Аёл эрига қандай муносабатда бўлиши керак?
Иброҳим Ҳаққи Эрзурумлига кўра, аёл эрига шундай муносабатда бўлиши керак:
1. Эр ичкарига кирганида ўрнидан туриш.
2. Эрни табассум билан қарши олиш.
3. Эрига "хўжайин, марҳамат" дейиш.
4. Эрининг пальтосини олиш.
5. Эрининг ҳар амрига итоат этиш, бўйин эгиш.
6. Эрининг тўшагидан қочмаслик.
7. Эридан рухсатсиз уйдан бошқа ерга кетмаслик.
8. Эри ундан ўпич ва ҳакозо сўраганида рад этмаслик.
9. Эрини кийимини тозалаш.
76
10. Эрига овқат тайёрлаш.
11. Эрининг тўшагини солмоқ.
12. ўусл, таҳорат олиш учун сув тайёрлаш.
13. Эри истаса, ғусл ва таҳоратда унга ёрдам бериш.
14. Эридан рухсатсиз нафл рўза тутмаслик.
15. Молини ва гўзаллигини таъна қилмаслик.
16. Ейиш ва кийинишда эрини қайғуга солмаслик.
17. Овозини эрининг овозидан юқори кўтармаслик.
18. Эрига азоб бериб, сиқмаслик.
19. Эрини ёнида ва орқасидан дуо қилиш.
20. Эри учун пардоз қилиш, ор-номусини ҳимоя қилиш.
21. Эрининг меҳмонларини яхши кўриб, уларга хизмат қилиш.
22. Эрининг яқинларини ҳурмат қилиш.
23. Вазиятни тушуниш ва борига қаноат қилиш.
24. Ортиқча ноз қилмаслик ва арз этмаслик.
25. Уйнинг мол-мулкига ва болаларга эга бўлиш.
Бир онанинг қизига қилган насиҳати
Робия қабиласининг олдин келганларидан Хорис қизи Умома қизини қирол Амр
ўғли Хорисга турмушга беришда қизига шундай насиҳат қилади:
Менга қара қизим! Одоб ва тарбиясига, наслига ва аслига қараб бир кимсага
насиҳат қилиш керак бўлмаганида эди менинг ҳам ҳозир сенга насиҳат беришимга
ҳожат қолмас эди. Бу билганга эслатма, билмаганга ўргатиш.
Қизим! Агар бир қизни ота-онасини мол-дунёси сабаби билан эрга берганда, сени ҳеч
қачон турмушга бермас эдик. Лекин ундай эмас. Эркаклар биз учун яратилгани каби,
бизлар ҳам улар учун яратилганмиз.
77
Қизим! Ҳозир сен ота-онанг уйидан, катта бўлган ерингдан чиқиб умрингда ҳеч
кўрмаган, ўзингга яқин бўлмаган одамнинг уйига боряпсан. Шундай экан эрингнинг
розилигини кўзлаб канизак каби итоат қилки, у ҳам сенга қул бўлсин. Сени севиб,
кўнглингни олиш чорасини изласин.
Ҳозир сенга ўн тавсия бераман. Буларни яхшилаб тушуниб ол ва вақти келганда
ишлат. Шунда роҳат қилиб яшайсиз, ораларингиз асло бузилмайди.
1. Сенга ейдиган ва киядиган нима олиб келса, жон-дилдан қабул қил. Қаноатли бўл.
Зеро, қалб ҳузури қаноатдир.
2. Буюрганини қил, қилма деганини қилма. Сўзига қулоқ солиб, унга итоат эт.
Келишув ва итоатга таянган оиладан Аллоҳ таоло рози бўлади.
3-4. Уйнинг ичини, ташқарисин тоза тутишга ҳаракат қил. Кўзга ёқмайдиган ёки
ёмон ҳид тарқатадиган нарсалардан ўзингни тий. Зинҳор эрингни ўзингдан
жиркантириб қўйма.
5-6. Ухлайдиган ва овқат ейдиган вақтларини яхши бил. Яъни буларни қайси вақтда
қилишга одатланган бўлса, шу вақтларга мос қилиб овқатини ва ётоғини тайёрла.
Зеро, очлик жаҳлни чиқаради, уйқусизлик ғамгин қилади.
7-8. Унинг молини қўриқла, исроф қилма. Обрўсини ҳимоя қил, қариндошларини
ҳурмат қил. Булар яхши бошқарув учун кераклидир.
9. Эрингга оид сирларни ҳеч кимга айтма. Агар айтадиган бўлсанг, сен унинг
ишончини йўқотасан.
10. Динга зид бўлмаган истакларини дарҳол бажар. Агар бепарво бўлсанг, уни
ранжитиб қўясан. У қайғули бўлса, қувончли бўлишдан, у қувонганда қайғули бўлишдан
ўзингни тий. Акс ҳолда бу севмаганингни, ҳис-туйғуларига шерик бўлмаганингни
далилидир. Бу ҳолат сизларни айрилиш даражасига олиб борадиган нарсадир. Сен
эрингни дардларига нақадар шерик бўлсанг, у ҳам сенинг дардларингга шу қадар шерик
бўлади. Эрингни истакларини ўз истакларингдан афзал бил.
78
Do'stlaringiz bilan baham: |