Норжон Жумаева - келини:
106
Боғчакалондан узоқ бўлмаган жойда Эски Маданият деган қишлоқ бор. Келин бўлиб тушган даврларим. Қарин-
дошлари Фароғат исмли бир аёлни аравада ўликдек қилиб ортиб келишди. Аёл пуфлаб қўйгандек шишиб кетган эди. Қайнотам кўриб:
"Овора бўлиб, касални қийнабсизлар", деди ва дам со-либ жўнатиб юборди. Сўнг анча кун эшакка миниб, ўзи қатнаб ўқиб турди. У батамом соғайиб кетди. Қиёматлик ота-бола эдилар. Бобом ўлгандан кейин ҳам келиб кетар эди...
* * *
Қайнонам Ойқиз момо вафот этгандан кейин (1950 йил) қайнотам тошработлик Норжон исмлик (келининга исм-дош) аёлга уйланди. Фарзанд кўришмади. Бир-икки вақт Тошрабодда туриб қолишди. Шу ўртада хўжайним билан орамизга совуқлик тушди. Бобом буни пайқаб, майизга дам солиб бизларга зўрлаб егизди. Худога шукрки, яна аҳил бўлиб кетдик.
* * *
Латиф бобо Шарипов (1928 йил). Қизилтепа тумани, Узулишкент қишлоғи:
Падарим 25 ёшда жуда қаттиқ касал бўлди. Мулла бобо келиб ўқиди ва ҳазил қилди:
- Делонгни такка ташлатдим. Узоқ умр кўрасан. Дарвоқе, отам 90 ёшга кириб вафот топди.
* * *
Узилишкентда амакимнинг Рўзигул биби исмли қизи бор эди. Кечасида ташқари чиқмоқчи бўлиб, беҳуш йи-қилди. 18 ёшда эди.
Мулла бобо ҳодисани пайқаб, ўз оёқлари билан кириб келди ва: "Отни жини тегибди! Бир оз кечикибсизлар. Яшайди, аммо тоза соғайиб кетмайди", деб ўқиб тузатган эди.
* * *
Ёш эдик. Мол боқардим. Тенгқурларим Ҳошим, Ҳик-мат бирга эдик...
... бобо ўғлини чақириб, "Буғдойни суғор", деди. Боласи
107
рад этиб, жанжал чиқарди. Ўғли отасига жаҳл аралаш тарсаки тортиб юборди. Отаси қарғади.
Ҳодисадан хабардор бўлган Жума бобо келиб болага қаттиқ дакки ва танбеҳ берди. "Ғишт қолипдан кўчган", деди. "Умринг давомида натижасини, афсус, кўрасан", деди. Шундай бўдди - оламдан бепушт ўтди.
* * * Латиф Шомуродов. (Қизилтепалик қариндоши, укаси мулла Бозорнинг қизи Зуҳранинг умр йўлдоши, фахрий ўқитувчи):
Қайнотам мулла Бозор қаттиқ бетоб. 1963 йилнинг 22 декабри эди. Акаси мулла Жума Хатирчидан кўргани кел-ди. Кўп ўтирмай, ўғли Салимнинг бошига тушган бир таш-виш туфайли кетар бўлди ва:
Огоҳ бўлинглар. Таъзия куни ҳаво беҳад совуқ бўла-ди. Шунга яраша тайёргарлик кўринглар, - деди. Худди шундай бўдди. Ўзларининг вафотларидан бир кун олдин, б ноябрь куни (1966 йил) кўргани бордик. Ҳаялламай бизни жўнатиб деди:
Эртага хеш-қариндош бирга келасизлар! Кечикманг-лар, - деди. Ҳанг-манг бўлиб жўнаб кетдик. Айтганидай, эртасига жам бўлиб таъзиясига келдик.
Олимбой Жумаев - набираси:
Зарафшон жамоа хўжалиги марказида Абдурасул ис-мли қассоб бор эди. Бобомга кўп мухлис бўлган экан. Бир куни тушига бобом кириб: "Ҳой фолончи, тайёргарлигин-гни кўр, эрта кетасан", дебди. У киши кўрган тушидан шошиб қолиб, бир шогирди билан бобомга гўшт бериб юборибди.
Бир кун ўтибди. Қассоб соғ-саломат. Бобом дуч келиб, қассоб гап очмасдан оддин "шу кеча тушингда қўрқитма-димми?" деб кўнглига таскин берган экан.
Ҳақиқатда суҳбатдошларнинг аксари мулла бобонинг хислатли инсон бўлганлигини, бирор инсон ёки жонзотга
зарра озор бермаганлигини айтишади.
Дўконга кириб: "Ёмонларга панд бер, мулла бобонгга қанд бер", деб чўнтагини ҳамиша тўлдириб юрар экан. Учраганга бир чақмоқ наввот ёки бир дона қанд бериб ўтиб кетар экан.
Мулла Жума умр бўйи юрак ҳовучлаб яшаган. Шунинг учун фарзандларга Ҳамг яқинларга ҳам дин илмини ўқитиб, ўргатишдан чўчиган. Ўғли Салим акага бир байтни доимо айтар экан:
Мен бўлибман бу замонга муттаҳам, Бўлмагин сен у замонга муттаҳам...
Нуротанинг Чуя қишлоғида истиқомат қилувчи Ҳожи Эрмуҳаммад бобо Мирзаев (1918 йил туғилган, 2005 йил апрел суҳбатидан) мулла Жума билан яқиндан таниш бўлмаган 1961 йилда Хатирчи туманидаги Хўжақул эшон қишлоғига кузда пахта йиғим-теримга жалб қилинган ҳашарчиларга бошлиқ бўлиб келади. Иттифоқо, бир таъ-зиянинг устидан чиқишади. Муллалардан бири мастлик туфайли вафот этган бу одам учун жаноза ўқиш ножоиз, деб мусибатлиларга яна мусибат етказишади. Гап-сўз ку-пайгач, оқсоқоллар мулла Жумага одам юборишади. Сал ўтмай етиб келиб, мотоциклдан тушар-тушмас ҳассаси билан ҳезланиб, муллаларга юзланди:
- Қани, мусулмон фарзандига жаноза ўқимоқни нораво деб фатво берган ким?
Биров бир сўз демади. Бу илми зўрлигидан эди. Шундан кейин Эрмуҳаммад бобо собиқ "Зарафшон" савхозининг 5-бўлимида яшаган, фаол, асли чуялик Жўрабой Ўринов воситасида анча нарсани қизиқиб ўрганди. Аҳмад Ясса-вий, Сўфи Оллоёр, Сулаймон Боқирғоний, Машраб, Ҳувай-до, Навоий ижодидан чуқур билишлиги, ҳар қандай ша-роит ва пайтда бадиҳагуйлик даражаси, Садриддин Айний билан кечган даври ҳақида анча-мунча нарсалар эшитди.
Дарвоқе, Ҳожи Эрмуҳаммад бобо мулла Жуманинг таъ-зиясида иштирок этади:
- Ишонсангиз ёзинг, иккилансангиз суриштиринг. Дунё-ни одам босди. Машҳурлиги шунча эканки, Боғчакалондаги улкан пахтахонанинг ҳовлисига одам сиғмай кетди. Тобутига қўл етказиш қийин бўлганлиги сабабли, узун-узун арқон бойлашиб, одамлар ихлос билан ўша ипдан ушлаб боришди.
Ҳали Хатирчидаги бирор бир таъзияда бунча одам йи-ғилмаган экан.
Вафотининг тафсилоти ҳам анча мушоҳадали. Икки кун аввал келини Норжон момони олдига чақириб, рўзғорни тартибга келтиришни, 2-3 тандир нон ёпишни, дарвозани кенг қилиб очиб қўйишни тайинлайди. Сабабини сўраган-да катта байрамим бўлади, дейди. Уйдагилар октябрь бай-рами (7 ноябрь собиқ Шўролар байрами)ни айтаётган бўлса керак, деб ўйлашади.
Норжон момо:
Бир кун олдин Тошрободдан ҳам амакиваччаси, ҳам укаси мулла Бозорбойнинг куёви Латиф язна хотини Зуҳра опамиз билан бобомни кўргани келишди. Бобом қисталанг қилиб, эртага қариндошлар билан келасизлар, деб тезда жўнатиб юборди. Улар ҳайрон бўлиб кетишди. Эртаниси куни эса бобом эси ҳуши жойида, оғзидан бир нафас ҳам калимаи шаҳодатни қўймай бизни чақириб васият қилди:
Жоним чиқар -маҳал оғзимга "Биҳишти" узумнинг сувидан томизинглар. Бирор киши йиғламасин.
1966 йил 7 ноябрь куни икки кўзини соатдан узмай, тилида зикр билан жон берди.
(Аллоҳ раҳматига олган бўлсин).
Жума бобо Ойқиз момо билан жуда ҳам ширин (қўшни-си, 103 ёшли Унсин момонинг сўзи) турмуш кечиради. Етти нафар фарзанд кўришади. Фарзандлари Муқаддас, Абдиса-лом, Абдусамад, Салим, Адиба, Мулҳимма ва Ҳусния. (Улар-дан ҳозирда Салим бобо ва Хусния момо ҳаёт). Иккинчи хотини тошрободлик Норжон момога 1950 йилдан кейин -Ойқиз момо вафотидан сўнг уйланди. Фарзанд кўришмади. Мулла Жума Жўрадан анчагина авлод бор. Ўғли Салим аканинг фарзандлари боболарига эътиборли. Улар Ҳами-
да - врач, Ҳабиба, Насим, Умида, Шоира - ўқитувчи, Олим-бой - муҳандис, Абдусалом эса тадбиркор.
Авлоди-аждодининг бир қисми Қизилтепа туманидги Тошробод қўрғони Узулишкент қишлоғида - Ҳазрати Хожа Андоқий - Ҳазрати Юсуф Ҳамадонийнинг тўрт хос шогир-дидан бирга ёндош қишлокда истиқомат қилишади.
Мулла Жуманинг отаси юқорида ҳам айтиб ўтганимиз каби Жўра ҳалвогар бўлган. Отасининг иккинчи аёли ҳам бўлган. Шу сабабли, мулла Жумага акаси Каромат ва укаси Бозор бобони туғишган укаси Соли, Аҳмад ва яна бир син-гилларини ота бир, она бошқа деб изоҳ беришади.
Хуллас, мулла, мударрис, имом хатиб Жума Жўра ҳаёти ҳақидаги мухтасар маълумотлар шулардн иборат.
* * *
Шоирнинг ижод намуналари.ўзи ёки мухлислари томони-дан алоҳида дафтарга кўчирилган ёки китоб ҳолига келтирил-ган эмас. Бадиий ижод билан қачондан шуғулланганини эъти-роф этувчи ишора ёки қайдлар ҳам мавжуд эмас. Хатирчи тумани Боғчакалон қишлоғида истиқомат қилган 103 ёшли Умсин момо, 96 ёшли Обло бобо Саноқулов, шоирнинг ўғли Салим ака, келини Норжон момо, Ҳожи мулла Қудрат, Узоқ Умиров ва у кишини яқин-йироқдан билган кишилар билан бўлган суҳбатларимизда "танинганлари, билганларидан буён" шеър айтишини эътироф зтишади. Демак, биринчи хулоса шундан иборатки, Жума Жўра мадрасанинг пешқадам толи-би илмлардан бири бўлиб, назм бобида ҳам қалам тебратган.
Иккинчи хулоса шундан иборатки, давр сиёсати Жума Жўрани шоир сифатида тан олинишига имкон бермаган. Натижада шеърлари ғоявий-сиёсий жиҳатдан Шўро сиё-сатини "қизил гаплар" билан "безамагани" учун "ўз йўли-да юрган бир кимса" бўлиб, китоб ва китобат ҳақида ўйлаб кўришга "юрак дов бермаган".
Учинчиси, унинг ижод маҳсуллари соддалиги, оддий-лиги, кўзланган нишонга бехато тегиши билан мухлислар - халқ дилидаги "варақлар"дан жой топган.
Шогирд ва мухлислар у кишидан ҳаётлик пайтида шеър ва термаларини ёзиб олишга изн сўрашади. Аммо у кўнмай-ди, биддирмасдан ёзиб олишлардан норизо бўлишини ай-тади. Албатта, чуқур мулоҳаза этилса, бу борада ҳам Жума бобонинг ўта ҳушёрлигини пайқаш мумкин: "сўзим туфай-ли яна кимдир тазйиқ кўриб жабрланмасин", хусусан фар-занду аждодларим оввора қилинмасин, деган ўйга боради. Мустақилликка эришганимиздан кейин юртбошимиз Ислом Каримовнинг "ўтмишдаги алломаларнинг бебаҳо мероси қанчадан-қанча авлодларнинг маънавий-руҳий онгини ва турмуш тарзини шакллантирган эди ва ҳамон таъсир кўрсатмоқда" деган сўзлари қувват бўлиб, жуда кўплаб маърифат аҳлининг ҳаёт йўли ва меросини ўрга-нишга эътибор берилди. Жумладан, мулла Жуманинг фа-олияти ва ижодини ўрганишга қизиқишлар пайдо бўдди. Таниқли олим ва ижодкор профессор Ғайбулла Саломов хатирчилик дўсти, узоқ йиллар туман халқ таълимини бо-шқарган Муҳиддин Обидовга мурожаат этиб, иш бошлашга кўмакдош бўлишини сўрайди. Аммо Ғ. Саломов вафот эт-гач, бу режа амалга ошмай қолади.
* * * Мулла Жуманинг .бадиий бисоти унинг фаолияти ва ҳаётининг кўзгуси дейилса, хато қилинмаган бўлади. Мулла Жуманинг бор дунёси, қисмати, фикри ва тафаккурини ўзида акс эттирган бир шеър бор:
Гардиши даври фалакни кўрсам ҳозир мунча кач. Хоҳишига ман мувофиқ айтаман ҳар фачу лач. Фачу лач зоҳирида, аммо ботиним ўз жойида. Майли ҳар ким айтса орқадан, Мударрис мунча фач. Тақдиримда бор эди,
112
аввалда мен эрдим ширин, қисматимда бор экан ҳозирда бўлдим мунча фач. Билмадим рўзи қиёмат ёки ширинман ёки фач.
Шеърда "кач" ва "фач" сўзларини такрор қўллаш ва қайсидир маънода таъсир кучини ошириш ва мақсадни аниқ нишонга олишга хизмат қилади. "Кач" тожикча - эгри (қийшиқ) бўлиб, бу ерда нотўғри, "фач" - тузи кам, ноў-рин деган маъноларни ифодалайди. Ташқи, яъни зоҳирий кўриниши, ботиний - ички мазмунга кўра:
"Гардиши даври фалак" - яъни сиёсатнинг ўзи "кач" (қийшиқ, нотўғри) бўлса, ниятига (талабига) кўра айтила-диган сўз ҳам "фач" (тузи кам) бўлиши аниқ. (Бу - Шўро сиёсатига ишора!).
Аммо менинг аслим (ботиний) ўз жойида, майли, бил-маган нима деса дер.
Илмда толиб бўлиб (тақдиримда бор эди) кўп яхши нарсаларни (кўп ширин) ўрганган эдим. Қисмат экан кач-га - кач (нотўғрига нотўғри) бўлдим.
Мен кимлигимни, нима демоқчи бўлганимни Яратга-ним билади! (Яъни гапимни қандай тўғри ёки нотўғри экан-лиги рўзи Қиёматда англашилади). Чунки мен шу умидда -неглик йўлидаман, деган тушунчаларни беради. Бир сўз билан айтадиган бўлсак, ички исённинг чиройли ташқи ифодасини бунданда чиройли, жозибали айтмоқ мумкин бўлармикан?!
Шоирнинг айрим мулоҳазаларига сабаб бўладиган яна бир шеъри хусусида тўхталиб ўтиш эҳтиёжи бор:
Ёшлигимда аҳмоқ эрдим, Мунча аҳмоқ йўқ эдим. Қарилик вақтимда ҳеч ким, Мен каби аҳмоқ эмас! Етмиш олти ёшдаман Ахх,моқлигимни ўлчасам
113
Ҳ озирда ҳам аҳмоқлигим Х,еч бир одамдан кам эмас...
Саккиз қатор шеърда "аҳмоқ" сўзини олти марта жойига қўйиб ишлатилишнинг ўзи бир санъат. Аммо "аҳмоқ" - фик-римиздага "нодон кимса" маъносини англатмайди. Аксинча:
1. Ёшлигимда "аҳмоқ" эрдим! - Йўқ, аҳмоқ эмасман.
Ёшлигимнинг бесамара, нодонлик билан ўтказмаганман,
деган тушунчани (кесатиқ)...
Менча "аҳмоқ" йўқ эди - қишлоғимиздан "илму ур-фон" деб камбағал ҳолимга мадрасага кетган битта мен эдим (ифтихор).
Қарилик вақтимда ҳеч ким мен каби "аҳмоқ" эмас -Кексайган чоғимда ҳам шу йўлимдан - илмга толиблиқдан қайтмадим (шукрона).
4.Етмиш олти ёшдаман "Ахмоқ"лигимни ўлчасам - ҳозир-да ҳам "аҳмоқ"лигим ҳеч бир одамдан кам эмас - етмиш олти йиллик имтиҳонлар мени синдира олмади, ҳозирда ҳам ҳақ йўлида эканлигим билан фахрланаман (тасдиқ) ифодалари ўз аксини топган.
Шеър давомида:
Йўқ эмас, бордир маним "Аҳмоқ"лигимга ҳужжатим Фикри уқбо зарра йўкдур, Фикр дунё кам эмас.
Шеърдаги "ҳужжат"имдан мурод, замон зайли билан "аҳмоқона" қарашлар ва амалларнинг кўпаювининг асоси "фикри уқбо" - охират ғамидан кўра "фикри дунё", яъни мол-давлатга, ўткинчи ҳирсу ҳавасга бўлган интилиши-нинг ортиб кетганлигини таъкидлашдир.
Шўро сиёсати, атеистик таълимот динга бўлган қарши таъсири остида миллий ва маънавий меросдан инсонлар-ни узоқлаштириш ҳисобига монолит ғояларни барбод этишни бош мақсад деб билгани бугун ҳеч кимга сир эмас.
114
Шоир Жуманинг ўкинчи ва армонинга сабаб бўлган бу "ҳужжат" кўгхлаб одамларга узоқ таъсир ўтказгани ҳам айни ҳақиқатдир. У фикрни иккинчи шахсга йўналтир-масдан воқеликка бўлган қараши ва хулосани ўзи билан боғлашда ҳам моҳирлик ва ҳушёрлик мавжуд бўлиб, са-баб ва оқибатга шарҳ беради:
Чунки:
Кўп ховотир бор ҳозирда, Гўрдаги терговчидан. Каттакон раҳм айласа, Аҳмоқни ҳам кўп тергамас.
Дарҳақиқат, атеистик таълимот - худосизлик авж ол-ган пайтда "терговчи" - охират савол-жавобини унутган-ларга аниқ "қийин". Аммо "каттакон" - Аллоҳ ҳар бир нарсани кўрувчи, билувчи! Худога шукрки нодонлик йўлини тутмадим, демак, гуноҳу жазоим ҳам ишимга яраша, деган маънони билдиради.
Юқоридаги шеърларда таъкидланган "фач"ликни "аҳмоқ" деб баҳолаганлар таънаси ноўрин эканлигини, бу Жума шоирнинг етук истеъдоди билан "қоғозга ўралган гап" бўлганлигини англаб етмоғи жоиз.
Шоирнинг "коса тагида ним коса" яна бир шеъри бор.
Эски муллоларни ҳеч, Қилманг эъзозу эҳтиром. Юзма-юз бўлганда ҳам, Юз қайтаринг, берманг салом. Ийди қилган вақтида Қилдирманг ҳам қилманг давом. Гардиши даври фалак, Қилган уларни иттиҳом. Бехабар бўлманг яна Дунё турар деб бир мақом. Аввалида мулло эрдим,
115
Ҳозирда бўлдим авом. Бизни масжидларга ҳозир Чўчқалар бўлган имом. Катта йўлнинг олдида Доим кўродур хосу ом. Ҳеч ҳалоллик жойи йўқ, Бошдин оёғидир ҳаром. Етмиш олти ёшдаман, Шунинг билан сўзим тамом.
Ушбу бадиҳа 1955 йидда ёзилган. Ўша йиллари Хатирчи туманинга раҳбарлик қилган Султонов исмли шахс Жума бобога Оқ масжид аҳволига "ачиниш" билан "вазифан-гизни биласизми?" деб илмоқли савол қилади. Атеистик сиёсатни энг ривожланган йиллари биринчи даражали раҳбар томонидан шундай саволнинг берилишини ўзи "кат-та гап" бўлган. Шунинг учун "қайнаб турган" мулла "то-шиб кетиб" жавоб айтади. Шеър таҳлил этилса, унинг маъноси теран эканлиги аён бўлади.
1. Шеърнинг биринчи олти мисрасида аччиқ кесатиқ мавжуд бўлиб, "мени саводли мулла бўлиб эҳтиром қилиб, зиммамдаги ишни эслатиб нима қиласиз".
Бундан кўра юз буриб кетганингиз афзал эди. Чунки биздан савол сўраб, вазифа юклайдиган вақтлар орқада қолиб кетган.
2. Навбатдаги икки қатор "гардиши даври фалак" - за-
мон, аниқроғи Шўро сиёсати уларни иттиҳом - тамом этган.
3. Кейинги сатрларда сўнмаган умидга ишора бор.
Бехабар бўлманг яна
Дунё турар деб бир мақом...
Шукрки, улуғ эврилиш - истиқлол туфайли мулла бобо орзу этган кунларни кўрмоқ бизга насиб этди.
4. Шеър давомида муллалар ва уларнинг аҳволи, ўша
даврда авом - юрт саводсиздан хор эканлиги, илм - маъ-
116
рифати, яъни билганлари замон учун "бир чақага арзи-маслиги"ни эслатади.
Шунингдек, ўша даврда масжидлар чўчқахонага ай-лантирилганлигини фарёд билан баён қилади. (1955 йидда ҳақиқатда Оқ масжид чўчқахонага айлантирилган эди).
Шеър сўнгида "хосу ом" - билгану билмаган ўзини "билмаганга солиб ўтиши"ни баён этиб, етмиш олти ёшда шунчалар надомат кўрганидан "оҳи кўкка етади".
Аслида оддийгина бўлиб кўринган бу бадиҳа мулла Жуманинг кўнглини қавартирган, дунёсини барбод этган сиёсатга нисбатан ҳақиқий бир баҳо эди. Маърифатхона-ни чўчқа эгаллаган даврда эса уни оддий еўзда барчага бирдай тушунарли тарзда ифодалаш асло мумкин эмас эди.
Мулла шоир Жума бобонинг ҳукмингизга ҳавола этила-ётган бошқа шеърлари ҳам ички ва ташқи маънога эга бўлиб, "коса тагида нимкоса" фикрларни баҳолаб, улар хусусида хулоса чиқаришдан аввал бир оз тин олиб, шоир яшаган давр ва сиёсат мезонини фаҳм этмоқ зарур бўлади.
Бинобарин, мулла Жума шеърларига бир томонлама баҳо бериш нафақат баёнда, балким ички мазмунда ҳам чалғитади. Холисаниллоҳ баҳоланадиган бўлса, Жума шоир ижоди мундарижасига кўра: ухровий (диний), мутойиба (юмористик) шеърларидан иборат бўлиб, ўз кузатишлари-ни хулосалаб, фоний дунёдан "барқи ҳотибдан ўтиб", "Раб-бим Аллоҳ деб ўзи(ни) анда озод айлаш" мақсади билан яшаганини ўзига хос санъат билан сингдира билади.
Пайғамбаримиз Муҳаммаднинг (с.а.в.): "Дин насиҳат-дир", деган ҳикматларини мулла Жума ўз ижодида ва фа-олиятида бош мезон деб билди. Аммо у яшаган жамиятда дилидагини тилига осон ифодада, рўй-рост кўчириш муш-кул эди. Шунинг учун ҳам оммабоп жайдари фалсафа не-гизига усталик билан юк қўйилиши тақоза этилар эди. Шу нуқтаи назардан халқ оғзаки ижоди йўлини танлагани ҳам бежиз эмас.
Иккинчидан, шеърхон ёки мухлиснинг эътиборини тор-тадиган воқелик ва деталларини излаш керак эди. Маҳора-
117
т и шундаки, воқеликларни оддий халқ ҳаётидан айнан тан-лаб, деталларни эса ясаб ўтирмади. Барчага беш қўлдай аён бўлган моддий унсунларга мурожаат этди; "бердиси"ни ан-глаб олишни ўқувчининг ўз ҳукмига ҳавола этди. Бу ҳол мулла Жуманинг "колхоз", "комсомол", "бригадир" сўзлари қўлланган шеърларида кўзга равшанроқ ташланади.
Шоирнинг жуда содда ва жўн кўринган бир шеъри бор. Шу шеърни тўла кўчирамиз:
Бир кун айтдим кампиримга, Ишни қўйгин, қиччи тер. Бир бичак қилгин манга, Хўжайинман - сенга эр. Кампирим қилди жавоб: Ишни қўй деб айтмагин. Хўжайиним сен эмассан, Хўжайиним бригадир. Хўжайин ман бўлмасам, Қайтиб бўлай кампирга эр.
Юзаки қаралса, кампиримга (хотинимга) кўкат (қиччи) териб, бир бичак (сомса) пишириб беришини сўрадим. Аммо у вақти йўқлигини, яъни ишда эканлигини рўкач қилиб, биргадир талаби устунлигини эслатади. Бундан шоир хулоса ясайдики, эр-хотинлик муносабатидан биргадир талабини устун қўйган жамиятда қандай одиллик бўлиши мумкин. Ваҳоланки, оилада эр-хотин муносабати устун ҳисобланади. Уларнинг аҳиллигига эса меҳр-оқибат боис. Бу ўз навбатида тотувлик ва хайру-барака ифодасидир. Улар унут бўлган жойда яна нимани ахтармоқ мумкин. Хулосадаги: "хўжайин мен бўлмасам, қайтиб бўлай кам-пирга эр" мисрасида Шўро тузумида оила шаънинга путур етказган жиҳатлар оддийгина усулда баён этилади.
Шеърга диний нуқтаи-назардан ёндашилса, никоҳ та-лаби бузилган хонадондан, эр-хотин бурчлари унутилган оиладан нима ҳам кутиш мумкин. Шеър моҳиятан ана шу ҳақиқатни очиб ташлайди.
118
Мулла Жума ижодига диққат ва холислик билн ёнда-шилса, оддий фикрдан юксак ҳаётий маъно, хулоса чиқа-ришга устакорлиги кўринади. Барчасида ҳам "мен" воси-тасида "ўтни" ўзига қаратади. Аммо исломга ножоиз иш-ларни воқеликка хос тарзда кўрсатиб, тафаккурли инсон-ларни бундай иллатлардан сақланишга чорлайди:
Мулла бобонг доимо, Катталар (раҳбарлар) бирла юрар. Катталар қошида қорнин, Мешдек доим тўйдирар. Катталар айбини кўрганда, Айбини ёпиб юрар. Ёпмаса айбини гар, Қорнини қандай тўйдирар.
Шеърда "мен яшаб турган жамиятни айтгани билан қил-гани тўғри келмайди, "шиор ҳар кимдан қобилиятига яра-ша, ҳар кимга эҳтиёжига яраша" бўлса-да, ғирт тескари-си. Кун кўрмоқлик учун катталарни пинжига кириб нима деса айтганини қилиб оғизни ёпиб юриш керак, акс ҳолда ҳолингга вой деган маъно ётади. Бу диний нуқтаи-назар-дан меҳнатсиз топилган луқма ҳалол эмаслигига, шерик-чилик ҳам ундан мустасно эмаслигига ишора. Илму-ид-рокда намуна бўлган мулла Жума "мен"и орқали қизим сенга айтаман, келиним сен этиш қабилидаги наҳий мун-кар билан огоҳ этаётир.
Шоир ижодида ўйлантирадиган жиҳатлар анча-мунча. Бир шеърида:
Эмди бир хотин олсанг,
Ҳам тишлари тилло бўлсин.
Шойи кўйлаклар кийиб,
Бошда қалпоқ ялло бўлсин.
Ўнг қўлида истакон,
Ичкани май - вино бўлсин.
Айланай сендан дебон,
Кўрган киши шайдо бўлсин, - дейди.
119
Бошдан-оёқ аччиқ кесатиқли бу шеърдан ҳар ким ўзи билганича маъно қидириши тўғри бўлмайди. Балким, у ор-номусли эркаклар учун чақириқ, кимлар учун эса даш-номдир. Нафрат ва надомат билан тўлиб-тошган мисра-ларда савол яширин. Сабаб нимада. Динни англамаслик эркак ва аёл бурчларини тушунмаслик, оиладек муқаддас даргоҳни фаҳм этмаган Шўролар жамияти барчасига са-баб эканки, уни англамоқ, фаҳм этмоқ асосидагина со-ғлом турмуш тарзини юритиш мумкин. Бу диний нуқтаи-назар мулла Жума зиммасидаги бош вазифа эди. У буни англаб етди ва ҳеч нарсадан чўчимай бир иложини қилиб, оммага етказди.
Хатирчи туманида мулла Жумага замондош бўлган за-бардаст муллалар яшаб ўтишган. Улар бошларидан мисл-сиз қийинчиликларни кечириб, қувғинларга дучор этил-ган бўлсалар-да, эътиқодларида собит бўлганлар.
Ҳофизи Қуръон ва ҳомили Қуръон даражасидаги ол-тинсойлик мулла Мамасоли, қудуқчалик мулла Холбой, бурқутлик мулла Маҳманазар, мулла Абдуҳомид, мулла Элмурод, хоноқолик мулла Холбой, тошбулоқлик мулла Холмурод, мулла Мирсодиқ, Зуҳур махсум, мулла Ортиқ, дайровотлик Тоир Махсум, мулла Ҳасанлар қаторида мулла Эгамберди ва мулла Эшназарлар ҳам пеш саналган. Кўпла-ри илмда баркамол бўлишиб, муҳим исломий масалаларни мустақил таҳлил қила билганликлари учун халқ томони-дан қадрланиб, эъзоз топишган.
Дунёвий илмларга муносабатда пешқадам бўлган мулла Жума бу борада ҳам халққа яқин ҳисобланган. Такаббур-лик ва ҳавойиликни ҳаром деб билиб, ҳамиша оддий ха-лққа яқин турган. Саводи оз, гапи кўп бўлган муллаларни қаттиқ тергаб фикрсизликка нисбатан муросасиз бўлган. Шунинг учун ҳам яқин теваракда эътибор топган ва ўзи бошқаларга намуна бўлган. Хусусан, Пайғамбаримизнинг "Кам е, кам де, кам ухла", деган ҳадисига итоати билан эъти-борга тушган. Муллалар хусусидаги кесатиқ шеърларида қочиримлар билан уларни "тергаб" турган. Илмли саводли
бўлишга, ҳар қандай шароитда ҳам муллалик мартабасини улуғлашга чорлаган. Бу борада ҳам топқирлик билан шеър мазмунини оддий воқеалар ҳисобига бойитган:
Эски мулла турмуши, Вайронада бойғулидай. Юришини кўрсангиз, Ҳар ерда бир мултонидай. Гоҳи достор бошида, Лангар отонинг тоғидай. Гоҳи телпак бошида, Колхознинг бир чўпонидай.
Бойғули вайроналикда истиқомат қилади. Эски мулла яъни шўро давридан жафо кўрган мулла бежизга унга қиёсланмаётир. Чунки эски илм, яъни дин илми вайрон этилди. Натижада мултони эшиқма-эшик тиламчилик қилиб юргани каби мулла ҳам илмига марҳамат излайди Унинг мухтожлиги эҳсон ёки садақа важидан эмас, балким Ис-ломни англайдиган кишилар озайиб, гадога қанчалик бе-фарқлик намоён бўлса, илм аҳли ҳам, жумладан, мулла шулар тоифасида қарши олинаётганлигидан бу бир зар-булмасал эди. Бошдаги достори улкан, аммо тоғ каби гунг-сақов шахснинг бор қадр-қиймати шу тариқа паймол эти-лар экан, бунга йўл қўйган жамиятдан наф йўқлиги чу-қур надомат билан таъкидлаб ўтилади.
Шунинг учун ҳам мулла Жума ижодини "ҳижжалаб" ўқимоқ тўғри талқин учун тўла ва мукаммал асос бериш-ни унутмаслик керак.
Жума Жўра ўзбек ва тожик тилларида ижод қилган бўлиб, етиб келган меросининг асосий қисми ўзбек тили-дадир. Иккита тожикча шеъри маълум. У икки тилли ижод-кор сифатида Ҳам камолга эришганини шеърларини му-толаа қилиш асносида ўзингиз илғаб етарсиз.
Юқоридаги шеърлари хусусида биддиргаи и.чоҳларимич нисбий баҳода бўлиб, умидвормизки муҳтарам олимлари-миз ҳам навбати билан сўз айтиб, талдиқотлар орқали си.ч ва биз кугган хайрли ишларни амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |