Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Тадқиқотнинг амалий натижаси



Download 0,71 Mb.
bet6/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат: мустақиллик даврида Ўзбекистонда ривожланган мамлакатларга хос, халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган фуқаролик жамияти шаклланганлиги ва янада ривожланиб бораётганлиги тарихий далиллар, ишончли манбалар воситасида асосланди. Мамлакатда фуқаролик жамиятининг шаклланиши халқ ва миллий манфаатлар асосида амалга оширилаётганлиги тарихий нуқтаи назаридан очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилгани, асосий тарихий манбаларнинг фуқаролик жамияти архивларидан олинганлиги, кузатишлар асосида чиқарилган илмий-назарий хулосаларнинг тарихий далилларни тизимлаштириш ва умумлаштириш, тарихий-қиёсий таҳлил ва хронологик усул, мавзуга оид ёндашувлар ва илмий қарашларнинг танқидий таҳлили усуллари орқали асослангани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти тадқиқотнинг илмий аҳамияти сиёсий партиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда ва нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантириш йўналишларида олиб бориладиган янги тадқиқотлар учун асос вазифасини бажаради.
Тадқиқот ишининг амалий аҳамияти шундаки, диссертация иши натижаларидан республика олий ўқув юртлари талабалари учун махсус курслар бўйича ўқув дастурлари ва қўлланмалар, дарслик ҳамда монографиялар яратишда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мустақиллик даврида фуқаролик жамиятини шакллантириш ва ривожлантиришга оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
мамлакатда ёшлар сиёсати доирасида амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳатларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит-қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган таклифларидан Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тадбирларини амалга ошириш учун дастур ва тарғибот материалларини тайёрлашда фойдаланилган. Тадқиқот натижалари ёшларнинг сиёсий фаоллигини янада оширишга, бўш вақтдан самарали фойдаланишига ҳизмат қилмоқда. (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий Кенгашининг 14 июнь 2019 йилдаги № 04-13/2766-сон маълумотномаси).
Ўзбек халқининг ўз илдизлари ва тарихига, миллий қадриятларига таяниб, маҳалланинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатидаги ўрнини ривожлантириш, маҳаллаларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам дастуридаги таклифларида ҳам ўз аксини топди. Амалий ва методологик таклифлар халқимизнинг қалби, руҳияти, маънавий, бадиий оламини, борлиқни бадиий-эстетик англаш хусусиятларини янада яхшироқ билиш, маънавий-эстетик эҳтиёжларини сифатли қондиришга хизмат қилмоқда (Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг 17 июнь 2019 йилдаги № 02-01/ 367-сон маълумотномаси).
Илмий иш натижалари нодавлат-нотижорат ташкилотлар ассоциацияси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгаши раислари ҳамкорлигида ўтказилган ўқув машғулотларида, Маънавият ва маърифат бўлимлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган ўқув семинарларида кенг фойдаланилган. Олий ўқув юртлари бакалавриат талабалари учун “Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўз ўзини бошқариш” мавзусидаги маъруза, семинар машғулоти ва мустақил ишлар учун услубий қўлланма тайёрлашга хизмат қилган. (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 09 июль 2019 йилдаги № 02/09-928-19-сон маълумотномаси).
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 6 та илмий-амалий анжуманда, жумладан, 2 та халқаро ва 10 та республика миқёсидаги анжуманларда муҳокамадан ўтказилган.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish