Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Никоҳ маросими
Пайғамбаримиз никоҳ ўқилишидан аввал хутба ўқидилар. Аллоҳга ҳамду-сано 
айтдилар. Кейин:
- Буюк Аллоҳ Фотимани Ҳазрати Алига турмушга берилишини менга буюрди, мен 
ҳам 480 дирҳам маҳр билан турмушга бердим, дедилар ва Ҳазрати Алига:
- Эй Али! Бунга розимисан? Қани сен ҳам хутба ўқи, - дедилар.
Ҳазрати Али Аллоҳга ҳамд айтиб, шукр қилдилар. Расулуллоҳга салавот 
келтирдилар.
Никоҳ маросими тугагач, Пайғамбаримиз олдиларига бир товоқда хурмо қўйиб 
олинглар, дедилар. Ҳазрати Фотима Ҳазрати Алига никоҳлангач, йиғлаган эдилар. 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) ёнларига бориб:
- Эй Фотима, нега йиғлаяпсан! Мен сени сўраганларнинг энг билимлисига, юмшоқ 
кўнгиллиликда ва ақлда энг устунига, яна илк мусулмон бўлганига бердим, – дедилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Алига берган маҳрнинг учдан иккисини ейдиган, безак 
ва атир каби нарсаларга, учдан бирини эса кийим-кечакка сарфлашга буюрдилар.
Умайс қизи Асмога (р.а.) Фотима (р.а.)нинг уйини тайёрлаш тайинланди. Асмо 
Фотиманинг келин бўлиб борадиган уйига борди. Бири бўйрадан, иккитаси эса 
ошланган теридан бўлган учта кўрпача тайёрлаб, ичларини хурмо пўстлоғи билан 
тўлдирди. Расулуллоҳ (с.а.в.) хуфтон намозидан сўнг Фотиманинг уйига бориб, кўздан 
кечирдилар.
Ҳазрати Фотиманинг сепи ва уй ашёлари:
1. Умайс қизи Асмо тайёрлаган уч кўрпача.
2. Попукли бир гилам.
3. Ичига хурмо пўстлоғи тўлдирилган ёстиқ.
4. Иккита қўл тегирмони.
5. Бир дона сув тулуми (меш).
6. Битта кўза.
7. Теридан қилинган битта пиёла.
60


8. Бир дона элак.
9. Бир дона сочиқ.
10. Ошланган қўчқор териси.
11. Бир бўйра.
12. Хурмо япроғидан тўқилган ўрин-жой.
13. Икки кўйлак.
14. Бир жун адёл.
Ошланган қўчқор терисини тўшак қилиб ишлатишар, адёл эса икки 
кишининг устини тамоман ёпмас эди.
Тўй таоми
Ансорларнинг баъзилари Ҳазрати Алига тўй овқати беришни эслатишган. Ҳазрати 
Али (р.а.) зирҳини бир яҳудийга гаровга бериб, ярим кило арпа сотиб олган, яна қўчқор 
ҳам сўйган. Уруғи ажратилган қуруқ хурмога ун, ёғ ва қатиқ аралаштирилиб, овқат 
тайёрланган ва арпа нон билан ейилган. Бу ўша даврга кўра, энг яхши овқат эди. 
Бундан ташқари зайтун ёғи ва хурмо ҳам берилган.
Чимилдиқ
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Ҳазрати Алига Фотиманинг ёнига кирмай туришни 
буюрдилар. Расулуллоҳ келиб, эшикни тақиллатдилар. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)ни 
энагалари Умму Айман эшикда кутиб олди. Салом бериб, ичкарига кириш учун рухсат 
сўрадилар. Киргач, Ҳазрати Алини сўрадилар. У ерда эканлигини билгач, "хайрга 
эришсин" деб дуо қилдилар.
Кейин Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) бир кўза сув олиб, таҳорат қилдилар. Сувнинг 
ичига мушки-анбар солдилар. Ҳазрати Алини чақириб, сувдан кўкси ва елкаларини 
орасига сепдилар. Кейин Ҳазрати Фотимани чақирдилар. Унга ҳам бу сувдан сепдилар 
ва:
61


- Мен сени оиламнинг энг хайрлисига никоҳладим, - дедилар. Аллоҳим бу никоҳни 
муборак айла, уларни баракатли қил, уларнинг насабини муборак қил, - деб дуо 
қилдилар. Бундан ташқари Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини ўқиб, Аллоҳдан уларнинг 
ва авлодларини шайтондан ҳимоя қилишини сўраганлари ва Ҳазрати Алига:
- Аллоҳнинг исми ва баракати билан қаллиғинг ёнига кир, - деганлари ривоят 
қилинади.
Пайғамбар (с.а.в.) тўртинчи кун эрталаб уларни кўришга бордилар.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish