфаатли музокаралар орқали жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этишда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг иштирокини таъминлаш139.
Мамлакатда мустақил, барқарор, аҳолининг турли қатламлари қўллаб-қувватлайдиган фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга, ижтимоий аҳамиятли муаммоларни ҳал этишдаги, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ва иш фаоллигини оширишдаги ролини кучайтириш мақсадларида 2005 йил 26 июлда «Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш фонди» ташкил этилди.
Мамлакатда «Кучли давлатдан — кучли жамият сари» концептуал сиёсий дастурни амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари бошланди. Бу соҳада қуйидаги йўналишларда ислоҳотлар босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда:
— биринчидан, жамият аъзоларининг онги, иродаси, маданияти, маънавияти ва билими юксак даражада бўлишига эришиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор бериш;
— иккинчидан, жамият аъзоларининг манфаатлари уйғунлашуви жараёнларини шакллантириш, жамият манфаатларининг шахсий манфаатлар билан муштараклигига эришиш;
— учинчидан, жамиятнинг такомиллашуви ва янгиланиши учун кучли ва реал сиёсий, иқтисодий, маданий имкониятларни шакллантириш;
— тўртинчидан, жамият аъзолари ва тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик асосида жамиятнинг умумий манфаатларини уйғунлаштириш;
— бешинчидан, жамиятдаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар таъсирини кучайтириш, уларга онгли равишда бўйсуниш амалиётини вужудга келтириш;
— олтинчидан, сиёсий ҳокимиятнинг ўз вазифаларини тўлиқ бажаришига кенгроқ ва қулайроқ имкониятлар яратиш, сиёсий ҳокимиятга нисбатан жамият аъзолари ишончини кучайтириш, унинг аҳоли томонидан кенг ва фаол қўллаб-қувватланишига эришиш каби йўналишларни ўз ичига олади.
Ҳар қандай жамиятда ҳам давлат кучли бўлгандагина ўз функцияларини ижтимоий тузилмаларга ўтказиб боради. Ижтимоий тузилмалар жамият бошқарувида муносиб иштирок этса, фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришни зиммасига олса, ҳар бир фуқаронинг давлат ва жамият бошқарувида эркин иштирокини таъминлашга эришса, бу жамият — кучли жамият, деб тан олинади. Кучли фуқаролик жамияти турли хил нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар, фуқароларнинг юқори савиядаги сиёсий фаоллиги билан характерланади140.
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш йўлидаги муҳим
қадамлардан бири сифатида 2008 йилнинг июлида қабул қилинган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари
Кенгашларининг қўшма Қарорини алоҳида таъкидлаш лозим. Ушбу Қарорга мувофиқ парламент ҳузурида нодавлат нотижорат
ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилди ҳамда фонд
маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси тузилди.
Бу билан фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш ва
ривожлантириш масалалари ижро этувчи ҳокимият тасарруфидан –
мамлакатнинг демократик йўл билан сайланган олий вакиллик органи – Парламент ихтиёрига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа
институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди мамлакатимиздаги фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг ривожида муҳим
аҳамият касб этмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг бугунги
кунда амалга ошираётган ташаббускорлик дастурлари аҳолини ҳуқуқий муҳофаза қилишга, уларга бепул юридик маслаҳатлар беришга, ҳуқуқий маорифга, қўллаб-қувватлашга муҳтож шахсларни (ногиронлар, болаларни) ҳимоя қилишга, уларга аниқ моддий ва маънавий ёрдам кўрсатишга қаратилгандир.
Мамлакатимизда 1991 йили жамоат бирлашмаларининг сони 200 тани ташкил этган бўлса, 2000 йилда уларнинг сони 2300 тага, 2010 йилда – 5100 тага етди. 2007 йилгача пайдо бўлган ННТ ташкилотларининг 39 фоизи ҳукумат ва унинг қуйи органлари ташаббуси билан тузилди. Мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларининг 16,1 фоизини спорт, 10,4 фоизини ёшлар, 10 фоизини ҳуқуқий ва демократик институтларни мустаҳкамлаш, 9 фоизини сиёсий партия ташкилотлари, 8,4 фоизини ногирон ва имконияти чекланганлар ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш, 6,4 фоизини маданият-маърифат ва тарих йўналиши, 6,3 фоизини касаба уюшмалари, 5 фоизини хотин-қизлар, 4,4 фоизини фавқулодда вазиятлар, 4,2 фоизини фахрийлар, 3,8 фоизини соғлиқни сақлаш, 3,4 фоизини тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда қолган 12,6 фоизини бошқа соҳалар ташкил этади141.
Республика «Ижтимоий фикр» маркази социологик сўровномаси
натижалари кўрсатадики, давлат ва жамоат ташкилотлари фаол ишламаётганлигини ҳам қайд этишган. Уларнинг 2006 йили – 32,8%, 2007 йили– 30,5%, 2008 йили – 36,3%, 2009 йили – 26,6%, 2010 йили – 28,7%, 2013 йили – 26,8%, 2016 йили – 20,0 фоизидавлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини кучайтириш даркор, деб кўрсатганлар142. 2019 йилга келиб 9500 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилоти фаолият кўрсатган143. Уларни қуйидаги мувофиқ айрим гуруҳларга ажратиш мумкин эди:
Биринчи гуруҳ — аҳоли маълум бир категориясининг ижтимоий манфаатларига хизмат қилувчи махсус фондлар («Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, «Нуроний» жамғармаси ва бошқалар).
Иккинчи гуруҳ — экология, маданият ва соғлиқни сақлаш соҳаларига ихтисослашган халқаро ва миллий фондлар («Экосан», «Олтин мерос», «Соғлом авлод учун», «Устоз», Амир Темур халқаро жамғармаси ва бошқалар).
Учинчи гуруҳ — профессионал манфаатлар бўйича жамоат муассасалари (“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, “Маънавият тарғибот” маркази ва бошқалар).
Тўртинчи гуруҳ — умуммиллий хайрия жамоат фондлари (Болалар жамғармаси ва бошқалар).
Бешинчи гуруҳ — ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилотлари (Ўзбекистон судьялари ассоциацияси, Адвокатлар ассоциацияси, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва бошқалар).
Олтинчи гуруҳ — зиёлиларнинг миллий жамоат ташкилотлари (Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбек химиклари жамияти, журналистлар, композиторлар ва архитекторлар уюшмалари ва бошқалар).
Еттинчи гуруҳ — Ўзбекистонда яшаётган миллатларнинг маданияти, урф-одатларини тиклаш ва ривожлантириш миллий маданият марказлари ва бошқалар.
Халқаро экспертлар республикамиздаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг мамлакат ижтимоий ҳаётидаги роли ва аҳамиятини ошириш учун, уларнинг ҳуқуқий базасини мукаммаллаштириш, ўз-ўзини маблағ билан таъминлашни ривожлантириш ва кенг омма орасида нодавлат жамоат бирлашмаларининг жамиятдаги ўрни тўғрисида тарғибот ишларини олиб боришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги “Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2014 йилнинг 1 январидан нодавлат нотижорат ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 баравар, уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 баравар камайтирилди. Эндиликда Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида бўлинмалари (ваколатхоналари ва филиаллари)ни, шу жумладан, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлганларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш учун давлат божи ундирилмайди. Ногиронлар, фахрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи мазкур қарор билан тасдиқланган давлат божи миқдорининг 50 фоизи миқдорида ундирилади144. Мазкур қарор ижросини мақсадида 2014 йил 10 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди145.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини
ривожлантиришнинг беш устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегияси” доирасида “учинчи сектор”ни янада ривожлантириш ва
ҳар томонлама кўмак кўрсатиш масаласида бир қатор фуқаролик
жамияти институтларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида чоралар
кўрилди. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида жамоат ташкилотларининг бир қатор янги нодавлат нотижорат ташкилотларини ташкил этиш ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлари давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ФЖШМҚМИ),“Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи”, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Тараққиёт стратегияси” маркази, “Эзгу мақсад” жамғармаси, Маданият вазирлиги қошидаги “Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси” шулар жумласидандир.
Давлат дастурининг 23 ННТ жалб этилган. Улар сони Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фондининг давлат гранти танловлари ғолиблари
ҳисобига ҳам кўпаймоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда
51 ННТ ғолибликни қўлга киритди. Қолаверса, Ассоциация 575 нодавлат нотижорат ташкилот саъй-ҳаракатларини бирлаштирувчи йирик фуқаролик жамияти институти эканлигининг ўзи Давлат дастурига жалб этилган ННТлар доираси кенгайишига катта туртки берди. Ассоциация фаоллари Давлат дастурининг биргина 236-банди ижросини таъминлаш юзасидан “Фаровон юрт” ННТ билан ҳамкорликда ташкил этилган “Фидойимиз сенга, Ўзбекистон!” шиори остидаги хайрия концерти билан 4,5 минг нафар кишини қамраб олди.
2019 йил 30 октябрда “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаи Президентининг қарори қабул қилинди. Унга кўра Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Таъсисчилар кенгашининг институти Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази этиб қайта ташкил этилди.
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамиятининг муҳим белгиларидан бири – бу жамоатчилик фикрининг давлат сиёсатига амалда таъсир кўрсата олишида намоён бўлади. Ривожланган фуқаролик жамиятида урф-одатлар, ҳуқуқ ва жамоатчилик фикри ҳам ижтимоий институтга айланади. Парламент ва ҳукумат, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик фикри асосида фаолият юритади, жамиятдаги ижтимоий қатламлар ва гуруҳларнинг манфаатларини ифода этади ва уларни ҳимоя қилади. Жамоатчилик фикри фуқаролик жамияти шароитида баҳолаш функциясини бажариши билан бир қаторда ижтимоий алоқалар ва муносабатларни тартибга солиш (регулятив) функциясини ҳам бажаради. Жамоатчилик фикри фуқаролик жамиятининг институти сифатида мамлакатда ва жаҳонда кечаётган жараёнларга нисбатан, шунингдек турли тузилмалар ҳатти-ҳаракатларига фаол таъсир кўрсата олиш қобилиятига эришуви учун жамиятда инсон ҳуқуқлари ва ахборот эркинлиги ҳар томонлама кафолатланган бўлиши зарур бўлади.


Параграф мазмунан яна политология, маънавият асослари, социологияга ўхшаб кетади? Қуруқ қўчирма гап, пала-партиш фактлар, уда кўп цитаталар. Ҳали ҳам давлатнинг роли пасаймадими?Фуқаролик жамияти дегани ўзи мавҳум, саробдай ҳолат. Уни асослайман деб домлангга ўхшаганлар қалам синдириб ётибди. Сен ҳам.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish