Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Рисоладаги куёв
Келиндан ахтариладиган хусусиятлар йигитда ҳам бўлмоғи лозим. Албатта, аввало 
диндорлик ва ахлоқ туриши табиий. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.): "Эътиқод ва хулқ-
атвори яхши бўлган, йигитга қизингизни сўрашса, дарров беринг. Акс ҳолда ер юзида 
фитна ва фасод ёйилади", деганлар.
Афсуски, аксарият ота-оналар аввало куёвнинг мол-дунёсига, дипломига, амалига 
эътибор берадилар. Ҳадисда айтилганидай, бу фитна ва фасодга йўл очади. Соғлом 
оила қуриш қийинлашади. Шу тариқа жамият ҳам заифлашади. Ахлоқли оилада, 
соғлом муҳитда катта бўлган кўп қизлар бундай хатонинг қурбони бўлиб, келин бўлган 
42


хонадонидаги ношаръий муҳитда маънавиятини йўқотиб, ўткинчи дунё манфаати учун 
абадий ҳаётини барбод қилмоқда.
Саҳобалардан Саҳл ибн Саъд-ас-Саидий (р.а.) ривоят қилади: Бир кун Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг ёнларидан бир бой одам ўтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) шерикларидан сўрадилар:
- Бу киши ҳақида нима дейсизлар?
- Қиз сўраса беришга, тилаги бўлса бажарилишга, гапирса сўзини тинглашга лойиқ 
бир киши, деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ индамадилар. Шу пайт фақир 
мусулмонлардан бири ўтди. Бу сафар Расулуллоҳ (с.а.в.):
- Бу фақир киши ҳақида нима дейсизлар? - деб сўрадилар. Ёнидагилар:
- Қиз сўраса беришга, тилаги бўлса бажарилишига, гапирса сўзи тингланишга 
нолойиқ бир кимса, - дедилар. Шунда Расулуллоҳ:
- Бу фақир киши бояги бойдан ер юзи тўлгунча хайрлироқ, - дедилар.
Ҳасан Басрий ҳазратларидан сўрадилар:
- Жуда ҳам яхши кўрадиган қизим бор. Унга талабгорлар ҳам 
кўп. Уни кимга турмушга берай?
Ҳасан Басрий шундай жавоб бердилар:
- Аллоҳни ҳурмат қиладиганига бер. Зеро, ундай одам қизингни яхши кўрса, унга 
нисбатан яхши муомалада бўлади. Мабодо ёқтирмаса ҳам ҳеч бўлмаганда унга ёмонлик 
қилмайди.
Турмуш қуриш таклифи
Умуман олганда, совчи йигит тарафдан юборилади. Лекин таклифни аввало эркак 
қилиши шарт эмас. Яхши йигит топилганда қиз тараф ҳам таклиф қилиши мумкин. 
Бунинг уят ери йўқ. Саодат асрида баъзи аёллар Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ёнларига келиб 
"Мени завжаликка қабул қиласизми ё Расулаллоҳ" деб таклиф қилганлар.
Бир марта Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига бир аёл келиб 
завжаликка қабул қилишларини сўраганларида Пайғамбаримиз (с.а.в.) кўзларини 
ерга қадаб сукут сақладилар. Шу ердаги бир саҳоба:
43


- Эй Расулуллоҳ, бу аёлга мени уйлантирсангиз бўлмайдими?
Расули акрам унга:
- Маҳрига берадиган нарсанг борми? - дедилар.
Саҳоба:
- Йўқ Расулуллоҳ! Ёнимда ҳеч нарсам йўқ деди.
Расули акрам:
- Бор бир дона узук бўлса ҳам топиб кел ва қўлига тақиб қўй, - дедилар.
Саҳоба туриб кетди. Бироз вақтдан кейин қайтиб келиб:
- Эй Расулуллоҳ, ҳеч нарса, ҳатто тақинчоқ ҳам топа олмадим. Лекин шу эҳромим 
бор. Бунинг ярмисини беришим мумкин деди.
Устига кийишга бир дона кўйлаги бўлмаган бу фақир саҳобага қараб Расулуллоҳ 
(с.а.в.) дедилар:
- Яхши, лекин эҳромни ярмиси нимага ярайди? Қолган ярмиси билан сен нима 
қиласан? Уни сен кийсанг, аёлнинг, у кийса, сенинг устинг очиқ қолади.
Саҳоба секин ўтирди. Озгина вақтдан сўнг, ғамгин бўлиб чиқиб кетди. Унинг 
умидсизлиги Расулуллоҳ (с.а.в.)га таъсир қилди. Орқасидан одам юбориб, 
чақиртирдилар ва:
- Қуръондан ёдлаганмисан? - деб сўрадилар.
У:
- Фалон-фалон сураларни ёдлаганман деб санай бошлади. Кейин Ҳазрати Пайғамбар 
(с.а.в.):
- Қуръондан ёдлаган сураларинг учун сени бу аёлга уйлантирдим, дедилар.
Ҳазрати Умарнинг ўғли саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар айтади:
- Синглим Ҳафса, Ҳазафанинг ўғли Хунайсдан бева қолган эди. 
(Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг саҳобаларидан бўлган Хунайс Бадр жангида 
қатнашиб, Мадинада вафот этганди.) Дадам синглимни турмушга қандай берганларини 
менга айтиб бердилар:
44


Усмон ибн Аффоннинг (Халифа Ҳазрати Усмоннинг) ёнига бордим ва унга Ҳафсани 
олишни таклифни қилиб:
- Эй Усмон! Хоҳласанг қизим Ҳафсани сенга никоҳлаб берай, - дедим.
Усмон:
- Шу кунларда мен уйланмаганни маъқул деган ўйдаман деди. Кейин Абу Бакрни 
ёнига бордим. Унга ҳам:
- Хоҳласанг қизим Ҳафсани сенга никоҳлаб берай - дедим.
Абу Бакр сукут сақлади ва менга жавоб бермади. Менинг жаҳлим Ҳазрати Усмондан 
кўра Абу Бакрга кўпроқ чиқди. (Чунки Ҳазрати 
Усмон ҳеч бўлмаса уйланмайман деб узр сўраган эди).
Яна бир неча кун кутдим. Кейин Ҳафсани Набий алайҳиссалом сўрадилар. Мен рози 
бўлдим. Шу пайт Абу Бакр билан учрашиб қолдим. У менга шундай деди.
- Эй Умар! Сен мендан қизингга уйланишни таклиф қилганингда жавоб бермаганим 
учун ранжиганга ўхшайсан, шундайми?
- Ҳа шундай, - дедим.
Расулуллоҳ Ҳафсага уйланмоқчи эканлигини айтган эдилар. Мен Расулуллоҳ 
(с.а.в.)нинг сирларини ҳеч билдирмаслик учун жавоб бермадим. Агар Набий 
алайҳиссалом Ҳафсага уйланишдан воз кечсалар, таклифингга албатта рози бўлардим...
Бу воқеадан шу кўринадики, муносиб йигит топилганда қизларни таклиф 
қилинишида ҳеч қандай ноқулайлик йўқ. Айниқса аҳолиси кўп бўлган ва кимсани 
кимса танимайдиган шаҳарларда, яхши куёв келиб эшигимизни қоқади, деб кутиш 
хатодир. Бўйдоқларни уйлантириш Аллоҳнинг амридир. Бу ишни ташкил қилувчи 
ташкилотлар тузиш, тарафлар ўртасида воситачилик қилиш, моддий-маънавий 
муаммоларни ечимида ёрдамчи бўлиш жуда ҳам хайрли вазифа ва хизматдир.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish