Баҳодир эгам



Download 1,17 Mb.
bet4/29
Sana25.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#272752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
16

3. ЎЗИМ ҲАҚИМДА
Акаларим, опаларим изидан бориб, уйдаги барча юмушларни бажаришдан ташқари, аъло баҳоларда ўқишга интилдим. Тошкент давлат маданият олийгоҳининг кутубхо-нашунослик бўлимига ҳужжат топширдим. Ўшанда икки қути ипак қуртини боқишга олганмиз. Томорқа ишларидан ташқари, касалхона ошхонасида ҳам меҳнат қиламан. Кеч-қурунгача ҳамма юмушларни тинчитиб, китоб ўқишга тутинаман. Баъзида чарчаб, ухлаб қоламан. Ўқишга кирол-масам-а, деган хавотир ҳам бор. Лекин ўқимасам бўлмайди, онамга ачинаман, у кишига ёрдамлашишим керак. Турмуш ташвишлари ниҳоятда ҳоритиб қўйган-да!
Пиллани териб топширдик. Ниҳоят, ўқишга отландим. Ўн кун ижарага уй олиб, имтиҳонларга тайёргарлик кўрдим.
Ҳаяжонли онлар етиб келган куни “Ё бисмиллоҳ. Олло-ҳим ўзинг мадад бер”, дея имтиҳон саволлари қоғозидан биттасини тортиб олдим. Не кўз билан кўрайки, барча саволларга менда жавоб бор эди. Биринчи имтиҳондан “4” баҳо олгач, анча руҳим тетиклашди. Тўртта фаннинг барчасидан шундай баҳо олдим. Талаба бўлган куним торт харид қилиб, хонамиздаги қизлар билан муваффақиятни биргаликда, шоду хуррамлик билан нишонладик.
Ўқишга кирган кунимдан бошлаб бир кеча-кундуз ухлаб-ман. Хонадон эгаси Маша опа мени кўриб :“Вой бу қиз тирикми ўзи?” деб ҳайратланибди. Аслида мен имтиҳон-ларга тайёргарлик жараёнида ниҳоятда кам уйқу бўлиб қолгандим-да. Ўшанда шаҳарликларга мазза эканлигига, қишлоқдагидек юмушлар қалашиб ётмаганига ишонч ҳосил қилганман.
Шу ўринда унутилмас бир воқеани ҳам баён этиб ўтмоқчиман.
Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари эди. Укам Маҳмуджон билан Тошкент шаҳрига боргандим. Шаҳарни айланиб юриб, ёш ижодкорлар билан учрашув бўлаётган боғда шоир Муҳаммад Юсуфни кўриб қолдик.
Шоир биз билан аввал кўришган кишиларидек самимий суҳбатлашди. Китобига дастхат ёздириб олдик. Хайрла-шаётиб: “Навоийликларга мендан салом деб қўйинглар”, дедилар қўлларини силкитиб.
Машҳур шоирни кўриб, суҳбатида бўлганимиздан жуда хурсанд эдик. Укамнинг кўзлари яшнаб: “Опа, Муҳаммад Юсуфни кўрдиг-а! Қандай яхши!” дерди ҳаяжонини босол-май.
2001 йилнинг 31 июль куни укам менга қўнғироқ қилиб: “Опа, эшитдингизми?..” деди хомуш овозда ва бошқа гапи-ролмади. Мен унинг ҳолатини тушундим. “Ҳа, эшитдим...” дедим мен ҳам ўпкам тўлиб...
Шоир вафотидан сўнг уйга суратини келтириб, ёнига шеърларида таърифланганидек райҳону атиргуллардан дасталаб гулдонга солиб қўйдим.
Муҳаммад Юсуфдек бетакрор шоир хотирасига кутубхонамизда ҳар йил икки-уч маротаба адабий кеча, китобхонлар анжуманлари ўтказиб келдим. Айни замонда ҳам унинг жозибадор шеърларини оила даврасида ўқиб, баъзиларини ёддан айтиб турамиз. Шоир билан учрашу-вимиз ҳақида “Қизилтепа тонги” газетасининг 2014 йил 27 апрель сонида мақолам ҳам босилиб чиққанди...
Талабалик йиллари ҳам сув каби тез ўтиб кетди. Аввал кутубхонада, кейин ёшлар иттифоқида, маданий ишлар бўйича жамоа хўжалиги раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритдим.
1980 йилда “Ўзбекистон” жамоа хўжалигига келин бўлиб тушдим. Бу ерда ўз мутахассислигим бўйича кутубхонада ишладим. Онам : “Қайнана ва қайнатанг кекса инсонлар. Уларга яхши қарашгин. Ҳозирги касбингни давом этти-равер”, дедилар. Бу таклифларини қабул қилдим. Чунки умр йўлдошим Истам Қобилов стомотолог шифокор. Топган-лари рўзғоримизга бемалол етарди. Бировдан кам, биров-дан кўп бўлмай яшай бошладик.
Яратган мендан марҳаматини дариғ тутмади. Кўз кўрса қувонадиган, ақлли, зеҳнли фарзандларни ато этди. Уч ўғил, бир қизли бўлдик. Болаларимизнинг отаси ҳам анча-йин қийинчиликлар кўриб вояга етган, ўз кучи, билими билан ўқиган ва тиш дўхтирлиги касби билан элга танил-ганлар.
Фарзандларимиз улғайгач, уларнинг тарбияси, ўқишига алоҳида эътибор қаратдик. Таълим олиши учун барча шарт-шароитларни яратдик. Бироқ қаттиққўлликлари бор эди. Болаларнинг вақтини беҳуда ўтказишга йўл бермасдилар. Ҳар ҳафтанинг якшанба куни телевизор томоша қилишга рухсат берардилар. Ўшанда ҳам берилган топшириқ, вази-фалар бажарилган бўлса!
Болалар дастлаб бироз қийналишди. Кейинчалик ўз ихтиёрлари билан китобга меҳр қўйдилар. Дарсликлардан ташқари, бадиий адабиётларни мутолаа қилишга қизиқиш-лари ошди.
Мактабни бирин-кетин тамомлашди. Рустамжон ўғлимиз ва Зилола қизимиз ота изидан бориб, стомотологияни танлашди. Фарҳоджон Ички ишлар академиясида таҳсил кўрди. Кенжатойимиз – Ғолибжон фармацевтика олий ўқув юртини битирди. Барчалари грант асосида ўқишга киришди. Бу эса оиламиз бюджетига ортиқча оғирлик келтирмади. Аслида энг катта орзуим ҳам фарзандларимизни олийгоҳ-ларда ўқитиб, ҳаётга йўллаш эди. Орзуларимиз ушалгани учун Оллоҳга беҳисоб шукроналар айтаман. Болаларимиз-нинг китобсеварлиги ҳаётдан ўз ўринларини топиб олишла-рида муҳим омил бўлди, десам хато қилмайман.
Китоб инсон тафаккурининг компаси. Чунки кўп китоб ўқиш сўз бойлигини орттиради, ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтишда қўл-қанот бўлади. Адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуровнинг: “Китоб инсон тақдирини ўзгартириб юборишга қодир”, дегани ҳам айни ҳақиқат.
Кутубхонада ишлаганимда болаларим асосий китобхон-ларим бўлишган. Улар ўқиганлари бўйича ўзаро мунозара юритишар, муҳокамалар қилишарди. Мен бундан ниҳоятда ҳузурланганман.

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish