Баҳтли оила 1 Кириш


Оилада айланган исроф чархи



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Оилада айланган исроф чархи.
Афсуски оила ҳаётидаги даҳшатли исроф, дабдаба мусулмонларга ҳам тегишли. 
Кўпчиликни уйи Фиръавн ва Намрудникидан ҳам ўтиб тушади. Уйлар сервант ва 
шкафларида олтин, кумуш, таглик ва креслолар ипак билан безалмоқда, уйлар гўё 
музей ва кўргазма салонларига айлантирилмоқда.
Олтин, кумуш ва ипак буюм ишлатишнинг гуноҳи ҳам оғирдир. Зеро, Ҳазрати 
Пайғамбар (с.а.в.) мусулмонларга олтин, кумуш идиш-товоқлардан еб-ичиш, эркакларга 
ипак кийишни ва ипакли мато устига ўтиришни таъқиқлаганлар.
Қийинчилик билан топилган пуллар осонгина сарф қилинмоқда. Зеро, пул топиш 
баланд чўққига катта тошни чиқариш, сарфлаш эса тошни пастга юмалатиш кабидир.
Ҳазрати Абу Бакр: "Бир неча кунга етадиган бир ризқни бир кунда сарф 
қиладиганлардан жаҳлим чиқади", - деганлар.
147


Сарфлашда асосий нарса эҳтиёждир. Бир нарсага эҳтиёж бўлмаса, қанча арзон 
бўлса-бўлсин, сотиб олинмаслиги керак. Чунки кераксиз буюмларга пул сарфланаверса, 
қиймати, қадри тушиб, инфляцияга учрашиш муқаррар.
Аёлларимиз диққатига!
Айниқса, исрофгарчилик борасида аёлларимиз анча устунлик қиладилар. 
Меҳмондорчиликлар дабдабали кимўзарга айлантириб юборганлар. 
Ҳар меҳмондорчиликка янгича қиёфа билан боришни фазилат санаб, бошқаларни 
ҳам бу маъносиз бир мусобақага тортмоқдалар ва айни ҳаракатлари билан Ҳақ ризосига 
қарши боришмоқдалар.
Мусулмон ҳамма нарсадан олдин солиҳ амаллар билан Аллоҳнинг розилигини 
исташи зарур. Жаноби Ҳақ кийим ёки мол-дунёга эмас, қалб ва амалларга қарайди. 
Инсонларга чиройли кўриниш ўзларини ҳар балога ураётганлар Аллоҳ ҳузурига қандай 
боришни ўйлаб кўрмайдиларми? Бир ликопча ёки пиёласи синиб қолса, сервиз 
бузилди, деб янгисини олишни гўё "фарқ" деб билувчилар, бунинг ранги бунга мос 
келмади, айнан ўзидан топишим керак, дейдиганлар, ибодатларга, фарзларга, 
вожибларга айни шу фидокорликни кўрсата оладиларми?
Қизига сеп тайёрларкан, бир нарса кам бўлса ҳам "бўлмайди" деб оёқ тирайдиганлар, 
болаларнинг имонлари, ибодатлари, тарбиялари, абадий саодатлари учун айни 
талабчанликни кўрсата оладиларми? Ҳолбуки, болаларга қоладиган энг қийматли 
мерос мол-дунё эмас Исломий бир тарбия ва ахлоқдир.
Дунёвий дахмазалар билан андармон бўлиб, охиратни унутсак, ҳолимиз нима 
кечади?! Тупроқ бўладиган баданларни безаб, абадий яшайдиган руҳларимизга бепарво 
бўлсак, боқий дунёга қай юз билан борамиз? 
Бир қанча мусулмон оилалар гўё жамиятда ҳеч бир фақир йўқдай, иймон учун 
қилинадиган ҳеч бир иш қолмаганидай, исроф ва дабдаба билан ўз сармояларини кўкка 
совуришаётгани ғоят ачинарлидир. Ҳолбуки, Қуръони каримга қулоқ тутсак, айни 
муддао бўларди.
"(Эй Муҳаммад) қавми-қариндошга, мискин ва йўловчига (хайру эҳсон қилиш билан)
ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка йўл қўйманг. Чунки исроф қилгувчилар
148


шайтонларнинг дўстлари бўлган кимсалардир. Шайтон эса Парвардигорига бутунлай
кофир бўлгандир"
(Исро сураси, 26-27-оятлар).
Зотан, исроф ва ҳаром йўлларга пул сарфлашни ташвиқ қиладиган шайтондир. 
Шайтон васвасасига учадиганлар эса унинг дўстларидир.
Аввало ҳузур.
Уйда ҳузур бўлмаса, дунёнинг энг люкс уйи бўлса ҳам, нима қиймати бўлади? Бир 
кишининг нафаси сиқаётган бўлса, хоҳ саройда бўлсин, хоҳ кулбада нима фарқи бор? 
Оёқ кийим оёқни сиқса, хоҳ майдонда айлан, хоҳ тор жойда ҳеч нарса ўзгармайди.
Ҳақиқий бахт кўнгилда бўлади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) айтганларидай, бойлик мол-
дунёнинг кўплиги эмас, кўнгил тўқлигидир.
Бу сунъий гуллар эмас, ҳиди ўткинчи бўлмайдиган, ранги сўлмайдиган абадият 
гулларининг талабгоримиз.
Бахт фақат мол-мулк билан бўлганида эди, асҳоби киром (р.а.) ва Пайғамбаримиз 
(с.а.в.) мол-мулкларини Маккада ташлаб, иймонлари учун Мадинага ҳижрат этмас, 
гўзал ҳаётдан кечиб, жиҳод майдонларига югурмас эдилар. Ҳузурнинг боши қаноатдир. 
Қаноат эса борига шукр қилиш, очкўзлик қилмасликдир. Шоир Абул Отоҳил шундай 
деган:
"Қўлингдагилар сени хурсанд қилмаса, ер юзидаги ҳамма нарсага эга бўлсанг ҳам 
яна хурсанд бўлмайсан".
Эҳтиёжлар ортса, асирлик ҳам ортади. Чунки ҳар орзу-истак бир тугундир. 
Истакларни қанча камайтирсак, шу қадар ҳур бўламиз. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) 
шундай деганлар:
"Кимки жони ва моли хавфсиз, вужуди соғлом, яна кунлик ейдигани қўлида бўлиб 
уйғонса, бутун дунё унга берилган, деганидир". ўам ва қайғудан қутулишнинг ягона 
йўли, кўнгилни илоҳий муҳаббат ва маърифат билан тўлдиришдир.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish