Баҳодир эгам



Download 1,17 Mb.
bet3/29
Sana25.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#272752
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
16

Сония ва Саида опамлар ҳам бизларга меҳрибонлик қилардилар. Онам уларни ҳам ўз болаларидек яхши кўрар-дилар. Бизларга опаларингдан хабардор бўлиб туринглар, деб айтардилар.
1974 йилнинг 29 май куни отам оламдан ўтдилар. Оиламиздаги бу мусибат барчамизнинг қалбимизни ларзага келтирди, бевақт ажал қувончларимизни юлиб кетди.
Етти фарзанддан фақат опам ва акамнинг тўйи бўлганди. Бешовимиз эса онамга суяниб қолдик.
Онажоним бу зарбадан эсанкирамай, барчамизни ўз бағирларига олиб, юпатиб, насиҳатлар қилиб отамиз йўқликларини билдирмасдан иш тутдилар.
Ғаффор акам уйлангандан кейин ёш бўлишларига қара-масдан бизларга бош бўлдилар. Онам ҳам фақат акамга суяниб қолгандилар. Улар биргалашиб оилавий муаммо-ларни ҳал қилардилар.
2. МУШТИПАРГИНАМ
Инсон дунёга келар экан, энг аввало кўз очиб кўргани ОНА бўлади. Унинг кўксидан келадиган ҳаёт чашмаси – оқ сутидан баҳраманд бўлиб вояга етади.
Афсуски, оналарнинг ҳам яхши-ёмони бўларкан.
Бир дугонам: “Сенга ҳавасим келади. Доим онанг билан фахрланасан. Мен эса онамнинг қилмишларидан уяламан”, деганди. Дугонамга ниҳоятда ачингандим.
Онамда меҳнатсеварлик, камтарлик, меҳрибонлик, тад-биркорлик каби хислатлар мужассам эди. Чеварлигига кўп-чилик ҳавас қиларди.
Отамдан айрилгач, барчамиз онамнинг қўлларига қараб қолгандик. Онам эса эсанкирамай, ҳовлиқмай, оҳ-воҳ чек-май, бизларни ўкситмай, бошқалардан кам қилмай ўстир-дилар. Етти нафар фарзанддан 2 таси уй-жойли. Қолган бешовимиз ҳали мактабда ўқирдик. Хадича опам Бухорода ҳашираликка ўқирдилар. “Болаларим, ўқишларингизни да-вом эттираверинглар. Имконим борича ҳаммаларингизни ўқимишли қилиш ниятим бор”, дердилар. Қанчалик қийин бўлмасин, онажоним ваъдалари устидан чиқдилар. Яна: “Мен борманми, йўқманми бир-бирларингизга суянчиқ бўлинглар, қадрларингизга етинглар”, дея бот-бот эслатиб турардилар.
Дастурхон атрофида ўтириб овқатланаётганда эртага қилиниши зарур бўлган барча ишларни режалаш-тирардилар. Эрталабдан онам билан биргаликда далалар-дан чорва молларимиз учун ўт-ўлан йиғиб келардик. Нонуштадан сўнг мактабга отланардик. Дарслар тугагач, яна уйга қайтиб, далага чиқиб ишлаймиз. Шундай бўлса-да, мактабдан бирор кун қолмаймиз. Оладиган баҳоларимиз онажонимизнинг назоратларида бўларди.
Ҳаммамиз мактабни тугатдик. Касб-ҳунар эгаси бўлдик. Оилали бўлгандан кейин ҳам онажонимиз яқин маслаҳатчи эдилар. Бирор сирни яширолмасдик. Ҳатти-ҳаракати-миздан, кўзимиздан дарров билиб олардилар.
Онам ясан-тусан қилиб тўйма-тўй юрмасдилар. Фар-зандларимизни олиб қолиб, бизларни шундай маросим-ларга жўнатардилар. Бироқ бирор марта нолиганлари йўқ.
Лекин таъзия маросимларидан қолмасдилар. “Ўлим ҳамманинг бошида бор. Яхшими ёки ёмонми инсонни охирги манзилга жўнатишда қатнашиш керак. Бунинг савоби катта”, дердилар.
Деярли ҳар куни қўлларини дуога очиб: “Дунёда топ-ганим, дуру гавҳарларим - сизлар. Ҳамиша соғ-омон бўлиб ортимда қолинглар, бахтли бўлинглар”, деб ният қилар эдилар...
Одамнинг ёши ўтган сайин болалигини кўпроқ соғиниб эсларкан.
Онам дала шийпонда очилган болалар боғчасида тарбиячи бўлиб ишлардилар. Онам билан тонг саҳарда туриб шийпонга борамиз. Ҳамма жойни супириб-сидириб қўярдилар.
Отамнинг тоғалари қизи Муқима аммам ҳам шу боғчада меҳнат қилардилар. Онам болажон аёл бўлганлари боис телевизорда хўрланган болалар ҳақидаги кинофильмларни томоша қилаётиб йиғлаганларини ҳам кўрганман.
Боғча болаларига овқат пишириб бериб, қолган юмуш-ларни аммамга топшириб, сигирларимизга ўт терардилар. Ҳавонинг иссиқ кунларида онам мени опичлаб олардилар. Уйга қайтгач, овқатланиб чопон тикишга уринардилар. Она-жонимнинг бирор дақиқа бўлса-да бекор ўтирганларини кўрмаганман. Бу хислатлари барча фарзандларига кўчган.
1978 йил Тошкентга ўқишга кириш учун бориб, “дом”да ижарада турдим. Иссиқ, совуқ сув муҳайё. Жўмракни бура-санг, оқиб келаверади. Одамлар ювиниб, тараниб ташқари-даги ўриндиқларга чиқиб ўтиради. Мен эса онажоним шу вақтда нима иш билан шуғулланяптилар, деб ўйлайман.
Орадан бироз вақт ўтиб, акам уй олдилар. Онамга “Маз-зами?” десам, “Ҳовлимиз яхши, домда бекорчиликдан зерикиб кетаман”, дердилар.



Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish