Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Фуқаролик жамияти институтлари тарихшунослиги



Download 0,71 Mb.
bet8/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

1. 2. Фуқаролик жамияти институтлари тарихшунослиги


Фуқаролик жамияти доир тадқиқотлар Европада XVII аср ўрталаридан бошланган. Инглиз мутафаккири Томас Гоббснинг «Табиий ва сиёсий қонунлар унсурлари», «Фуқаро ҳақида» ва «Левиафан» каби асарларида жамиятда инсоннинг табиийлиги, унинг яшаётган сиёсий тизимда давлатдан ташқарида бўлган турли нодавлат ташкилотларнинг мавжудлиги кўрсатиб берилди26. Шу ҳолатдан келиб чиқиб олим жамиятдаги фуқаролик муносабатларини ўзаро келиштириш, нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асосларни шакллантириш масаласини қўйди. Чунки, ҳуқуқий давлатсиз фуқаролик жамиятини шакллантириш мумкин эмас эди. Мазкур янги ғоялар негизида давлат, сиёсат, фуқаролик жамияти тушунчаларини мужассамлатирган цивилизация27 пайдо бўлди28. Фуқаролик жамияти, деганда қонун асосида мувофиқлашадиган ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар, турли институтлар бевосита сиёсий давлат органларидан ташқарида фаолият юритади.
Х1Х асрда фуқаролик жамияти ва унинг давлат органлари билан алоқаларига оид назариялар немис файласуфи Вильгельм Георг Гегель (1770-1831 йй.) томонидан ривожлантирилди. «Фуқаролик жамиятининг табиати шундайки, ― деб ёзганди мутафаккир, ― бу жамиятнинг ҳар бир аъзосининг ҳуқуқи давлатнинг хусусий ҳуқуқига айланиб бўлади, бу ҳолатда давлат «ўзининг зиммасига» шахснинг ҳуқуқларини гўёки ўзининг ҳуқуқидек ҳимоялаш ва амалга ошириш бурчини ўз зиммасига олади»29. Шу билан бирга, «давлат» ва «фуқаролик жамияти» ўзаро тафовутлари ҳамда боғлиқлигини исботлаб, фуқаролик жамияти — одамнинг ўз меҳнатини ҳузурини кўрадиган макон, шунингдек, у давлат фуқароларга фуқаролик жамияти қуриш шарт-шароитларини яратиб беради, деган фикрни билдирилди.
“Гегель тасаввуридаги фуқаролик жамияти — бу ҳозирги давр шахсиниинг манфаатларини ўзи амалга оширишга йўналтирилган меъёрларнинг ўзигина эмас, ― деб таъкидлайди польяк олими З. Пельцински. ― У ўзининг фаровонлигини ўз атрофидаги одамлар фаровонлиги ошиб боришига узвий равишда эканлигини эътироф этиши, шунинг учун ҳам у жамоавий ҳамкорликка қараши лозим бўладиган ҳамжамиятдир. Бу тарзда фуқаролик жамиятинг барқарор таркибий қисмлари — конституциявий эркинлик, эркин нодавлат ташкилотларга уюшиш, ўзаро алоқаларда мустақил бўлиш ҳолатида яшай олади30.
Фуқаролик жамиятига доир замонавий назариялар ХХ асрда ривожланди. Италия олими Роберт Патнэм ўтган асрнинг 70-йилларида Италия давлатида ўтказилган демократик ислоҳотларни таҳлил қилиб, мамлакат ҳудудларида турли натижалар қайд қилинганини аниқлади. Масалан, шимолий вилоятларда ислоҳотлар яхши натижа берган бўлса, жанубий вилоятларда аксинча бўлди. «Демократик ислоҳотларнинг (фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг) асосий ҳал этувчи омили — фуқаролик маданияти, — деб таъкидлаганди олим, — … Қайси ҳудудда бой ижтимоий ҳаёт мавжуд бўлса, ўша жойда демократик ислоҳотлар халқ томонидан қувватланади. Шу билан бирга, фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари фаол фуқаролик муносабатлари анъаналари яшаб келаётган ҳудудларда яхши натижалар беради»31.
Таниқли венгер олими Ф. Кондороши талқинича, фуқаролик жамияти — бу сермаъноли тушунчадир. У фуқаролик жамиятининг “руҳий отаси” Ж. Локк сиёсий жамият билан фуқаролик жамиятини синоним сифатида талқин этганига эътибор қаратганди. Мазкур ҳолатни эса давлат билан фуқаролар ўзаро ижтимоий шартнома тузиб яшайдиган цивилизацияга эришганлик, деб баҳолади.
Тарихчи олим Р.М. Дженкинс “фуқаролик жамияти – бу давлат ва шахс ўзаро муносабатларида воситачилик ролини бажарувчи нодавлат ташкилотлар ва институтларни жамланмаси” деб тавсифлайди. Унинг фикрича, фуқаролик жамияти институтлари функцияларини қуйидагича:
— жамиятдаги ижтимоий-техникавий тараққиёт, ижтимоий турмуш шароитларини ўзгариши оқибатида шаклланадиган янги ижтимоий манфаатларни намоён қилиш ва уларни амалга ошириш воситаси вазифани бажаради;
— ижтимоий соҳасининг барча йўналишларида одамларнинг фуқаровийлик идентиклигини шакллантиради;
—давлат ҳокимияти органларининг фуқаролар олдидаги масъуллиги ва ғамҳўрлиги доимийлигини назорат қилиш, шаффофлик натижасида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлайди;
— турфа хилликни (плюрализм), маданий, этник, диний, тил ва бошқа ўзини ўзи айнанлаштирадиган фаолиятларни рағбатлантиради ва ривожлантиради;
— давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органларига турли лойиҳалар воситасида янги, инновациявий ва тез мослашувчан давлат хизмати кўрсатишни тавсия этиб боради;
— фуқаролик жамияти институтларининг ижроия ҳокимияти ва миллий бозорни назорат қилишга шароитлар яратади;
— миллатлараро алоқалар ва халқаро муносабатларни ривожлантиришнинг янги ресурси бўлиб хизмат қилади32.
Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб дунёдаги ривожланган мамлакатлар кескин ривожланиш палласига кирди. Глобаллашув шароитида фуқароларни сиёсийлашув ва ижтимоийлашуви, давлатларнинг миллий сиёсати билан бир вақтда умумминтақавий сиёсат олиб бориш амалиёти шаклланди (масалан, Европа Иттифоқи)33.
«Фуқаролик жамияти» ҳуқуқий кафолатланган, ҳар бири ўз манфаати ва ҳуқуқидан келиб чиқиб нодавлат уюшмалар ташкил этаётган одамларнинг ҳамжамиятидир, деб ёзади немис олими Г. Якоб. «Фуқаролар жамиятда жамоат тадбирларидаги иштироклари асосида амалга оширишга мўлжалланган ихтиёрий нодавлат ташкилотлари фуқаролик жамиятини шакллантиради. Фуқаролик жамияти аҳолининг ўз бурчлари сифатида ижтимоий масъулликни ўз зиммасига олишлари, фаровонлик йўлида ихтиёрий фаолият олиб боришлари тушинилади. Аҳоли ўзига олган масъуллик асосида бутун бир жамият миқёсида жамоат ишларида иштирок қилиш ва сиёсий қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг натижасида аҳоли фаоллиги учун муҳим шароитлар яратишга қобил бўлган ва шахс ва ижтимоий қатламлар манфаатларини ҳимояловчи турли институтлар ва уюшмаларнинг яшашини таъминлаб беради»34.
Ҳозирги даврда МДҲ ёки Марказий Осиё давлатлари каби трансформациялашётган – фуқаролик жамиятига ўтаётган мамлакатлар учун таниқли олим Ф. Шмиттер тадқиқотларининг аҳамияти каттадир. Унинг ёзишича, «фуқаролик жамияти» қуйидаги нодавлат тузилмалардан иборат:
— нодавлат бирлашмалар — фирма, оила каби мустақил ташкилотлар;
— шахснинг манфаатларини қондириш учун оммавий акцияларни амалга ошириш қобилиятини эгаллаган;
— давлат органлари, шунингдек хусусий бизнес ўрнини босмайдиган, умуман сиёсий фаолият билан шуғулланмайдиган;
— расман шаклланган «фуқаролик» ва ҳуқуқий меъёр асосида фаолият олиб бориш хоҳишига эга бўлган ташкилотлар35 .
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамияти бу:
— жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларида ўз аъзоларининг иҳтиёрий хоҳиши асосида шаклланган, ўз ичида бошланғич нодавлат уюшмаларни олган шахслар бирлигидир;
— жамият ҳаётида доимий равишда ҳаракатда бўлган иқтисодий, ижтимоий, оилавий, миллий, маънавий, аҳлоқий, диний, ишлаб чиқариш, шахсий ва нодавлат муносабатларнинг жамланмасидир (мажмуасидир);
— эркин индивидлар, иҳтиёрий равишда шаклланган нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг турли органлар тазйиқлари, аралашишлари ёки бир қолипга солишларидан қонунлар воситасида ҳимояланган жамияти бўлиб, унда улар ўзлигини намоён қила олишлари учун доимий имкониятларга эга бўладилар36.
Фуқаролик жамиятини ташкил этувчи субъектларнинг вужудга келишига турлича сабаблар туртки бўлади. Биринчидан — ҳусусий мулкнинг мавжудлигидир. Демократик жамиятда аҳолининг аксарият қисми — ҳусусий мулк эгаларидир. Улар ўз мулкларидан махрум бўлмаслик мақсадида ўхшаш манфаатларга эга мулк эгаларини бирлаштирувчи турли хил ташкилотлар: фермерлар ассоциацияси, тадбиркорлар иттифоқларини тузадилар.
Иккинчидан — эркин бозор муносабатларининг мавжудлигидир. Бозор муносабатлари шундай хўжалик тизимики, у ўз қонунларига кўра эркин ривожланади. Муҳими — бозор қонунлар тадбиркорларнинг турли хил бирлашмалари фаолиятини енгиллаштиришга хизмат қилади.
Учинчидан — демократик давлат ўз фуқароларининг манфаатлари ва эҳтиёжларини максимал даражада қондиришга интилади. Бироқ жамиятдаги манфаатлар шу қадар хилма-хилки, давлат уларнинг ҳаммаси тўғрисида ахборотга эга бўлиши мумкин эмас. Демак, фуқаролар ташкилотлар нодавлат ёрдамида давлатни хабардор қилиш йўли билан муаммоларни ечиш мумкин.
Ҳозирги давр фуқаролик жамиятига доир классик асар АҚШ олимлари – Жин Л. Коэн ва Эндрю Арато томонидан яратилган, 2003 йилда инглиз тилидан рус тилига таржима “Гражданское общество и политическая теория” китоби ҳисобланади. Бу ҳам тарихий тажрибаларни инобатга олган, ҳам уларни сиёсий таҳлилини амалга оширган асарда ҳозирги даврга хос фуқаролик жамиятининг қуйидаги тавсифлари мужассамлашган:
1) ҳозирги давр фуқаролик жамиятининг асосий институтлари — организмлари ихтиёрий аъзоликка ва аъзоларнинг тенглигига асосланган, бошқарувда иерархияни роли анча пасайтирилган, анъанавий фуқаролик жамияти институтларига хос хусусиятларни ўзида ифодалаган уюшмалар, жамоатчилик бирлашмалари, бошқа расмийлашган ва айнанлашган нодавлат ташкилотлардир;
2) ҳуқуқий нуқтаи назардан қараганда ҳозирги давр фуқаролик жамиятининг жамоатчиликка оид соҳаси хусусий секторга тегишли бўлиб, хусусий манфаатларни келиштириш ва муҳокама қилиш жамоатчилик йўли билан амалга оширилади;
3) дискурсив этика ҳозирги давр фуқаролик жамиятининг белгиси сифатида қабул қилинади;
4) ижтимоий интеграциялашда коммуникация демократик рол ўйнайди, чунки, ижтимоий мувофиқлаштиришнинг бошқа шакллари, хусусан, ҳокимият, пул кабилар универсал воситалар сифатида коммуникацияларни кўплаб муваққат чекловлардан озод қилган37.
Украиналик тарихчи В. Горбатенко фуқаролик жамиятини шаклланишини узлуксиз жараён сифатида асослаб, унинг исботи сифатида ривожланган мамлакатлардаги аник турлаштириш белгиларини қуйидагича келтиради: хусусий мулк устуворлиги ва у билан боғлиқ мулкдорлар манфаатлари; давлат ва ижтимоий ҳаётни жипслаштириб турувчи ривожланган “ўрта синфни” мавжудлиги; жамият ҳаётининг барча соҳаларида шахсни ўзини ҳаётда амалга ошириши (ўз хоҳиш истакларига етиши, кўзлаган режаларини бажариши) учун ҳаётий ва ижодий имкониятларни яратилганлиги; жамиятдаги турли ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини ифода ва ҳимоя қиладиган кўплаб ижтимоий-сиёсий ташкилотларнинг мавжудлиги; фуқаровийликни доимий равишда ривожланиб ва мустаҳкамланиб бориши38.
Шу билан бирга, фуқаролик жамияти жуда ҳам мураккаб тузилмавий тизимга эга бўлиб, у давлатдан мустақил бўлган ички ўзини ўзи ривожлантириш манбаларига эга бўлади. Жамият ривожланиб боргани сари фуқаролик жамиятининг институтлари кўпайиб ва фаоллашиб боради. Ҳозирги давр ахборот-коммуникатив жамиятида фуқаролик жамиятини ижтимоий тартибот мавжудлиги шароитида ижтимоий ва табиий фаровонликка эришишга қаратиган инсон ҳуқуқ ва эркинликлари йиғиндиси сифатида тасаввур қилинмоқда39.
Юқоридаги кўчирма гапларнинг мавзуга ва Ўзбекистон тарихига заррача ҳам алоқаси йўқ (хашаки сафсата).
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти тарихи фақат мустақиллик даврига келиб ўрганила бошланди. Чунки, илгариги собиқ иттифоқ ҳудудида фуқаролик жамияти унсурлари ҳали шаклланмаган, жамоат ташкилотлари эса партиянинг ёрдамчиси ёки заҳираси ҳисобланар эди. 1993 йилда мустақил давлатда фуқаролик жамияти қуриш асосий стратегик ва пировард мақсади деб эълон қилинди. Истиқлолнинг дастлабки йилларида фуқаролик институтларининг ривожланиши 2000 йилда нашр этилган учта жилдли “Ўзбекистоннинг янги тарихи” китобида 3-томида таҳлил этилди40 2011 йилда мазкур китоб тўлдирилиб, иккинчи марта нашр этилди41.
Таҳлил қиладиган бўлсак, китобнинг 1-нашрида фуқаролик жамиятининг ўзини ўзи бошқариш органларига доир тарихий маълумотлар (2-бобнинг 112-119-бетлари), кўппартиявийлик (4-боб — 150-165-бетлар) фуқаролик жамиятининг барча институтлари – сиёсий партиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ кабилар фуқаролик жамиятини барча институтларини таҳлил этилган. Унда сиёсий партияларнинг қурултойлари саналари, ташкилий жиҳатларига оид маълумотлар ОАВ нашрлари асосида берилган.
 Орадан 10 йил ўтиб, “Ўзбекистоннинг янги тарихи”нинг муаллиф Н. Жўраев томонидан чиқарилган 2-нашрида деярли кўзга ташланадиган ўзгаришлар йўқ. Фақат битта янгилик — 2-бобнинг 2.4 параграфида (138-146-бетлар) 2002-2006 йилларда ўзини ўзи бошқариш органларига доир қонунлар ва уларга доир сайловлар ўта қисқа ҳолда тарихий маълумотлар сифатида берилган.
Китобнинг 2-нашрида “Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қурилиши. Фуқаролик жамиятининг шаклланиши” деб номланган 4-бобининг фақат “Демократияни янада чуқурлаштириш. Кўппартиявийлик” деб номланган 1-параграфи (178-200-бетлар) фуқаролик жамиятига бағишланган. Лекин, бу параграфда сиёсий партияларга фақат 10 бет (188-198-бетлар) жой берилиб, унга 2000, 2002, 2006 йилларга оид партияларга оид ҳуқуқий хужжатлар таҳлили, биринчи Президент И.А. Каримовнинг нутқлари ва фармонлари келтирилган. Бу паргарафда ҳам олдинги нашрдагидек, сиёсий партияларнинг қурултойлари саналари ва бошқа ташкилий жиҳатларига оид маълумотлар берилган42.
Нашрда кўзга ташланадиган яна бир ҳолат — сиёсий партиялар фуқаролик жамияти институти сифатида эмас, балки алоҳида олинган ташилотлар сифатида берилган. Фуқаролик жамиятининг асосий институти бўлган ННТ тўғрисида ҳам тарихий маълумотлар жуда ҳам кам учрайди.
2005 йилда Г.Ғ. Жамалованинг «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қурилишининг сиёсий масалалари» мавзуидаги номзодлик диссертацияси43 ҳимоя қилинди. Бу ишда асосан мамлакатда давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида жамиятни ислоҳ этиш жараёни, аҳолининг сиёсий жараёнлардаги иштироки, фуқаролик жамияти ва унинг институтларини сиёсий жиҳатлари ўрганилган. Диссертация ишида Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши тарих фани нуқтаи назаридан эмас, балки сиёсий фанлар доирасида тадқиқ этилган. Қолаверса, иш 2005 йилда ҳимоя қилингани учун ундан мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигига доир матераллардан ташкил топган.
2006 йилда «Ўзбекистонда фуқаролик жамияти асосларини шакллантиришда маҳаллий давлат ҳокимиятининг роли» мавзусидаги М. Тўрақуловнинг номзодлик диссертацияси ёқлаган44. Унда асосан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари — туман, шаҳар, вилоят халқ депутатлари кенгашлари ва ҳокимликларининг мамлакатда фуқаролик жамияти шакллантиришдаги ролини очиб беришга ҳаракат қилган. Ишда фуқаролик жамиятига доир таҳлиллар ва материаллар жуда ҳам кам учрайди. Фақат ишнинг учинчи бобида ўзини ўзи бошқариш органларидан бири — маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли сиёсий маданияти билан боғлиқ жиҳатлари таҳлил этилган. Аммо, диссертацияда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари тадқиқот объекти сифатида ўрганилмаган.
Мустақиллик даврида сиёсатшунос олим М. Қирғизбоевнинг “Фуқаролик жамияти институтлари”45, “Партология”46 ўқув қўлланмалари ва “Фуқаролик жамияти: генезиси, шаклланиши ва ривожланиши” монографияси47 нашр этилди. 2007 йилда эса у “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши”48 мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Албатта, мазкур илмий ишлар сиёсий фанлар нуқтаи назаридан ёзилган бўлсада, уларда мустақиллик даврида фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг тарихий жиҳатлари ҳам эътиборга олинган. Асосан, ишда берилган материаллар 1991-2006 йиллардаги воқеликларни ўз ичига олади. Қолаверса, мазкур тадқиқотлар расман сиёсий фанлар нуқтаи назаридан амалга оширилган.
Мустақиллик даврида Ўзбекистон тарихи фани доирасида фуқаролик жамияти билан боғлиқ илмий тадқиқот Н. Расулованинг “Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва ривожланиши: муаммо ва ечимлар (1991-2008 йй.)” мавзусидаги диссертацияси ҳисобланади49. Аммо лекин, диссертацияда фуқаролик жамиятининг фақат битта институти — сиёсий партиялар фаолияти тадқиқот объекти сифатида олинган ва сиёсий партияларнинг шаклланиши жараёнини очиб беришга ҳаракат қилинган. Диссертацияда тарихийликка қараганда сиёсий нуқтаи назар устунлик қилади.
Ўзбекистон тарихи фани доирасида фуқаролик жамияти билан боғлиқ илмий тадқиқот Н. Деҳқоновнинг “Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини такомиллаштиришнинг тарихий тажрибаси” (1995-2010 йй.) мавзусидаги диссертацияси ҳисобланади50. Диссертация маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тадқиқот объекти сифатида тадқиқ этганлган. Диссертацияда махаллий давлат ҳокимятини шаклланиши жараёнини очиб беришга ҳаракат қилган. Маҳаллий давлат давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ўзбек миллий давлатчилигидаги ўрни масаласи тарихий жихатдан илмий тадқиқ қилинган. Тарихий ёндашув ва миллий мустақиллик даврида миллий давлатчиликнинг узвий қисми бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шаклланиши ва уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган манбалар билан бойитилган.
1986 йилдан бошлаб собиқ иттифоқда “қайта қуриш” сиёсатини амалга ошириш ислоҳотлари бошланиб, 1988-1991 йилларда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятининг унсурлари – сиёсий ташкилотлар, ҳаракатлар ва бирлашмалар пайдо бўла бошлаган эди. Лекин, бу янги нашр этилган тарихий китобларда фуқаролик жамиятига доир материаллар жой олмаган.
2018 йилда бир гуруҳ олимларнинг ҳамкорлигида тайёрланган “Новейшая история Узбекистана”51 дарслиги нашр этилди. Унинг 4-боби “Формирование и развитие гражданского общества в Узбекистане” деб номланиб, бу боб Ш.О. Мамадалиев ва К.В. Джавакова томонидан ёзилган. Мазкур боб 2 та параграфдан иборат бўлиб, унинг 4.1 параграфи “История развития идей гражданского общества” (С. 117-129), 4.2. параграфи — “Основные этапы и перспективы гражданского общества в Узбекистане” (С. 129-143) деб номланган.
Китобдаги маълумотлар ўқувчини матлақо қониқтирмайди. Чунки, Платон ва Аристотелнинг эркин жамият (3 кичик абзац), Цицероннинг халқ ва давлат тўғрисида фикрлари (2 абзацда) қисқа таҳлил этилиб, Абу Наср Фаробийнинг адолат принциплари ва фозил одамлар шаҳрига доир фикрлари фақат бир абзацда (16 қатор) берилган, ҳолос. Бошқа йирик алломалар ва ҳаттоки ватандошларимиз ҳақида маълумотлар йўқ.
Мамлакатдаги фуқаролик жамиятини шаклланиш тарихи (1991-2016 йй.) учун фақат 5 бет ажратилган. Унда асосан қисқагина ННТ ва ОАВ тарихи акс эьтирилган ҳолос. 1991-2016 йилларда фуқаролик жамиятининг асосий институтлари — сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органларини шаклланиш ва ривожланиш тарихи умуман берилмаган. 2016 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, саноат, ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиши “Ижтимоий шериклик” тўғрисидаги қонун, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш каби 3-4 бетлик таҳлиллардан кейин, фуқаролик жамиятига алоқаси бўлмаган муаммо — “Мировой рейтинг Узбекистана” материаллари (2 бет) берилган52.
Мазкур дарсликда Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришга доир (фуқаролик жамиятининг 1991-2018 йиллардаги тарихи, сиёсий партиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари, давлат бошқарув тизимини фуқаролик жамияти қуришга мослашиши) материаллар берилмаган.
Тарихиий тадқиқотлар орасида 2019 йилда Ўзбекистон Фанлар Академияси Тарих институти олимлари томонидан тайёрланган “Ўзбекистон тарихи (1917-1991 йиллар)” номли 2-жилдли китоб муҳим ўрин тутади53. Унинг 11-боби “Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида (1989-1991 йй)” деб номланиб, мазкур боб 2 та параграфдан иборат бўлиб, унинг 4.1 параграфи “Планли иктисодиёт деградацияси ва бозор муносабатларига утишгауриниш” (428-441 бетлар), 4.2. параграфи — “СССРда ижтимоий-сиёсий инкирознинг кучайиши: Узбекистон мустакилликка эришиш йўлида” ( 442-459 бетлар) деб номланган.
Китобдаги маълумотлари Ўзбеистон мустақилликка эришиш арафасида давлат мустақиллиги ва фуқаролик жамиятини шаклланишига асос бўлувчи бир қанча хужжат қабул қилинганлиги асослаб берилган. Унда асосан Мустақиллик арафасида Президенлик институтини жорий қилиниши, Мустақиллик декларацияси, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши ва бир қанча ҳаракатлар ва партиялар фаолияти ёритиб берилган.
Хулоса қилиб айтганда, фуқаролик жамиятига оид назариялар, тарихий тажрибалар ва бу каби жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари асосан ғарб олимлари томонидан амалга оширилган. Фуқаролик жамияти ғояси, унга доир ислоҳотлар тажрибаси ҳам ўтиш даврини ўз бошидан кечираётган давлатлар томонидан ривожланган давлатлар тажрибаси ва миллий анъаналар уйғунлиги асосида қабул қилинмоқда. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотлари ҳам асосан ривожланган давлатлар тажрибаси ва миллий ўзига хосликларни эътиборга олиш асосида кечмоқда.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид адабиётлар ва турли манбаларни ўрганиш асносида маълум бўлдики, ҳали Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларини шаклланиши ва ривожланишига оид алоҳида тадқиқотлар тарих фанида тўлақонли амалга оширилгани йўқ. Ваҳоланки, мустақиллик даври тарихини жуда катта қисмини давлат ва ННТ томонидан фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ташкил этади. Шунингдек, бу жараёнда халқнинг анча қисми бевосита иштирок этиши йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Демак, мамлакатимиздаги тарих фанининг долзарб вазифаларидан бир — бу биз қураётган янги жамиятнинг тарихини яратишдир.


Параграфнинг биринчи қисмида Ўзбекистонга алоқаси йўқ хашаки гаплар кўп. Уларни қисқартириш керак. Мамлакатдаги жарёнлар тарихини ўрганишни кенгайтириш лозим. Хоразм ва Қарақалпоқда мавзуга ҳеч ким кўл урмаганми?

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish