Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети



Download 0,71 Mb.
bet15/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
1.2 параграф

Тўртинчидан, “oвoз бeриш кунигa қaдaр қoлгaн бeш кун ичидa, шунингдeк, oвoз бeриш куни жaмoaт фикри сўрoвлaри нaтижaлaрини, сaйлoв нaтижaлaри прoгнoзлaрини вa ўткaзилaётгaн сaйлoв билaн бoғлиқ бoшқa тaдқиқoтлaрни нaшр этиш (эълoн қилиш), шунингдeк, улaрни умумий фoйдaлaнишдaги axбoрoт-тeлeкoммуникaция тaрмoқлaригa (шу жумлaдaн, Интeрнет тaрмoғигa) жoйлaштириш тaъқиқлaнaди” дегaн нoрмaни киритиш таклиф этилди109.
Ўзбекистонда илк бор 1991 йил 29 декабрдаЎзбекистон Республикаси Президентини демократик принциплар асосида сайланди. Мазкур сайловда Ўзбекистон ХДПдан номзод Ислом Каримов ва «Эрк» демократик паритиясидан С. Мадаминов (Муҳаммад Солиҳ) иштирок этди. Бу сиёсий воқеанинг тарихий аҳамияти шундаки, ўзбек халқи 130 йиллик мустамлака давлат сифатида яшаб, ўз тарихида биринчи марта ўз президентини эркин танловлар асосида сайлади. Сайловчиларнинг 86 фоизи (8514136 киши) И. Каримов номзодини, 12,3 фози (1220474 киши) эса «Эрк» партияси раҳбари С. Мадаминовга овоз берди110.
Ўзбекистон парламентига демократик тамойиллар асосидаги сайловлар илк бор 1994 йил 25 декабрда ўтказилди. Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ўтказилган биринчи сайлов мамлакатда тобора тараққий топаётган демократик жараёнларнинг амалдаги ифодаси бўлди. Кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтган сайловларда фуқароларнинг ҳуқуқлари ҳар жиҳатдан қадрланди111. Сайловда 250 тa ўрин учун XДПдaн 247 тa, ВТПдaн 146 тa, дaвлaт ҳoкимияти вaкиллик идoрaлaридaн 250 нaфaр нoмзoд курaшди. Сaйлoвдa сaйлoвчилaрнинг 93,6 % oвoз бeришдa иштирoк eтди. Нaтижaдa XДПдaн Oлий Maжлисгa 69 киши, ВТПдaн эсa 14 нaфaрдeпутaт, мaҳaллий ҳoкимият oргaнлaридaн 167 нaфaр дeпутaт сaйлaнди112.
Парламентга ўтказилган биринчи сайловларда айрим ҳолатлар ҳам кўзга ташланди. Сиёсий партиялар, жамоат ташкилоти ва ҳокимият томонидан қўйилган номзодларнинг имкониятлари тенг эмасди. Масалан, Хоразм вилоятида Хонқа пахта тозалаш заводи (Ислом Бобожонов), Хива гилами комбинати (Илҳом Аҳмедов) директорлари, 167-қурилиш трести бошқарувчиси (Райим Йўлдошев), УрДУ ректори (Азимбой Садуллаев), Урганч қурилиш техникуми директори (Ибодулла Бойжанов) каби орқасида кўп минг кишилик сайловчилар турган ва молиявий имкониятлари катта арбоблар билан оддий ишчи, ўқитувчи, мактаб директорларининг номзодлари қўйилди. Сайлов компаниясига тайёргарлик вақтида участкалар таъмирланди, бемор ва кекса сайловчиларга озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий хизмат ташкил этилди. Сайлов куни эса бепул ош, кабоб, ичимликлар тарқатилди. Овоз беришга келмаганларнинг уйларига бориб, сайёр қутиларга бюллетенларни йиғиш каби ҳолатлар кузатилди.
1999 йил 5 декабрда бўлиб ўтган демократик қадриятлар асосидаги сайловга тайёргарлик кўришга доир ташкилий-оммавий ишлар натижасида мамлакатда 250 та ҳудудий сайлов округлари тузилди, 7723 та сайлов участкаси ташкил этилди. Округ ва участка сайлов комиссиялари таркибида 100 мингдан зиёд масъул фаоллар фаолият кўрсатдилар. Сайлов ҳуқуқига эга бўлган 12,6 миллиондан ортиқ фуқароларнинг рўйхати тузилди.
2000 йил 9 январда мамлакатимизда ўтказилган Президентлик сайлови ҳам демократик тамойиллар — кўппартиявийлик ва муқобиллик асосида ўтказилди. Номзодларнинг сайловолди ташвиқотлари ошкоралик ва тенг ҳуқуқлилик асосида олиб борилди. Сайлов якунларига биноан Ўзбекистон ХДП 48 та, «Ватан тараққиёти» партияси 20 та, «Миллий тикланиш» демократик партияси 10 та, «Адолат» социал-демократик партияси 11 та, «Фидокорлар» миллий-демократик партияси 34 та, сайловчилар ташаббускор гуруҳлари 16 та, ҳокимият вакиллик органлари 111 та депутатлик ўринларини эгаллади113.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг юксак даражада ўтказиш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди. Натижада 12746.903 сайлов ҳуқуқига эга фуқаролардан 12123.199 нафари иштирок этди (95%). «Фидокорлар» миллий демократик партияси номзоди Ислом Абдуғаниевич Каримов учун 11147.621 сайловчи (91,9 фоизи) овоз берди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзоди Абдул­ҳафиз Мараҳимович Жалолов учун 505.161 сайловчи (4,17) овоз берди114.
2004 йил 26 декабрда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтди. Сайловда Қонунчилик палатасидаги 120 та депутатлик ўринларига 489 номзод кўрсатилди. Жумладан, сиёсий партиялардан – 435 номзод ва сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан – 54 номзод сайловларда депутатлик ўринлари учун курашдилар. Сайловда 12197159 (барча сайловчиларнинг 85,1 фоизи) сайловчилар қатнашди. Сайловда қуйи палатада Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 41 та (34,2 %), Ўзбекистон ХДП 28 та (23,3 %), «Фидокорлар» миллий демократик партиясининг 18 та (15,0 %), «Миллий тикланиш» демократик партиясининг 11 (9,2 %), “Адолат” социал-демократик партиясининг 10 та (8,3 %), Сайловчиларнинг ташаббускор гуруҳларидан 12 (10 %) депутатлик ўринларини эгаллади115.
2007 йил 23 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президентлик сайловида овоз беришда рўйхатга олинган 16 млн. 297 минг 400 нафар сайловчидан 14 млн. 765 минг 444 нафари иштирок этгани, бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 90,6 фоизини ташкил этишини аниқлади.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-
демократик партияси томонидан кўрсатилган И.А. Каримовномзоди учун 13 млн. 8 минг 357 нафар сайловчи ёки сайловда иштирок
этган сайловчилар умумий сонининг 88,1 фоизи овоз берди. Ўзбекистон ХДП кўрсатган Рустамов Аслиддин Ашурбаевичнинг
номзоди учун 468 минг 64 нафар сайловчи овоз берди (3,17 фоиз);
сайловчилар ташаббускор гуруҳидан кўрсатилган А.Ҳ. Саидов номзоди учун 420 минг 815 нафар сайловчи овоз берди (2,85 фоиз); Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси номзоди Д.Ғ. Ташмухамедова номзоди учун 434 минг 111 нафар сайловчи (2,94 фоиз) овоз берди. Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб эълон қилинди116.
2009 йил 27 декабрдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловда бир дeпутатлик мандати учун 99 та сайлoв oкругида 4 нафардан нoмзoд, 36 та сайлoв oкругида 3 нафардан нoмзoд кураш oлиб бoрди. Мамлакат бўйича рўйхатга олинган 17 млн. 215700 нафар сайлoвчидан 15 млн. 108 мингдан oртиқ ёки сайлoвчиларнинг 87,8 фoизи қатнашди. Oвoз бeриш натижаларига кўра, 96 та сайлoв oкругида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатаси дeпутатлари сайланди. Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасига сайлoв бўйича 39 та сайлoв oкругида нoмзoдларнинг бирoртаси ҳам сайланиш учун зарур oвoзни тўплай oлмаганлиги учун мазкур oкругларда такрoрий oвoз бeришни 2010 йил 10 январда ўтказилди.
2009 йил 27 декабрдаги ва 2010 йил 10 январдаги сайловлар натижаларига биноан сайланган депутатларнинг 53 нафари – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 31 таси – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 32 таси – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан ва 19 таси – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, Ўзбeкистoн Экологик ҳаракатининг Кoнфeрeнциясида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасининг 15 нафар дeпутати сайланди. Сайланган 150 депутатнинг 33 нафари ёки 22 фоизи хотин қизлардир117.
2009 йил 27 декабрда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига ўтказилган сайловларда сайланган депутатларнинг 2054 таси (33,5 %) – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 936 таси (15,2 %) – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 2575 таси (41,9 %) – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан, 443 таси (7,2 %) – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари номзодларидан 131 таси (2,1 %) депутатлик мандатини қўлга киритди .
2009 йилда мамлакат тарихида иккинчи марта парламентнинг юқори палатаси – Олий Мажлис Сенатига сайловлар ўтказилди. Олий Мажлис Сенатига вакиллик органлари – Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари иштирокида яширин овоз бериш йўли билан сайловлар бўлиб ўтди. Бу сайловлар кампаниясида маҳаллий депутатлар орасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари – 84 та сенаторлар сайланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Олий Мажлис Сенатининг 16 та аъзоси тайинланди118.
Бу галги сайловнинг ўзига хослиги шунда эдики, у сифат жиҳатдан янги сиёсий,ижтимоий-иқтисодий шароитда ўтказилди. 2008 йил 1 январдан кучга кирган «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»ги Конститутсиявий қонунининг амалга оширилиши кўппартиявийлик тизимининг ривожланиши ва мустаҳкамланишига, Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар ролининг кучайишига ва улар томонидан қарорлар қабул қилинишига улкан таъсир кўрсатди. Партияларнинг фаоллиги ва партиялараро рақобат даражаси ошди.
Ўзбекистон Республикаси «Сиёсий партияларни молиялаштириш
тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, давлат партияларнинг сайловлардаги иштирокини, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партия фрактсияларининг фаолиятини, уларнинг устав фаолиятини молиялаштиради. Ўзбекистон Республикасида сиёсий партияларнинг низомларига кўра, пул маблағлари партияга аъзолик бадалларидан, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари хайрияларидан, давлат бюджетидан ажратилган маблағлардан,шунингдек, ноширлик, ишлаб чиқариш, хўжалик, тадбиркорлик фаолиятидан келадиган даромадлар ва бошқа тушумлардан ташкил топади119.
Қонуннинг 7-моддасига кўра120, сиёсий партия, агар у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов якунлари бўйича ушбу палатада ўз фракциясини тузиш учун зарур миқдорда депутатлик ўринларини олган бўлса, яъни камида 9 та ўрин олган бўлса, ўзининг устав фаолиятини молиялаштириш учун давлат маблағларини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Сиёсий партияларга чет давлатлар; халқаро ташкилотлар; чет эл
инвеститсиялари иштирокидаги корхоналар; чет эл фуқаролари; фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан пул маблағлари шаклидаги, мол-мулк бериш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш тариқасидаги хайр-еҳсон берилишига йўл қўйилмайди. Бу қонуннинг қабул қилиниши сиёсий партиялар фаолиятининг кучайишида,уларга нисбатан сайловчилар томонидан талабчанликнинг ортишида жуда муҳим омил бўлди121.
2014 йилнинг 21 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига бўлиб ўтган сайловларни кузатишда иштирок этган 70 мингдан ортиқ маҳаллий ва 340 дан зиёд чет эллик кузатувчилар, нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди122.
2014 йил 21 декабрдаги сайловлар натижаларига биноан сайланган депутатларнинг 52 таси – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 36 таси – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 27 таси – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан ва 20 таси – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партияси кўрсатган номзодлардан иборат эди. Шунингдек, Ўзбeкистoн Экологик ҳаракатининг Кoнфeрeнциясида Ўзбeкистoн Рeспубликаси Oлий Мажлиси Қoнунчилик палатасининг 15 нафар дeпутати сайланди. Сайланган депутатларнинг 24 нафари ёки 16 фоизи хотин-қизлардан иборат бўлди123.
2015 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Сайловда иштирок этган сайловчиларнинг 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Ислом Каримовга овоз берди. “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Акмал Саидов 3,08, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов 2,92, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров 2,05 фоиз овоз тўплади. Халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлардан келган кузатувчиларнинг фикрича, Ўзбекистонда сайлов очиқ, ошкора, миллий қонунчиликда назарда тутилган қоида ва меъёрларга тўла мувофиқликда, демократик тамойиллар асосида ўтказилди124.
2016 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Сайловда иштирок этган сайловчиларнинг 88,61 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шакат Мирзиёевга овоз берди. “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуротов 2,35, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Ҳотамжон Кетмонов 3,73, “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Наримон Умаров 3,46 фоиз овоз тўплади. Шундай қилиб, натижаларга асосан 2016 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Миромонович Мирзиёев ғолиб чиқди125.
Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг жамиятда тутган ўрниини Президентимиз Ш.М. Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида янги Парламент ва ҳукуматнинг келгуси 5 йилдаги фаолиятининг пировард мақсади ― Ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқимиз ҳаётини
юксалтиришдан иборат бўлиши шарт. “Шу муносабат билан депутатларимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиман:сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарур. Акс ҳолда, сизларга ишонч билдирган сайловчилар олдида депутатнинг обрўси бўлмайди, партиянинг мавқеи тушиб кетади. Чунки бугун халқимизнинг тафаккури ҳам, дунёқараши ҳам, талаб ва эҳтиёжлари ҳам бутунлай ўзгарган. Халқимиз ҳаммадан зийрак ва улуғдир”126.
2019 йил 26 июнда Олий Мажлис тамонидан “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси” қабул қилинди. Шу йилдан бошлаб барча даражадаги сайловлар шу Кодекс асосида ўтказиладиган бўлди.
2019 йил 22 декабр ҳамда 2020 йил 5 январь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлар натижаларига биноан сайланган депутатларнинг 53 таси – Тадбиркoрлар ва ишбилармoнлар ҳаракати – Ўзбeкистoн Либeрал дeмoкратик партиясидан, 36 таси – Ўзбeкистoн “Миллий тикланиш” дeмoкратик партиясидан, 22 таси – Ўзбeкистoн Xалқ дeмoкратик партиясидан, 24 таси – Ўзбeкистoн “Адoлат” сoциал-дeмoкратик партиясидан ва 15 таси-Ўзбекистон Экологик партиясидан кўрсатган номзодлардан иборат эди127.
“Янги Ўзбекистон ― янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳатларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди. Сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида ўтказилишини назорат қилиш учун 50 га яқин давлатлардан ва 10 та халқаро ташкилотдан 825 нафар кузатувчи иштирок этди. Биринчи марта Европада Хавфсизлик ва ҳамкрлик ташкилотининг Демакратик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюрасининг 316 кишилик тўлақонли мисссияси билан ҳамкорлик қилди. Халқаро кузатувчилар сайловлар эркин рақобат муҳитида, сиёсий партиялар ўртасида қизғин тортишувлар ва баҳс-мунозаралар шароитида ўтганини, бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг роли сезилари даражада ошганини алоҳида эътироф этдилар128.
Сайловлар қонунчилигига мазкур ўзгаришлар ва қўшимчаларни киритиш мамлакатда фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуриш ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, давлат ҳокимиятини шакллантиришда фуқароларнинг сиёсий партиялар воситасида иштирок этишларини ҳуқуқий жиҳатлардан таъминлаш, инсоннинг ўз сиёсий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳаётда амалга ошира олишлари учун имкониятлар яратиш, ҳокимият органлари фаолиятини ошкоралик асосида кечиши каби демократик қадриятларни шакллантиришга қаратилди. Айниқса, сайловлар кампаниясида дeпутaтликкa нoмзoдлaр вa сиёсий пaртиялaр учун тeнг шaрoитлaр ярaтиш мexaнизмлaрининг сaмaрaдoрлигини oширишга доир янги ҳуқуқий нoрмaлaрни киритиш демократик сайловларнинг тенглик, ошкоралик, халқ иродасини ифодалаш тамойиллари асосида ўтишини таъминлаб, фуқаролик жамияти учун хос бўлган
ижтимоий адолатни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиб беришига муҳим эътибор қаратилди. Қолаверса, пaртиялaрaрo рaқoбaтнинг кучaйиши учун ҳуқуқий асослар яратиш конструктив мухолифат фаолияти учун кенг йўл очиб беришига кенг имкониятлар яратади.
Умуман, Президент сайлови якунлари бўйича сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган маълумотлар мамлакатимизда сайлов кампанияси ҳалол ва очиқ сиёсий кураш, рақибларнинг сиёсий қарашлари ҳамда фикрларини ҳурмат қилиш руҳи асосида ўтганининг яна бир тасдиғига айланди.
Хулоса қилиб айтганда, миллий мустақиллик йилларида мамлакатда демократик сайловларнинг ҳуқуқий асослари яратилди ва сайловлар тўғрисидаги қонунлар ҳаётда ўз ифодасини топа бошлади. Бу ҳолат жамиятдаги ижтимоий қатламларнинг манфаатларини сиёсий партиялар воситасида ифодалашга ва ҳимоя қилишга имкон яратди. Бошқача айтганда, сиёсий партиялар плюрализми воситасида жамиятнинг барча қатламлари ва гуруҳлари манфаатларини ифодалашга ва ҳимоя қилишга шарт-шароитлар яратитилди.
Шу билан бирга, сайловлар компаниялари даври сиёсий партиялар учун сиёсий кенгликлар сифатида фуқароларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятлари юксалишига сезиларли таъсир кўрсатди. Шу билан бир вақтда сиёсий партияларнинг ўзлари ҳам амалий жараёнларда илк тажрибаларга эга бўла бошладилар. Ҳали сиёсий партиялар демократик мезонларнинг ҳамма талабларига жавоб бера олмасада, уларнинг ривожланиш ва улғайиш жараёнлари бошланди.
Ўзбекистонда сиёсий партияларнинг ғоя ва мафкураларидаги ўзаро муҳолифийлик жиҳатлари анча тадрижий йўли билан шакллана бошлади. Собиқ иттифоқ даврида муҳолифийликнинг йўқлиги ва бир партиявийлик тизимдан қолган меросдан қутилиш осон кечмади. Ва ниҳоят, янги асрнинг бошларига келиб мамлакатдаги сиёсий партиялар ўртасида ўзаро ихтилофий муносабатлар шаклланди. Бунга албатта, сиёсий партиялар мафкураларининг хилма-хиллиги, уларнинг таянч ижтимоий қатламлари ўртасидаги ўзаро фарқланишлар сабаб бўлди. Ҳозирги даврга келиб эса парламент ва маҳаллий вакиллик органларидаги депутатлик ўринлари учун партиялараро курашлар ҳам мухолифийликни ривожланишига туртки бўлди. У ҳолат аста-секинлик билан жамиятда плюрализмни ривожланиши учун шарт-шароитлар яратди.
Юқoридa бaён этилгaн қoнунчилик тaшaббуслaрини aмaлгa oшириш мaмлaкaтимиздa сaйлoв эркинлиги ҳуқуқи принципининг тўлиқ жoрий этилиши вa сaйлoв тизимининг янaдa дeмoкрaтлaшувигa xизмaт қилиши муқaррaр эканлиги ўз исботини топди. Сиёсий партияларнинг бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнларида, сайловларга бағишланган турли семинарлар, конференциялар иштирокчилари ўз чиқишлари ва таҳлилларида сайловлар қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчаларни киритилиши 2019 йил декабрь ва 2020 йил январдаги қайта сайловларни демократик прнинциплар ва қадриятлар асосида ўтиши учун барча зарурий ҳуқуқий асосларнинг яратилганлигини эътироф этди. Шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар экспертлари ҳам мамлакатда яратилган сайловларга доир қонунчилик асосларини демократик принципларга мувофиқ келишини тан олдилар. Албатта, сайлов қонунчилиги соҳасидаги туб ўзгаришлар яқинлашиб келаётган сайловларда ўз самарасини беради.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish