Берда? Номидаги ?Ора?Алпо? Давлат университети


Мустақиллик даврида ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантириш ислоҳотлари



Download 0,71 Mb.
bet18/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,71 Mb.
#207928
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1.2 параграф

3.2. Мустақиллик даврида ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантириш ислоҳотлари


1992 йилда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қабул қилиниши Ўзбекистонда демократик тамойиллар асосида ўзини ўзи бошқариш тизимини шакллантиришни бошлаб берди. Конституциянинг 105-моддасида ўзини ўзи бошқариш органларига қуйидаги ҳуқуқий мақом таърифи берилди: “Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлайди. Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади”146.
Ўзбекистонда маҳалла қадимги даврлардан бошлаб халқнинг ўзини ўзи бошқариш органи сифатида фаолият кўрсатиб келади. Мамлакат ўз мустақиллигини эълон қилиши билан маҳалла ўзининг анъанавий ва ҳуқуқий мақомига эриша бошлади. Шу билан бирга, маҳалла, қишлоқ, овул ва шаҳарча фуқаролар йиғинларини фуқаролик жамиятининг асосий институтига айлантиришга доир чуқур ислоҳотлар ҳам амалга оширилди. Хусусан, 1993 йил 2 сентябрда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонун147, 1999 йил 14 апрелда эса унинг янги таҳрири қабул қилинди. Қонуниннг 2013 йил апрелда қабул қилинган янги таҳрири 3-моддасида :“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариши фуқароларнинг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ўз манфаатларидан, ривожланишнинг тарихий хусусиятларидан, шунингдек миллий ва маънавий қадриятлардан, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ҳал қилиш борасидаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари билан кафолатланадиган мустақил фаолиятидир”148.
Қонунларда мамлакатимиздаги ўзини ўзи бошқариш органлари тизими тушунчаси ва унинг ҳуқуқий мақомлари бир-бирига ўхшасада анча ривожлантирилди. Улар илғор демократик мамлакатлардаги ҳуқуқий мезонлар даражасида ифодалана бошланди.
Мамлакат ижтимoий-сиёсий ҳаётида маҳалла фуқарoлар йиғинларининг нуфузини кўтариш, уларнинг ўзини ўзи бoшқариш фаoлиятларига кўмаклашиш, шунингдeк, фуқарoларнинг ижтимoий ҳаётдаги фаoллигини oшириш мақсадларида 1992 йил 12 сeнтябрда Рeспублика "Маҳалла" xайрия жамғармаси ташкил қилинди. Жамғарма фаoлиятини қўллаб-қувватлаш мақсадларида Ўзбeкистoн Рeсpубликаси Прeзидeнтининг маxсус Фармoнлари (1992 йил 12 сeнтябрь ва 1992 ёил 8 oктябрь)
эълoн қилинди. Шунингдeк, 1992 йил 17 oктябрда Вазирлар Маҳкамасининг
"Рeспублика "Маҳалла" xайрия жамғармаси фаoлиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарoри қабул қилинди.
Мазкур қарoрга мувoфиқ, жамғарма низoмида унинг қуйидаги йўналишлар бўйича фаoлият ёритиши бeлгилаб кўйилди:
— тариxан шаклланган миллий ва маънавий қадриятларни кeнг тарғиб қилиш;
— энг яxши миллий урф-oдатлар ва анъаналарни кeнг ёйиш, аҳoли ўртасида маданий-маърифий ишларни йўлга қўйиш;
— xайр-саxoват ва инсoнpарварлик, oдамлар oрасида бир-бирини тушуниш ва яxши қўшничилик ғояларини тушунтириш учун фаoл тарғибoт ва ташвиқoт ишларини oлиб бoриш;
— кам таъминланган oилалар, нoгирoнлар, қариялар ва бoлалар ҳуқуқларини ҳар тoмoнлама ижтимoий ҳимoяалаш ва ҳoказo149.
Президентнинг 1998 йил 23 апрелда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини қўллаб-қувватлаш тўғриси”ги ПФ-1990-сонли, 1999 йил 1-январдаги “Аҳолини аниқ йўналтирилган ижтимоий мадад билан таъминлашда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ролини ошириш тўғрисидаги”ги ПФ-2177-сонли Фармонлари, шунингдек, кам таъминланган ва кўп болали оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қатор фармон, қарорлар, қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Президентнинг 2002 йил 25 январдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида”ги ПФ-3017-сонли Фармонига асосан, боласи икки ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш билан машғул бўлиб ишламайдиган оналарга маҳаллалар орқали бериладиган ойлик нафақалар миқдори 2002 йил 1 февралидан бошлаб энг кам иш ҳақининг 170 фоизи, 2003 йилнинг 1 январидан бошлаб эса 200 фоизи миқдорида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларни кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-308-сонли Қарорини амалга ошириш асосида республика “Маҳалла” хайрия жамғармаси, унинг жойлардаги бўлинмалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан 2006 йил мобайнида кам таъминланган ва кўп болали оилаларга 569,6 миллион сўм миқдоридаги маблағларга 1424 бош қорамол олиб берилди. Шунингдек, мамлакатдаги ҳомийларнинг яна қўшимча равишда турли ижтимоий ёрдам тадбирларини ўтказиш учун “Маҳалла” жамғармаси, унинг қуйи бўлинмалари ва маҳаллаларга кўрсатган ҳомийлик ёрдамлари 5 млрд. 388 млн. сўмни ташкил этди150.
Ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусан маҳаллаларнинг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишдаги ўрни йилдан-йилга ўсиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сонли “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони маҳаллаларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини янада жонлантирди. Мазкур Фармонда белгиланишича, кўп болали эҳтиёжманд оилаларга, икки ёшгача бўлган фарзанди тарбияси билан банд ишламаётган оналарга нафақа ҳамда кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари – маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ижтимоий адолат тамойилларига қатъий амал қилиш, оилалар даромади ва мол-мулкини ҳар томонлама ҳисобга олиш ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш асосида амалга оширилиши кўзда тутилди. Шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб давлат бюджетидан кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш учун ажратилган бюджет маблағлари ҳажмини, айни вақтда уни тайинлаш ва тўлаш муддатини 6 ойгача узайтирган ҳолда 1,5 бараварга ошириш белгиланди. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш янада авж олдириш мақсадларида “Ижтимоий ҳимоя йили” деб эълон қилинган 2007 йилда хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлик тузилмалари томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига юқорида қайд этилган мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар даромад солиғидан озод этилди151.
Манзилли ижтимоий ҳимояни ҳамда ёлғиз қолган кекса фуқароларга, пенсионерларга ва имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатишни янада кучайтириш бўйича дастурларни амалга оширишда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлашда маҳалланинг давлат бошқаруви органлари, ўз ҳудудида жойлашган корхона, муассаса ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги мустаҳкамланиб борди.
2008 йилда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилган, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштирув комиссиялари, “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари ташкил этилишини, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар лавозимининг жорий этилишини, аҳоли томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақи батамом тўланишини таъминлаганлик учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маблағ ажратиш тартибини ва бошқа чораларни назарда тутувчи ўзгартиш ҳамда қўшимчалар ва бошқа чора-тадбирлар жойларда долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қилишда маҳалланинг роли ва аҳамияти янада ўсишини таъминлади.
Таъкидлаш лозимки, қонунлар асосида ташкил этилган ва 2006, 2008 ва 2011 йилларда ўтказилган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловлари фидоий фуқароларнинг маҳалла раиси этиб сайланиши таъминланди, ушбу сайловларни ташкил этишда давлат органлари бошқа турли нодавлат ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини намоён этади. Сайловларда бой амалий тажриба тўпланди, Қонуннинг кўплаб илғор тамонлари билан бирга, айрим камчиликлари ҳам намоён бўлади. Бундан ташқари, мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, шиддат билан ўзгариб бораётган замон ҳамда ижтимоий фаоллиги ошиб бораётган фуқароларнинг орзу-умидлари фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчиларига янги-янги талабларни қўйди.
Сайловларни ўтказишнинг асосий йўналиши сифатида муқобиллик принципи белгиланганди. Бу-ўз навбатида, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида раис ва унинг маслаҳатчиларига икки ва ундан ортиқ номзод кўрсатилиши сайловларнинг қонунийлигини таъминлайди.
2010 йил 12 ноябрда қабул қилинган “Мaмлaкaтимиздa дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш кoнцeпцияси”да қуйидаги вазифа қўйилганди: “Фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш институти — мaҳaллa фaoлиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, унинг вaзифaлaри кўлaмини кенгaйтириш, дaвлaт ҳoкимияти вa бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo яқин мунoсaбaтлaрини тaъминлaш aлoҳидa дoлзaрб aҳaмият кaсб этмoқдa. Бу вaзифaни ҳaл қилишдa “Фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри тўғрисидa”ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунигa тeгишли ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритиш мaқсaдгa мувoфиқдир. Бундa мaҳaллaни aниқ йўнaлтирилгaн aсoсдa aҳoлини ижтимoий қўллaб-қуввaтлaш, xусусий тaдбиркoрлик вa oилaвий бизнeсни ривoжлaнтириш мaркaзигa aйлaнтириш, шунингдeк, унинг дaвлaт бoшқaрув oргaнлaри фaoлияти устидaн жaмoaтчилик нaзoрaти oлиб бoриш тизимидaги вaзифaлaрини янaдa кенгaйтиришгa жиддий эътибoр қaрaтиш лoзим”152.
Концепциядаги таклиф асосида 2013 йил 22 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги (янги таҳрири) қонунига янги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Унинг 5-моддасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қуйидагилар ифодаланди: “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг асосий принциплари қонунийлик, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, демократизм, ошкоралик, ижтимоий адолат, маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, ижтимоий шериклик, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарни ҳисобга олишдан иборатдир153.
Аҳолини фаоллаштиришда ўзини ўзи бошқариш органлари, ижтимоий-сиёсий, жамоат ташкилотлари, хусусан, оммавий ахборот воситаларининг кенг фаолияти, шунингдек, фуқароларнинг улардаги иштироки ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлди. Айниқса, кейинги йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иштироки анча фаоллашди. Шунингдек, фуқароларни сиёсий, ижтимоий, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги иштирокининг юксалиб бориши ва бу соҳада уларнинг катта тажриба тўплаши фуқароларни давлат органлари устидан назорат қилишларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиб бера бошлади.
Фуқароларнинг фаоллигини ошиб бориши билан аста-секин ҳукумат қарорларини халқ томонидан назорат қилиш тамойилини ҳам амлга ошиши учун ҳуқуқий асослар яратилмоқда. Ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли томонидан давлат органлари устидан жамоатчилик назоратини кучайиб бориши билан жамиятдаги ижтимоий иллатлар — порахўрлик, ўз мансабини суистеъмол қилиш, амалдорлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш каби нуқсонлар илдизи ҳам қуриб боради.
Мамлакатдаги кўпчилик маҳаллаларда аҳоли фаоллигини ошириш мақсадларида уюштириладиган тадбирларда маҳалла фуқаролар йиғинларига ижтимоий фанлар вакиллари, сиёсатшунослар, файласуфлар, тарихчилар кенг иштирок этдилар Маҳаллаларда ўтказилган маънавий, маданий-маърифий тадбирларнинг шакл ва турлари турли туман бўлиб, 1998 йилнинг «Оила йили», 1999 йилнинг «Аёллар йили», 2000 йилнинг «Соғлом авлод йили» деб эълон қилиниши маҳаллаларнинг фаолиятини янада сермазмун бўлишига сабаб бўлди. XXI асрнинг биринчи йили «Оналар ва болалар» , 2016 йилни “Она ва бола йили” деб эълон қилиниши муносабати билан маҳалларларда хотин-қизлар, ёшлар билан ишлаш комиссиялари иштирокида оила тўғрисидаги қонунларнинг аҳамияти, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом авлодни вояга етказиш, оилаларнинг тотувлиги, хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги ўрни муаммоларига бағишлаб ўтказилаётган тадбирлар авж олди. «Маҳалла оиладан бошланади», «Оила ва никоҳ», «Ёшларни оила қуришга тайёрлаш», «Қайнона ҳам она», «Аёл, оила ва жамият», «Ибратли келинчак», «Оилада бола тарбияси», «Соғлом она-соғлом фарзанд» каби мавзуларда илмий-амалий семинарлар, кўрик-танловлар, савол-жавоб кечалари ўтказилди. Бу тадбирларни ўтказишда маҳалла оқсоқоллари, фаоллари ташкилотчилик қилдилар ва ташаббускор бўлдилар.
Мамлакатимиздаги маҳаллаларнинг кўркам, обод, ва озода ҳолда сақлаш ҳозирги даврдаги замон талабларидан биридир. Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарорига мувофиқ Наврўз байрами муносабати билан мамлакатда ҳар йили «Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ойлиги» ўтказилади. Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармаси республика бошқаруви «Озод Ватанга обод маҳалла» шиори остида кўрик-танловлар ўтказиш русумга айланди. Ҳар йили кўрик ғолибларига Ўзбекистон Оқсоқоллар кенгаши ва «Маҳалла» жамғармасининг Фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилади.
Шунингдек, мамлакатдаги маҳаллалардаги оилалар, кўчалар, кўп қаватли уйлар ўртасида озодалик, санитария, тозалаш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан «Маҳалла» жамғармасининг соврини учун кўрик-танловлар ўтказиб туриш ҳам русумга айланди. Жумладан, энг намунали кўрик-танловлар Тошкент шаҳрида пойтахт ҳокимининг «Маҳалла куни» тадбирини ўтказиш тўғрисидаги қарорида тасдиқланган низом асосида «Намунали маҳалла» номини олиш учун мусобақалашиш шиори остида ўтказилди154.
Маҳаллаларнинг фуқаролик жамиятининг асоси сифатидаги ўрни йилдан йилга юксалиб бормоқда. Маҳалла аҳлининг ижтимоий фикри тобора демократлашиб бормоқда. Янги аср бошига келиб ҳар бир оила, маҳаллада яшаётган фуқаро ўз ҳаёти ва тақдирини маҳалласиз тасаввур кила олмайди. Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш “Ижтимоий фикр” марказининг 2012 йил январда ўтказган социологик сўровномааларида «Маҳалла оиладаги ички муаммоларни ҳал қила оладими?» деган савол берилган эди. Унда сўралган фуқароларнинг 63,1 фойизи ижобий жавоб бердилар. Шу билан бирга, сўралганларнинг 82,5 фойизи маҳалла йиғинининг қўни-қўшнилар ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этишига, 84,4 фойизи эса тўй, марака, дафн ва бошқа маросимларини ташкил эта олишига ишонади155. Кўриниб турибдики, маҳалла фуқароларнинг бирламчи ҳаётий эҳтиёжларининг ифодачисига айланиб бормоқда.
Ўзбекистонда 2016 йил май-июн ойларида маҳалла раислари сайлови ўтказилди. Унинг якунлари асосида 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган қонунга бир нечта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қонунда фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ташкилий ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди. Жумладан, унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолининг ижтимоий ночор қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириши; бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари билан биргаликда ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалар, ёлғиз пенсионерлар ва ногиронларни аниқлаши; ўз ҳудудида яшовчи фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиши билан боғлиқ нормалар белгиланган156.
Ҳозирги даврда маҳалла илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатига кирган ижтимоий-иқтисодий хусусиятдаги 30 дан ортиқ вазифани бажаради. Мунтазам ўтказилиб келинаётган фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови чинакам демократия, фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ва сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, жойлардаги мавжуд камчиликларга нисбатан талабчанлик ва муросасизлик мактабига айланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 февралда қабул қилинган “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон қадриятлар бешиги саналмиш миллий демократик институт — маҳаллаларнинг ролини янада кучайтириш, уларнинг халқимиз ҳаётидаги ўрни ва нуфузини янада ошириш борасида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мазкур Фармон билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклатилган вазифаларнинг самарали ижросини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини Кенгаши таркибига фуқаролар йиғини раисининг ўринбосарларини (фуқаролар йиғини раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари ҳамда ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларини), ҳудуддаги профилактика инспекторларини, таълим муассасалари ва қишлоқ врачлик пунктлари (оилавий поликлиникалар) раҳбарларини киритиш ва уларнинг ўз фаолияти юзасидан йилнинг ҳар чорагида фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши)га ҳисобот тақдим қилишлари амалиётини жорий этиш белгилаб қўйилди157.
Маълумки, кейинги беш йилда фуқаролар йиғинларининг 1600 га яқин хизмат бинолари жорий, 367 таси капитал таъмирланди ва 350 дан ортиғи реконструктсия қилинди, намунавий лойиҳалар асосида 216 та бино янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Фармонда кўрсатилганидек, 2018 йилнинг 1 декабрига қадар туманлар ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларининг намунавий лойиҳалар асосида барпо этилиши бу каби муаммоларнинг ечим топишига олиб келади158.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этиш бўйича мустақиллигини таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш тизимида ортиқча бўғинлардан воз кечиш мақсадида —
таркибида маҳаллалар тузилган шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинларини маҳалла фуқаролар йиғинларига бирлаштириш ва бўлиш йўли билан қайта ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши назарда тутилган159.
Мустақиллик йилларида юртимизда ёш авлоднинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб тарбиялаш учун керакли имкониятлар яратилиб, кўпгина хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Оналик ва болаликнинг ижтимоий муҳофазаси, соғлом оила муҳитини, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, болаларнинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш, уларни спортга, қўшимча таълимга жалб этиш, соғломлаштириш ва профилактика, касбга йўналтириш, ҳар тарафлама уйғун ривожланган етук шахсни тарбиялаш борасидаги саъй-ҳаракатлар эътибор қаратиган.
Ҳар қандай давлатнинг келажаги ёш авлодга, унинг маънавий,
жисмоний, камолотига боғлиқ. Жисмонан бақувват, имон эътиқодли, билимли, маънавияти, ватанпарвар, баркамол авлод – жамият тараққиётининг асоси эканлиги кўз ўнгимизда намаён бўлади. Бундай баркамол ёшлар тарбия маскани бўлган маҳаллаларда улғаяди.
Маҳалла қадим-қадимдан эзгулик бешиги, тарбия ўчоғи, яшаш тарзи,
миллий удумлар, урф-одат ва анъаналар шаклланган маскани хисобланади.
Инсонларнинг бир бирига меҳр-оқибатли, мурувватли, саховатли бўлишида ва ўзига хос жамоани шакллантиришда маҳаллалар жуда муҳим ҳисобланади. Бу масканнинг ҳаётимиздаги тарбияловчи вазифаси шу қадар сезиларлики, сўнгги пайтларда “маҳалла” ва “тарбия” тушунчалари ёнма-ён учрайдиган бўлди. Зеро, “тарбия” тушунчасининг асл маъноси, бу – инсоннинг ўзи ва ўз хулқи ҳақидаги тасаввурининг тўғри ва холис бўлишини таъминловчи мураккаб жараён. У бевосита уни ўраб турган инсонлардан, оила аъзолари, маҳалладошлари, ёр-дўстларидан айри тушунилмайди.
“Оила, маҳалла, таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизмини кучайтириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар мажмуасида “Оила, маҳалла,таълим муассасаси” жамоат кенгашларини шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчи-ёшлар ўртасида ғайриижтимоий ҳаракатларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларни бартараф этиш, баркамол авлодни тар­бия­лашга доир маънавий-маърифий тадбирларнинг самарадорлигини ошириш ва уларни мазмунан янада такомиллаштиришга қаратилган тадбирларни амалга оширилмоқда.
Ушбу ҳамкорликни тўғри йўлга қўйиш ўсмирлар орасида тартиббузарлик,
жиноятчилик ва шунга ўхшаш нохуш ҳолатларнинг олдини олишда муҳим тарбия воситасидир. Тарбия – туб моҳияти билан давлат кўламида амалга ошириладиган ишдир. Ҳар бир болага муносабат ота-онанинг ҳам, ўқитувчининг ҳам, жамоатчиликнинг ҳам миллатга, Ватанга бўлган муносабатини акс эттиради. Демак, тарбияни фақат оилага, таълим муассасасига ташлаб қўймай, бутун жамоатчилик, яъни давлат ва нодавлат ташкилотлари яқин ҳамкорлигида олиб борилсагина ўсиб келаётган ёш авлод баркамол бўлиб вояга етади.
Барча таълим муассасаларида шу асосда маънавий ва маърифий мавзулардаги тадбирлар, спорт мусобақалари, давра суҳбатлари, тар­ғи­бот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Таълим муассасаларида “Оила, маҳалла, таълим муассасаси ҳамкорлиги” марказлари ва ишчи гуруҳлари ташкил этилди. Ташкил этилган ишчи гуруҳ зиммасига белгиланган режа асосида иш ташкил этиш ва уни назорат этиш вазифалари юклатилган. Режага кўра ота-оналар, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари, фаоллар,хотин-қизлар қўмиталари аъзолари ўзаро ҳамкорликда қуйидаги ишларни, масалан: ҳар
бир таълим муассасасининг бевосита маҳалла ёки оилалар билан ҳамкорликда мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, нотинч оилалар фарзандларини дарсларга қатнашиши ва билимларни ўзлаштиришининг мунтазам мониторингини олиб бориш.
Шунингдек, бундай оилалар фарзандларини ўқув жараёнига фаол равишда жалб этиш, уларни тажрибали педагогларга бириктириш, нотинч оила фарзандларининг руҳий ҳолатини ўрганиб бориш, зарур ҳол­ларда улар
учун қўшимча машғулотларни, спорт ва болалар ижоди билан шуғуллани­шини ташкил этиш, нотинч оилаларни тарбиялашда ўқув-методик ва ижтимоий кўмакни таъминлашни келтириш мумкин.
Таълим муассасаларининг фаолиятини янада кучайтириб бола тарбиясига алоҳида эътиборли бўлиш, дарсларга мунтазам қатнашмайдиган, ҳуқуқбузарликка мойил, турли сабабларга кўра назоратсиз қолаётган ўқувчиларни таълимга жалб этиш мақсадида иш ташкил этиш вазифалари белгилаб олинган. Жойларда бу борадаги ишларни тизимли ташкил этиш мақсадида ота-оналар кенгашлари ва маҳалла фаоллари билан узлуксиз ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда160.
Мактаблардаги “Маслаҳатчи отахонлар ва бувижонлар мактаби” аъзолари, туманлардаги “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлинмаси, Камолот ЙИҲ, масжид имомлари, ҳокимлик вакиллари, туман марказий шифохонаси шифокорлари билан ҳамкорликда “Ўзбекистон ёшлари – наркомания ва гиёҳвандликка қарши” мав­зусида кенгайтирилган давра суҳбати ва шу мавзудаги ҳужжатли филмлар намойиши ўтказилди. Барча таълим муассасаларида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маъ­навият тарғибот маркази, “Ўз­беккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво”эстрада бирлашмаси, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Туманларда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида маънавий-маърифий,
тарғибот ва таш­виқот ишларининг таъсирчанлик даражасини ошириш, умумтаълим мактабларида мунтазам дарсга келмаётган ўқувчиларни таълим муассасаларига жалб этиш, ўқувчиларни жамоат ишларидаги иштироки, жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тарғибот ва ташвиқот ишларини жонлантириш, “Оила, маҳалла, таълим муассасаси”ҳамкорлигини ошириш, таълим-тарбия ишларини янада кучайтириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олиш борасида олиб борилган ишлар натижасида жиноятчилик ва ҳуқуқ­бузарликлар камайганлиги бунга яққол мисолдир.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий
низомни тасдиқлаш ҳақидаги 7-сонли қарорига асосан Фуқароларнинг ўзини
ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика
кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва
Тошкент шаҳри ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан
Намунавий низома асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тегишли низомлар тасдиқланган ҳамда уларнинг ўз фаолиятини ушбу низомлар асосида ташкил этишига кўмаклашиши белгиланди161.
Ушбу Низом «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик
шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибини белгилаб берди.
Шу билан бирга Давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан фуқаролар
йиғинларидаги жамоатчилик тузилмаларига услубий-амалий кўмаклашиш,
ўзаро боғлиқ бўлган вазифалари ижросини тўлақонли таъминлаш тизимини
шакллантириш ҳамда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 117-сонли қарори қабул
қилинди. Қарорга мувофиқ маҳаллалардаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятига давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан услубий-амалий кўмаклашишнинг асосий йўналишлари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5338 сон Фармони қабул қилинди162. Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиши жараёнида жамоатчилик тузилмалари Хусусан, Хотин-қизлар қўмиталар, Республика Маҳалла кенгаши, “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий бўлимлар тугатилди. “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, “Маҳалла” ўқув-услубий ва илмий тадқиқот маркази негизида “Маҳалла ва оила” илмий тадқиқот институти ташкил этилди. Маҳаллаларга юклатилган 46 турдаги ва Профилактика инспекторларига юклатилган 13 турдаги вазифа ва функциялар қистартирилди. мақбуллаштирилди, айримлари тугатилди. Вазирлик доирасида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик назорати бўйича комиссия ташкил этилди. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб ФХДЁ органлари Адлия вазирлги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилди.
22 март “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб эълон қилинди. Эндиликда маҳалла раисининг сайланиш муддати 5 йил қилиб белгиланди. Маҳалла раисининг ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини профилактика катта инспектори бажариб у ҳам 5 йилга муддатга тайинланади. Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги вазир унинг биринчи ўринбосари Хотин қизлар қўмитаси раиси, 3 та ўринбосар “Нуроний” жамғармаси, “Маҳалла” кенгаши раиси ўринбосари ва ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари лавозими таъсис этилди.
Ўзбекистонда 2016 йил охири – 2017 йил бошларида фуқаролик жамияти қуришда туб бурилиш юз берди. 2016 йилнинг сентябрь ойида давлат раҳбари – Президент И.А. Каримовнинг вафоти натижасида унинг ваколати Парламент раиси Йўлдошев зиммасига юкланди. 8 сентябрдан эса Президент вазифасини Вазирлар Маҳкамаси раиси Ш.М. Мирзиёев бажара бошлади. Янги юртбоши декабрда давлат бошлиғи этиб сайланди ва бошқарув тизими ҳамда жамиятни модернизация қилиш ғоясини илгари сурди.
Фуқаролик жамиятининг муҳим белгиси — халқ билан давлат органлари ўзаро мулоқотларини йўлга қўйиш, фақароларнинг дарди ва ташвишларини вақтида аниқлаб, тезкор чора-тадбирларни қўллаш зарур эди. 2016 йилнинг 28 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди Унга мувофиқ Президент девони ишлар бошқармасининг Фуқаролар қабулхонаси негизида Халқ қабулхонаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарларда виртуал қабулхоналар ташкил этилди. Мазкур янги тизимлар фуқаролар оммаси билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилиш, ҳукуматга, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ташкилотлари ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишини таъминлашлари зарур эди. Халқдан келиб тушаётган аризаларни вақтида қайд этиш, кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш, мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш ҳам лозим эди163.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент давлат ҳокимияти бошқарув органлари билан халқ ўртасида ўзаро алоқаларнинг узилиб қолганлиги, бошқарув тизими субъеклари халқ манфаатлари ва унинг муаммоларини ҳал этишдан узоқлашиб кетганлигини очиқ-ойдин очиб ташлади. 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги боис, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларини тубдан қайта кўриб чиқиш бошланди. “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғояси асосида аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этиш керак эди.
2017 йилнинг 21 июлигача Халқ қабулхоналарига бир миллион мурожаат келиб тушди. Уларнинг мазмуни таҳлил қилинганда мурожаатларнинг 97504 таси уй-жой, 56567 таси ишга жойлашиш, 33813 таси судларда фуқаролик ишлари кўрилиши, 28864 таси оилага моддий ёрдам, 27956 таси алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича, 17582 таси болалар нафақаси, 16567 таси меҳнат ва бандлик масалалари, 15743 таси судларда жиноят ишлари кўрилиши бўйича, 15728 таси фуқаролик паспорти масаласида, 14491 таси конвертация масаласи (тадбиркорлардан ташқари) каби муаммолар тўғрисида эди164. Мурожаатларнинг соҳалар бўйича тақсимланишидан кўриниб турибдики, давлат ҳокимияти бошқарувининг барча йўналишлари бўйича фаолияти фуқарорлик жамияти учун хос бўлган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, фуқаролар манфаатлари асосида ишлаш принципларидан четга чиқиб кетганлиги очиқ-ойдин кўриниб қолди.
Тарихан қисқа муддатда — 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш жараёнлари натижаларини бера бошлади. "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг қабул қилиниши стратегик ривожланишнинг устувор йўналишларини амалий рўёбга чиқаришнинг дастлабки механизми бўлди. Дастурни амалга оширишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлиги, мутахассислар ва халқаро экспертларнинг ёрдами ўз самарасини берди.
Фуқаролик жамияти шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш институти — суд-ҳуқуқ тизими тубдан қайта кўриб чиқилди. Суд ҳокимиятининг ягона олий органи – Ўзбекистон Республикаси Олий суди, оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низоларни, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ваколатли бўлган маъмурий судлар ташкил этилди. Ички ишлар органлари тизими ислоҳ қилиниб, уларнинг асосий фаолияти фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга йўналтирилди165.
Мамлакатда давлат ҳокимияти органлари бошқарувини бозор иқтисодиёти ва фуқаролик жамияти қуриш талаблари даражасида таъминлаш йўлид “Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси” муҳим аҳамият касб этди. Концепцияда: “Айрим ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органларининг замонавий талабларга жавоб бермайдиган институционал асослари ва улар фаолиятининг принциплари ўтказилаётган ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга ҳамда қўйилган мақсадларга эришишга тўсқинлик” қилаётганлиги” қайд қилинди.
Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани модернизациялашга тўсиқ бўлаётган ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида қуйидаги йирик муаммолар бор эди:
1. жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминламаяпти; 
2. Ижро этувчи ҳокимият органларига юклатилган вазифаларнинг декларатив хусусиятга эга бўлиб, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда; 
3. органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг амалдаги тизими қабул қилинаётган қарорларнинг ижросига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни таъминламаяпти;
4. ҳокимият органлари фаолиятини баҳолаш механизмлари фақат ҳолатларни қайд этиш ва статистик маълумотларни жорий тўплашдан иборат бўлиб ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайди;
5. ҳокимият органлари ва улар раҳбарларининг ўзаро ҳамкорлигига таъсирчан механизмлар мавжуд эмас;
6. давлат функциялари ва ваколатларининг ҳаддан ташқари марказлашган;
7. бошқарув, ишларни режалаштириш ва ташкил этишнинг замонавий инновацион услублари йўқ; 
8. соғлим рақобат муҳити мавжуд эмас;
9. ижтимоий ва давлат-хусусий шериклик ривожланмаган, ННТ долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда кам қатнашмоқда;
10. ҳокимият органлари фаолиятининг етарли даражада очиқ ва шаффоф эмас, жамоатчилик назоратининг кучсиз; 
11. раҳбарларда масъулият ва ташаббускорлик паст166.
Маъмурий ислоҳотлар концепцияда давлат бошқарувининг янги моделни шакллантириш бўлсада, унинг асл мақсади фуқаролик жамияти қуришга қаратилгандир. Чунки, фуқаролик жамиятини шаклланиши ва ривожланишини маъмурий-буйруқбозлик услубидаги бошқарув билан амалга ошириб бўлмайди. Фуқаролик жамиятининг яшаши учун ижроия ҳокимияти жамиятга нисбатан кучсиз, унга мувозанатда турадиган бўлиши лозим.
Фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун унинг асосий институтларидан бири — ижтимоий шерикликни шакллантириш ҳисобланади. 2014 йил 25 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган эди. Лекин, бу қонун халқаро тажрибалар ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти конвенцияларига асосланмаганлиги учун меҳнат жамоалари ва корхоналардаги жамоа шартномаларини мувофиқлаштиришда яхши самара бермади. Бу қонунда ижтимоий шерикликнинг барча принциплари ва ҳозирги даврдаги тажрибалари мужассамлашмаганлиги натижасида унинг аксарият моддаларини ижтимоий жараёнларга қўллаб бўлмади. Натижада бу қонун мамлакатда фуқаролик жамиятини ривожлантириш омили даражасига кўтарила олмади.
Ўзбекистонда биринчи марта 2019 йилга келиб ижтимоий шерикликка доир асосий принциплар ва қоидалар Президент Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида” янги таҳрирда қабул қилинган қонунда ўз ифодасини топди. Унда халқаро меъёрий хужжатлар, ривожланган мамлакатлар тажрибаси, БМТнинг ХМТ конвенцияларига мувофиқ тарзда ифодаланди. Албатта, бу ҳолат Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатларини фуқаролик жамияти талаблари асосида ривожлантиришнинг янги босқичини бошланганлигини билдиради. Ва ниҳоят, “ижтимоий шериклик” тушунчасининг моҳияти касаба уюшмалари тимсолида ходимлар, иш берувчилар (иш берувчиларнинг вакиллари), давлат бошқарув органларининг ходимлар, иш берувчилар ва давлатнинг ижтимоий–меҳнат масалаларидаги ўзаро шериклиги сифатида эътироф этилди.
Мазкур қонунда касаба уюшмаларинг қуйидаги ҳуқуқлари белгиланган:
— ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш;
— меҳнат ва ижтимоий ривожланиш соҳасида қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
— ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш;
— жамоа музокараларини олиб бориш, жамоа шартномалари ва жамоа келишувларини тузиш ва уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;
— бандликни таъминлашга кўмаклашиш;
— ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган чораларни кўриш;
— меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ахборотлар олиш;
— меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
— меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
— меҳнат низоларини кўриб чиқишда ходимлар манфаатларини ҳимоя қилиш;
— меҳнат ва ижтимоий ривожланиш соҳасида халқаро шартномаларни тузишда иштирок этиш167.
Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатларини ривожлантириш, хусусан ижтимоий шерикликни фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва жамиятда барқарорлик таъминлашдаги муҳим ўрин эгаллашини эътиборга олиб, давлатимиз ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан кейинги икки йил ичида бу соҳада чуқур ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, касаба уюшмалари ва ижтимоий шерикликка доир қонунчиликни ривожлантириш, бу соҳада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш натижалари – бу соҳади жиддий ўзгаришлар бошланганлигига далилдир. Ҳозирги даврга келиб мамлакатда ижтимоий шериклик тизимини фуқаролик жамияти институтлари қаторига келиб қўшилиши фикримизнинг исботидир. Мамлакатда ижтимоий шерикликни ривожлантириш соҳасидаги ҳуқуқий асосларни ривожлантириш — фуқаролик жамият қуришга доир ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан биридир.
Фуқаролик жамиятининг асосий қадрияти — фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини яратиш, уларнинг фаровонлигини ва ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятидан қаноатланиш даражасини янада ошириш, шу жумладан, қуйидагилар орқали: 
— давлат органларининг жисмоний ва юридик шахслар билан ҳуқуқий муносабатларини аниқ тартибга солишга қаратилган маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш; 
— ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоят қилиш тартибини такомиллаштиришни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини коллегиал эшитиш механизмларини жорий этишни назарда тутувчи маъмурий адлия тизимини ривожлантириш; 
— “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлигини ошириш; жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш168.
Янада кенгроқ нуқтаи назардан эътибор берилса, мамлакатда давлат ҳокимияти органларини модернизациялаш фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришга қаратилди. Маълумки, фуқаролик жамияти шаклланиб боргани инсон тараққиёти учун муҳим бўлган сифатлар — мансабдорлар фаолиятини миллий манфаатлар, жамият бароқарорлиги ва халқ фаровонлиги асосида кечиши учун шарт-шароитлар шаклланиб боради. Чунки, жамиятнинг манфаатлари билан шахснинг манфаатлари уйғунлашган фуқаролик жамияти шароитида фуқароларнинг ҳуқуқлар ҳам манфаатлар асосида инсоний бирликларга уюшиш ва шу асосда ҳокимият органларини назорат қилиш, уларда иштирок этиш майллари шаклланиб ва ўсиб борди.
Фуқаролик жамияти шароитида юқорида кўриб ўтганимиздек марказий ҳокимият ваколатлари маҳаллий ҳокимият органлари ва фуқаролик жамияти институтларига ўтказиб борилади. Бу ҳолат фуқароларни ўларини ҳам бошқарув органларида шахсан иштирок этишлари зарурат қилиб қўйиди. Фуқароларнинг давлат билан бу каби шерикчилиги ўзаро консенсусни барқарорлини таъминлайди.
Маъмурий ислоҳотларнинг яна муҳим жиҳати шундаки, у давлат ҳокимияти оргаларини жамиятни бошқарув фаолиятини анча чегаралаши оқибатида, жамиятни ўзини ўзини бошқариш тамойили кучайиб боради. Бунинг аҳамияти шундаги, ўзини ўзи ҳаётга тадбиқ этишга эришган фуқароларда эркинлик ва шахсий ташаббускорлик фазилатлари кучайиб боради. Бу ҳолат бевосита жамият иқтисодий салоҳиятини оширишга таъсир этади. Бунданда муҳими шундаки, инсондаги хоҳиш ва манфаатларни эркин ифодалаш ҳисси уни фаровонлик сари интилишларини оширади.

Download 0,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish