32
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТИНИ ИСЛОҲ ЭТИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
1981
690
471
1318
2899
2254
7632
31.4
1991
593
523
1220
3073
571
5979
23.1 (1992)
1996
538
412
1197
2734
387
5268
20.2
2001
522
423
1285
2773
373
5376
19.4
2006
558
453
1546
2940
342
5839
20.2
2009
528
459
1578
2926
579
6093
21.1
Таъкидлаб ўтиш лозимки, сиёсий тайинловлар (вазирлар), Қуролли Кучлар вакиллари, полиция, маҳаллий ҳокимият,
парламентга бўйсунувчи ташкилотлар вакиллари, ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, миллий соғлиқни сақлаш
хизмати вакиллари, махфий хизматлар, суд органлари ходимлари, Қироллик уйи ходимлари давлат фуқаролик
хизматига (Civil service) кирмайди. Бошқача қилиб айтганда, давлат фуқаролик хизмати марказий ижро ҳокимияти
органлари ходимларини бирлаштиради, холос.
2
-
жадвал.
2009 йилда давлат хизматининг асосий бўлимлари
Одам сони, минг киши
Тўлиқ иш куни
эквивалентида одам сони,
минг киши
Меҳнат ва пенсия
вазирлиги
133.3
121.0
Адлия вазирлиги
86.8
81.7
Солиқ ва
божхона вазирлиги
85.4
82.5
Мудофаа вазирлиги
77.9
75.7
Ички
ишлар вазирлиги
26.5
24.8
Транспорт вазирлиги
19.8
18.8
Шотландия ҳукумати
17.6
16.8
Бизнес, инновация ва кўникмалар вазирлиги
11.5
11.0
Атроф-муҳит, озиқ-овқат ва қишлоқ ишлари
вазирлиги
11.3
10.8
Прокуратура
10.2
9.5
10 000 кишидан кам ишчига эга бўлган
вазирликлар
53.0
45.6
Жами
533.3
498.2
Буюк Британияда давлат хизматига қабул қилиш жараёни сўнгги йиллардаги қатор концептуал ва ҳуқуқий ўзгаришлар
асосида шаклланган. XX аср 70-йиллари охирида Маргарет Тетчернинг ҳокимият тепасига келиши ва эълон қилинган
“Янги ижтимоий бошқарув”
концепцияси (1979 й.) асносида давлат бошқаруви тамойиллари тубдан ўзгартирилиб, шу
жумладан, давлат хизматига ишга қабул қилиш ва давлат хизматчилари фаолиятини баҳолаш мезонлари сифатида
хусусий бизнес андозалари қабул қилина бошлади. Бу соҳадаги сўнгги ислоҳотлар
Давлат хизмати (Бошқарув
функциялари)
тўғрисидаги Қонун (1992),
Конституциявий ислоҳот ва ҳукуматни бошқариш тўғрисида Қонун
(2010)
ҳамда ҳукуматнинг
Давлат хизматини ислоҳ қилиш режаси
(2012 й.), Давлат хизматини бошқариш кодекси (2013),
Давлат хизматига ишга қабул қилиш тамойиллари
(2014) каби ҳужжатларда акс этган.
Уларга кўра, давлат хизматига қабул қилиш асосий тамойиллари сифатида қуйидагилар белгиланган:
А.)
Очиқлик. Давлат хизматига иш ўринлари маълум ва оммага тақдим этилган бўлиши шарт, яъни ҳар
бир янги бўш жой тўлдиралаётганда, бу ҳақдаги эълон ташкилот веб-саҳифаси ва ОАВда номзодларга
қўйилаётган талаблар, унга бериладиган иш ҳақи ва бошқа ижтимоий енгилликлар, танлов жараёни
тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар билан биргаликда нашр этилади.
Б.)
Адолат. Танловнинг ҳар бир босқичи адолатли ва объектив ўтказилиши шарт. Бунда номзодларга
ижтимоий келиб чиқиши, дини, ирқи, миллати ва бошқа сифатлардан қатъий назар, бир хил имкониятлар
яратиш, иш берувчи комиссиясининг холислигини таъминлаш мақсадида улардаги потенциал
“манфаатлар низосини” ўрганиб чиқиш лозим.