Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

2. Одоб қоидалари.
Эр-хотинларнинг ўзаро яхши муносабатда бўлишлари оила ришталарини 
мустаҳкамлайди. Қуръон таъбири билан айтганда "Бир-бирларининг ёпинчиғи бўлган 
эр-хотинлар" ўзаро аҳил бўлишлари зарур. Бу айни вақтда Аллоҳнинг амридир.
"
Улар билан тинч-тотув яшанглар. Агар уларни ёмон кўрсангиз ҳам (сабр қилиб
иноқ ҳолда яшайверинглар). Зеро, сизлар ёмон кўрган нарсада Аллоҳ кўп яхшиликларни
қилиб қўйган бўлиши мумкин
" (Нисо сураси, 19-оят).
Бу борада Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
"Мўъмин бир эркак жаҳли чиқиб мўъмина аёлдан ранжимасин, агар унинг характери 
ёқмаса, бошқасини ёқтириши мумкин".
Шайх Абу Муҳаммад ибн Аби Язил илм ва диндорлик борасида катта мавқега эга 
эди. Бу зотнинг ёмон бир аёли бор эди, унга ҳақсизлик қилар, тили билан ранжитарди. 
Бундан одамларнинг жаҳли чиқар эди. У зот бир куни шундай деди:
- Мен Аллоҳнинг илм ва молу-дунё борасида мукаммал неъматига эришган бир 
бандасиман. Балки бу аёл гуноҳларимга жазо сифатида юборилгандир?! Агар мен у 
билан ажрашсам, Аллоҳнинг унданда баттароқ жазо беришидан қўрқаман.
Баъзи тафсирчилар эса:
"Яқин дўстингга яхшилик қил", оятида айтилган дўст киши аёлидир, деганлар. 
Аёллар билан яхши яшаш борасида Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг кўп тавсиялари бор:
"Мўъминларнинг иймон борасида етуклари ахлоқи энг гўзал бўлганларидир. 
Сизларнинг энг хайрлиларингиз аёлларига яхши муносабатда бўлганларингиздир".
"Аёлларга сахийлар иззат-икром кўрсатади, пасткашлар эса уларни ҳақорат қилади".
3. Оилани бошқариш.
65


Хоҳ давлат, хоҳ иш, хоҳ оила бошқарувида муваффақиятга эришишнинг бирдан-бир 
йўли адолат билан ҳаракат қилишдир. Зеро, коинотдаги ҳамма нарса мувозанат асосида 
ҳаракатланади.
Арабларда: "Қаттиқ бўлма синасан, юмшоқ бўлма сиқиласан", деган мақол бор. 
Дарҳақиқат, на қаттиқ ва на юмшоқ, балки уларнинг ўртаси бўлиш керак. Қаттиқ ёки 
юмшоқ бўлишнинг ўрни бор. Шунинг учун бошқарувчилик нозик ва қийин бир 
санъатдир.
"Аёллар борасида бир-бирларингизга хайр тавсия қилинглар. Чунки улар қовурғадан 
яратилган. Қовурғанинг энг эгри жойи ўртасидир. Уни тўғирлашга ҳаракат қилсанг, 
синдириб қўясан, ўз ҳолига ташлаб қўясанг эгриланишда давом этаверади. Шундай 
экан аёллар борасида бир-бирларингизга хайр тавсия қилинглар".
"Шубҳасиз, аёл қовурғадан яратилган. Ҳамма вақт тўғри бўлиб турмайди. Агар 
ундан фойдаланмоқчи бўлсанг, эгрилигини ҳисобга олиб фойдаланасан. Бутунлай 
тўғрилайман, десанг, синдириб қўясан. Синдириш эса ундан ажралиш демакдир".
Ҳадиси шарифларда аёлнинг қовурғадан яратилганлигини айтилиши мажозийдир. 
Уларнинг нозиклигини билдириш учундир. Бошқа бир ҳадиси шарифда аёллар чиннига 
ўхшатилган, уларга нисбатан ҳаракат қилишда эҳтиёт бўлиш таъкидланган.
Аёлнинг қовурғача ўхшатилиши аёлга ҳақорат эмас, ҳақиқатдир. Тиббиётда ҳам 
маълумки, инсоннинг энг нозик суяги қовуғадир. Қалбга яқин бўлиши севгини ифода 
этади. Кўксимиздаги суякнинг эгрилиги камчилик эмас, заруратдир.
4. Оқил бўлиш.
Меҳр-муҳаббатдан ташқари оила мустаҳкамлигини таъминловчи асосий восита 
ақлдир. Туйғулар ҳар он ўзгариб туради. Инсон бир пайтлар севган кишисини кейин 
севмаслиги табиий холдир. Ички ва ташқи таъсирлар орқали инсоннинг психологияси 
ҳам ўзгариши мумкин. Турмуш ўртоғини ёқтирган, ёқтирмаган пайтлар бўлади. 
Оилавий ҳаёт ўзгарувчан туйғулар билан эмас, ақл билан бошқарилиши лозим. Бир кун 
биттаси Ҳазрати Умарнинг ёнига келиб, аёли билан ажрашмоқчи эканлигини айтди. 
Ҳазрати Умар (р.а.) сўрадилар:
- Нимага аёлинг билан ажрашмоқчисан?
- Уни севмайман.
66


- Эй ахмоқ! Бутун оилалар муҳаббат билан яшаяптими? Сенинг ақлинг нимага 
ярайди?
Анас ибни Молик (р.а.) айтади: Расулуллоҳнинг ёнида бир одам ҳақида мақтаб 
гапиришди. Расулуллоҳ:
- Ақли қанақа? - деб сўрадилар.
- Эй, Расулуллоҳ! Ибодати шунақа, ахлоқи бунақа, фазилати бундай, тарбияси ундай, 
- деб мақтадилар. Расулуллоҳ яна:
- Ақли қанақа? - дедилар. Саҳобалар:
- Эй, Расулуллоҳ! Биз унинг ибодати, хайрли иши ҳақида гапиряпмиз. Уни 
мақтаяпмиз. Сиз эса ақли ҳақида сўраяпсиз?
Бунга жавобан Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Ахмоқ сўфи жоҳиллиги билан фосиқлардан ҳам кўпроқ зарар келтиради. Аллоҳга 
яқинлик даражалари ақлларининг кўплиги биландир, дедилар.
Ақлдан мақсад шаҳват, ҳасад, нафрат каби туйғулардан ҳоли ақлдир. Айниқса, 
эркакларнинг кенг дунёқарашлари вазмин бўлишлари оила ҳаётида жуда-жуда 
муҳимдир.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish