МУЛЛАЖУМА
Мулла, мударрис ва хотиб домла номлари билан машҳ-ур бўлган Жума Жўра ўғлининг туғилган жойи Қизилте-па тумани Тошробод қўрғонидаги Узулишкент қишлоғи ҳисобланади. У 1879 йилда оддий деҳқон Жўра ҳалвогар хонадонида дунёга келди.
Узулишкент ислом оламидаги бешта шариф шаҳардан бири Бухоро тупроғида нашъу намо топган етти азиз пир-лар: Ҳазрати Абдухолиқ Ғиждувоний, хожа Ориф ар-Рев-гарий, хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, хожа Али Роми-тоний, Муҳаммад Бобоий Самосий, Саййид Мир Кулол ҳамда нақшбандия тариқатининг улуғ пири Баҳоуддин Нақшбандийлар тупроғига туташ жой бўлиб, ўзига хос таснифга эга.
Бухоролик олим ва ёзувчи Садриддин Салим Бухорий-нинг "Баҳоуддин Нақшбанд ёки етти пир" китобида таъ-кидланишича, Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний зиёратгоҳи ёнида қадимда чиллахона, қирқ зинали нарвон ва тошқу-дуқ бўлган. Ҳозир чиллахона, нарвон йўқ, фақатгина тошқудуқ сақланиб қолган. Нарвон билан боғлиқ бўлган ривоят халқ орасида машҳур. Нақл қилинишича, узоқ юртдан ҳажни ният қилиб йўлга чиққан бир гуруҳ дар-вишлар ўз шайхлари ҳамроҳлигида Ғиждувонга келиб, Ҳазрат Абдухолиққа меҳмон бўладилар. Ҳазратнинг кич-кина ҳужраларига ҳаммалари сиғибди, дўппидайгина қозон-даги овқат барчага етиб ортибди. Ҳазрати Абдухолиқ суҳ-батлари дарвишларга манзур бўлиб, улар анчагина туриб қолишибди.
Иттифоқо, шайхларнинг ёдига сафар тушиб, Ҳазратга юзланишибди. Шунда Ҳазрат Абдухолиқ Ғиждувоний: "Каъбага бораман деб риёзат чекманг! Марҳабо, мана бу нарвонга кўтарилинг! Каъбатуллоҳни кўрасиз ва шу ер-нинг ўзида уни зиёрат этгайсиз", - дебдилар.
Дарвоқе, дарвишлар қирқ зинали нарвонга чиқиб, Каъ-батуллоҳни кўриб, Хожаи Жаҳон Ҳазратларнинг каромат-ларига мафтун бўлишибди. Бундан дарвишларнинг пири таъсирланиб: "Бизда ҳам каромат бор!" деб, Ғиждувон қалъ-асини отга мингандек миниб "чу" деган экан, бутун Ғиж-дувонни ҳаракатга солиб, судрай бошлабди. Дарвишлар шайхи: "Мен сизларни бутун шаҳрингиз билан зиёратга -Каъбатуллоҳга элтаман", деб ҳайқирибди. Шунда хожа Абдухолиқ Ғиждувоний буюрибди: "Қалъага лангар отинг!"
100
Лангар отилгач, қалъа узилиб, шаҳар тўхтабди. Лангар отган мурид эса хожа Лангар ота номи билан танилибди. Ҳозирда, у кишининг қабрлари хожа Лангар Ота номи билан машҳур зиёратгоҳдир. Лангар отилган жой Узулди қишлоғи деб ном олибди. (Ҳозирги Узулишкент). Жума Жўра ўғли қишлоғининг ана шундай ривоятларга эш та-рихи бор.
Жума Жўра ўғли шу қишлокдаги Абдуллахони масжиди қошидаги диний бошланғич мактабда таҳсил олади. У пеш-қадам толиб сифатида имом назарига тушади ва тамомлагач Бухорога - мадрасада таълим олишга даъват этилади. Аммо Жўра ҳолвагар иқтисодий ночорлиги туфайли бу ишга рағ-бат этмагач, Жума Жўранинг тоғаси Бобомурод исмли киши масъулиятни зиммасига олади. Бобомурод дурдов лақаби билан қишлокда эътиборли бўлган бу инсон, ёш Жумадан катта умид кутиб, ҳар ҳафта бир бора жиянидан хабар олиб, иқтисодий эҳтиёжини таъминлаб туради (Бўйи икки метр бўлиб Бухорога пиёда бориб келган).
Жума Жўра Бухородаги "Кўкалдош", "Мир Араб", "Хожа Порсо" мадрасаларида ўқийди. У таҳсилда сафдош-ларидан анча пешқадам бўлган. "Хўжа Порсо" мадрасаси-да ўз замонасида юқори саводи билан машҳур бўлган Ас-вад домла, Икром Махсумча каби улуғ уломолардан дарс олади.
Хатирчи, Кармана, Каттақўрғон, Нурота томонларда Асвад домладан таҳсил олган муллолар эътиборли бўлиб, улар етук диний билим эгаси ҳисобланган.
Жума Жўранинг мадраса таҳсили даври тахминан 1889-1912 йилларга тўғри келади. Бу даврларда Бухоро мадра-саларида диний таълим билан бир қаторда дунёвий таъ-лимга эътибор берилгани кузатилади. Аниқроғи, бухоро-лик маърифатпарвар ёшлар таълим ва сиёсатда ислоҳот ташаббусида бўлиб, жадидчилик ҳаракати юзага келади.
"Афсуски, амир Саид Олимхон мамлакат такдри ҳол қилинаётган ушбу нозик фурсатда мухолифатдаги "Ёш бухороликлар" партияси арбоблари билан тил топиша ол-
м ади. У мамлакатда конституцион монархия (!) ва демок-ратик тартиботларни ўрнатмоқчи бўлган жадидлар - "Ёш бухороликлар"ни аямасдан қириб ташлади. Файзулло Хўжа-евнинг таъкидлашича, амир "Колесов воқеаси"дан кейин мамлакатда 1500 кишини жадид сифатида қатл қилган.
Садриддин Айнийнинг ёзишича, пойтахт эски Бухоро ва Ғиждувон, Шофиркон, Вобкент, Қоракўл, Ванғози каби атроф туманлардан ташқари Кармана, Хатирчи, Чоржўй, Кари, Қарши, Шаҳрисабз, Шеробод, Ҳисор бекликларида ҳам минглаб кишилар жадидликда айбланиб, ноҳақ ўлди-рилади. 1918 йил амир ҳукумати, ҳатто еттита муллани ҳам ўлдиради. Ўлдирганлар орасида йирик сарой аъёнла-ри ҳам бор эди.
Тараққийпарвар ва атоқли уламолардан Домла Икром (Икромчи), Бухоро қози калони Шариф Махдум каби зот-лар амир зиндонида ётдилар.
"Ёш бухороликлар" амирлик ҳудудидан чиқиб кетишга мажбур бўлишди" (Қ.Ражабов. "Бухорога Қизил армия босқини ва унга қарши кураш. Тошкент ш. "Маънавият", 2002 йил, 10-11 бетлар).
Машҳур тожик адиби Садриддин Айний ҳам бу ҳаракат-
нинг фаолларидан бири эди. Жума Жўра эса мадрасада адиб
билан бир даврда таҳсил олади, у билан яқин муносабатда
бўлади. Ҳатто айрим ҳолларда Айний тахаллусни танлашда
Жума Жўра ўғли сабабчи бўлгани таъкидланади. Аммо Сад-
риддин Айний асарлари кузатилганда бу хусусда бирор бир
ишора ёки тасдиққа бошловчи ўринга дуч келмадик. Эъти-
роф этишларича, давр сиёсати талаблари диний фаолиятли
Жума Жўра номини адиб китобига киришига йўл ҳам, им-
кон ҳам бермаган экан. Жума Жўра ўғлининг мадраса би-
лан боғлиқ сўнгги йиллари анчагина ташвишли кечди. Жа-
дидчиларга яқинлиги боис амир сиёсатининг қаттиқ назо-
ратида бўдди ва тазйиқларга учради. Мулла Жума бу даврда
талабалик босқичини ўтаб бўлиб, мударрислик қилар эди.
102
1913 йиллардан бошлаб мулла Жума - кейинги бутун фаолияти кечган - Боғчакалонга келди. У тақсимот билан
Мс1драсадан Боғчаколондаги масжидга имом тариқасида жўнатилган, деган қараш бор. Бироқ бу тўғри бўлмаса ке-рак. Чунки уни боғчакалонлик Саъдулло махсум исмли мадрасадоши бошлаб келади.
Бундан мурод "назорат" ва "тазйиқ"лардан бир оз узоқ бўлиш ҳам эди. Бироқ шўроларнинг адолатсиз сиёсатини кўрган мулла Жума амирга умид билан қарайди, уни ёқлаб хос кишисига айланади. Хуллас, мулла Жума илму - идро-ки билан эл назарига тушади. Унинг камбағал йигит экан-лигини англаган боғчакалонлик Эрдонбой Саъдулла мах-сумга "агар мулла дўсти розилик берса, ўз қизи Ойқизни никоҳига бериши"ни билдиради. Мулло Жума 1914 йил 35 ёшида уйланиб, Ойқиздан етти нафар фарзанд кўрди. Эрдонбой ўзига тўқ, айни пайтда илмпарвар киши бўлган. Хотини Сиддиқа момо (Ойқиз момонинг онаси) ҳам бар-камол саводли бўлган, уларнинг икки ўғли бўлиб, мулла Ҳалим Оқ масжид қошидаги бошланғич диний мактабда Жума Жўрадан таҳсил олган. Йккинчи ўғлининг исми Насимбой бўлиб, бу хусусида аниқ маълумотлар йўқ. Амир қочган йили қизиллар анча одамни отиб кетади. Уларнинг ичида мулла Ҳалим ҳам бўлган.
Дарвоқе, Бухоронинг сўнгги хони Амир Саййид Олим-хон Шўролар босиб олганидан кейин мамлакатдан чиқиб кетишидан олдин Жума мударрис имомлик қилган Оқ масжидни зиёрат этиб, шу ерда пешин намозини ўқийди. Бу сана 1920 йилнинг 3 сентябри бўлиб, амир Қалқонота йўли орқали келиб, намозини ўқиб бўлгач, Зарафшон да-рёси кечувидан Султонободга ўтади, сўнгра Қарнаб чўли орқали Афғонистонга чиқиб кетади...
Мулла Жуманинг Оқ масжиддаги имоматчилиги 1914 йилда бошланади ва у умрининг сўнгги кунингача шу дар-гоҳ хизматчиси бўлиб қолади. Қавмга Ҳанафий мазҳаби таълимотларини сингдириб, ўта қийин ва бир мураккаб даврда ўз вазифасини ўтайди. Атеистик таълимот бутун кучи билан исломга қарши қаратилган бу даврда, мулла-лар қаттиқ таъқиб остига олиниб, ҳар бир қадами ўлча-
103
н ар эди. Ота-боболаримиздан минг йиллар давомида ме-рос бўлиб келган миллий ва маънавий қадриятлар қулгу қилиниб, дин йўлини тутганлар қолоқликда айбланиб, рас-мий йиғинларида қаттиқ муҳокама этилар ва жазо чора-лари кўрилар эди. Никоҳ ўқитганлар айбдор саналар, таъ-зия маросимларда иштирок этганлар, айниқса раҳбар хо-дим бўлса, таъна-дашномдан қутилмас эди. Рўза ойлари қаттиқ атеистик курашлар билан ўтарди. Айниқса мак-табларда билиб-билмасдан рўза тутган ўқувчилар қаттиқ қораланиб, ўзларининг расмий ташкилотларидан ҳайда-лар эди. Матбуот орқали ва бошқа воситалар билан рўза ва рўзадор шаънинга чапланмаган қора ранг қолмас эди. Ҳатто мактабларда рўза тутган болалар мажбуран сув ичи-рилиб, нон едирилар эди.
Шундай бир даврлар бўлдики, раҳбарлик курсисида ўтирган айрим кимсалар эгаллаб турган вазифасидан қўрқиб, диний маросимларга бормай қўйдилар. Ҳайит на-мозлари қатағон этилди. Пана-пастқамда яширин йўллар билан ўқилди. Бу маросимларда ота-боболари қабрларини зиёрат этиш учун қабристонга борганлар раҳбар лавози-мидан четлатилди. Иш шу даражага бориб етдики, ота-онасининг дафн маросимида иштирок этган раҳбарларга кескин чоралар кўрилди. Бундан чўчиган айрим раҳбар-лар ўз ота-онасининг дафн маросими пайтида четда тур-дилар.
Худди мана шундай бир даврда имомлик қилиш, нақадар оғир бўлганини бугун ҳамма ҳам тушунавермайди. Мулла Жума бу даврда дин хизматчиси сифатида тор доирадаги имоматчилик билан тирикчилик ғамида бўлмади, балким ис-ломий эътиқодни тарқатишдан тўхтамади. Шеърлари орқа-ли қалбидаги надоматларни усталик билан ифода этди.
У улуғ тариқат пири Ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанднинг "дил ба ёру даст ба кор", яьни "дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин", деган таълимотини изчил амалга оши-риб, деҳқончилик билан ҳалол нон еди. Ёруғ ва қутлуғ кунлар келишига умид боғлади. Сабру бардош этагини тутди.
Мулла Жуманинг Шўро сиёсатига ён берганлигини за-мондошларидан ҳеч бир киши тасдиқламайди. Тўғри, муро-сада бўлганлиги рост. Акс ҳолда у ҳам бошқа илм аҳли каби осонгина йўқотилар эди. У "жон ширин"лиги учун эмас, ло-ақал исломга бардавом хизмат қилиш учун шундай йўл тан-лади. Бирор кунини ҳам бесамара ўтказмади, сўнгги нафа-сигача ислом моҳиятини халққа етказиб, турли бидъат ва хурофотларга қарши курашиб яшади.
Мулла Жума илмий салоҳияти билан юқори мартабада бўлган. Тафсир ва фиқҳ илмида баркамол бўлиб, ўз атро-фидаги муллаларга етакчилик қилиб, ҳамиша ижобий таъ-сирини ўтказиб келган.
Беш юз номдан зиёд китобларидан ҳозирда қирқ дона-си Оқ масжид кутубхонасида сақланади. Улар мударрис-нинг ўғли Салим Жумаев томонидан тортиқ этилган. Ки-тоблар 1810-1950 йилларда қозоний босма усул - тош бос-мада чоп этилган. - Тафсир, фиқҳ, ҳадис ва калом илмига оидир. Китобларининг катта қисми давр мафкурасининг қурбони бўлди. Бир қисми эса 70-йиллар сўнггида ҳозир-ги Хатирчи туманида бош имом хатиб бўлиб фаолият кўрсатган тошкентлик Ғулом исмли шахс томонидан "ўқий-ман, кўрсатаман" баҳонасида олиб кетилади. Яна бир қис-мини эса турли мухлислар сўраб олади, қайтариб берил-майди.
Кутубхонасида мавжуд бўлган барча китоблар хусуси-да аниқ сўз айтиш қийин. Чунки ворисларининг орасида ўша даврда лоақал ҳафтияк саводдиси йўқ эди. Бу билан мулла Жуманни ёки ворисларини айблаб бўлмайди. Чун-ки тубсиз тазйикдар суягидан ўтиб кетган мулла фарзан-дларини диний таълим олишга рағбат этмади. Аксинча: "мен кўрдим бу дунёни жабрини, сен ҳам кўрма", деб ҳамиша хавотирда яшади. Ҳаётлигида кутубхонасини бус-бутун сақлаб келган. Демак у эртадан умидвор бўлиб, бир куни келиб орзу-истаклари амалга ошишига ишонч билан қара-ган. Бугун набиралари исломий саводхонлик учун хара-катда эканликлари фикримизга далда бўла олади.
Мулла Жума имомлик қилган Боғчакалондаги Оқ мас-жид минг йиллар олдин қурилган. 2004 йилда бутунлай қайта таъмирланиб, бугун обод ва мунаввар кўринишга эга бўлди.
Масжид саҳнида бир қабр ҳам бор. У "Саййид ота" га нисбат берилиб, тарихий шахс Саййид Аҳмад - Ҳазрати Занги отанинг халифаларидан бири назарда тутилади. Фа-қат оғзаки талқинларга оид бу гаплар ҳужжат бўларлик асосга эга эмас. Бир тоифа ҳақиқий қабр дейишса, бир тоифа қадамжо дейишади. Яна бирлари рамзий қабр ҳисоб-лашади, бошқа бировлар яна бошқа гапларни айтишади. Энг асосийси бу ердан ўн аср олдин ҳам маърифатли инсонлар ўтгани ҳақиқатдир. Қабр эгаси ким бўлишидан қатъи назар динимизда намуна бўларлик инсон бўлган-лар. Вақти келиб буларнинг ҳаммаси ечим топишидан умид-вормиз. Алоҳида таъкидлаш керакки, Ҳазрати Заҳирид-дин Муҳаммад Бобур, Бухоро ҳукмдори Саййид Олимхон каби зотларнинг бу масканни табаррук билиб зиёрат эт-ганлари тарихий манбаларда қайд қилинади. Масканнинг қутлуғ ва муқаддас эканлиги хусусида тўқсон етти ёшли боғчакалонлик Обла бобо Санақулов хотирасини келтира-миз. "Мударрис бобо ётиб қолади. Кўргани бориб, аҳвол сўрадим. "Нима бўлди?" - дедим. Кулиб жавоб қилди: "Мас-жид олдидан ўтиб тарки одат этибман. Қабрга дуои-фо-тиҳа қилмай ўтибман, оёқдан одди".
Шунингдек, мулла Жума масжид билан мозор ўртаси-да тинмай қатнар эди. Тинмай пичирлаб зикр айтар эди. Қабр ёнида ўтириб Қуръон тиловат қилар эди.
Мулла Жуманинг ўзида ҳам катта хислат бўлган. Ўта ҳушёр ва камтарин бўлганлиги учун ҳеч кимга сир бер-маган. Дуохон мулла сифатида эл ўртасида мўътабар обрў топган. Хислати ва дуохонлигига оид айрим хотираларни келтирамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |