Ббк-63. 3(5Ў) М91 Мустафоев, Суюндик



Download 302,38 Kb.
bet29/39
Sana22.02.2022
Hajmi302,38 Kb.
#104698
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39
Bog'liq
УДК

Ҳ АЗРАТИ САЙИД
"Ламаҳот"да қайд этилишича, Ҳазрат Мавлоно Валий-нинг замондошлардан бўлган Ҳазрати Сайид тариқатда афзаллардан эканлар.
(Бир куни) Ҳазрати Сайид дебдилар: "Мавлоно Вали ҳамма ишингиз бизга мувофиқ экан, аммо ҳажга борга-нингизни билмаймиз".
Мавлоно Азизон (жавоб бериб) айтдилар: "Бу тариқат пешволаридан тариқатни юргизиш учун буюрилганмиз, агар жаноблари азизларимизга мутасадди бўлсалар, биз тарк қилайлик".
Ҳазрати Сайид дебдилар: "Ҳеч қачон биз улар йўлига мутасадди бўла олмаймиз" (220-бет).
Ҳазрати Сайид Миёнколдаги Куфин яқинидаги Май-дон қишлоғида вафот этганлиги ва шу ерда кўмилганлиги ҳам ушбу асарда келтирилган. '
Мавлоно Вали ихлос ва муҳаббатдан у кишининг қаб-рига суфа қурдирган экан. Ўзлари ҳам шу суфада дафн бўлганлар.
Ҳозирда ҳам бу суфа сакданган эса-да, йиллар ва сиё-сатлар асари билан номаълум бир қиёфага келган. Қайси қабр кимники эканлигини аниқлаш имкони йўқ. Хотира-сида бўлганларнинг барчалари ўтиб кетган.
МАВЛОНО КАМОЛУДДИН МАЙДОНИЙ (р.т.)
"Рашаҳот"да: "Амир Ҳамзанинг (милодий 1406 йилда вафот этган) хулафоларидан иккиламчи халифа турурлар. Даҳайи Майдондин турурким, Самарқанд вилоятининг Куфин (китобда Куфайн шаклида ёзилган) қасибасидан бир даҳа турур" (72-бет).
Шу нарса равшан бўлаётирки, бу зот Ҳазрати Амир Кулолнинг иккинчи фарзандлари Амир Ҳамзанинг хос халифаларидан экан.
Муршидлари (Амир Ҳамза) "ондин кароматлар ва ҳавоти-ри одатлар кўп зоҳир бўлур" эркан. Демак ҳалифаси ҳам бу зотнинг таъсири ва тарбиясида ҳол илмига етганлар..
87
Иккинчидан, ўша даврлардаёқ (XV аср) Майдон машҳ-ур қишлоқ бўлиб, Куфин тасарруфида, Куфин Самарқ-анд вилоятига - Суғдга мансуб экан. Бошқа манбаларда номлари келмаган ва "Ламаҳот"да ёзилмаганинга қараган-да нақшбандия тариқатида бўлган.
Қабрлари қаерда эканли номаълум.
ХЎЖАҚУЛ ЭШОН
(1750-1807)
Хўжақул қишлоғи Хатирчидаги табаррук манзиллардан бири. Бу жой ўз даврининг машҳур сўфийси Хўжақул ибн Шакархон Эшон ҳурматидан шу номни олган.
Дарвишона ҳаёт кечирган Хўжақул Эшон ҳол ва ҳова-риқ одатлари билан кўп машҳур ўтган.
Бу зот Хўжақулдан 10-15 чақиримлар нари Қоратоғ бағрида жойлашган Кўксарой сойидаги Эшон қишлоқда таваллуд топган. 8 ёшидан бошлаб пода боқиб, кун кечир-ган ва Ҳизр (а.с.)дан муриват билан бир най ва ҳасса етиб, валийлик сифатлари намоён бўлган.
Найнинг бир оҳанги подани тўплашга, яна бир оҳанги ҳайдашга, бир йўли қайтиш ва хонадонларга тарқалишига хизмат қилар экан. Ҳассалари билан молларга доир ка-салликларни даволар эканлар.
Ҳассалари воситасида шифо топган бемор инсонлар ҳақида ҳам оғзаки ривоятлар етиб келган.
Хўжақул Эшон бобо шахсига доир тарихий ёзма ман-балар учрамайди ёки XVIII аср ёзма манбаларида ҳам қайд этилмайди.
Хўжақулэшонлик муаллим Тошпўлат Хўжамов бу бора-да кўп йиллар суруштириш олиб бориб, эшитма эшит во-қеаларнинг анчасини ўтган кишилардан ёзиб олган ва шу асосдаги насабномаларини ҳам келтирган.
Оталари Шакархон Эшон (1710-1776) дан икки ўғил ўнган бўлиб, Хўжақул Эшон (1750-1807) ва Ширинхон Эшон (1758-1823)лардир. Хўжақул Эшон бобо оила тут-
88
май ўтдилар. Укаси Ширинхондан Шукурхон Эшон (1803-1878) туғилиб, ундан Қудрат Эшон (1857-1932), ундан Мулло Холбой (1890-1963) ундан Баҳром Холбоев (1938-2004) ўниб ўсишган. Ҳозирда ҳам авлодлари шу манзилда истиқомат қилишади.
Тадқиқотчи қайд этишича ҳаётлари каби вафотлари ҳам сирли кечади. Ўлими олдидан Сарой қишлоғига туташ те-паликка мурид ва қариндошларини бошлаб бориб, ҳасса-си билан охират манзилини чизиб кўрсатади ва ҳозирда ўрни тахминланган ғорда сирли ғоиб бўлади.
Қабри рамзий бўлиб, жасади йўқ экан. Кейинчалик ус-тига мақбара тикланган. Ҳозирда зиёратгоҳ. Маҳаллий халқ улуғ пир билиб, ихлос этишади.
Шамойилига кўра покиза либосли, чоғроқ саллали, нурли юзли, чақноқ кўзли бўлган эканлар. Қўлларидан ҳассаси-ни қўймай, бардавом зикрли эканлар.
Кўп ҳокисор ва камтарликлари сабабидан айрим давлат-мандлар назар-писанд этмай, оқибат пушаймонлик тортган-ликлари кўплаб оғзаки баёнларда турли туман келтирилади.
Эшитганларимиз қанча қизиқарли бўлмасин, афсона монанд жиҳатларини мулоҳаза этиб, шу ўринда Хўжақул Эшон бобо ҳақидаги қайдларимизга нуқта қўймоқни маъқ-ул билдик, аммо Т. Хўжамов қўл ёзмалари орасидаги бир воқеий ҳикоя эътиборимизни тортиб, бевосита Хўжақул Эшон бобога тааллуқли бўлмаса-да, аждодларига доирлиги жиҳатидан уни тақдим этмоқни маъқул билдик.

Download 302,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish