Т<)В<>КК<1Л.
Ьорио дарнозасини тақиллатибди. Г<шим гоғ-о-ов!
- Ҳо-о-о-ов! Эшик очиқ. Киравер. Кутиб турибман...
А?! "Кутиб турибман? Айтмовдимми кўзи учиб турма-
гандир деб.
Шу пайт, қарангки, тағин бир киши бақамти келиб қол-ган. Дар-возадан елкама-елка баравар ҳовлига киришиб-ди. Узокдан туриб салом-алик ҳам қилиб улгуриб-улгур-май, ҳовли эгаси кўл ишораси билан уларни йўлакдаёқ тўхтатибди.
- Менга қара Мамасодиқ, - дебди. - Яктагинг тагида,
орқа та-рафингда, иштонбоғингга тугилган, сариқ матога
ўроғлиқ нарсани ёнингдаги Мамасидиқка бер. Бўл, бўла-
қол. У шошиб турибди. Гов-миш қўлдан чиқиб кетмасин,
барака топкур.
Берибди. Ҳовли эгаси яна қўл ишораси билан: "Икко-винг ҳам бўшсан, йўлингдан қолма", дегандай қилибди.
- Чиқиб кетдик, - дейди суҳбатдошим. - Мен ўзимни
ҳадаҳа мол бозорига урар эканман, нима бўлганини ту-
шунмай, гарангсиб, йўлда тўхтадиму, бир кунжакка бо-
риб,- худди бировнинг ҳамёнини ўмарган киссавурдай
қўрқа-пуса сариқ матога ўралган тутунни ечдим. Пул! Са-
наб қарадим. Бир сўм ҳам кам ё зиёд эмас: беш минг.
Нақд.
* * *
Ҳаёт - ўйин. Томошагоҳ. Ҳар ким ўзича, ўз билганича томоша кўрсатади... Биров - томошачи. Биров - томоша-бин. Кимдир -масхарабоз. Айиқ ўйнатиб пул ишлайди-лар. Най наволари остида заҳарли илонлар "рақс"га туша-дилар... Отлар, паррандалар, ҳатто йўлбарс, маймун, сува-ракларгача "назардан" четда қолишмайди. Ит уруштириш, хўроз чўқилаштириш ишқибозлари бор. Ўйиннинг бир мингу бир тури ва хили бўлса керак.
Томоша!
Райим тоғанинг илму амали шунчаки томоша, анчайин муто-йиба, ўйин эмасди. Бу билан у ўзининг сеҳру сино-атлари, фавқул-табиий "иш"ларга қодир эканини намой-иш этарди. Фаолияти бусбутун рўшноликка, эзгуликка, эл-
юрт доруломонлиги, тинчлиги томон йўналтирилгаи ЭДИ. Унинг кароматлари беморлар, хатто оғир руҳий касаллар ни дарддан халос этишга хизмат қилган. Ҳайратла-нарли томони шундаки, у ўқимаган, мадраса кўрмаган, гўё "оми" киши бўлса-да, Худо юқтирган, табиатан сеҳр-мўьжизага бой инсон сифатида халойиқ ўртасида катта обрў қозон-ган.
Бир куни шаҳар марказида муллолар ўртасида ким ни-мага қодир эканини намойиш этиш бўйича хуфёна, ўзига хос кўрик, "мусобақа" уюнггирилган. Биров ўзининг "кўзи", биров ўзининг "нафаси", шунингдек, башорати, иситиш-совутиш, туш таъбири, инсон такдирини "ўқиш"да қандай қобилияти борлигини ошкор этган.
Девонага гал келганда, чўнтагидан бир чўп олганда, пичоқда уёқ-буёғини "текислаган" бўлиб, "бир нарса"лар-ни пичирлагани кўйи, куф-суф деб дам солиб, "қўғирчоқ-"ни тахта устига туфлаб, тикка қилиб қўйган. Сўнгра бу-юрган:
- Қани, садаға, мулла Исҳоқ отангизга салом беринг-чй.
"Қўғирчоқ-бола" дик-дик-дик этиб юриб борган-да,
буюрилган одам қаршисида уч марта мук тушиб таъзим бажо келтирган.
- Қани, тасаддуқ, энди Қаландар бобонгизга салом беринг.
У бурилиб, дик-дик-дик юриб борадида, тайин этилган киши
олдида юзтубан тушади - Қаландар бобони муборакбод этади.
Навбатда "Дикдикон" худди шу тарзда бошқа сеҳргар-ларнинг хам истиқболига бориб, таъзим қилиб қайтган.
Шундан сўнг кўрик-мусобақа якунланиб, Хатирчининг энг номдор соҳибкаромат "мўъжизашунос"лари орасида Райим девона биринчиликни қўлга киритган.
* * *
Эрта баҳор мавсумида тоға Исмоил махсум билан на-вбатдаги қовун экишга далага чиқиб боришади. Омоч-бўйинтуруқларини ҳозирлаб, қўш қўшиб, омоч билан ёриб борилаётган қўриқ ерга уруғ қадай бошлайдилар. Оға ол-динда ҳўкизни бошқаради. Ўғли ортида бориб, қовун уру-
ғини ҳайдалган ерга ташлаб кетаётганида, кутилмаганда қўли гул деҳқоннинг дили ғаш тортиб, ҳўкизни тўхтатади ва ўғлидан сўрайди:
Болам, ерга энгашиб қарачи, экаётган уруғларимиз кўкараяптими ?
Ота, нима деяпсиз?! Уруғни эндигина ерга қадаяпми-зу, шу заҳотиёқ, бир пасда кўкариб чиқармиди Сизга. Орадан ҳафта-ўн кун ўтиши керак камида
Гапни кўпайтирма. Қара, дедимми, қара. Кўнглим бир нарсаларни сезяпти, чироғим.
Уч-тўртта уруғни кафтимга олиб кўрсам, дейди "кичик девона", аллақачон ниш отиб, бинойидай кўкариб ҳам чи-қибди.
- Ё қудратингдан!.. Суюнчи беринг, ташлаган уруғла-
римиз кўкара бошлабди. Ур-ре!! Бунақа тезпишар зўр уруғ
навини қаёқдан топдингиз, отагинам?
Тоға хурсанд бўлиш ўрнинга, турган жойида пешона-сини ушлаб, чўккалаб қолибди.
Уф-ф... Қўшларни дарров йиғиштир, жоним, - дебди хафақон ҳолда, бўшашиб. - Бўлди, бўмайди. Йўлнинг та-нобини торт. Жўнаймиз.
Нега унай дейсиз, ота? Насиб бўлса...
- Йўқ менга насиб ^бўмайди, айланайин. Бу беҳосият
уруғ чикди, савил. - Куним битганидан дарак.
Ғайри табиий нарса, чиндан ҳам, ҳеч қачон яхшиликка дебоча бўлолмайди. Райим тоға ўзининг чоққина хос кул-басида уч кунгина ётиб-ётмай, беозоргина бандаликни бажо келтирди.
Биров бидди. Биров билмай ҳам қолди.
Хатирчида, Райим девонанинг ўғли Исмоил девонанинг хонадонида отасининг ҳолига доир кўплаб ҳикоятлар эшитдим. Эшитганларимда иштирокчилари номма ном, жойи, касби билан айтилди. Бошқа гувоҳлар ҳам тилга олинди...
Уларнинг барчасини ушбу китобга киритиш ИМКОНИ бўлмади. Сабабини ўзингиз ҳам тушунгандирсиз.
Домла Ғайбулла ас-Саломни ҳайратга солган, ушбу ВО қеаларга ниманидир қўшмоқлик душвор. «Борига барака» дедимда, шу ўринда нуқта қўймоқни маъқул билдим...
Агарда қизиқиш ёки эътирозингиз бўлса Исмоил дево-нага учранг. "Девона тоға" деб чақириб борсангиз, кўнгли бир қарич ўсади...
144
Do'stlaringiz bilan baham: |