Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

34
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматининг ҳуқуқий асослари Конституция ва кўплаб қонун ҳужжатларида 
мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 2-моддасида “Давлат халқ 
иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва 
фуқаролар олдида масъулдирлар” деб ўрнатиб қўйилган. Яъни, давлат органлари, мансабдор шахслар собиқ Совет 
тизимида бўлганидай қандайдир гуруҳ (партия) манфаатларига эмас, балки халқ манфаатларига хизмат қилиши 
кераклиги ўрнатилган
1
.
Бундан ташқари, Конституциянинг 7-моддасида “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир. Ўзбекистон 
Республикасида давлат ҳокимияти халқ манфаатларини кўзлаб ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда унинг 
асосида қабул қилинган қонунлар ваколат берган идоралар томонидангина амалга оширилади” деб ўрнатиб қўйилган. 
Хўш, давлат органлари ва мансабдор шахслари Конституцияда ўрнатиб қўйилгани каби фақат “халқ иродасини 
ифода этиб”, “халқ манфаатларини кўзлаб” фаолият юрита олиши учун қандай ҳуқуқий кафолатларга эга бўлиши 
керак деган ўринли савол юзага келади.
Ушбу мақола доирасида айнан мана шу саволга Ўзбекистон Республикасида давлат хизматининг ҳуқуқий асосларини 
ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан жавоб беришга ҳаракат қилинади.
Юқорида таъкидланганидек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш 
органларида хизмат қилувчилар ва уларнинг мансабдор шахслари фақат “халқ иродасини ифода” этган ҳолда “халқ 
манфаатларини кўзлаб ишлаши учун уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жумладан ишга қабул қилиниши ва ишдан 
бўшатилиши масалалари, хизмат вазифа ва бурчлари, хизмат этикаси масалалари, хизмат ўсишлари, ротация ва 
жавобгарлик масалалари, хизмат юзасидан юзага келадиган низоларни ҳал қилиш масалалари давлат хизматининг 
ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тартибга солинган бўлиши, яъни махсус қонун билан белгилаб 

Уразаев Ш.З. и др (ред). Комментарий к Конституции Республики Узбекистан” Академия МВД РУз. Ташкент – “Ўзбекистон”, 2001 г. СТР 47-49. 
Японияда давлат хизматининг 
ўзига хос хусусиятлари: 
қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
“Бошқарувнинг ҳуқуқий асослари” кафедраси, доцент, в.б. PhD
Нематов Жўрабек 
I.
Ўзбекистон Республикасида давлат хизматини
ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари
Ў
збекистон мустақилликка эришгач, давлат ва жамиятнинг кўплаб соҳалари, шу жумладан ҳуқуқ соҳасида 
кўплаб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақола доирасида Ўзбекистон Республикасида давлат 
хизматини ислоҳ этишнинг ҳуқуқий асослари ҳамда давлат хизмати соҳасидаги хориж тажрибаси Япония 
давлати мисолида таҳлил қилинади.


35
қўйилиши керак. Ўзбекистон Республикасида давлат хизматчиларига оид ҳуқуқий масалалар соҳа қонун ҳужжатларида 
у ёки бу даражада белгилаб қўйилган бўлса-да, барча соҳада давлат хизматининг ягона талабларини ўрнатадиган 
давлат хизмати тўғрисида ягона қонун мавжуд эмас.
Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси
2
да давлат хизматига оид бир қанча меъёрлар ўрнатиб қўйилган.
Жумладан, Меҳнат кодексининг 1-моддасида 
“мулкчиликнинг барча шаклидаги корхоналар, муассасалар, 
ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган 
жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив 
ҳужжатлар билан тартибга солинади
деб ўрнатиб қўйилган
3
. Бироқ Меҳнат кодексининг бошқа моддаларида
жумладан 18-моддаси
4
да давлат хизматидаги меҳнат муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари мавжудлиги 
белгилаб қўйилган.
Бундан ташқари меҳнат кодексида давлат хизматидаги меҳнат муносабатларининг алоҳида қоидалари белгиланган 
ҳоллар ишга кириш
5
ва низоларни ҳал қилиш
6
масалаларида ҳам мавжудлигини кўриш мумкин.
Хўш, бу каби масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида давлат хизматчиларига тааллуқли 
меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинган. Бу саволнинг жавоби ягона ҳужжатда эмас, балки турли норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларда мавжуд. Баъзида эса улардан қайси бири умумий ва қайси бири махсус қоида эканини билиш 
қийин. Шунингдек, қонунчилигимизда айрим тоифалардаги меҳнат муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари 
белгиланишининг асослари нималардан иборат эканини, яъни давлат хизматининг турли соҳаларида ҳар хил қоидалар 
белгиланишининг сабаби нимадан иборат эканини тушунтириш қийин. Кўпчилик ҳолларда, қонунчилигимиздаги 
бундай хилма-хилликни давлат хизмати тўғрисидаги ягона, тизимлаштирилган қонуннинг мавжуд эмаслиги билан 
тушунтиришга тўғри келади.
Масалан, меҳнат қонунчилигига кўра касаба уюшмалари тузиш ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи бўлиб ҳисобланиши 
умумий қоида сифатида белгилаб қўйилган. 

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish