Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


III-бобга доир қисқача хулосалар



Download 0,71 Mb.
bet19/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1.2 параграф

III-бобга доир қисқача хулосалар:
Мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, уларнинг фуқаролик жамиятининг муҳим институтига айланишини таъминлаш мақсадида давлатнинг «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» концептуал сиёсий дастури қабул қилинди ва у мамлакатда жамиятни ривожлантиришнинг асосий тамойилига айланди.
Шу билан бир қаторда, фуқаролик жамиятининг ўзига хос хусусиятларидан бири — бу нодавлат тизимдаги барча ННТга аъзоликнинг ихтиёрий шаклида бўлишидир. Бу қоидада биринчидан, шу жамиятдаги демократиянинг юқори даражасини намоён қилса, иккинчидан, жамият аъзоларининг ижтимоий онги ва фаолликлари юксаклигини билдиради. Колаверса, ҳар бир фуқаро ўзи кирмоқчи бўлган ташкилот фаолиятида ўзининг манфаатлари ва эҳтиёжларига мос мақсадларга эришишга ишонч ҳосил қилганидан сўнггина шу ташкилотга ихтиёрий равишда аъзо бўла олади.
Маҳалла миллий урф-одатлар ва қадриятлар асосида халқ ҳаётини бошқариш, улар фаолиятини фаоллаштириш ва ташкил қилишда катта ўринга эга. Ўтиш даврида демократик қадриятлар табиатига ҳам, халқимиз табиатига ҳам мос бўлган, пайдо бўлган вақтидан бошлаб қуйида ўзини-ўзи бошқариш вазифасини бажариб келаётган маҳалла институти фаолиятини янада авж олиши чора-тадбирлари кўрилди. Бошқача айтганда, агар биз демократия деганда халқ ҳокимиятини тушунадиган бўлсак, маҳалла бизда қадимдан ана шундай халқона ҳокимиятнинг амалий ифодаси бўлиб келди. Яъни бу ерда халқимизнинг кўп минг йиллик ўтмиши, тарихий тажрибаси билан бугунги жараёнлар ўртасида ўзига хос табиий уйғунлик пайдо бўлди. Яъни биз ўз илдизларимизга таяниб, қадриятларимизга таяниб иш тутдик. Бу эса ҳар қандай халқнинг, ҳар қандай миллатнинг тараққиётга эришишининг муҳим омилидир. Шундай қилиб, аста-секинлик билан бугун маҳалла давлат бошқарувининг бир кичик механизмига, айни пайтда аҳоли фаоллигини ошириш ва ўзини ўзи бошқариш вазифаси юкланган бўғинига айланди.
Ўзбекистон Маъмурий ислоҳотлар концепцияси асосида фуқаролик жамиятини ривожланишига имкон берадиган ижроия ҳокимияти тизимини шакллантириш белгиланди. Унга биноан “электрон ҳукумат” тизимини давлат ва бизнес бошқарувидаги ўрнини ниҳоят катта эканлигидан келиб чиқиб бу соҳани ривожлантиришни ҳокимият органларини модернизациялашнинг негизларидан бири сифатида ислоҳ этмоқда. Бозор иқтисодиётининг барча соҳаларига, кундалик ҳаётга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш, “электрон ҳукумат” тизимини татбиқ этиш борасида илғор мамлакатлар сафига қўшилиш мақсадида муҳим қадамлар қўйилди.
Ўзбекистонда давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида мамлакатни модернизациялаш, фуқаролик жамияти қуриш, давлат бошқарувини демократлаштиришга доир амалга оширган ислоҳотлари натижасида мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди. Давлат ҳокимияти органлари ҳуқуқий давлатга хос бўлган демократлаштириш босқичини ўз бошидан кечирмоқда. Умуман, амалга оширилган ислоҳотлар сарҳисоб қилинганида қуйидаги хулосалар келинди:
— Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида босиб ўтган йўли тарихимизда “асрларга тенг” ўтиш даври сифатида ўрин олди;
— мустақиллик даврида ривожланган мамлакатларга хос бўлган иқтисодиёт тизими шаклланди, иқтисодий салоҳиятга эришиш манбаи – ўрта мулкдорлар синфи шаклланди;
— кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни изчил равишда амалга ошириш устувор йўналиш сифатида босқичма-босқич тарзда амалга оширилди;
— Ўзбекистон Республикасида фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатга хос бўлган сиёсий тизим шаклланди, давлат ҳокимияти бошқарувини номарказлаштиришга доир ислоҳотлар тобора чуқурлашиб бормоқда;
— аҳолида юрт келажаги ва истиқболига, эртанги кунга нисбатан ишонч руҳи шаклланди;
— давлатимизни дунё ҳамжамиятида эътироф этди ва унинг обрў-эътибори юксалди;
— мустақиллик даврида давлат қурилиши ва конституциявий тузумни тубдан ўзгартириш ҳамда янгилаш амалга оширилди;
— иқтисодиётни мафкурадан холи этиш ва унинг сиёсатдан устунлигига эришиш жараёни таъминланди, тоталитар тизим ва бошқарувдан демократик тизим ва бошқарувга ўтиш ва уни амалга ошириш жараёнида давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариши сиёсий, иқтисодий, мантиқий жиҳатлардан тўғри эканлиги ўз исботини топди;
— қонун устуворлигини таъминлаш ва уларни фуқаролар манфаатларини ифода этишга хизмат қилишига эришилди.
Мустақилликнинг дастлаб 30 йиллик тарихи Ўзбекистонда барпо этилаётган янги фуқаролик жамияти куртаклари пайдо бўлгани, давлат органлари вазифаларининг аста секинлик билан демократик ННТ ўтаётганини кўрсатди.
ХУЛОСА

Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг 1991-2019 йиллардаги ривожланиш тарихини ўрганиш асосида қуйидаги илмий хулосаларга келинди:


1. Фуқаролик жамиятига оид назариялар, тарихий тажрибалар ва бу каби жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари асосан ғарб олимлари томонидан амалга оширилган. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид адабиётлар ва турли манбаларни ўрганиш асносида маълум бўлдики, бугунги кунгача мазкур мавзуни тўла-тўкис очиб берувчи, унинг илмий-амалий аҳамиятини тўлақонли ёритувчи комплекс тадқиқотлар яратилмаган;
2. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантириш тарихи мавзусини тадқиқ қилиш асосида маълум бўлдики, ҳали эски тузум мерос қилиб қолдирган эскича тасаввурлар, стереотиплар, бошқарув кадрларидаги маъмурий-буйруқбозлик усулига доир қарашлар, аҳолининг аксарият қисмидаги мутелик руҳияти, ижтимоий пассивлик, боқимандалик кайфияти, тенглаштириш орзумандларининг ҳали ўз истеъмолчилик истакларидан қайтмаганлиги каби салбий ҳолатлар фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида тўсиқ бўлиб турибди;
3. Илғор демократик мамлакатларда фуқаролик жамиятини барпо этиш истагида бўлган, ундан манфаатдор бўлган, бу йўлдаги ислоҳотчилик ва яратувчилик ҳаракатларига етакчилик қилган сиёсий куч, бу — ўрта ва кичик мулкдорлар қатлами, уларнинг хусусий мулкка эга бўлишлари, шунингдек, бу қатлам томонидан либерализм мафкурасини ҳаётга татбиқ этиш натижаси эканлигини эътиборга олсак, Ўзбекистонда эндигина мустақил ижтимоий қатлам сифатида шаклланиб келаётган ўрта қатлам вакиллари ўзларининг сиёсий партиялари ёки жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда касаба уюшмаларида ҳали фаол иштирок этиш даражасига кўтарилгани йўқ;
4. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши тарихи шуни яққол кўрсатадики, фуқаролик жамиятининг институтлари — жамоат ва нодавлат ташкилотлари, сиёсий партиялар фаолиятини давлат органлари томонидан бошқариш, назорат қилиш, мувофиқлаштириш, уларнинг раҳбар кадрларини шакллантиришда “суҳбатдан ўтказиш”, “тавсия этиш” ёки уларни лавозимларидан бўшатиш каби ҳолатлар, бу институтларнинг ўз функционал вазифаларини бажара олишини ҳар жиҳатлардан чеклайди. Бу институтлар жамият институти эмас, балки кўпроқ давлат органлари ўсимтаси сифатида фаолият юритади. Ўзининг мустақил, давлат органлари назоратидан ҳоли институтларига эга бўлмаган жамият ҳеч қачон фуқаролик жамиятига ўсиб ўта олмаслигини ХХ аср тараққиёти исботлаб берди;
5. Фуқаролик жамияти асосларини ярата олган илғор давлатлар тажрибасидан маълумки, фуқаролик жамиятига қуришга қодир бўлган фуқаролар эркин ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир ва қобил бўлиши талаб этилади. Ҳар қандай жамиятда фуқароларнинг давлат органларига боғлиқ бўлмаган мустақил нодавлат ва жамоат ташкилотлари, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органлари бўлмас экан, уларнинг эркинлиги ва ҳуқуқларини демократик қадриятлар талаблари даражасида ҳимоя қилиш асло мумкин эмас. Фақат ижтимоий қатламларга интеграциялашган фуқаролар ташаббуси билан тузилган, уларнинг манфаатлари, истаклари, эҳтиёжлари ва иродаларини ўзига дастурий мақсад қилиб олган жамоат ташкилотлари ва сиёсий партияларгина фуқаролик жамиятининг ҳақиқий институти даражасига кўтарилиши мумкин. Шу жиҳатдан олганда, Ўзбекистонда ҳам фуқаролик жамияти қуришда мазкур тамойилларга тўла амал қилиш лозим;
6. Мамлакатда мустақиллик йилларида сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда ривожланиши ва кенг фаолият кўрсатиши учун ижтимоий-сиёсий шароитлар, уларнинг демократик қадриятлар асосида фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Мамлакатда бешта сиёсий партия ташкил этилиб, кўппартиявийлик тизими сиёсий ҳаётга кириб келди. Парламент, Президентлик сайловлари ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар асосан тобора кўппартиявийлик асосида ўтказилиши анъанага айланди. Кейинги икки йил давомида сиёсий партиялар фаоллиги сезиларли даражада ошганлиги, улар ўртасидаги рақобат кураши анча кучайганлиги кўзга ташланади. Аммо, рақобатдош кўп партияли тизимнинг ривожланиш даражаси ҳалигача тўла – тўкис тизимли таҳлил қилинмаганлиги кўзга ташланиб қолди. Аҳолининг сиёсий партияларга ишончи анча паст бўлиб, сиёсий партиялар томонидан ўз электорати манфаатлари йўлида амалга оширилиши белгиланган мақсад ва вазифаларининг амалиётга татбиқ қилиниши даражасини қониқарли деб бўлмайди ҳамда ўтказиладиган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш механизми етарли даражада ишлаб чиқилмаган.
7. Тадқиқот жараёнида шу нарса маълум бўлдики, фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги асосий муаммолардан бири бу — фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий маданиятининг тўла шаклланмаганлиги ҳамда улар онггининг эски маъмурий – буйруқбозлик тузуми асоратларидан тўла халос бўла олмаганлигидир. Эски анъанавий тоталитар ва патерналистик сиёсий маданият унсурларидан ҳали қутула олмаган фуқароларнинг демократик жамият қуришдаги иштироки жамиятнинг сиёсий институтлари билан бўладиган мувозанатни таъминлашга қодир эмаслиги ўз исботини топганлиги ҳеч кимга сир эмас. Шунингдек, фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларида фуқароларнинг демократик, фаол ва плюралистик сиёсий маданиятни эгаллашлари муҳим аҳамият касб этади. Бу каби маданият эса асосан сиёсий қарорлар қабул қилишдаги, сиёсий жараёнлардаги, нодавлат ташкилотларидаги, ўзини ўзи бошқариш оргаларидаги бевосита иштирок этишдек амалий жараёнлар ҳосиласи ўлароқ шаклланади. Шунингдек, Ғарбий Европа мамлакатлари анъаналарига мувофиқ фуқаролар сиёсий маданиятини оширишда давлат органларининг ғамхўрлиги муҳим аҳамиятга эгадир.
8. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари билан мувозанатда ўзаро ва икки томонлама манфаатли музокаралар орқали жамиятнинг турли ижтимоий қатламлари манфаатларини ифода этишда нодавлат – нотижорат ташкилотларнинг иштирокини таъминлаш масаласига асосий эътибор қаратиш ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Жумладан, маҳалла, миллий урф-одатлар ва қадриятлар асосида халқ ҳаётини бошқариш, улар фаолиятини фаоллаштириш ва ташкил қилишда катта ўринга эга. Ўтиш даврида демократик қадриятлар табиатига ҳам, халқимиз табиатига ҳам мос бўлган, пайдо бўлган вақтидан бошлаб ўзини-ўзи бошқариш вазифасини бажариб келаётган маҳалла институти фаолиятини янада авж олиши чора-тадбирлари кўрилди. Шунингдек, ҳозирги кунга келиб шу нарса маълум бўлдики, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишни ўрганиш ва таҳлил қилишни ташкил этиш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлиги, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чораларининг замонавий механизмларини жорий этиш юзасидан ҳали анчагина ишлар қилиниши лозим.
9. Тадқиқот жараёнида шу нарса маълум бўлдики, мамлакатдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг аксарият қисми ҳали ўзлари таянадиган ижтимоий қатламларни аниқлаштириб олмаганликлари ёки ўзларини бирон-бир ижтимоий қатлам манфаатларини ифодаловчи ташкилот даражасига етказа олмаганликлари учун ҳам улар фаолиятига фуқароларни жалб этиш муаммолари ўз ечимини топмаган. Айниқса, ҳали ҳам аксарият жамоат бирлашмалари ва нодавлат ташкилотларнинг раҳбарлари ва фаолларининг эски бюрократик номенклатура тизимида орттирган руҳияти ва иш услубларидаги тажрибалари, худди давлат органларига хос раҳбарлик каби фаолияти ҳамон сақланиб қолаётганлиги ачинарли ҳолдир. Уларнинг баъзилари эса ҳали ҳам давлат ҳокимияти органларини ўзларининг бевосита раҳбарлари-назоратчилари деб билмоқдалар.
10. Мамлакатда фуқаролик жамияти қуришдаги яна бир муҳим муаммолардан бири, бу — фуқаролар сиёсий маданияти ва ҳуқуқий маданиятлари демократик асосларда шаклланишига эришишдир. Шунингдек, фуқароларнинг ижтимоийлашув жараёнларини амалга оширишда нодавлат ташкилотларнинг ўрнини ошириш ҳам ҳозирги даврнинг долзарб вазифаларидан биридир. Шу жиҳатдан олганда “кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамият сари” тамойилини ижтимоий-сиёсий ҳаётга қўллаш воситасида сиёсий ҳокимият органларининг маҳаллий тизимини мустаҳкамлаш, уларга марказий ҳокимият ваколатларини бир қисмини бериб бориш асносида номарказлаштириш ислоҳотларини ўтказиш, ижроия ҳокимият тизимларини вакиллик органлари ва нодавлат ташкилотлар томонидан кучли назорат этиш механизми ва ҳуқуқий асосларини яратишга доир ислоҳотларни амалга ошириш фуқаролик жамияти қуришнинг шарт-шароитларини яратиш йўлидаги энг муҳим қадамлардан биридир.
Тадқиқот натижалари қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш имконини берди:
1. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида илмий ва эксперт доиралар иштирокида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашиш, уларнинг натижаларини умумлаштириш асосида ўрта ва узоқ истиқболда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг миллий моделини янада такомиллаштириш ва стратегик йўналишларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
2. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати ва унинг амалий натижалари ҳақида жамоатчилик фикрини тизимли ўрганишни ташкил этиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш, тегишли ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш катта аҳамиятга эга.
3. Давлат ва жамият ўртасида очиқ мулоқотни ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, аҳоли билан қайта алоқа механизмларини йўлга қўйиш, фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг оптимал ёндашувларини ишлаб чиқиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш борасида ривожланган демократик давлатлар тажрибасини ўрганиш Ўзбекистонда фуқаролик жамияти тамойилларини тўла-тўкис қарор топтиришга замин яратади.
4. Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, фуқаролар фаоллигини ошириш, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат – нотижорат ташкилотлари иштирокининг муаммоларини тизимли ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти ривожланишини, унинг институтларининг давлат органлари билан ҳамкорлик даражасини, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкиллаштириш, улар асосида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти ҳолати ва ривожланиш тенденциялари ҳақида даврий ва махсус илмий-таҳлилий маърузалар ҳамда бошқа материаллар тайёрлаб бориш мақсадга мувофиқдир.

3.3. параграфани қўшиб юбордим. У китобга тўғри келади.


Энди текст бироз тарихга ўхшасада, ҳали тарихий тадқиқот эмас. Ишлашни давом эттир. Юқорида қайд қилганмдек, сиёсатшунослик шелухасини олиб ташлашни, янги маълумотларни киритиш давом эттир. Акс ҳолда ишининг яна қайтса --- пушамон бўлиб қоласан. Б. Қошчанов телефон қилди. Айтдим 50 га 50 деб. Таваккал топширсанг бўлади. Аммо 100% ишонч йўқ Чунки материаллари ва ёзилиши тарих фанига мос эмас. 17 майда семинарга қўйишим мумкин деди. ВАКнинг раиси А.Юсупов келибди ва Совет аъзоларини қаттиқ танқид қилибди. Демак талаб яна ошади.





Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish