Тўйга таклиф
Турмуш қуриш инсон ҳаётидаги энг аҳамиятли воқеалардан бири бўлгани туфайли,
тўйни яқинлар ва дўстлар билан ўтиши табиий. Тўйга таклиф қилиш ва меҳмонларга
иззат-икром кўрсатиш Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.)нинг тавсияларидир. Абдурраҳмон
ибн Авфга уйланаётганларида:
- Бир қўй билан бўлса ҳам тўйга меҳмон чақир, - деганлар.
Тўй қилиш ҳукми борасида ихтилофлар вужудга келган. Зоҳирийларга кўра вожиб,
Аҳмад ибн Ҳанбалга кўра, суннат, олимларни кўпчилигига кўра эса мустаҳабдир.
Тўйнинг вақти билан боғлиқ ихтилофлар ҳам бор. Меҳмонлар келин-куёв
чимилдиққа киргандан кейин келгани дурустми ёки кирмасдан олдинми? Шофий
имомларидан Субкий чимилдиққа киргандан кейин бўлиши дуруст деган. Зеро, Анас
ибн Маликни билдиришича:
- Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Зайнаб билан келин-куёв бўлиб тонг оттирдилар, кейин
халқни таклиф қилишди. Бугунги тўй вазиятга қараб чимилдиқдан олдин, чимилдиқ
давомида ва чимилдиқдан кейин бўлиб ўтмоқда.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) аёлларига уйланаётган пайтларида кўп ёки оз меҳмон
чақирганлар. Қўй сўйиш ёки ундан ҳам кам харажат билан тўй ўтказиш мумкин.
Тўйга таклиф этилса, рози бўлиш.
Мусулмоннинг таклифига рози бўлиш,
мўъминнинг мўъмин устидаги ҳақларидандир. Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай
марҳамат қилганлар: "Сизлардан бирингиз тўйга таклиф қилинса, дарров рози бўлсин".
Зоҳирий ва Шофийларга кўра, таклифга розилик вожибдир. Ҳанафий мазҳабида эса
вожиб эмас, суннати муаккадир.
Энг ёмон тўй дастурхони.
Никоҳ ибодат бўлгани учун тўй
47
маросимларини исломга зид шаклда ўтиши номақбулдир. Спиртли ичимликлар
бўлган, дискотекали тўйлар, диний ва миллий анъаналаримизга мутлақо тескари.
Спиртли ичимликлар қўйиладиган тўйларга таклиф этилса, бориш мумкин эмас.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
"Ҳар ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, спиртли ичимлик бор
дастурхонга ўтирмасин". Бундан ташқари камбағаллар чақирилмай фақат бойлар
чақирилган дастурхон ҳам баракотсиздир.
"Камбағаллар қолиб, тўқ кишилар чақирилган дастурхон нақадар ёмондир", - деган
ҳадиси шариф бор.
Никоҳ туфайли маросим қилинар экан, фақирларнинг кўнглини ва дуосини олиш
керак. Тўйлар, байрамлар ва бошқа турли маросимлар бўлмаса, фақирларнинг тўкин
дастурхон атрофида ўтиришлари мушкулдир.
Исрофгарчилик ва дабдабали тўйлар.
Оддийлик ва камтарлик бахтли ҳаётнинг
аҳамиятли хусусиятидир. Нафсни қондириш ва бошқаларга яхши кўриниш учун
қилинадиган дабдабали тўйлар мол-дунёнинг беҳуда сарфланишига йўл очиб бермоқда.
Ҳамма нарсада оддийликни ва тенгликни асос қилиб олган исломият, тўйлардаги исроф
ва дабдабага қарши чиққан. Бу борада Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) шундай деганлар:
"Тўйнинг биринчи кунидаги овқат ҳақдир. Иккинчи кунидагиси суннат, учинчи
кунники эса дабдабадир. Ҳар ким дабдаба қилса, Аллоҳ уни рози қилади".
Таризда қирқ кеча-кундуз давом этган тўйлар ҳақида айтилади. Айниқса,
Аббосийлар даврида сарой тўйларини бошдан охиригача исрофгарчилик эканлиги
маълум. Ҳозирги эркатой бойларнинг бир қисми ҳам эски давр қиролларини орқада
қолдирадиган даражада исрофгарчилик ва дабдаба қилиб, ерга сочилган пуллар устида
ўйинга тушмоқдалар.
Ҳадиси шарифда "Учинчи кунни овқати дабдабадир" дейилиши тўй эгасининг
ниятига боғлиқ. Тўйга вақтида кела олмаган ёки узоқдан келиб, хизмат қилиб
юрганларга бир кун овқат беришнинг зарари йўқ. Лекин фалончи тўйида шундай
қилди, шунча кун овқат берди, дейишлари учун шундай қилса, қиёмат куни Жаноби
Ҳақ унинг риёкорлигини ҳаммага эълон қилади.
48
Do'stlaringiz bilan baham: |