Баҳтли оила 1 Кириш


Ҳазрати Пайғамбар қайнота



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Ҳазрати Пайғамбар қайнота
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг қайноталик хусусиятларини куёви Ҳазрати Али 
ва Ҳазрати Усмон билан бўлган алоқаларида кўрамиз.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) қизларини никоҳ ва тўйлари билан шахсан 
шуғулланганлар. Куёвларини моддий юклар билан қийнамаганлар. Қизи Фотимани 
(р.а.) турмушга берадиган вақтларида, келиб бўлиб борадиган уйни тайёрлатганлар, 
ўзлари ҳам бориб текширганлар.
Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) куёвларига кўрсатган бу самимий муносабатлари ўз 
отасининг кўрсатган муомаласидан ҳам яхши муносабатда бўлган дейилса, Ҳазрати 
Усмонга (р.а.) ҳам бундан кам муомалада бўлмаганлар.
Буни Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) шу сўзларидан ҳам билиш мумкин: "Агар қирқ 
дона қизим бўлганда эди, ҳаммасини бир-бир Усмонга берар эдим".
Ҳазрати Али (р.а.) қуйидаги ҳадиси шарифни ривоят қилганлар.
Ҳазрати Усмон Бадр жангида қатнашмаганлар. Аёллари Руқия (р.а.) касал эдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Усмонга (р.а.) аёлининг ёнида қолиб, унга ёрдам беришни 
амр қилдилар. Бадр ғалабаси ҳақида хабар келган пайтда Руқия (р.а.) вафот этдилар. 
Расулуллоҳ (с.а.в.) Бадр ўлжаларидан Ҳазрати Усмонга (р.а.) ҳам ажратиб шундай дуо 
қилдилар:
"Аллоҳ сени ўтган, келажак, яширин, ошкор ҳатто қиёматга қадар бўладиган 
гуноҳларингни кечирсин".
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳазрати Усмон (р.а.)ни жуда қадрлар эдилар. Ойша 
онамиз ва Ҳазрати Усмон (р.а.) ривоят қиладилар:
"Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнига кириш учун рухсат 
сўрашдилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ётоғида эдилар. Устларида Ойша онамизнинг 
лўнгилар бор эди. Бу вазиятда Ҳазрати Абу Бакрга (р.а.) киришга рухсат берилди. 
Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) дардини айтиб чиқди. Кейин Ҳазрати Умар (р.а.) рухсат 
сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) айни вазиятда Умарни (р.а.) киришига рухсат бердилар. 
Ҳазрати Умар ҳам кириб чиқдилар.
163


Ҳазрати Усмон (р.а.) ҳикоя қиладилар: "Кейин мен рухсат сўрадим. Пайғамбаримиз 
ўринларидан туриб, азрати Ойшага "Уст-бошингни тузат" дедилар. Мен ҳам дардимни 
айтдим ва чиқдим.
Ҳазрати Ойша (р.а.):
- Эй Расулуллоҳ! Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Умар кирганларида 
тортинмаганингиз ҳолда Усмон учун тараддудландингиз? - дедилар.
- Усмон тортинчоқ одам. Уни аввалги вазиятда қарши олсам, уялганидан аҳволини 
айта олмайди, - деб андиша қилдим. Бошқа бир ривоятда эса шундай деганлари 
айтилади:
"Ҳатто фаришталар ҳаё этган зотдан мен қандай қилиб ҳаё этмайман".
Шундай самимият
Ибн Собит ҳикоя қилади: Али (р.а.) билан Фотима (р.а.) орасида гап қочиб бўлган 
эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Али (р.а.)никига бориб, Фотима (р.а.) Расулуллоҳ 
(с.а.в.) учун тўшак тўшади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) тўшак устига ётдилар. Кейин Али 
(р.а.) келиб бир ёнларига ётдилар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Алини (р.а.) қўлини олиб, қоринларига қўйдилар. 
Фотиманинг (р.а.) қўлини ҳам худди шундай қилдилар. Иккисини яраштиргунча 
қўлларини муборак қоринларида устида тутиб турдилар. Уйдан чиққанларида 
Расулуллоҳга (с.а.в.) шундай дедилар:
- Уйга кираётганда қайғули эдингиз, энди эса юзингизда қувонч аломатларини 
кўряпмиз.
- "Нимага севинмай?! Энг яхши кўрган кишиларимни яраштирдим".
Самимият, оддийлик ва севги балқиб турган бу ҳаракат ҳамма учун ибратдир.
Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу самимий ҳаракат билан муаммоларни шахсан ўзлари ечиб, 
бошқанинг аралашишига ҳожат қолдирмас эдилар. Зеро, муаммолар ташқарига чиқса, 
ечими баттар қийинлашмоқда.
Амр ибн Саид ҳикоя қилади:
Ҳазрати Али (р.а.) Ҳазрати Фотимага бироз қаттиққўллик қилган эдилар. Фотима:
164


«Мен Расулуллоҳга шикоят қиламан», деб чиқиб кетди. Али эса уни таъқиб қила 
бориб, уларнинг сўзлашувларини эшитадиган жойда турдилар. Фотима (р.а.) 
Расулуллоҳ(с.а.в.)га Али (р.а.)ни қаттиққўллик қилганидан шикоят қилди. Расулуллоҳ 
(с.а.в.) унга:
- Эй қизим! Яхшилаб эшит ва ўйла, эрининг орзусига мос ҳаракат қилмайдиган 
аёллар гапига эътибор берилмайди, дедилар.
Бу пайтда Ҳазрати Али (р.а.) яқинроқ келиб, Фотимага (р.а.):
- Валлоҳи, бундан кейин кўнглингга ёқмайдиган ҳаракат қилмайман, дедилар.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) куёвнинг ранжимаслик ва аёли наздидаги мавқеига 
путур етмаслик учун ўринли гап ишлатганларки, бу нозиклик билан Ҳазрати Али (р.а.) 
хатосини англаб, Ҳазрати Фотимадан (р.а.) узр сўраганлар.
165



Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish