I -бобга доир қисқача хулосалар:
Ўзбекистон ҳудудида фуқаролик жамияти ғояси олий мақсад сифатида бир неча асрлардан бери яшаб келмоқда. Бу ғоя ХХ асрнинг 80-йилларда авж олган демократиялаштириш жараёнлари натижасида алоҳида мазмун касб эта бошлади ва у тоталитар давлатларга қарама-қарши бўлган ижтимоий андоза сифатида талқин қилина бошланди.
Шарқ мутафаккирларининг асарларида ёзилишича, инсон ақл-заковатининг маҳсули бўлган ғоялар эзгуликка ёки ёвузликка, озодликка ёки истибдодга, маърифатга ёки жаҳолатга хизмат қилган. Бунёдкор ғоялар ҳамиша яхшиликка, эзгуликка хизмат қилган бўлса, вайронкор ғоялар ёвузликка, жаҳолатга хизмат қилди. Худди шунинг учун ҳам яхшилик, эзгулик, бунёдкорликка қаратилган ғояларни аждодларимиз ҳар томонлама улуғлаганлар.
Фуқаролик жамияти шахс учун кенг имкониятлар яратиб, унда ҳар бир шахс бошқалар билан бирлашиши ёки бошқалар билан ҳамкорликда фаолият кўрсата олиши мумкин. Фуқаролик жамияти шу тарзда инсон улуғворлигини юксакликка кўтаради, унинг сиёсий, иқтисодий-ижтимоий соҳалардаги эркин фаолиятини таъминлайди.
Миллий мустақиллик даврига келиб мамлакатимизда миллий анъаналар, ҳам демократик қадриятларга асосланган янги типдаги давлат ҳокимиятини шакллантириш имкониятлари туғилди. Янги ўзбек миллий давлатчилги соҳасидаги ислоҳотлар фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этишнинг беш тамойили асосида амалга оширилди. Лекин, фуқаролик жамиятини шакллантириш ислоҳотлари давлатнинг бош ислоҳотчилик ролини кучайтирган ҳолда амалга оширилгани учун демократик принциплар асосида фаолият юрита оладиган сиёсий партиялар, ННТ, ўзини ўзи бошқариш органлари шаклланмади.
Сиёсий партиялар, ННТ, ўзини ўзи бошқариш органлари Конституция ва қонунларда белгиланган ўз мустақиллигини қўлга кирита олмади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва хавфсизлик органларининг амалдаги ваколатларини кучайиши, ҳокимлик институтини яккабошчилик бошқаруви асосига қурилгани сабабли фуқаролик жамияти институтлари давлат ҳокимияти органлари томонидан бошқарила бошланди.
Ислоҳотларнинг «ўзбек модели»га асосида амалга оширилган туб ўзгаришларнинг пировард мақсади асосан ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш сари ҳаракат қилинди. Давлат ҳокимияти органларининг турли йўналишларда амалга оширилган ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнлари натижаси ўлароқ ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишнинг конституциявий ва ҳуқуқий асослари шаклланди. Давлатнинг бош ислоҳотчилиги асосида 1991-2015 йилларда фуқаролик жамияти қуришнинг концептуал асосларини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинди. Лекин, бу соҳадаги ислоҳотлар ижроия ҳокимиятини бош ислоҳотчилиги асосида амалга оширилгани учун ўз ниҳоясига етмади. Ҳозирги даврга хос, халқаро талабларга жавоб бера оладиган фуқаролик жамиятига оид концептуал хужжатлар ва қонунчилик кейинги йилларда шакллана бошлади.
Хулоса: Мазкур параграфдаги маълумотлар тарихийлик асосида бироз изчиллик билан берилган бўлса ҳам ― сиёсатшунослик фани иборалари устунлик қилади. Параграфни бошқа бир бўлимга ёйиб юборишни ўйласа ҳам бўлади. Сендан ғоя ва назарияларнинг шаклланиш жараёнлари эмас, реал тарих тавсилотлари ва босқичлари сўраб турилибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |