Умумий ҳуқуқлар
А. Эр-хотиннинг вазифалари.
Оилада эр ёки аёлдан бирини иккинчи даражада кўриш хатодир.
Баъзилар айтилган бу ҳақ ва вазифаларга баҳо берар экан, Исломни аёлнинг иккинчи
даражага қўйган, уни фақат эркакнинг хизматчиси сифатида билади, холос, деб даъво
қилмоқдалар.
80
Ислом инсонга қандай бўлса, аёлга ҳам шундайдир. Эркакни юқори, аёлни паст
кўриш ахмоқликдир. Агар аёл қадрсиз бўлса, у туққан ўғли ҳам, қиз ҳам қадрсиз
деганидир.
Аллоҳга ибодат ва итоат қилишда эркак билан аёл ўртасида фарқ йўқ. Зеро, инсон
эркак ва аёлдан дунёга келади.
"Э
й, инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан
яратдик
..." (Ҳужурот сураси, 13-оят).
Ҳадиси шарифда эса:
"Аёллар билан эркаклар бир дарахтнинг икки шохидир" дейилган.
В. Тузилиш фарқи.
Инсоний ҳақ-ҳуқуқ жиҳатидан эркак ва аёл тенг, аммо жисмоний ва руҳий
тузилишлари фарқлидир. Зотан, буни инкор этиш мумкин эмас. Акс ҳолда эркак ва аёл
деган икки тушунча майдонга келмас эди.
Аёл эркакдан устун эмас.
Аёл эркакдан паст эмас.
Аёл эркак билан тенг эмас.
Хўш, ундай бўлса нима?
Аёл аёлдир, эркак эркакдир. Аллоҳ аёлга айрим хусусиятлар, эркакка айрим
хусусиятлар берган. Аёлларнинг нозик ва сезгир бўлишлари зарурдир. Улар
марҳаматли бўлмасалар, ҳар ҳолда бизларни тўққиз ой кун оғриқ ва азобларга чидаб
кўтара олмас, уйқу ва дам олишдан воз кечмас эдилар.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) аёлларни ҳассослигини билганлари
учун уларни чиннига ўхшатганлар.
Жаноби Ҳақ эркак ва аёлнинг тузилишларига мос ишларни амр этиб, уларни бир-
бирларига ёрдамчи бўлишларини истаган.
С. Ҳуқуқ ва бурчлар.
Ҳуқуқ ва бурч бир-биридан айрилмайдиган икки тушунчадир. Эркак ва аёлнинг
асосий ҳақлари билан бирга ёнма-ён жинсиятга боғлиқ бир қанча бурчлари ҳам бор.
81
Асосий қонунларда айтилганидай: ҳеч ким ёшига, кучига ва жинсига мос бўлмаган
ишга буюрилмайди.
Эркак билан аёл тенг деб, аёлларни кўмир конлари ёки шунга ўхшаш оғир ишларда
ишлатиш уларнинг ҳақларини ҳимоя қилиш эмас, аксинча, азоб беришдир.
Иш тақсимлашда жинсиятни эътиборга олмаслик баъзан жиноят бўлади.
Ҳомиладорлик, туғиш, ҳайз каби аёлларга хос жиҳатларни эътиборга олмасдан
эркакларнинг ишини уларга юклаш зулмдир.
Болани қорнида кўтариб дунёга келтирган она, унга яхши тарбия бера олади ва бунга
ҳаммадан кўра кўпроқ ҳақлидир. Фарзанд тарбияси билан шуғуллангани учун аёлнинг
эркакка нисбатан уйда бўлиши табиийдир. Халқ тилида аёлни "ички вакил", эркакни
"ташқи вакил" дейилиши шундандир.
Бу билан эркакни уй билан, аёлни эса ташқари билан иши йўқ деб бўлмайди.
Аёлнинг вазифаси кўпроқ уйда, эрники эса кўпроқ ташқарида деганидир.
Уй ишлари кўчадаги ишлардан осон ва аҳамиятсиз эмас. Уйнинг тозалиги, тартиби,
овқат, кийим, бола тарбияси ва бошқа юмушлар бир аёл учун етарлича ташвишдир.
Ҳамма ўзига мос ишга талабгор бўлади.
D. Аёлнинг ҳақлари.
Афлотун аёлларни "Жамиятнинг тенг аъзоси" деган, Аристотел эса "яратилишда
ярим қолган эркак" деб таърифлаган. Римда фуқаро ҳисобланмаган, Ҳиндистонда эри
ўлса, у ҳам ўлдириб кўмилган. Қобулда уй ҳайвони қаторида саналган, Хитойда
қийматсиз бўлгани учун ҳатто исм қўйилмай, бир, икки, уч деб номер берилган,
Европада аёлни инсон ёки инсон эмаслиги баҳс қилинган. Яқин кунларгача мулкдорлик
ҳақлари бўлмаган. 1938 йилда Францияда чиққан бир қарорга кўра, аёлни чекка имзо
қўйиши, банкда ҳисоб рақамини очиши, молиявий бир шартнома тузиши ман қилинган
эди.
Ислом эса биринчи асрлар олдин аёлларга ўз ҳақларини танитган, мажбуран
турмушга берилишига қарши чиққан, олиш-бериш, ижарага олиш, ширкат очиш, қарз,
гаров, омонат, васият каби ишларни қилиш ҳуқуқини берган. Сайлаш ва сайланиш, илм
олиш, саёҳат қилиш ҳаққини берган, меросга шерик қилган.
82
Эркак аёлнинг бўриси эмас. Ҳақиқий бахтни бир-бирларидан топган эр-хотинлари
оиланинг ҳузури, жамиятнинг соғломлиги, наслни келажаги учун қўлни-қўлга,
кўнгилни-кўнгилга беришга масъулдирлар. Севги, самимият, ёрдам бериш, садоқат ва
сабр бўлмаган оилада ҳузур бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |