Баҳтли оила 1 Кириш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

Бир аёл намунаси
Тобеин олимларининг буюк муҳаддиси Шабий шундай ривоят қиладилар:
"Бир куни қози Шурайҳ билан гаплашиб ўтирган эдик. Бу буюк олим менга деди:
- Эй, Шабий! Агар уйланмоқчи бўлсанг Бани Тамим қабиласидан қиз ол. Улар 
қобилиятли ва комил кимсалардир.
- Қаердан биласиз?
- Ёшлигимда бир кун Бани Тамим қабиласига борган эдим. Бир уйнинг олдидан ўтиб 
бораётганимда кекса кампир билан ёш бир қизни ўтирганларини кўрдим. Қиз жуда ҳам 
чиройли эди. Уни яқиндан кўриш мақсадида сув баҳонаси билан уларга яқинлашдим ва 
сув сўрадим. Кампир қизга сув олиб келишни айтди. Сувни ичгандан кейин кампирга:
- Бу қизнинг исми нима? Кимнинг қизи.
- Исми Зайнаб. Ҳудойрнинг қизи.
- Турмушга чиққанми?
- Йўқ, чиқмаган.
- Аллоҳнинг амри билан менга берасизми?
- Тенги бўлсанг, берамиз.
Уйга келдим. ўша қизга уйланишни мақсад қилиб қўйган эдим. Яқинларимдан бир 
неча кишини бошлаб қизнинг тоғасиникига бордик ва ниятимизни айтдик. Улар рози 
бўлишди. Никоҳдан кейин Бани Тамим аёлларининг тошбағир эканликларини ўйлаб, 
пушаймон бўла бошладим. ўз-ўзимга "Энди бўлганича бўлди. Уйланаверай. Яшашда 
қийналсам ажрашамиз" дедим. Пушаймон бўлганимни ҳеч кимга сездирмадим.
Чимилдиққа кирганимда қиз менга:
- "Хўжайин! Бундай пайтда куёвнинг Аллоҳ ризоси учун икки ракат намоз ўқиб, 
Жаноби Ҳақдан аёлининг хайрли бўлишини тилаб дуо қилиши, аёли ахлоқсиз, мижғов 
1
Маркаб - улов: машина, от, арава ва ҳоказо.
35


бўлса, ёмонлигидан сақланиши учун Аллоҳга ёлвориши суннатдир" - деди. Мен ҳам: 
"Ҳа шундай" - деб намозга турдим. Салом бериб қарасам, у ҳам намоз ўқияпти. 
Намозини ўқиб бўлгач, менга шундай деди:
"Хўжайин! Мен бегона қизман. Сизнинг характерингизни билмайман. Севган, хуш 
кўрган нарсаларингизни айтинг ва мен сизнинг истакларингизга мос равишда 
хизматингизни қилай. Хуш кўрмаган нарсаларингизни ҳам айтингки, улардан ўзимни 
сақлай. Сиз ёқтирмайдиган вазиятга тушиб қолмай. Сизга ўз қабилангиз ичида бир қиз, 
менга ҳам қабиламда бир йигит топиларди. Лекин тақдир бўлгани учун бир-
бирларимизнинг характеримизни, одатларимизни билмаган ҳолда эр-хотин бўлдик. 
Энди Аллоҳ Таоло буюрганидай менга ё яхши муносабатда бўлинг ёки мен билан 
ажрашинг, оилага қайтай. Сизга айтадиган илк гапларим шулар. Аллоҳдан сизни ва 
мени кечиришимни, исломий бир оила ҳаёти қуришга муваффақ қилишини сўрайман!"
Мен ҳам унга жавобан дедим:
"Хоним! Шундай сўзларни айтдингизки, агар бу айтганларингизни қилсангиз мени 
бахтиёр қиласиз, йўқ, агар сўзингизда турмасангиз сизга нима қилишимни ўзингиз 
айтдингиз" – дедим унга.
Кейин менга дедики:
- Қариндошларимни келиб-кетишини истайсизми?
- Ётиб қолишларини истамайман. Тез-тез келмасинлар.
- Қўшнилардан кимнинг чиқиб туришини, кимнинг чиқмаслигини истайсиз? 
Истаганларингизга ҳурмат кўрсатай, истамаганларингизга юзимни кўрсатмай, - деди.
- Фалончи-фалончилар яхши, номусли кишилардир, келиб кетаверсинлар. Фақат 
фалон кишилар келмасинлар, кераги йўқ дедим.
Мана, эй, Шабий! Қиз мен айтгандай қилиб ҳаракат қилди. Менинг унга бўлган 
севгим кундан-кунга ортди. Бу аҳволда орадан бир йил ўтди. Бир кун уйга келсам кекса 
бир кампир уйни ичида: "Шундай қил, бундай қилма" деб аёлимга бир нарсалар 
айтаяпти.
- Ким бу?
- Қайнонангиз.
36


Ундан ҳол-аҳвол сўрадим. Мендан:
- ўғлим" Аёлингдан мамнунмисан? Деб сўради. Мен:
- Мамнунман. Солиҳа бир умр йўлдошдир. Жуда ҳам яхши тарбия берибсиз. 
Фарзанд тарбиялашдаги бу ғайратингизнинг 
мукофотини Жаноби Ҳақ сиздан дариғ тутмасин, - дедим.
- ўғлим. Аёлларнинг ёмонликлари энг кўп икки холатда билинади. Бири ўғил бола 
туғса, иккинчиси эрларида юз бурсалар. Агар аёлингда бирор камчилик кўрсанг, дарров 
тузатишга ҳаракат қил. Онт ичаманки, оиладаги энг ёмон нарса эрларидан юз бурган 
дилбарларнинг нозланиб туришларидир.
Сўнгра қайнонам:
- Энди айтчи, ўғлим, қариндошларимиз сизларни зиёрат қилишга қачон ва қанча 
вақтда келсинлар? - деб сўради. Мен:
- Хоҳлаган пайтларида келсинлар, - дедим.
Қайнонам ҳар йили бир марта уйимга келар ва менга шу тарзда насиҳат қиларди. 
Гапнинг қисқаси мен у билан роппа-роса 20 йил гулдай умр кечирдим. Шу вақт ичида 
бирор камчилигини топа олмадим.
Бир қўшим бор эди. Аёли юзсиз, тарбиясиз бўлгани учун уйида ғавғо, жанжал кўп 
бўлар эди. Уларнинг бу ҳоли аёлим Зайнаб учун шеър ёзишга ундади. Мана ўша шеър:

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish