ХУЛОСА............................................................................................................147-156
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............................ 157-174
Кириш (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотац)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги даврда шиддат билан ўзгариб бораётган ва глобаллашув жараёнлари мавжуд шароитда инсоният эркин ва фаровон ҳаёт кечириш умидида яшамоқда. Натижада дунё миқёсида янгича қарашлар, фуқароларнинг жамиятни мустақил бошқариш ва сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатишга интилиши кучайиб бормоқда.
Инсоният тараққиётининг барча даврларида фуқаролик жамиятини қуриш энг эзгу ғоя сифатида яшаб келганлиги боис, унга эришиш йўлида турли-туман назарий қарашлар шаклланган ва улар кенг миқёсда ўзаро ҳамкорликнинг чуқурлашувига мустаҳкам пойдевор бўлган. Демократлашув жараёнида давлатни бошқарув аксарият функцияларини ўз зиммасига олишга қодир фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши, улар орасидаги алоқалар тарихини ўрганиш муаммолари долзарб мавзу бўлиб қолмоқда.
Фуқаролик жамиятининг шаклланиши, унинг сиёсий, ижтимоий, гуманитар, ҳуқуқий ва иқтисодий асосларининг ривожланиши борасидаги изланишлар дунё давлатларининг йирик илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув юртларида ўрганила бошланди. Шу билан бир қаторда, жамият ривожига халқларнинг дунёқараши, урф-одатлари ва менталитетининг таъсири, тарихий, миллий ва маънавий қадриятлари, фуқаролик жамияти институтлари фаолияти, уларнинг давлат ташкилотлари билан ўзаро муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари, барқарор ривожланишга қўшаётган ҳиссасини тадқиқ этишга бўлган зарурат янада ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳам ўз миллий мустақиллигини эълон қилиши билан мамлакатда миллий манфаатларни ифода этишга қаратилган-фуқаролик жамиятини шакллантиришга имкониятлар ва шарт-шароитлар яратишга киришди. “Давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш”1 каби стратегик вазифаларнинг қўйилиши ҳам фуқаролик жамиятининг шаклланаётганлигидан дарак беради. Мамлакатда шаклланаётган фуқаролик жамияти институтларини демократик принциплар асосида тузиш йўлидаги муаммоларни бартараф этишга оид таклифлар ва тавсиялар тизимини ишлаб чиқиш зарурияти пайдо бўлмоқда.
Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ–4947-сон Фармони, 2017 йил 8 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5185-сон Фармони ҳамда 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-5430-сон Фармойиши ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |