Baktria press


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ



Download 10,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/132
Sana21.06.2022
Hajmi10,73 Mb.
#689402
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   132
Bog'liq
Давлат хизмати тўғрисида материаллар

36
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
6-модда. Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги қонунлар.
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларида, ички ишлар идораларида, миллий хавфсизлик 
хизматларида, ички қўшинлари ва бошқа ҳарбий тузилмаларида қўлланилишининг ўзига хос хусусиятлари ана 
шу тузилмалар тўғрисидаги қонунларда белгилаб берилади.
Бир қарашда тушуниш осон моддага ўхшаса-да, аслида қонунчилигимиздаги ҳар бир соҳа бўйича давлат хизматига 
оид махсус қоидаларни қидириб топиш ва уларни тўғри тушуниш мураккабдир. Бу эса аввал таъкидланганидек, 
Ўзбекистон Республикаси давлат хизмати тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши заруриятини яна бир бор тасдиқ 
этади.
Давлат хизматига оид махсус қоидалар шунингдек сиёсий соҳада ҳам мавжуд. Жумладан, “Сиёсий партиялар 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси
8
га кўра,
Қуйидагилар сиёсий партияларга аъзо бўла олмайдилар:
• 
судьялар;
• 
прокурорлар ва прокуратура терговчилари;
• 
ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари;
• 
ҳарбий хизматчилар.
Хўш, нега энди айнан судьялар, прокурорлар ва прокуратура терговчилари, ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик 
хизмати ходимлари, ҳарбий хизматчиларнинг сиёсий партияларга аъзо бўлиши таъқиқланмоқда деган ўринли савол 
юзага келади. Бу саволга жавоб эса ушбу органлардаги хизматчиларнинг вазифаси юзасидан ходимларда маълум 
бир сиёсий қарашнинг мавжуд бўлишини истисно этишида кўриш мумкин. Хўш, судьялар, прокурорлар ва прокуратура 
терговчилари, ички ишлар органлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, ҳарбий хизматчиларга ўхшаган бошқа 
соҳадаги давлат хизматчилари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 38-моддасида 
санаб ўтилган божхона, солиқ органларидаги суриштирув органлари хизматчиларига ҳам ушбу мантиқ асосида 
сиёсий партияга аъзо бўлишни таъқиқлаш мумкинми деган савол юзага келади. Бундай саволларга жавоб эса аввал 
таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси давлат хизмати тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши заруриятини 
яна бир бор тасдиқ этади.
Ушбу ўринда меҳнат ҳуқуқи ва маъмурий ҳуқуқ, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, давлат хизматининг фарқини 
айтиб ўтиш ўринли. Гарчи Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 1-моддасида 
“Мулкчиликнинг барча шаклидаги 
корхоналар, муассасалар, ташкилотларда, шунингдек айрим фуқаролар ихтиёрида меҳнат шартномаси(контракт) 
бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг меҳнатга оид муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа 
норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади”
деб ўрнатиб қўйилган бўлса-да, лекин ушбу моддада давлат 
бошқарув органларидаги давлат хизмати ёки меҳнат муносабатлари ҳақида қоида белгилангани йўқ. Гарчи Меҳнат 
кодексида давлат хизматига оид меъёрлар ҳам мавжуд бўлса-да, Меҳнат кодексининг барча моддалари хусусий 
сектордаги юридик ва жисмоний шахсларга ҳам, давлат бошқаруви органларига ҳам бир хилда, яъни иккисига ҳам 
бир мазмундаги қоида тарзида тадбиқ этилади, деб айтиб бўлмайди. Хусусий секторда меҳнат муносабатлари касаба 
уюшмалари, уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари, ходимлар томонидан сайлаб қўйиладиган бошқа органлар, 
иш берувчиларнинг вакиллик органлари томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан бир қаторда жамоа 
келишувлари, жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан ҳам тартибга солинади. Бироқ давлат 
хизматида умумий қоида сифатида айтадиган бўлсак, иш берувчи, яъни давлат хизматига қабул қилувчи томон 
асосан давлатнинг ўзи бўлади. Шунинг учун ҳам давлат хизматида ҳар бир давлат органи алоҳида жамоа келишуви 
ва шартномаларини тузиши қийин. Чунки давлат органи номидан иш кўрадиган раҳбар ҳам бир пайтнинг ўзида 
меҳнат шартномаси асосида давлатдан маош олиб ишлайдиган ходим – давлат хизматчиси бўлиб ҳисобланади. 
Шундай экан, давлат бошқаруви органларининг ўзига хос маъмурий-ҳуқуқий табиати мавжудлигидан келиб чиққан 
ҳолда давлат хизматига оид муносабатларни меҳнат кодексидан алоҳида бўлган қонун билан, яъни давлат хизмати 
тўғрисидаги қонун билан давлат хизматининг ўзига хос ҳуқуқий табиатидан келиб чиққан ҳолда тартибга солиш зарур.
Юқоридагилардан, давлат хизмати тўғрисидаги қонунда қандай масалалар тартибга солинади деган савол пайдо 
бўлади. Бу саволга жавоб бериш учун ривожланган давлатлар ҳуқуқий тизимига мурожаат қилиб, қисқача қиёсий-
ҳуқуқий таҳлил олиб бориш мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг Сиёсий партиялар тўғрисида Қонуни 26.12.1996 йилдаги 337-I-сон, кучга кириш санаси 07.01.1997 Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 2-сон, 36-модда; «Халқ 
сўзи», 1997 й., 4 (1521)-сон.


37

Kokka koumuinhou. Showa 22.10.21 Houritsu 120 gou.
10 
Конституции мира: Сборник конституций государств мира. Т 6./Сост.и авторы вступ. Статей У Таджиханов, А.Х.Саидов. – Ташкент : Академия МВД РУз, 1998 г. Стр 360.
11 
Hareyama Kazuho. Koumuin no shurui to koumuinhousei(Давлат хизматчилари турлари ва давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми). Jurist Gyouseihou no souten (Houritsugaku no souten shirizu – 9) 
Yuuhikaku, 2004. 170-171 р.
Бундан ташқари, Япониянинг маъмурий ҳуқуқ соҳасида етук профессори бўлган Muroi Tsutomu нинг фикрига кўра, “умумий мансаб” лар ичидагиларда ҳам хизмат вазифа ва жавобгарлигининг 
алоҳида хусусиятларини инобатга олиб алоҳида қоидалар ўрнатилиши мумкин. Мисол учун, таълим соҳасидаги давлат хизматчилари (таълим соҳасидаги давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун), 
ташқи ишлар бўйича давлат хизматчилари (ташқи ишлар бўйича давлат хизматчилари тўғрисидаги қонун), прокурорлар (Прокуратура тўғрисидаги қонун) шулар жумласидандир. (Muroi Tsutomu. 
Shingendai gyouseihounyuumon(2). Houritsubunkasha, 2001. 61 p) 

Download 10,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish