Баҳтли оила 1 Кириш


Ҳазрати Фотиманинг (р.а.) талабгорлари



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Ҳазрати Фотиманинг (р.а.) талабгорлари
Ҳазрати Фотимани (р.а.) аввал Ҳазрати Абу Бакр (р.а.) сўрадилар. Ҳазрати 
Пайғамбаримиз (с.а.в.) унга:
- Эй Абу Бакр! Мен у ҳақда келадиган илоҳий ҳукмни кутяпман" - дедилар. Ҳазрати 
Абу Бакр буни Ҳазрати Умарга айтдилар. Умар (р.а.):
- Эй Абу Бакр, сизни рад этибдилар, - дейишди. Ҳазрати Абу Бакр:
- Фотимани сен ҳам сўра, деганларидан сўнг Ҳазрати Умар бориб сўрагач, 
Пайғамбаримиз унга ҳам Абу Бакрга айтган гапларини айтдилар.
Ҳазрати Алининг қариндошлари "Фотимани Расулуллоҳдан сен ҳам сўра", - дедилар. 
Ҳазрати Али:
- Абу Бакр ва Умар қайтарилгандан кейин менга йўл бўлсин. Мен ҳам рад 
қилинишдан қўрқяпман, - деб жавоб қайтардилар.
Бироқ қариндошлар унинг Пайғамбарга яқинлигини айтиб кўндирдилар. Бу ҳақда 
Ҳазрати Али (р.а.) шундай ҳикоя қилганлар:
58


Озод бўлган қулим Фотимага совчи юборганини биласанми? - деб сўради. Мен 
билмайман, - дедим. Кейин:
- Расулуллоҳнинг ёнига бориб, Фотимани сўрашингга нима тўсиқ бўляпти? - деди.
- Унга уйлана оладиган бирор нарсага эга эмасман, - дедим.
- Расулуллоҳнинг ёнларига борсанг, Фотимани сенга албатта никоҳлаб берадилар, 
деди. Ниҳоят Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳузурларига бордим. У зот ҳайбатли 
ва виқорли эдилар. Олдиларига ўтирдим. Жим бўлиб қолдим. Гапира олмадим. 
Расулуллоҳ:
- "Нимага келдинг, бир нарсага эҳтиёжинг борми? Менимча Фотимани сўраб 
келдинг" деганларидан сўнг:
- Ҳа, - дея олдим.
Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ҳазрати Алини истагини Фотимага айтдилар. У ҳам 
гапирмади.
Ҳазрати Фотиманинг маҳрлари
Расулуллоҳ Алидан сўрадилар:
- Фотиманинг маҳрига берадиган ниманг бор? Али:
- Ҳеч нарсам йўқ, - дедилар. Расулуллоҳ:
- Сенга берганим зирҳли кўйлак қаерда? - дедилар.
Али "ёнимда" дедилар. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.):
"Уни Фотимага маҳр сифатида бер" дедилар. Бу кичик зирҳли кўйлак бўлиб, эни 
ясси ва оғир эди. Уни зирҳчи Хутомий тикканди. Бошқа ривоятда Ҳазрати Али оти ҳам 
бор эканлигини айтган. Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.):
- "Отинг ўзингга керак, фақат зирҳингни сот" - дедилар. Ҳазрати Али зирҳини 
Ҳазрати Усмонга 480 дирҳамга сотиб, пулини олгандан кейин Ҳазрати Усмон уни совға 
сифатида қайтариб бердилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) Ҳазрати Усмоннинг бу иши учун дуо 
қилдилар.
59



Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish