Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet36/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39
Bog'liq
УДК

121
ШЕЪРЛАР, ТЕРМАЛАР15
Сўрадингиз айтаман, Отим — мулла Жумаман. Маърифат душманларин Бошига битган бўмбаман. Дарҳақиқат, кўрсангиз: Мен эски мулла - муттаҳам. Суҳбат айлаб кўрсангиз, Бир жонга ёққан думбаман. Билмаганнинг наздида Бир ҳанграб юрган курраман.
* * *
Ҳар қачон бўлгайки ман, Дунёни барбод айласам. Ҳам ўзимни қутқариб, Душманларим шод айласам. Гўр аро икки малак Қилса саволи бандалик. Роббим Аллоҳ деб ўзимни Анда озод айласам. Ул сирот ости дўзах деб, Паришон бўлмайин. Барқи ҳотибдек ўтиб, Ўзимни дилшод айласам. Ҳақ агар раҳм айласа, Жаннат аро қўйсам қадам. Мақсадимга мен етиб Бир истироҳат айласам.
* * *
Гардиши даври фалакни кўрсам ҳозир мунча кач, Хоҳишига ман мувофиқ айтаман ҳар фачу лач.
Фачу лач зоҳирда, аммо ботиним ўз жойида, Майли ҳар ким айтса орқамдан Мударрис бунча фач. Тақдиримда бор эди аввалда эрдим мен ширин, Қисматимда бор экан, ҳозирда бўлдим шунча фач. Билмадим рўзи қиёмат ёки ширинман фач.
* * *
Гардиши даври фалак ҳозирда бўлди ўзгариш. Ез ўтиб кетиб сени олдинга келди эмди қиш. Пахталар ёбонда қолса бўлмағайдур яхши иш. Пахта терсанг якка терма, кампиринг бирла териш. Ҳарна қилсанг қилгину, сен кампиринг бирла қилиш. Кампиринг бирла келишсанг, тушликка егайсан қайиш16.
* * *


Эски муллаларни ҳеч бир ерда, Қилманг эъзозу эҳтиром. Юзма юз бўлганда ҳам, Юз қайтаринг, берманг салом. Ийди қилган вақтида, Қилдирманг ҳам, қилманг давом. Гардиши даври фалак, Қилган уларни иттиҳом17. Бехабар бўлманг яна, Дунё турар деб бир мақом. Аввалида мулло эрдим, Ҳозирда бўлдим авом. Бизнинг масжидларга ҳозир, Чўчқалар бўлгандур имом. Катта йўлнинг олдида Доим юродур хосу ом. Ҳеч ҳалоллик жойи йўқ, Бошдин оёғидур ҳаром. Етмиш олти ёшдаман, Шунинг билан сўзим тамом.




15 Шеърлар Мулла Қудрат Шириновдан ёзиб олинди.


" К..П1И1П - ҳамир овқат, шилпплдоқ. ' Ипи.ч.ом — тамом қилган.* * #
Ҳирси дунё манда кўп, Ёдимга келмайдур ўлим. қанча пул кўп бўлса ҳам бир пулни бермайдир қўлим. Пулни берсанг сан агар, Қўлтиққа фаврон оширар. Катта червонларни ҳам Паст кисталарга18 ёширар. Менга ҳеч бир нафи йўқ Мункар Накир ҳам шоширар.
* * *
Ёшлигимда аҳмоқ эрдим, Ахмоқлигим билмас эрдим. Икки - уч йилдан бери Ахмоклигим билган ўзим. Фикр қилсам дунёда, Аввалда кимлар бор эди. Анбиёю авлиё, Подшоҳлар бор эди. Мунча ўтганларни кўриб, Ибрат олмасман ўзим. Фикр қилдим, шунда билдим, Катта аҳмоқ мен ўзим. Лоақал ўтгандан ҳам Ибрат олмайдур кўзим.
* * *
Ёшлигимда аҳмоқ эрдим, Мунча аҳмоқ йўқ эдим. Қарилик вақтимда ҳеч ким, Мен каби аҳмоқ эмас! Етмиш олти ёшдаман
Ахмоқлигимни ўлчасанг. Ҳозирда ҳам аҳмоқлигим Ҳеч бир одамдан кам эмас. Йўқ эмас, бордир маним "Ахмоқ"лигимга ҳужжатим Фикри уқбо зарра йўқдур, Фикри дунё кам эмас. Кўп ховотир бор ҳозирда, Гўрдаги терговчидан. Каттакон раҳм айласа, Ахмоқни ҳам кўп тергамас.
* * *
Эски мулла турмуши Вайронада бойғулидай. Юришини кўрсангиз Ҳар ерда бир' мўлтонидай. Гоҳи дастор бошида, Лангар отанинг тоғидай Гоҳи телпак бошида Колхознинг бир чўпонидай..
* * *
Эски илм бозорида, Ҳанграб юрардим ҳангидай. Олишардим муллалар - ла, Бир хурузни жангидай. Бор эрди донғим мани Бир яхши отнинг донғидай. Энди қолган илмим ҳам Эски қозоннинг зангидай. Сувратимни кўрсангиз, Нашъаси учган бангидай.

чўнтак.

124
Эски мулло остида Доимо бир хуржун бўлур. Гоҳи нон, гоҳи қовун, Гоҳи узумдин тўлдирур. Уйга етгандан кейин Кампирни вақти хуш бўлур. Айланай чолим дебон, Сўнг бетларидан ўптирур. Этмаган тақдирда, Соқолларини юлдирур.
* * * Эски мулла уйидан Шурбо, палов емоқ қийин. Нони қоқи бўлса ҳам Қанду асалдан ширин. Нону қоқин еб ичиб, Бир истироҳат айласанг. Бир пиёба қилса мумкин, Уйқудан тургандан кейин. Бир палов қилмоқчимиз, Ул ҳам план тўлган кейин. * * #
Муллони айтмоқчисан, Аввал печингга ғўла қил. Сол тагига кўрпача Қўлтиқ тагига лўла қил. Гўштини кўпроқ қилиб, Бир яхши мойдан шўла19 қил. Айтганингни қилмаса, Бошини хўп пўла қил. Шўла қилмай, ғўла қилмай, Бир қуруқ сўзинг бўлса, Бўйнинга занг ула20 қил.
* * *
Муллони айтмоқчисан, Аввал ўчоққа ёқ олов. Нону чой қилғин, сўғин Ҳо шўрбо қилгин, ҳо палов. Муллога ишонмайин, Эшагин олиб қўй гаров. Айтганингни қилмаса, Бошдан оёқ қилгин талов. Муллолар ҳушёрдурур, Бермагай сенга жилов.
* * *
Ёшлигимда шоҳмат ўйнаб, Бўлган эрдим чемпион. То Бухородин Самарқанд Бўлинган эрди имтиҳон. Неча йиллардан бери Ишламас майнам мани. Алғариз шул комсомол Кампирни олғандан буён.
Ёшлигимда шоҳмат ўйнаб, Бўлган эрдим техникум21. Оти асбобим бор эрди, Анча эрди жабдуқим. Эмди ҳозир вақтида Бордир эшак, йўқдир тўқим Танқид етсанг айтингизлар. Турмушинга ...


Бу <ў:1 қайси маънода ишлатилганини англамадик.


* * *
Ёшлигимда юрган эрдим кўп ўзим айғоқман. Имтиҳонларни ютиб олган қизил байроқман. Йўқ эмас бор ҳозир ҳам андак фаросатим маним, Комсомоллар кўзига бир пир хари тайқоқман. Оти асбобим бор эрди, неча иззатлар билан, Эмди бир мўлтонидай қўлда узун таёқман. Шестдесят лет кампирим олдимда турмайди маним. Семдесят лет олишга кўп ўзим муштоқман. Уни фермага бериб, есам дейман қаймоқ ман.
* * *
Қарриларнинг каттасиман, Қарриларга катта "поп"22, "Испасибо" деб юрарман, Ман аларни кулдириб. Қарриларни суйганим Ёшларга кўп маъқул эмас. Аччиғим келмайдурур, Шайтоннинг бўйнин синдириб.
* * *
То тириксан дунёда, Бригадир судраб юрур. Ўлибон борсанг лаҳадга, Мункар Накир тергаб турур.
христиан руҳонийси. 128
Гар иноят қилмаса, Ул қодири молик. Дўзах сори судраб юрур Амали негу бадин Мезон тарози билдирур.
* * *
Мунча, мунча, мунча деб, Колхозчиларнинг номига. Билмайин қолдимки ман Ким кимни бўлса комига. Гўшту мой омборда бўлса, Бул ҳисобчи комига. Фермаю тафтиш кўзи Мол сўйса икки сонинга. Беш кило "исгирт" дебон Омбор мудирнинг комига. Яхши - яхши жойидан Раис бобонинг комига. Жигаридан бир мунча Мулло бобонинг комига.
* * *
Солиғингни бер дебон Доим мени хит қиддингиз. Бермаган тақдиримда, Уйимни тит - пит қилдингиз. Арзаси областга етмас деб, Сиз мени дид қилдингиз. Сиз мани ҳар ерда юрган, Эгасиз бир ит қиддингиз. Мунча ҳам солиқ солибди, Мен пулни қайдан топай? Солиғингни бер, деб қўймас, Ҳар куни Бешбой Тоғай.
129
* * *
Тонг бўзармасдан бурун Ёвонга бўлгин бетма - бет. Тушгача нормани олгин, Сўнгра қилгин сен "обед". Сувсираб оввора бўлма Кўзачангни бирга элт. Ушбу буйруқларни берган, Ҳам раису сельсовет. Айтганимни қилмасанг, Кўрпанг кўтар, совхозга кет. * * *
Эмди озодликка чиққан, Сайру саҳро айласун. Бўйнинга фартук тақиб, Ёвонда маъво айласун. Бош ювиб, сочин тараб, Иштонни бирдай липпалаб, Пахталарин кўп териб, Ўзини аъло айласун. Борсун, ўтурсун ҳамиша Катта устал устига. Колхоз ^ктивларига Бир таманно айласун. Бад азон мажлис чиқиб, Эр қўйнинга бир кириб Орқасини уқалаб, Андоқ тасалло айласун. * * *
Бир пиёва23 қилди кампир, Ичмадим носир қаниб. Бир барак қилганда ҳам, Ҳеч қилмади ёқинқираб.
шилдир шўрва.
130
Тумшуғуни бурди айтди:
Уйда гўштинг бўлмаса.
Фикр қилсам уйда гўшт йўқ,
Ўлтирдим соқолим ялаб.
Айтур эрдим бўлмаса гўшт,
Фаврон барак қилгин
* * *
Бир кун айтдим кампиримга:

  • Ишни ишни қўйгин, қиччи24 Бир бичак қилгин манга, Хўжайинман, сенга эр. Кампирим қилди жавоб:

  • Ишни қўй, деб айтмагин. Хўжайиним сен эмассан, Хўжайиним бригадир.

  • Хўжайин манбўлмасам, Қайтиб бўлай кампирга эр?!

* * *
Эмди кампир олсанг ҳам Ёшдан олмай, қари ол. Бригадирни "ҳақи" йўқ. Олдингда турғай бемалол. Ёш хотин олган билан, Ҳақинг сани ўн фоизи, Бригадир ихтиёрида қолган тўқсон фоизи. Унга айтолмассан ҳам Олимда тургин, ман ўпай. Бригадирдан бежавоб, Олдингда турмайдир ўзи. Биргадирнинг қош-қовоғида Мудом икки кўзи.
кўкат.
131
* * *
Кампирим колхозда ишлар, кундузи қуддай бўлиб. Кечқурун олдимга келса, бир қизил гуддай бўлиб. Сайрар эрдим олдида мисли булбулдай бўлиб. Жилваю нози ила гоҳи ўйнаб, гоҳи кулиб. Гоҳ хаёл, гоҳ бехаёл У ер бу еридан юлиб.
* * * Хотиримга тушди ҳозир, кампиримнинг турмуши. Бир ёмон тўнни кийиб, Хиёбонда юрган юрмиши. Сочи оппоқ баднома, оғзида йўқдир бир тиши. Сочи оппоқ бўлса ҳам бир комсомолдай бор иши. Кўнглима хуш ёқадур кампиримнинг кўп иши. Юзларимдан сийпалаб, соқолларимдан ўпиши.
* * * "Педисят лет" кампирим бор, Қари ҳам, ёш ҳам эмас сочи оппоқ баднамодур, Бир қаро қош ҳам эмас Эртадан то шомгача Колхоз ишида зарбдор. Ишнинг қизғин пайтида Оддимга оқшом ҳам келмас. Десам гар кел бир ўпай, Оқшомгача нон ҳам емас.
132
* * *
Кўру кар шав гарданад Хам чун гули офтобпараст. Зикри махфий бар дилат Кун фаҳми комил барсараст. Ин забони тизра доим Бикун ту гунгу лол. Амру маъруф ҳеч макун Ҳозир ки аҳлаш камтараст. Ҳақ бикун ҳақро магуй Ҳақ гуфтан ҳозир аткасаст. Дар оқиби рост гуён, Чанд хасманам часаст. Гарчи олим боши ҳам Аз илму қолу илму ҳол. Бо Али Сино шави Аз назду хасман як хасаст. Ёдгору аҳмоқи аз маъни, Чу байтам басаст.
♦ ♦ ♦
Ишлатиб юр, Текшириб тур нормани. Эсхутинга25 кўрсатасан Даштда ичган ярмани.
* * *
Мулло бобонг доимо катталар бирла юрар. Катталар қошида қорнин мешдек доим тўйдирар. Катталар айбини кўрганда ҳам ёпиб юрар. Ёпмаса айбини гар қорнини қандай тўйдирар.
Тафтишчининг исми бўлса керак.
133
* * *
Эмди бир хотин олсанг ҳам тишлари тилло бўлсин. Шойи кўйлакни киййб, бошда қалпоғ ялло бўлсин Ўнг қўлида истакан ичгани май - вино бўлсин. Айланай сендан дебон кўрган киши шайдо бўлсин. * * *
Мунча соч бошингда қиздай ҳар замон қўйгин тараб, Қари қартанглар сари бир кулиб қўйгин қараб. Соқолингни қирдириб, бошинга қиздай соч қўй, Қариларни қил зиёрат ёшларни оч қўй.
н= * н= Катта активлар учун қишлоқда ҳар ким қилса тўй, Маслаҳат қилган кун ўн беш ароқ, бир катта қўй. қари одамлар учун қишлоқда ҳар ким қилса тўй. Маслаҳат қилган кун ўнта чалпак, бешта бўй. * * *
Қариларни ер юзида Ҳақи қолган озгина. Эмди ер остидаги Томорқаси кўп созгина.

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish