Оила қураётганда эътибор қилиниши лозим бўлган масалалар
1. Учрашиб танишиш.
Ҳатто жаннатда ҳам давом этадиган оила қурилар экан,
бўлажак келин-куёв бир-бирларини танишлари керак. Дўстлик учун ҳам бу шартдир.
Оила ҳаётини пойдеворига севги ва ризолик асос бўлмоғи лозим.
Никоҳ шартномаси ҳақиқий бўлиши учун икки томоннинг розилиги лозим бўлади.
Олимлар қиз болалар кўнглининг ўзига хослигини ҳисобга олиб, учрашув совчи
боришдан аввал бўлишини тавсия қиладилар. Акс ҳолда бу аҳвол қизнинг кўнглига
оғир ботиши, ажабо уларга нимам ёқмади, деб тушкунликка тушиши мумкин. Севиш
учун учрашиб ёқтириши керак. Динимиз бўлажак эр-хотинларнинг учрашишларини
27
тавсия этади, ҳатто буюради. Улар учинчи шахс иштирокида никоҳдан аввал
учрашишлари лозим. Пайғамбар (с.а.в.)имиз уйланмоқчи бўлган Муғийрага (р.а.): -
келинни аввал кўр. Чунки бу муҳаббатни зиёда қилади, дея марҳамат қилганлар.
Йигит киши бўлажак келинни кўра олмаса, ўзига яқин аёллардан бирини ўртага
қўйиши мустаҳабдир.
Ҳазрати Пайғамбар (с.а.в.) Умму Сулаймни (р.а.) бир аёлнинг олдига кўриш учун
юборибдилар ва "Товонларига қара, ёқаларини ҳидла" бошқа бир ривоятда эса "олд
тишларини ҳидла" деб айтибдилар. Бундан мақсад оғзида ҳиднинг бор-йўқлигини
билишдир. Яна Пайғамбар (с.а.в.) мадиналик бир аёлга уйланмоқчи бўлган бир
саҳобадан: "Келинни кўрдингми?" деб сўрабдилар. У "йўқ" дегач, шундай дебдилар:
"Бор, уни кўр, зеро, Ансор аёлларнинг кўзларида бир нарсалар (кўзида нуқсони)
бўлиши мумкин".
Ушбу ҳадислар турмуш қурмоқчи бўлганларнинг никоҳдан олдин учрашишлари
мустаҳаб эканлигини кўрсатмоқда. Олимларнинг аксарияти шу фикрда. Аммо бу
учрашувнинг ҳам чегараси бор. Икки томон учинчи шахснинг ёнида бир-бирларининг
юз, оёқ ва қўлларини кўришлари мумкин. Бошқа ерларни кўриш мақбул
ҳисобланмаган.
2. Унаштириш.
Тарафларнинг учрашиб танишишлари ва унаштирилишлари оила
қуришдаги аввалги урф-одат ҳолига келган тажрибадир. Мақсад бўлажак
қаллиқларнинг танишлари, тўй ҳозирлиги ва бир-бирларининг ҳаракатларини яхши
ўрганишлари учун фурсат бермоқдир.
Ҳитбанинг акси ўлароқ қўлланилган унаштириш, бир қиз ёки аёлга талабгор
бўлишдан бошлаб никоҳгача бўлган муносабатни ифода этади. Никоҳ ўқилмаган
пайтда улар бир-бири учун номаҳрам ҳисобланадилар.
Унаштириш шартнома эмас. Унаштириш даврида берилган нарса эса гўёки бир совға
кабидир. Унаштириш бузилган тақдирда совғалар айнан берилганидай, ўзгартирилган
бўлса, ўзгартирилган ҳолда қайтариб берилади. Унаштиришни ким бузганининг фарқи
йўқ. Берилган совға ишлатилган бўлса, ҳанафийларга кўра, қайтарилмайди.
Шофийларга кўра, ҳиммат нияти билан берилмаган нарсалар, ҳатто вафот этган бўлса
ҳам қайтиб берилади.
28
Do'stlaringiz bilan baham: |