Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Ўзбекистонда сиёсий партияларни шаклланиши ва ривожланиши тарихи



Download 0,71 Mb.
bet13/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

2.2. Ўзбекистонда сиёсий партияларни шаклланиши ва ривожланиши тарихи

Советлар даврида тайёрланган “Ўзбекистон тарихи”нинг турли нашрларида сиёсий ташкилотларнинг илк куртаклари ҳақида маълумотларни кўриш мушкул. Фақат 2000 йилда нашр қилинган “Ўзбекистоннинг янги тарихи”нинг 2-жилди 13-парагарафида “Истиқлол ва озодлик учун курашган сиёсий партиялар ва ташкилотлар” ҳақида умумлаштирлган маълумотлар берилган. Унда 1917-1935 йиллар орасида мавжуд бўлган “Шўрои исломия”82 “Иттиҳоди тараққий”, “Турк жамияти миллий махфий иттифоқи”, “Миллий истиқлол”, “Туркистон бирлиги” каби сиёсий ташкилотлар тўғрисида қисқа маълумот берилган. Ўлкадаги биринчи сиёсий уюшмаларнинг аксарияти жадидлар етакчилари ва Туркиянинг таъсирида тузилган бўлиб, 30-йилларда совет махсус хизмати томонидан тугатилган. Истиқлолчилик ҳаракати деб номланган қуролли кураш тарафдорлари (босмачиларга) ёрдам берди деб айбланган маҳаллий арбоблар орасида Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдувоҳидқори Убайдуллаев, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Саъдулла Турсунхўжаев, Убайдулла Асадуллахўжаев, Саидносир Миржалилов, Абдурауф Фитрат ва бошқалар аъзо бўлганлар. Биргина «Туркистон миллий бирлиги» ташкилотининг олдига қўйган мақсадарига эътибор берсак, улар:


1. Миллий мустақилликка эришиш;
2. Демократик жумҳуриятни ташкил этиш;
3. Миллий армияни тузиш;
4. Иқтисодий идора, темир йўл қуриш, каналлар қазиш, Туркистоннинг асл мустақиллик асосларини юзага келтириш;
5. Маорифни томоман замонавий камолотга кўтариш ва уни Оврўпа маданиятига тенглаштириш учун чоралар кўриш;
6. Миллий мактаблар, мамлакатнинг табиий бойликларидан фойдаланиш масалаларини миллатларнинг ўзаро манфаатларига мос равишда ҳал қилиш;
7. Динга тўла ҳуррият бериб, у билан дунёвий ишларни аралаштирмаслик каби вазифаларни кўзлаганлар83.
Ўзбекистонда 1992-1996 йилларда шаклланган қонунчиликка мувофиқ сиёсий партия тузиш ва уларни рўйҳатга олиш жаҳон тажрибалари асосида ташкил этилди. Сиёсий партияларнинг дастурлари Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирликлари томонидан рўйхатга олинади. Сиёсий партияларнинг дастурлари рўйхатга олинган кундан бошлаб улар ўз фаолиятларини амалга оширишни бошлайди.
Мамлакат тарихида биринчи марта жамоат бирлашмаларининг мустақиллиги, уларни давлат ва ҳукуматдан алоҳида фаолият юритувчи ҳуқуқий субъект эканлиги тан олинди. Бу ҳолат фуқаролик жамиятига хос белгилардан бири эди. Қонунда давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашиш, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашиши мумкин эмаслиги мустаҳкамланди.
Собиқ шўролар даврида КПСС эълон қилинган қайта қуриш сиёсати натижасида кўплаб иттифоқдош республикаларда турли-туман ННТ пайдо бўлди. 1980-1990 йиллар бўсағасида кўзга ташланган ижтимоий-сиёсий бирлашмалардан қуйдагиларни мисол қилиб келтириш мумкин: «Бирлик» Ўзбекистон демократик ҳаракати, «Эрк», «Тўмарис» сиёсий ташкилотлари, ижодий зиёлиларнинг «Сайқал» деморатик ҳаракати ва бошқалар84.
1989 йилнинг 28 майида Ўзбекистонда «Бирлик» халқ ҳаракати жамоат ташкилоти сифатида ташкил топди. “Бирлик” ҳаракати дастурида қуйидаги жумлалар келтирилган: “…Ўзбекистон келажаги учун буюк тарихий маъсулиятни ўз бўйнига олишга қурби етадиган ташкилотларнинг шаклланишини тезлаштириш объектив заруратдир. “Бирлик” ҳаракати ўзи ёки бошқа демократик кучлар билан бирга шундай маъсулиятни ўз зиммасига олишга тайёр эканлигини баён қилади85.
«Бирлик» ҳаракати фаоллари кўпроқ митинг, намойишлар ўтказиш, маҳаллий раҳбарларга тазйиқ ўтказиш, қандай қилиб бўмасин, ҳукумат ва унинг маҳаллий органлари фаолиятидан хато ва камчиликлар излаб топиш, турғунлик даврида ночор ҳолга тушиб қолган аҳолини эҳтиросларини авж олдириш каби усуллари билан фаолият кўрсатганлар. Уларнинг собиқ социалистик тузумдан кейин қандай тузум ёки жамиятга ўтиш ҳақида ҳеч қандай назарий ва мафкуравий мақсадлари йўқ эди.
Лекин, бу ташкилот жамоат ташкитлоти бўлиб, ҳуқуқий жиҳатдан парламентга депутатликка номзод кўрсатиш ҳуқуқи бўлмагани учун унинг бир гуруҳ фаоллари 1990 йил 30 апрелда «Эрк» демократик партиясини ташкил этди. Бу партиянинг сиёсий дастури ва платформаси мамлакатда коммунистик партиядан ташқари партиявий тажриба бўлмагани учун ташкилий ва дастурий жиҳатлари КПССга ўхшаб кетарди. Бу партия КПССга ашаддий душман бўлсада унинг тактика ва стратегияси КПССга ўхшаб ўта сўл ва радикал тарзда амалга оширилар эди86.
1992 йил 3 июнда Олий Кенгаш томонидан «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги қонунга ўзгариш ва қўшимчалар киритиш” қонунини ижро этишдан кейин 1993 йилнинг март ойида барча ННТ ва жамоат бирлашмалари қайта рўйхатдан ўтиши шарт эди. 1993 йил октябрда «Эрк» демократик партиясининг қайта рўйхатдан ўтишга оид масалани ҳал этиш учун қурултойи бўлиб ўтди. Бу пайтдаги партиядаги зиддиятлар ҳақида 1993 йил октябрда ўз зиммасида партия бош котиби лавозимини соқит қилган Содиқжон Йигиталиев ўз мақоласида қуйидагиларни ёзди: «Эрк» демократик партиясининг совет тузуми даврида қабул қилинган дастурида иккита мафтункор вазифа бор эди: Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши ва мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат барпо қилиш. Бугунги кунда Ўзбекистон мустақил давлатга айланди, Республика Конституциясига демократик ҳуқуқий давлат барпо қилиш вазифаси ёзиб қўйилди. Бинобарин, мухолифат халқ оммасини ўз орқасидан эргаштириш имкониятини берувчи ҳар икки «кўзир»дан маҳрум бўлди. . . Эндиликда мухолифат раҳбарларининг асосий мақсади ҳокимият учун очиқ курашиш бўлиб қолди, бу кураш демократия учун кураш ниқоби остида олиб борилмоқда”87.
1993 йил сентябрь-октябрь ойларида партия қайта давлат рўйхатидан ўтиш учун керакли имзоларни йиға олмаганлиги учун унинг фаолияти тўхтатилди.
Бу даврда шаклланган қонунчилик асосларига таянган ҳолда янги сиёсий партиялар тузила бошлади. Сиёсий партияга қуйидагича таъриф берилди: “Сиёсий партия қарашлари, қизиқишлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилган, жамиятни муайян қисмининг давлат ҳокимиятини шакллантиришдан иборат сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда вакиллари орқали давлат ва жамият ишларини идора этишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг кўнгилли бирлашмасидир”88.
1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонун асосида 1991 йил 1 ноябрда Ўзбекистон Халқ демократик партияси (Ўзбекистон ХДП) ташкил топди. Ўзбекистон ХДП ўзини асосан ижтимоий адолат ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар манфаатларини ҳимоя қилиши, мамлакат сиёсий кучларининг сўл қаноти сифатида фаолият юритишини эълон қилди. Партия кейинги ўн йилликдаги турли баҳс-мунозаралар натижаси ўлароқ ўзининг сиёсий мафкураси социал-демократия эканлигини эълон қилди.
Партия бутун жаҳон демократик ҳаракати сўл қанотида қабул қилинган тенглик, адолат, бирдамлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари,тинчлик принциплари ҳамда халқимизга хос бўлган миллий ва умуминсоний гуманистик ҳамда демократик қадриятларга амал қилишини асосий мақсадлардан бири сифатида қабул қилган. Партиянинг ижтимоий идеали ― Ўзбекистонда социал демократик давлатни бунёд этишдир. «XXI асрда кучли Ўзбекистон!» ғояси партиянинг бу мақсадга эришишдаги асосий ғояси ҳисобланади.
Сиёсий партиялар аъзоларининг ижтимоий таркиби партиянинг қайси
қатламга кўпроқ суянишини, кимларнинг манфаатлаьрини парламентда туриб ҳимоя қилишларини кўрсатиб беради. ХДП аъзоларининг кўпчилигини
хизматчилар (40,2 %), ишчи ва деҳқонлар (33,3 %) ташкил этса, АСДПда
соғлиқни сақлаш (27 %) ва таълим-тарбия (17 %) соҳаси вакиллари, МТДПда
хизматчилар (19 %) ва талабалар (12 %), ФМДПда таълим ва тиббиёт соҳаси
вакиллари (37 %), ЛиДеПда хусусий сектор вакиллари (58 %) кўпчиликни
ташкил этади89.
ХДПнинг ҳар бир туман, шаҳар, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллий ташкилотлари (кенгашлари) бўлиб, улар 10150 бошланғич ташкилотини ўзларида бирлаштиради. 2017 йил 1 январдаги ҳолатга биноан партиянинг 497 000 аъзолари мавжуд90.
Ўзбекистон ХДПнинг «Ўзбекистон овози», «Голос Узбекистана» газеталари ва «Мулоқот» журнали қисқа давр ичида мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари ўртасида катта таъсир ва мавқега эга бўлган марказий матбуот нашри сифатида фаолият кўрсата бошладилар91.
1992 йил 24 майда Ўзбекистон «Ватан тараққиёти» партияси (ВТП) ташкил топди. ВТПнинг дастурида партия жамиятнинг сиёсий тизимидаги фаолиятини парламент партияси сифатида ташкил этади, у ўз сиёсатини давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига сайланган вакиллари орқали ўтказади. Бунинг учун барча даражадаги ваколатли ҳокимият органлари сайловига ўз номзодларини тавсия этади ва уларни сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланиши учун курашади.
ВТП таркибида 2000 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, 12 вилоят, 220 дан зиёд шаҳар ва туман кенгашлари фаолият кўрсатдилар. Партия аъзоларининг сони қарийиб 35 мингга етди. Партиянинг марказий матбуот нашри — «Ватан» ижтимоий-сиёсий ҳафталик газетаси 2000 йил апрелга қадар фаолият кўрсатди92. Мамлакатда Ўзбекистон ХДП ва «Ватан тараққиёти» партияларининг ташкил топиши билан кўппартиявий партиявий тизим қарор топди. 2000 йилнинг апрель ойида “Ватан тараққиёти” партияси кейинчалик (1998 йилда) “Фидокорлар” миллий демократик партияси бир партияга бирлашиб, у “Фидокорлар” миллий демократик партияси деб атала бошланди.
1995 йил 18 февралда Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси (СДП) ташкил топди. Партиянинг биринчи раиси этиб, тиббиёт фанлари доктори, академик Турғунпўлат Даминов сайланди. Партия ўз қарашларни социал демократик сиёсий мафкураси сифатида эълон қилиб, ўзининг дастурий мақсадлари ва вазифаларини қуйидагича белгилади:
― Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш борасида Ватанга садоқатли хизмат қиладиган кишиларни тарбиялаш;
― миллатлараро муносабатларни яхшилаш, дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантириш, ҳар қандай миллатчилик ғоясига қарши кураш олиб бориш, тинчлик ва барқарорликни, миллий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш;
― иқтисодий стратегияни ишлаб чиқиш ҳамда унинг амалга оширилиши учун курашиш;
― республика фуқароларининг турмуш даражасини кўтариш, ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳолининг муҳофазасини таъминлаш борасида таклифлар ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш;
― Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида ўз ўрнини эгаллаши, дунёдаги илғор давлатлар билан халқаро ҳуқуқ талаблари асосида ўзаро манфаатли алоқаларини ривожлантириш учун фаолият кўрсатиш, миллий манфаатларга мос келадиган ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлаш93.
Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятларда, шунингдек, 174 та шаҳар ва туманларда партия кенгашлари тузилди. Партиянинг 5855 бошланғич ташкилоти бўлиб, улар 414000 мингдан ортиқроқ аъзоларни ўз сафларида бирлаштирди. Партиянинг марказий матбуот нашри — «Адолат» ижтимоий-сиёсий ҳафталик газетасидир94.
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси (МТДП) 1995 йил 3 июнда ташкил топди. Партиянинг таъсис қурултойида миллийлик, яъни миллий тикланиш партиянинг сиёсий мафкураси эканлигини эълон қилди. Партиянинг олий мақсади — «Миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш вазифаси деб белгиланиб: 1) Миллатнинг маънавий бирлиги; 2) Ватан (Туркистон) — ягона оила; 3) Кучли демократик давлат; 4) Миллий қадриятлар; 5) Илмий-техникавий тараққиёт ва умумжаҳоний интеграция; 6) Замон кишиси; 7) Миллий истиқбол каби йўналишлар миллий тикланишимизнинг мазмуни моҳиятини ташкил этади, деб ҳисоблайди»95.
Партия таркибидаги 103 та вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотлари 30 мингга яқин партия аъзоларини ўз сафида бирлаштирди. Партиянинг матбуот нашри — «Миллий тикланиш» ҳафталик газетаси таъсис этилди. Партия 2008 йил апрель ойида «Фидокорлар» Миллий Демократик партияси билан қўшилиши натижасида унинг сафлари анча кенгайди (2019 йил 1-июль келиб унинг аъзоларинини сони 301000 тага, бошланғич ташкилотларининг сони эса 6347 тага етди)96.
«Фидокорлар» Миллий Демократик партияси (ФМДП) 1998 йил 28 декабрдаги таъсис қурултойида ташкил топиб, 1999 йилнинг 3 январида Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтди. Партия аъзоларининг сони бир йил ичида 31 мингга етди. Партиянинг асосий мақсади — бозор иқтисодиётига асосланган, мулкчиликнинг турли шакллари амал қиладиган жамиятга ўтишдир.
ФДМП Ўзбекистонда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг асосий кафолатлари адолат, эркинлик ва ҳамкорлик қадриятларига амал қилишдир, деб билади. Партиянинг ижтимоий идеали — бу инсоннинг ўз-ўзини камол топтириш, шахс манфаатлари унинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла даражада рўёбга чиқариш учун сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий шарт — шароитларни кафолатловчи фуқаролик жамиятини барпо этишдир97.
Партиянинг вужудга келиши ва фаолият кўрсатишидан мақсад мамлакатда янги шаклланаётган кичик ва ўрта мулкдорлар ижтимоий табақасининг сиёсий манфаатларини ифода этишдир. Шунингдек, партия ўз фаолиятида кўпроқ ёшларга таяниб иш олиб боришини таъкидлайди. Шу пайтга қадар республиканинг барча туман ва шаҳарларида қуйи партия ташкилотлари тузиб бўлинди.
Ўзбекистондаги кўппартиявийлик тизимидаги муҳим янгиликлардан бири — сиёсий партияларнинг давр талаби, ижтимоий-сиёсий вазият шароитларидан келиб чиқиб, бир-бирлари билан бирлашишлари каби сиёсий воқеликлар ҳам рўй бера бошлади. 2000 йил апрель ойида «Фидокорлар» ва «Ватан тараққиёти» партиялари вакилларидан иборат қўшма қурултойи қарори билан иккала партия бирлашиб, партиянинг номини «Фидокорлар» Миллий Демократик партияси, деб аталди. Албатта, бу бирлашувда ҳар иккала партиянинг дастурий мақсадларидаги муштараклик, ҳар иккала партияларнинг ҳам таянадиган ижтимоий табақалари тадбиркорлар ва ишбилармонлар эканлиги муҳим ўрин тутди. Шу билан бирга, қўшма партиявий анжуман ФМДП шаклланишида муҳим ижобий жиҳатларни кўрсатиш билан бирга, партия фаолиятида шошма-шошарлик, пала-партишлик каби ҳолатлар кузатилганлигини таъкидлаб ўтди98.
Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, барча вилоятлар, шунингдек, 203 та шаҳарлар ва туманларда партиянинг маҳаллий органлари тузилди. Иккита партия қўшилганидан кейин ФМДПнинг биринчи чақириқ Олий Мажлисдаги фракцияси аъзолари 50 тага етди. Партия аъзоларининг сони 60 мингга етди. Партиянинг марказий органи сифатида «Фидокор» газетаси таъсис этилди99.
Ўзбекистонда қисқа давр ичида сиёсий партияларнинг сиёсий тизим субъектлари сифатида фаолият кўрсатишлари, уларнинг сиёсий тизимга таъсир эта олиш қобилиятларининг шаклланиши натижасида демократик тамойиллардаги кўппартиявийлик тизими шаклланди. Сиёсий партиялар жамиятнинг институти сифатида ҳар бир партия ўзи таянган ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини бирлаштириш ва ифодалаш, шунингдек фуқаролар сиёсий маданиятини ошириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаолликларини юксалтириш соҳасида катта ишларни амалга ошира бошладилар.

Сиёсий партияларнинг ташкил топиши тарихини бироз кенгайтирса бўларди. Масалан. ХДП қандай қилиб Ўзкопартиянинг вориси бўлиб қолди. Кимлар партияларни тузиш ташабусскорлари ва бошлиқлари бўлди. Бир биридан платформаси ва мақсадларида қандай фарқлар бор эди. Партиялардан кимлар Президентликка номзод ва уларнинг тақдири нима билан тугади ва ҳокозо




2003 йил 15 ноябрда Ўзбекистон сиёсий тизимида яна бир сиёсий партия — Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил топди. Партияни тузиш ташаббускорлари асосан мамлакатдаги ўрта қатлам — тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг илғор вакиллари бўлиб, партия ўрта ижтимоий қатлам сиёсий манфаатлари ва иродаларини ифода этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг (ЎзЛиДеП) ташкил этиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларининг чуқурлашиб бориш жараёнлари тарихий зарурият сифатида кун тартибига қўйилди100.
ЎзЛиДеП ўрта ижтимоий қатлам ғоялари ва манфаатлари ифодачиси сифатида сиёсий майдонга чиқди. Шунингдек, партия қуйидаги мақсадларни ўз олдига қўйди: партиянинг сиёсий мафкураси — либерал ғоялар ва қадриятларни кенг тарғиб қилиш; ўрта ижтимоий қатлам қарашларини ифодаловчи либерализм мафкураси мақсадларини, унинг халқаро тажрибасини ёйиш, шу мақсадларда партия мафкураси тизимини ишлаб чиқиш; илғор демократик мамлакатлардаги либерал партиялар билан алоқаларни йўлга қўйиш ва улар билан умум мафкуравий соҳаларда ҳамкорлик қилишни йўлга қўйиш; партия ғояларини бошқа партиялар билан мафкуравий рақобатдошлик асосидаги сайловлар кампанияларида сайловчилар онги ва дунёқарашига сингдиришга интилиш; партия ғоясини ифодаловчи тадбиркорлар ва ишбилармонлар вакиллари ва партия фидойилари номзодларини парламент, вакиллик органлари ва ижро ҳокимияти органларига сайланишлари учун кенг фаолият юритиш101.
Партия умуммиллий сиёсий ташкилот сифатида мулкдорлар қатлами, кичик бизнес, фермер ва деҳқон хўжаликлари вакиллари, умумий тарзда ишбилармон ва тадбиркорларни ўзининг ижтимоий таянчи, деб эълон қилди102.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясини ташкил этишдан асосий мақсад мамлакатдаги мулкдорлар ижтимоий қатламини сиёсий куч сифатида интеграция қилиш, уларнинг ҳар бирида сочилиб ётган сиёсий манфаатларини партия тимсолида бир жойга тўплаш, ана шу пайдо бўлган катта сиёсий куч ёрдамида мулкдорларнинг муаммоларини бартараф этишга ҳар томонлама кўмаклашишга қаратилди.
Шу мақсадда партия ўз олдига турли назорат идоралари ва турли даражадаги мансабдорларнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналари фаолиятига асоссиз аралашувига барҳам бериш соҳасида ҳам аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифасини ҳам қўйди. Хуллас, партия тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини барча даражаларда ҳимоя қилиш каби йўналишларни ўзининг асосий мақсади сифатида белгилади.
2004-2008 йиллар давомида партиянинг 218 та Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари, 6500 дан ортиқ бошланғич ташкилотлари ташкил этилди. 2014 йилда бошланғич ташкилотларнинг сони 7737 тага етди. Партия аъзоларининг сони 2008 йилда 150 мингтани ташкил этган бўлса, 2014 йилга келиб 175951 та, 2019 йилга келиб 750 000 тага етди. Уларнинг 70 фоизини тадбиркорлар ва ишбилармонлар ташкил этди. Партия 2003 йил 15 ноябрдан бошлаб ўзининг бош нашри – «XXI аср» газетасини таъсис этди103.
2008 йил июнь ойида «Фидокорлар» Миллий Демократик партияси билан Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг бир партияга бирлашишига доир тайёргарлик ишлари бошланди. Мазкур икки партиянинг қурултойлари ўзларининг сайловлар даврида ва парламент фаолиятида ўз таъсирларини ошириш, электоратнинг кўпроқ қисмини жалб этиш мақсадларида ягона партияга бирлашдилар. Тузилган янги партиянинг номи Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси деб аташга қарор қилинди. Партиянинг марказий, минтақавий ва бошлангич ташкилотлари ҳар икки партия вакилларидан иборат ҳолда қайтадан ташкил этилди. Партия дастури энди жамиятдаги кўпроқ ижтимоий қатламлар ва гуруҳлар манфаатларини ифода эта бошлади.
Ўзбекистон Экологик ҳаракати 2008 йил 2-августда ташктл этилган. Ўзбекистон Экологик партияси 2019 йил 24-январда рўйхатдан ўтган бўлиб аъзолари 21 000 кишини ташкил этади. Шиори “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги”104.
Мамлакатда парламент ислоҳотларининг бошланиши, икки палатали парламентни шакллантириш учун ҳуқуқий асосларнинг ишлаб чиқилиши муносабати билан сиёсий партияларнинг жамиятдаги ва давлат қурилишидаги ўрни янада юксалди. 2004 йил декабрдаги парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлган сайловларда парламентнинг қуйи палатаси — Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ҳуқуқининг сиёсий партияларга берилиши, маҳаллий вакиллик органларидан парламент депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқининг бекор қилиниши муносабати билан партияларнинг қонун чиқарувчи ҳокимиятни шакллантириш соҳасидаги янги даври бошланди.
Сиёсий партияларга янги ваколатларнинг берилиши билан ўз-ўзидан уларнинг жамият олдидаги масъуллиги кучайди. Умуман, сиёсий партиялар ваколатларининг кенгайтирилиши жамият сиёсий соҳасини эркинлаштиришнинг янги босқичини бошлаб берди. «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» сиёсий концептуал дастурнинг асл мақсади ҳам асосан ана шу йўналишга қаратилди.
Мустақиллик йилларда сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда ривожланиши ва кенг фаолият кўрсатиши учун ижтимоий-сиёсий кенгликлар яратилди. Шу билан бирга, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси «ҳудудий, бир мандатли сайлов округлари бўйича кўп партиявийлик асосида беш йил муддатга сайланадиган бир юз йигирма депутатлардан иборат»105 бўлиши бу қоидани Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонунда мустаҳкамлаб қўйилиши сиёсий партияларнинг мамлакат қонун чиқарувчи ҳокимиятини шакллантиришдаги ролини оширди.
Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ҳокимият ва бошқарув тизимларига сайловлар ўтказишдаги иштирокига оид ҳуқуқий асослар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги (1993 йил 28 декабр), “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги (1994 йил 5 май) Қонунларда ифодаланган. Шунингдек, фуқароларнинг сайловларда ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги 1994 йил 5 майда қабул қилинган “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун билан мустаҳкамланди.
Ўзбекистон қонунчилигига биноан, сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикасида Президент сайлови, Олий Мажлис ва ҳокимиятнинг вакиллик органларига сайловларда ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутатлигига номзодлар сиёсий партияларнинг олий ва марказий органлари томонидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри кенгашлари сессияси томонидан кўрсатилиши, халқ депутатлари вилоят кенгашлари депутатлигига номзодлар эса сиёсий партияларнинг вилоят ташкилотларининг юқори органлари томонидан, шунингдек, халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сессиялари томонидан кўрсатилиши, халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига номзодлар эса сиёсий партияларнинг туман, шаҳар ташкилотларининг юқори органлари томонидан, шунингдек, фуқаролар (ёки вакиллар) йиғинлари томонидан кўрсатилиши ҳуқуқий қоидага кирди.
Миллий қонунчиликка биноан сайловлар тўғрисидаги қонунларга асосан депутатликка номзод танлаш тартибини ишлаб чиқиш сиёсий партиялар ва ҳокимият вакиллик органларининг ўзлари ҳал этадилар. Сиёсий партиялар ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни, ҳокимиятнинг вакиллик органлари эса сайланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларни қайси партияга мансублигидан қатъий назар депутатликка номзод этиб кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлдилар106.
Умуман олганда, мустақилликнинг биринчи ўн йиллиги ичида мамлакатда сиёсий партияларни демократик принциплар асосида ривожланишига эришиб бўлмади. Бу даврда партиялараро муҳолифатчиликка, уларни ижроия ҳокимиятидан мустақил бўлишига эришиб бўлмади. Бу ҳолатни биринчи Президент И.А. Каримов қуйидагича ифодалаган эди: “Сиёсий партиялар ва ҳаракатлар мамлакатимизнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётидан муносиб ўрин ололмаётганлиги ҳақида кўп гапирилмоқда. Айтиш керакки, бу танқид ўринлидир. Сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари ҳокимият тизимларидан, аввало ҳокимиятнинг сайлаб олинаётган органларидан ўрин олиш учун курашар эканлар, аниқ мақсадлари, ҳаракат дастурлари бўлиши керак. Токи бу дастурларнинг амалга оширилиши мамлакатдаги ижобий ўзгаришларга баракали таъсир этсин. Бунинг учун аввало партия етакчилари ҳам нима учун ва нимага қарши курашаётганликларини аниқ-равшан тасаввур этишлари зарур”102.
Хулоса қилиб айтганда, мамлакатда Миллий мустақилликнинг илк даврида давлат томонидан амалга оширилган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг демократик қадриятлар асосида фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асослар яратилди. Қисқа давр ичида мамлакатда бешта сиёсий партия ташкил этилиб, кўппартиявийлик тизими сиёсий ҳаётга кириб келди. Парламент, Президентлик сайловлари ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар асосан кўппартиявийлик асосида ўтказилиши анъанага айланди.

Параграф умуман олганда бўлади.





Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish