Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ



Download 0,71 Mb.
bet12/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ ВА СИЁСИЙ ИНСТИТУТЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ


2.1. Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг
ҳуқуқий асосларининг шаклланиш тарихи


Ўзбекистон давлат раҳбарияти 1988 йилдан бошлаб мустақилликка эришиш йўлини тутди. 1991 йил 15 февралда «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. “Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир, — дейилади қонуннинг 1-моддасида. — Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади”66. Албатта, жамоат бирлашмасининг мазкур ҳуқуқий таърифи БМТ меъёрий ҳужжатлари ва ривожланган давлатлар тажрибаси, шунингдек, миллий анъаналарда шаклланган ҳуқуқий асосларни эътиборга олган ҳолда шакллантирилди.
Давлат мустақиллигини қўлга киртган Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш вазифаси қўйилди. «Бизнинг асосий узоқ муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади — бу демократик давлат, фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир»67 деганди биринчи Президентимиз И.А. Каримов. Жаҳон ажрибаси ва мамлакатимиз миллий манфаатлардан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти органлари ваколатларининг бир қисмини нодавлат ташкилотлари ва ўз ўзини бошқариш органлари ихтиёрига ўтказилиши кўзланди.
Бозор иқтисодиёти шароитига ўта бошлаган мамлакатда давлат органларига қарашли бўлмаган ишлаб чиқариш ва тақсимот шароитда эркин ва ўзаро тенг ҳуқуқли шахсларнинг хусусий манфаатлари ва индивидуализм муносабатлари сақланиб қолди. Фуқаролик жамиятининг ривожланиши индивидларнинг эркинлик учун ҳаракат қилиши, давлатга тобеликдан аста-секин мулкдор шахсга айланиб бориши, ҳаётдаги иқтисодий ва сиёсий масъулликни қабул қилиши шароитда шаклланди.
Жаҳон мамлакатлари тажрибасида ҳуқуқий давлатнинг шаклланиши, уларнинг ваколатлари ва функцияларини демократик талаблар асосида қисқариши, янгидан-янги функцияларни вужудга келтиради: Улар қуйидаги ҳолатларда намаён бўлди: фуқаролик жамияти институтлари давлатга нисбатан мустақил ва нисбатан эркин; давлатнинг тотал бошқарувчилик функциялари ва ваколатларини қонунлар билан қисқартирилиши; барча ҳуқуқий тенг бўлиши,; шахс эркинлиги ва унинг ўз ҳаёти фаровонлигини таъминлашида масъулиятни ўз зиммасига олиши; қонунларнинг барча учун умумийлиги ва ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи халқ бўлиши; қонун чиқарувчи, ижроия ва суд ҳокимиятларининг амалда тенг бўлиши ва ҳ.68. Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш асосий стратегик деб эълон қилинди. Янги жамияни эса қонунчилик асосида шакллантириш, ҳуқуқий талаблар асосида миллий давлатчиликни ривожлантириш мумкин эди.
Собиқ иттифоқнинг бошқа субъеклари қатори Ўзбекистонда ҳам 1994 йилгача иқтисодий-сиёсий ва ижтимоий инқирознинг таъсири сезилиб турди. Бирданига бозор иқтисодиёти муносабатлари асосида мулкчиликни шакллантириш, янгича хўжалик юритишни амалга ошириш машаққатли эканлиги кўринди. Юртбоши И.А. Каримов 1993 йилдаёқ мамлакатда фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётини шакллантиришнинг қуйидаги 5 та асосий принципларини таклиф қилганди:
1. Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги;
2. Давлат бош ислоҳотчи бўлиши;
3. Қонун устуворлиги;
4. Кучли ижтимоий сиёсатни ўтказиш;
5. Босқичма-босқич ўтиш69.
Мазкур тадбирлар асосан эволюцион йўл билан изчил амалга оширилиши керак эди.
Мамлакатда фуқаролик жамияти қуришда асосан давлатнинг бош ислоҳотчилик роли асосида кўппартиявийлик тизимини шакллантириш ислоҳотлари бошланди. Ўзбекистон «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси»ни тан олди.
Мустақил давлат янги қонунлар асосида қурилиши керак эди Шунинг учун ҳам ташкил қилинган махсус комиссия 8 ой давомида Асосий қонун ― Конституция лойиҳасини ишлаб чиқди ва халқ муҳокамасига қўйди. Ниҳоят 1992 йилнинг 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси асосий меърий ҳужжат сифатида ишлай бошлади. Конституциянинг 2-моддасида: «Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар» дейилади. 7-моддасида эса: «Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширалади»70 деб ёзиб қўйилган.
Фуқароларнинг виждон эркинлиги тан олинган Бош қонунда жамоат ташкилотлари тузиш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш йўли тан олинди71. Конституциянинг 58-моддасида: «Давлат жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди”72 дейилган.
Тарихдан маълумки, собиқ шўролар даврида барча нодавлат ташкилотлар каби касаба уюшмалари “коммунизм мактаби” деб эълон қилиниб, комсомол ташкилоти каби партиянинг “кўз-қулоғи” ва ёрдамчиси эди. Ана шу ҳолатга барҳам бериш, фуқаролик жамиятига хос касаба ушмаларини шакллантириш мақсадида 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
Мазкур қонунда касаба уюшмаси ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш соҳаларидаги фаолият турига кўра ўз аъзоларининг меҳнат ҳуқуқлари ва бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун муштарак манфаатлар билан боғланган фуқароларнинг жамоат бирлашмаси эканлиги, ходимлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таълим олаётган шахслар ҳамда иш билан таъминланган бошқа шахслар ҳеч қандай тафовутсиз ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан кириш ҳуқуқига эгалиги ҳуқуқий жиҳатлардан мустҳкамлаб қўйилди.
Касаба уюшмаларининг ишчи ва ходимларнинг хўжалик юритиш соҳалари ва йўналишлари бўйича тузиш ва фаолият юритиши устуворлиги принципи ўрнатилди73. Натижада мамлакатда 2000 йилга келиб ўз сафида 7 млн. дан ортиқ аъзони бирлаштирган, 16 та турли тармоқлардан иборат Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси шаклланди.
1996 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикасининг «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Мамлакат тарихида биринчи марта халқаро ташкилотлар талабларидан келиб чиқиб қонуннинг 1-моддасида “сиёсий партия” тушунчасига таъриф берилди: “Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгилли бирлашмасидир”74.
Шунингдек, қонунда кўппартивийлик принципи эълон қилинишидан ташқари сиёсий партияларга ривожланган давлатлар тажрибасида қўлланиладиган қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
― ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш;
― сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз вакиллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иштирок этиш;
― қонунда белгилаб қўйилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти, давлат ҳокимияти органлари сайловларида иштирок этиш;
― партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар, конференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
― қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;
―Ўзбекистон Республикасининг сиёсий партиялари билан иттифоқ (блок) тузиш, улар билан ва бошқа жамоат бирлашмалари билан шартнома муносабатлари ўрнатиш”75.
2007 йилга келиб мазкур қонунга сиёсий партиялар ўзаро муҳолифлиги (оппозиция) ва умуман “муҳолифат”га оид янги тушунчалар ва ҳуқуқий асослар қўшимча сифатида киритилди. Унга мувофиқ муҳолифат ва муҳолифий сиёсий партияларнинг қуйидаги сиёсий мақомлари белгилаб қўйилди:
― Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўпчилик ўринни эгаллаган сиёсий партия фракцияси парламентдаги кўпчиликни ташкил этади;
― ўз дастурий мақсадли вазифаларининг яқинлигидан ёки мослигидан келиб чиққан ҳолда блок тузадиган бир нечта сиёсий партиялар фракциялари парламентдаги кўпчиликни ташкил этиши мумкин;
― янгитдан шакллантирилган ҳукуматнинг тутган йўли ва дастурига ёки унинг айрим йўналишларига қўшилмайдиган сиёсий партиялар фракциялари ўзларини мухолифат деб эълон қилиши мумкин;
― сиёсий партиялар фракцияларининг блокка бирлашиши қонунда назарда тутилган ҳуқуқларни амалга оширишда уларнинг мустақиллигини чеклаб қўймайди;
― ўзини парламентдаги мухолифат деб эълон қилган сиёсий партия фракцияси қонунда фракциялар учун назарда тутилган ваколатлар билан бир қаторда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
― Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси масъул қўмитасининг тегишли масала бўйича маърузаси билан бир вақтда қонун лойиҳасининг муқобил таҳририни киритиш;
― муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ялпи мажлиси баённомасига киритиш;
― Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан рад этилган қонун бўйича келишув комиссиясида ўз вакилларининг кафолатли иштирок этиши;
― Парламентдаги мухолифатнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқлари парламентдаги кўпчилик томонидан камситилиши мумкин эмас”76.
Кўриниб турибдики, мамлакат тарихида илк бор жамиятда сиёсий муҳолифатни шаклланиши, сиёсий партияларнинг жамиятда ўзаро муҳолифлик ва ўзаро рақобатга киришишининг ҳуқуқий асослари яратилди.
2005 йил 15 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида Ўзбекистон Либерал демакратик партияси, Фидокорлар миллий демакратик партияси, Адолат сациал демократик партияси фракциялари «Демократик блок» ташкил этиш ҳақидаги битимни имзолади. Натижада Халқ демакратик партияси фракцияси парламентда мухолиф озчилик ролида фаолият кўрсатишини эълон қилди. 27 нафар депутатдан иборат Халқ демократик партияси фракцияси ўз ишини партиянинг сўл сиёсий платформасидан келиб чиқиб амалга ошира бошлади77.
Натижада, Ўзбекистон Либерал демократик партияси (ЎзЛДеп) ва Ўзбекистон Халқ демократик партиялари (ХДП) ўртасида ўзаро муҳолифлик юзага келди. Лекин, бу муҳолифлик фақат расмийлик кўринишини касб этиб, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўзини тўлиқ аксини топмаган бўлсада, жамиятда “муҳолифат”, “муҳолифий партия” тушунчалари ёйила бошланди.
Шарқ демократиясининг муҳим институти сифатида Ўзбекистонда ҳам маҳаллалар ҳам ўз ўзини бошқариш ташкилоти сифатида шаклланган эди. Шўролар даврида ўзини ўзи бошқариш органлари “маҳалла қўмитаси” деб аталиб, улар маҳаллий партия ташкилотларининг “агенти” вазифасини бажариб, асосан аҳоли ўртасида партия дастури ва қарорларини тарғиб этиш билан шуғулланар эди. Уларни жамият институти сифатида баҳолаш қийин эди. Чунки, унинг ижтимоий масалаларни ҳал этишга доир биронта ҳам расмий ваколати йўқ эди.
90-йиллар охирига келиб маҳаллалар, умуман барча фуқаролар йиғинларини ислоҳ этишга зарурат туғилди. 1999 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида» янги таҳрирдаги Қонуни қабул қилинди. Мамлакат тарихида биринчи марта бу органлар фуқаролик жамияти талаблари асосида талқин этилди: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятдир”78.
Шунингдек, қонунда маҳаллаларнинг фуқаролик жамияти институти сифатидаги мақомини шакллантириш мақсадида уларга аҳоли манфаатлари ва эҳтиёжларини қондиришда кўмаклашишга доир қатор ваколатлар берилди. Улардан баъзилари қуйидагилардан иборат бўлди:
― атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади ҳамда уларнинг натижалари бўйича қарорлар қабул қилади;
― ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, тегишли ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва санитария жиҳатдан тозалаш, кам таъминланган оилаларга уларнинг уйлари ва квартираларини таъмирлашда, шунингдек коммунал хизматлари ҳақини тўлашда ёрдам кўрсатиш учун ихтиёрийлик асосида жисмоний шахслардан маблағ йиғиш, юридик шахсларнинг маблағларидан шартнома асосида фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
― кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ва вояга етмаган болалари бўлган муҳтож оилаларга, икки ёшга тўлмаган болалари бор ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга ҳамда уларнинг ўрнини босувчи шахсларга нафақалар тайинлаш тўғрисидаги масалаларни фуқаролар йиғини ҳудуди бўйича назарда тутилган харажатлардан келиб чиққан ҳолда ҳал этади, оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадларига марказлаштирилган тарзда ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди79.
Шуниннгдек, қонунда маҳалла оқсоқоли ва унинг маслаҳатчиларини маҳалла фуқароларни бошқаришдаги ваколатлари, уларнинг маҳалла ҳудудини ривожлантиришдаги ўрни, ўзини ўзи бошқариш органларининг туман ва шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро муносабатларининг ҳуқуқий асослари ҳам мужассамлашди.

Маҳаллалар сони ва фаолиятидан мисоллар келтириш лозим. Қуруқ қонун-қонун деяверган билан ҳақиқий ҳаёт кўринмайди.


1999 йил 14 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди. Маълумки, ННТ фуқаролик жамиятининг энг асосий ва муҳим институти ҳисобланади. Улар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш, фуқаролар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоялаш функцияларини бажариб, жамият билан давлат ўртасида воситачилик вазифаларини бажаради.


Мазкур қонун 1991 йил 15 февралда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунни янада такомиллаштириб ва ривожлантириб, ННТнинг ҳуқуқий ва ижтимоий мақоми, давлат органлари билан ўзаро муносабатлари, молиявий асослари каби жиҳатларни мувофиқлаштириш йўл-йўриқлари мужассамлашди. Унинг 2-моддасида “Нодавлат нотижорат ташкилоти — жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир”80 деган таъриф билан ННТ тушунчаси тавсифлаб берди.
Шунингдек, ННТ жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали мақсадларда тузилиши қайд этилди.
Мамлакатда фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий асосларини яратилиши, давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида бу институтларнинг фаолият юритиш учун ижтимоий-сиёсий шарт-шароитларни яратиб бериши натижасида фуқаролик жамиятининг унсурлари шакллана бошлади. Лекин, халқаро ташкилотлар талаблари ва ривожланган давлатлар тажрибаси асосида фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари, яъни бу соҳадаги туб бурилиш 2017 йилдан бошланди81.
Хулоса қилинадиган бўлса, 1991-2016 йилларда мамлакатда фуқаролик жамиятининг унсурлари — ҳалқ манфаатлари ва сиёсий иродаларини эркин билдириш ва уларни эркин ифода этиш учун ҳуқуқий асослар ва эркин сиёсий муҳит яратилиши билан ҳамоҳанг тарзда сиёсий партиялар ва бошқа ННТни шакллантириш ва ривожлантириш ислоҳотлари ўз ниҳоясига етмади. Лекин, шунга қарамай, мамлакатда фуқаролик жамиятининг расмий жиҳатлари – унинг қонунчилик асослари ривожланди. Бу даврда фуқаролик жамияти институтлари фаолиятига давлат органларининг аралашуви, ННТ раҳбар органларини шакллантиришда маҳаллий ҳокимият органларининг таъсири кучли бўлди. Давлат бошқаруви ва ислоҳотлар жараёнига давлат бош ислоҳотчи принципини қўллаш натижасида фуқаролик жамияти институтлари давлат органлари бошқаруви остида фаолият юритиши бу соҳадаги ривожланишни сустлашувига сабаб бўлди.
Умумий хашаки гапларни камайтириш керак.



Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish