Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet33/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39
Bog'liq
УДК

ҚОРИ СОЛИ
(1872-1956)
-
Ўз замонасининг маърифат аҳли сафида эътибор ва эъзоз топган Соли Рофеъ ўғли (Рофиев) Қори Соли номи билан машҳур бўлган. 1872 йилда Бухоро шаҳрида зиёли оилада туғилган. Ўн уч ёшида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб, қори мартабасига етган.
Бухоро мадрасаларида таълим олган ва шариат илмла-рини мукаммал ўрганган. Шулар баробарида илғор фик-рли юртдошлари сафида амирлик тузумини ислоҳ этиш тарафдорларидан бўлган.
Ўғли Салоҳиддин Солиевнинг "Умр савдоси" воқеий қиссасида (Тошкент. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-мат-баа бирлашмаси, 1992) баён этилишича Қори Солининг биринчи хотинини акаси Мирзо Абдулвоҳид Бурҳон адиб Садриддин Айний (1878-1954) билан яқин дўст ва ҳам-фикр бўлишган. Абдурауф Фитрат, Файзулло Хўжаев, Ҳайдар Ҳаётийларнинг "Ёш бухороликлар" уюшмасида фаолият кўрсатишган.
"Маънавият юлдузлари" (Абдулло Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти. Тошкент, 2001 йил.) - Марказий Осиё-лик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар ҳақидаги тўплам-

97

нинг "Садриддин Айний" ҳақидаги мақоласида бу борада янада аниқлик киритилади. Яъни, жадидлар "Калькутта, Боғчасарой, Уфа, Оренбург, Қозон сингари шаҳарларда нашр этилган газета ва журналлар билан танишиш, айниқ-са Фитратнинг Туркияда босилиб, Бухорога яширин равишда юборилган - "Мунозара", "Сайёҳ ҳинди" сингари асарлари-ни мутолаа этишлари орқали дунёқарашларида инқилобий ўзгаришлар юзага келади. "Мамлакатни бошқариш усули-ни янгилаш, демократик ислоҳотлар ўтказиш ва халқ ом-масини маърифатлаштириш заруратини англаб етадилар.
Шу асосда Садриддин Айний дўсти Мирза Абдулвоҳид-нинг ҳовлисида янгича андозадаги мактаб очади ва "Тазҳ-иб ус-сибён" ("Болалар тарбияси") номли ўқиш китобини яратади". (1909 йил)
Таассуфки, ўқитишнинг бу янги тизими қаттиқ тазйиққа учрайди. С.Айнийнинг "Таржимаи ҳол"ида ёзилишича: "Имтиҳонлар бошланган паллада катта муллолар иғво бош-лаб, болаларни кофир қилди деб, бизнинг мактабимизга қарши чикдилар, улар амирга мурожаат қилиб, мактаби-мизни ёптирдилар ва амирга қарашли бўлган кишилар бу билан қаноатланмай, Мирза Абдулвоҳидни оломон қилиб ўлдирмоқчи бўлдилар. Улар Бухородан қочиб кетдилар... Табиийки, маслакдоши ва куёви Қори Соли ҳам тазйиқ остига олинганлар сасрида бўлган. У 1925-26 йилларда Бу-хоро амирлиги тасарруфида бўлмаган Хатирчи томонлар-дан бошпана топади. Дастлаб шогирди Мулла Масоли (Ма-масоли)никида - Олтинсойнинг тоғлар орасидаги чет бир қишлоғида яшай бошлайди. Кейинчалик, асли бухоролик, ўша даврда Хатирчи марказида истиқомат қилган мулла Пўлат Неъматовнинг "Сизнинг илмингиздан кўпчилик бо-баҳра бўлсин" деган қистови билан Янгирободдан қўним топади.
Биринчи хотини амир сиёсий қийноқларига дош бе-ролмай оламдан ўтган бўлади ва фарзандларини ҳам Ха-тирчига келтиради. Маҳаллий аёлга уйланади.
Қори Соли вафотигача ҳам Самарқанд ва Душанбеда
яшаган дўсти Садриддин Айний билан алоқани узмайди. Домла С.Айний бу кишига ҳамиша самимият ва марҳа-матда бўлишлари, Қори Солининг ўша даврда Бухорода ўз ўрни ва эътибори бўлганлиги ифодалайди.
Қори Соли Хатирчида атторчилик билан тирикчилик қилади. Даврининг забардаст илм аҳли Мулла Жума, Мулло Холбой, Мулло Тожи ва Мулла Масолилар билан яқин алоқда бўлади.
Шўроларнинг бу борадаги сиёсатига ҳушёрлик билан ёндашиб, ўз эътиқодига содиқ ва собит қолади. Қишлоқ-ма-қишлоқ кезиб, ислом маърифатини ёйиш ва тарғиб этиш билан машғул бўлади. Ҳар йили рамазон ойида ўзига мух-лис бўлган қишлоқларда хатми кутуб ўтказишни умрини сўнгигача кандай қилмайди.
Қийин ва мураккаб шароитда Шўро сиёсатидан жабр ва азият кўрсада, маърифат йўлида бардавом бўлади.
Қори Солининг ҳоли ёки ҳовариқ одатларига доир маъ-лумотларга дуч келмасак-да, фаришта сифатлилиги, юзи-нинг нури, тақвоси билан алоҳида ажралиб турганини кўп эшитдик.
С.Айний ва Қори Соли ҳамда кейинчалик фарзандлари ўрталарида яқин алоқалар мавжуд бўлганлигини манба-лар тасдиқ этади.
Тўғри, фарзандлари замонлар зайли билан оталари йўли-ни очиқ давом эттира билмаганлар, аммо маънавият ва маърифат йўлида бардвом бўлишган. Бу ҳолни ҳозирда ҳам давом эттириб келмоқдалар.
Қори Солининг қабри Хатирчида. 1956 йилда вафот этган.

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish