Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


II -бобга доир қисқача хулосалар



Download 0,71 Mb.
bet16/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

II -бобга доир қисқача хулосалар:

Мустақилликнинг биринчи чорак асрида фуқаролик жамияти қуриш соҳасидаги асосий ижобий натижа ― бу фуқаролик жамияти қуришнинг ҳуқуқий асосларини шаклланши бўлди. Сиёсий партиялар, сайловлар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларини шакллантиришга оид қонунлар қабул қилди. Лекин мазкур қонунчилик асослари ҳаётга тўлиқ тадбиқ этилмаган бўлсада, мамлакатда фуқаролик жамиятига оид тасаввурлар ва тушунчалар шаклланди, ижроия ҳокимияти тизимига қарам бўлган ННТ тизими вужудга келди.


Мамлакатда 1991-2019 йилларда сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда ривожланиши ва кенг фаолият кўрсатиши учун ижтимоий-сиёсий кенгликлар яратилди. Шу билан бирга, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси «ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган бир юз йигирма депутатлардан иборат»129 бўлиши бу қоидани Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши сиёсий партияларнинг мамлакат қонун чиқарувчи ҳокимиятини шакллантиришдаги ролини оширди.
Миллий мустақилликнинг илк даврида давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг демократик қадриятлар асосида фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Қисқа давр ичида мамлакатда бешта сиёсий партия ташкил этилиб, кўппартиявийлик тизими сиёсий ҳаётга кириб келди. Парламент, Президентлик сайловлари ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар асосан кўппартиявийлик асосида ўтказилиши анъанага айланди.
Мазкур сайловлар халқаро ҳуқуқий нормаларда назарда тутилган талабларга ҳар жиҳатдан жавоб бериши билан ажралиб турди. Шунингдек, бу сайловлар илгариги Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловлардан овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаролар сонининг ошганлиги, хотин-қизларнинг фаоллашуви, ҳар бир сайлов округида ҳақиқий ўзаро рақобатнинг юзага келганлиги, энг муҳими, профессионал Қонунчилик палатасининг шаклланганлиги билан тубдан фарқ қилди.
Сайлов ҳуқуқининг фуқаролар ҳуқуқи сифатида амалда таъминланишига эришиш мураккаб ва кенг қамровли масаладир. Бундай оғир ва машаққатли вазифани амалга ошириш учун деярли барча фуқаролар сайловларга оид қонунчиликни чуқур билишлари, унинг моҳиятини чуқур англашлари лозим бўлади. Шунингдек, давлат ҳокимияти органлари томонидан фуқаролар сайлов ҳуқуқини таъминлаш учун етарли даражада шарт-шароит яратилганини фуқаролар онгли равишда идрок этишлари ҳам сайловларнинг демократик мезонларини бойитишдаги муҳим омиллардан бири саналади. Сайлов фақат демократиянинг мезони эмас, балки уни таъминлашнинг зарурий шарти ҳамдир. Жамият аъзоларининг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини шакллантириш фақат давлатнинг эмас, балки барча сиёсий ва ижтимоий институтларнинг ҳам вазифасидир.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish